#2025_йил_1_майдан
⚠️Қонунчиликка кўра, юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида фуқаролар йиғини раислари оилавий медиация ишлари бўйича профессионал медиаторликка
бепул ўқитилади. Бунда:
▪️2025 йил давомида Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси билан келишилган ҳолда ҳар бир туманда (шаҳарда) 5 нафардан фуқаролар йиғини раислари ўқитилади;
▪️келгусида барча фуқаролар йиғини раислари профессионал медиаторликка босқичма-босқич ўқитиб борилади;
▪️профессионал медиаторликка ўқитилган фуқаролар йиғини раислари отанинг (онанинг) вояга етмаган фарзандлари учун ота-оналик ҳуқуқларини таъминлаш билан боғлиқ низолар бўйича медиаторлик фаолиятини бепул
амалга оширади.——
ISHTIXON TUMANI HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI
Ishtixon.uz |Telegram |Instagram |Facebook