СПОРТ — НАФИСЛИК ВА САЛОМАТЛИК МАНБАИ
🏃♀➡️Эрта тонгдан “Спорт — нафислик ва саломатлик манбаи” шиори остида 238-мактабда спорт марафони ва гимнастика машғулотлари ташкил этилди. Шунингдек, "Соғлик учун 5000 қадам" номли хотин-қизлар юриш марафони ҳам ўтказилди.
🏃♂➡️Тадбирда 90 нафар иштирокчи, жумладан маҳалла аёллари, профилактик ҳисобда турган хотин-қизлар ҳамда ташкилот ва корхоналардаги хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлар аъзолари фаол қатнашишди.
🏃♂Тадбир давомида “Спорт — саломатлик гарови”, “Биз спорт билан ҳамнафасмиз”, “Жисмоний маданият ва соғлом овқатланиш — соғлигингиз кафолати”, “Спорт — нафислик ва саломатлик манбаи” мавзуларда флешмоблар ўтказилди.
Telegram |
Facebook |Instagram |
Veb-sahifa