🗓 2025 йил 17 апрелда қабул қилинган
ЎРҚ-1057 Қонун билан Солиқ кодексига ЖШДС бўйича муҳим ўзгаришлар киритилди
Агар сиз иш ҳақингизнинг ёки бошқа даромадларингизнинг бир қисмини шахсий инвестиция ҳисобварағи (ШИҲ) орқали маҳаллий бозорда чиқарилган қимматли қоғозларни харид қилишга йўналтираётган бўлсангиз — солиқ имтиёзлари қандай тарзда ўзгарганини билиш муҳим
_______________________
📆 2024 йилда нима амал қилган:
ШИҲга йўналтирилган даромадлар ЖШДСдан озод қилинган, агар:
🔹 Сарфланган маблағлар солиқ йилида 100 баравар МҲТЭМгача бўлган миқдорни ташкил этган бўлса
🔹 Тўловлар ўсиб бормайдиган тартибда амалга оширилган ва бир йўла тўланган маблағлар шартнома кучга кирган кундан бошлаб 12 ой мобайнида қайтариб олинмаган бўлса
⚠️ Барча шартларни бир вақтда бажариш талаб қилинмаган — амалиётда бу эркинлик берарди
⚠️ “Ўсиб бормайдиган тартибда” деган талаб кўп саволларга сабаб бўлганлар солиқ йилида 100 баравар
📆 2025 йилдан қандай тартиб ўрнатилади:
ШИҲга йўналтирилган даромадлар ЖШДСдан фақат қуйидаги 3 шарт бир вақтда бажарилганда озод қилинади:
1️⃣ Солиқ йили давомида йўналтирилган маблағлар суммаси 100 баравар МҲТЭМдан ошмаслиги,
2️⃣ Ойлик тўлов — 20 баравар МҲТЭМдан ошмаслиги,
ва биринчи тушум санасидан 12 ой мобайнида маблағлар қайтариб олинмаслиги
3️⃣ Маблағлар ШИҲда фақат маҳаллий қимматли қоғозларни сотиб олиш учун ишлатилиши шарт
❌ “Ўсиб бормайдиган тартиб” талаби бекор қилинди. Уни ўрнини аниқ ойлик лимит эгаллади
✅ Янги, 3-чи шарт — шунчаки маблағ тушириш эмас, балки амалда сармоя қилиш талаб қилинаётганини билдирадин ва бир йўла тўланган маблағл
🔍 Амалиётда савол туғилади:
💬 Агар 2025 йилда ШИҲга 90 МҲТЭМ миқдорида даромад йўналтирилган бўлиб, маҳаллий қимматли қоғозлар сотиб олинса ва 12 ойдан кейин сотилиб, маблағ ШИҲдан 2026 йилда қайтариб олинса, бироқ 2026 йилда ШИҲга янги тушум бўлмаса — 100 МҲТЭМ лимити 2026 йилда бажарилмаган бўлади ва имтиёзнинг талаблари бузиладими?
✅ Менимча, йўқ, бузилади деб ҳисобланмайди.
100 МҲТЭМ лимити фақат солиқ имтиёзи талаб қилинган йилда текширилади
📌 Қайтариб олишда эса бошқа шартларга амал қилиш лозим
🧾 СКда аниқ ёзилган:
“Шартлар бузилган ёхуд шартнома муддатидан олдин бекор қилинган ва пул маблағлари тўлиқ ёки қисман қайтарилган бўлса — ушбу маблағлар тўлов манбаида солиққа тортилади”
➡️ Агар маблағлар 12 ой ўтгач қайтарилаётган бўлса ва 2026 йилда янги тушум бўлмаса:
– имтиёз сўралмаяпти
– лимит текширилмайди
– ЖШДС солинмайди
Шарҳ @iroda_abbasovna томонидан тайёрланди