Олдингизда иккита йўл бор! Шу йигитлар ҳозир қизингизни кўз ўнгингизда бўғизлашади, ёки... – йигит Райҳоннинг юзини ҳирс билан силаб қўйди. – Бирга мазза қилишади! Қай бир йўлни танлайсиз?
Даҳшат ичида қолган Райҳона нажот билан отасига қаради. Равшан ака эса қизидан кўз узмади. Қай йўлни танласин? Қай йўлнинг томошасини кўришга унинг иродаси етади? Қайси йўл қизи учун ёки ўзи учун енгил? Қай йўл азобсиз?
- Нега жимсиз? – ҳиринглади йигитлардан бири. – Бизни куттирманг! Бўғизлашимизга бардошингиз етмайди. Иккинчи йўлни танлайверинг.
Равшан аканинг кўзидан ўт чақнагандек бўлди. Кейин эса...