Your trial period has ended!
For full access to functionality, please pay for a premium subscription
Message
ЮРТОБОД ОБОД БЎЛМОҚДА

🔰Республика ишчи гуруҳи аъзолари Юртобод маҳалласида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Маҳалла ҳудудини пиёда юриб айланиб, мавжуд ҳолат кўздан кечирилди ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар берилди. Кўп қаватли уйлар атрофида ва ички ҳовлиларда экинлар ва гуллар кўпайтирилиши кераклиги таъкидланди.

✅Ишчи гуруҳи аъзолари томонидан маҳалла фаолларига ва аҳоли вакилларига дарахт ва гул кўчатларини парваришлаш, мунтазам равишда суғориш ҳамда ҳудудни озода сақлаш бўйича вазифалар юклатилди.Шунингдек, ҳар бир хонадон, ҳар бир кўча бўйлаб райҳон ва гул кўчатлари экиш, яшил ҳудудлар сонини ошириш бўйича аниқ режалар белгилаб олинди.

✅Ободонлаштириш ишларига маҳалла ёшлари ва ташаббускор аҳоли фаол жалб этилиб, ҳамжиҳатликда атроф муҳитни янада гўзал ва яшиллаштириш ишлари олиб борилди. .

Telegram | Facebook |Instagram | Veb-sahifa
04/28/2025, 12:41
t.me/yunusobodhokimiyati/18984
Similar message chronology:
Newest first
Similar messages not found