Республика ишчи гуруҳи ҳамда Юнусобод тумани ҳокимлиги Мингчинор маҳалласида ободонлаштириш ишларини ўрганди.
🔰Ишчи гуруҳи аъзолари маҳалла еттилиги билан мулоқот қилиб, ободонлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан суҳбат қилди. Маҳаллада ҳар бир фуқаро ўз маҳалласининг ҳудудини обод қилишга масъул бўлиши зарурлиги таъкидланди.
✅ Кун бўйи маҳаллада пиёда юриб, кўчаларнинг обод ва файзли бўлиши учун йўлаклар бўйлаб гул кўчатлари экиш бўйича тегишли кўрсатмалар берди. Ранг-баранг гул кўчатлари ишчи гуруҳи аъзолари ва маҳалла фаоллари иштирокида йўлаклар бўйлаб экилмоқда.
🍀Шунингдек, маҳалладаги бўш ер майдонларини кўкаламзорлаштириш, ҳудудни тозалаб, янги дарахт ва буталарни экиш, йўлларни таъмирлаш ҳамда аҳолига қулай шарт-шароит яратиш бўйича режалар белгилаб олинди. Маҳалла аҳли ободонлаштириш ишларига фаол қатнашишга чақирилди.
Telegram |
Facebook |Instagram |
Veb-sahifa