ДАДАНГИЗ БЎЛСА
Бу дунёнинг камларин қўйинг,
Ташвишларин, ғамларин қўйинг.
Ҳозир боринг, тафтига тўйинг,
Ёнингизда дадангиз бўлса.
Гапирасиз сўзингиз йирик,
Қаддингиз тоғ, кўксингиз керик.
Энг яхши дўст, энг яхши шерик,
Ёнингизда дадангиз бўлса.
Кўнглингиз тўқ, дилни ҳушлайсиз,
Ҳавотирсиз четда ишлайсиз.
Нонни катта катта тишлайсиз,
Ёнингизда дадангиз бўлса.
Йиқитолмас бу ҳаёт йўли.
Бошдан ўтмас ёмғири дўли.
Елкангизда туради қўли,
Ёнингизда дадангиз бўлса.
Сиз деб қариб толган бўлса ҳам,
Майли ётиб қолган бўлса ҳам.
Бахтиёрсиз нима бўлса ҳам,
Ёнингизда дадангиз бўлса.
Хизматини қилишдан ҳорманг,
Ўтса муштлаб тошларни ёрманг.
Маҳкам қучинг, қўйиб юборманг,
Ёнингизда дадангиз бўлса.
📱 Яқинларизга хам Улашинг
@baxtimsiz_onajon❤️