Your trial period has ended!
For full access to functionality, please pay for a premium subscription
Message
IR
Iroda_Abbasovna
2 550 subscribers
19
8
798
🔔 2024 йил бошидан солиқ ҳисобот шакллари ўзгартирилмоқда, аммо улар ҳанузгача Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланмаган

⚠️ 2024 йил январидан бошлаб Солиқ қўмитаси айрим ҳисобот турларини янгиланган шаклларда қабул қилмоқда. Бироқ 2024–2025 йилларга тегишли ушбу шакллар ҳозиргача Адлия вазирлигида расман рўйхатдан ўтказилмаган. Масалан, 2024 йилда фақат 15-сонли илова киритилган, бошқа ўзгаришлар эса расмийлаштирилмаган

❗️Шаклларни аввало амалиётга жорий қилиб, кейинчалик тасдиқлаш сўнгги йилларда одатий ҳолатга айланди. Бироқ тасдиқланмаган шакллардан фойдаланиш амалиёти — ҳуқуқий жиҳатдан заиф туйилади

Бундан аввал ҳам тасдиқлаш кечиккан ҳолатлар бўлган, лекин шакллар охир-оқибат расмийлаштириларди

❓Натижада сўнгги йилларда қуйидаги вазият кузатилмоқда - муддатлар ўтяпти, ҳисоботлар топшириляпти, аммо:

• Шакллар ҳуқуқий жиҳатдан тасдиқланмаган
• Расмий мақомга эга эмас
• Бизнес ҳуқуқий ноаниқлик шароитида фаолият юритмоқда

Бу эса қуйидаги табиий саволларни келтириб чиқаради:
• Низо юзага келганда, қайси меъёрий ҳужжатларга таяниш керак?
• Янгиланган шакллар умуман тасдиқланадими? Агар тасдиқланса — қачон?

📣 Юристлар учун қизиқ мавзу:
Агар бизнес тасдиқланмаган шаклда ҳисобот топширмаган бўлса,
у ҳолда маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкинми?

Де-юро — ҳисобот топширилмаса, камида маъмурий жарима қўлланилади. Баъзи ҳолларда бу солиқ базасини яшириш сифатида баҳоланиши ҳам мумкин. Бироқ ҳисобот топширилиши керак бўлган шакл — Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланмаган. Эски шакл эса — тизим томонидан қабул қилинмаяпти

🔍 Шундай экан, мантиқан савол туғилади:
Бундай вазиятда маъмурий жавобгарлик юзага келишининг ҳуқуқий асоси борми?
Солиқ органлари юридик кучга эга бўлмаган шакллар асосида текширув ўтказиб, даъво қила оладими?

@iroda_abbasovna
04/16/2025, 08:14
t.me/iroda_abbasovna/722
Similar message chronology:
Newest first
Similar messages not found