Дастурхонга ўтирсам
Томоғимдан нон ўтмас.
Уйларимнинг тўри бўш,
Қалбдан сурати кетмас.
Соғинч дарди қийнайди,
Кунларимда маъно йўқ.
Соғинаман сизларни,
Жаннатим, ота-онам!
Кўзмунчоқлар тақдингиз,
Қўлларимга, эркалаб,
Сочларим силардингиз
Кунда юз бор ҳам тараб.
Ўргатдингиз одобни,
Меҳр муҳаббат билан,
Соғинаман сизларни,
Жаннатим, ота -онам!
Ота - Онаси борлар,
Бахтли экан дунёда.
Умрнинг лаззати ҳам,
Улар билан зиёда.
Етимлик оғир экан,
Оқдим андуҳ дарёда,
Соғинаман сизларни,
Жаннатим, ота-онам!
Чақмоқ чаққан чақиндек,
Ёлғизликнинг азоби,
Онажоним соғиндим,
Армондан хун дил оҳи.
Дуонгиз-ла эш менга
Яратганнинг паноҳи,
Соғинаман сизларни
Жаннатим ,ота-онам!
📱 Яқинларизга хам Улашинг
@baxtimsiz_onajon❤️