🔰Юнусобод тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими (ИИО ФМБ) ташаббуси билан пробация ҳисобига олинган шахслар иштирокида волейбол бўйича саралаш мусобақаси ташкил этилди.
🏀Мусобақа туманда спортни оммалаштириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, пробацияда турган шахсларни соғлом турмуш тарзига ва ижтимоий ҳаётга фаол жалб этиш мақсадида ўтказилди.
🤾Тадбирда иштирокчилар ўртасида жамоавий руҳда кураш кечди. Барча жамоалар ғалаба учун ҳаракат қилиб, юксак жисмоний тайёргарлик ва жамоавий ҳамжиҳатлик кўникмаларини намоён этди. Мусобақа якунида ғолиб ва фаол иштирокчиларга ташаккурномалар ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
⛹♂Шунингдек, тадбир давомида иштирокчиларга соғлом турмуш тарзи, спорт билан мунтазам шуғулланиш ва жамиятда фаол фуқаролик позициясини эгаллаш ҳақида тушунтиришлар берилди.
Telegram |
Facebook |Instagram |
Veb-sahifa