ТИКЛАНИШ МАҲАЛЛАСИ ЎРГАНИЛДИ
🔰Республика ишчи гуруҳи ва Юнусобод тумани ҳокимлиги вакиллари Тикланиш маҳалласида ўрганиш ишларини олиб борди. Дастлаб, маҳалла еттилиги билан учрашиб, ҳал этилиши лозим бўлган масалалар белгилаб олинди. Сўнг, маҳаллада пиёда юриб, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари кўздан кечирилди.
✅Ишчи гуруҳ маҳалла йўлакларида экилган гуллар, райҳон ва дарахт кўчатлари экилганлининг гувоҳи бўлди. Масъулларга ҳар бир кўчада гуллар сонини янада кўпайтириш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.
💢Бундан ташқари, ҳар бир фуқарога ўз маҳалласининг ободлиги учун масъул эканлиги, ўз уйи атрофини обод ва тоза сақлаш, гул кўчатлари экиш зарурлиги тушунтириш кераклиги таъкидланди.
⏫Шунингдек, маҳалланинг инфратузилмасини яхшилаш, ёшлар учун шарт-шароитлар яратиш, тадбиркорлик ва бандлик соҳаларида таклиф ва кўрсатмалар берилди.
Telegram |
Facebook |Instagram |
Veb-sahifa