ҚАДРДОН МФЙ: ОБОДОНЛАШТИРИШ ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ
Республика ишчи гуруҳи ҳамда Юнусобод тумани ҳокимлиги масъуллари навбатдаги ўрганиш ишларини Қадрдон МФЙда давом эттирди. Дастлаб, маҳалла еттилиги билан учрашув ўтказилиб, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини самарали ташкил этиш юзасидан суҳбат олиб борилди.
✅Суҳбат давомида маҳаллада яшил ҳудудларни кенгайтириш, атроф-муҳитни тоза ва озода сақлаш бўйича амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар белгилаб берилди. Ишчи гуруҳи аъзолари маҳалла кўчалари бўйлаб пиёда юриб, маҳаллада амалга оширилган ва бажарилиши лозим бўлган ишлар ҳолатини ўрганди.
📌Кузатувлар давомида кўп қаватли уйлар атрофига гул ва райҳон, шунингдек, турли дарахт кўчатлари экилгани қайд этилди. Бироқ баъзи бўш майдонларда ҳали ҳам гул кўчатлари ва кўкаламзорлик етарлича эмаслиги аниқланди.Ишчи гуруҳ бўш ер майдонларини мақсадли фойдаланиш, мавсумий гул кўчатлари экиш ишларини кучайтириш бўйича тегишли топшириқлар берди.
Telegram |
Facebook |Instagram |
Veb-sahifa