Your trial period has ended!
For full access to functionality, please pay for a premium subscription
Message
IR
Iroda_Abbasovna
2 548 subscribers
Repost
10
884
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Маҳсулотларнинг ягона электрон миллий каталогини юритиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (263-сон, 28.04.2025 й.) билан “Маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогини юритиш ҳамда ундан фойдаланиш тартиби тўғрисида” ги низом тасдиқланди.

📋Низом маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогини юритиш ва ундан фойдаланиш, шунингдек, солиқ имтиёзларига маҳсулотларнинг (товарларнинг ва хизматларнинг) идентификация кодларини бириктириш тартибини белгилайди.

📝Ишлаб чиқариладиган ва импорт қилинадиган товарлар ҳамда кўрсатиладиган хизматлар миллий каталог объекти ҳисобланади.

✔️Миллий каталог қуйидаги ҳолатларда ва мақсадларда ишлатилади:

▪️электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришда;
▪️онлайн-НКТ чекларида;
▪️божхона юк декларациясини тўлдиришда (божхона чегарасидан биринчи марта олиб кирилаётган товарлар бундан мустасно);
▪️қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатларда.

📌Миллий каталогдан Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги “tasnif.soliq.uz” расмий веб-сайти орқали фойдаланилади.

🔗Маҳсулотлар (товарлар, хизматлар) учун солиқ имтиёзлари солиқ органлари томонидан ушбу имтиёзлар назарда тутилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда кўрсатилган маҳсулот ва хизматларнинг идентификация кодларига бириктирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
04/29/2025, 19:32
t.me/iroda_abbasovna/737
Similar message chronology:
Newest first
Similar messages not found