📊 Турли давлатларда ҳисоб-фактураларни расмийлаштириш муддатлари таққосламаси
Қатор давлатларда солиқ тўловчиларга ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш учун оқилона ва мослашувчан муддатлар берилганини кузатиш қизиқарли. Бу бизнесга ўз солиқ мажбуриятларини ортиқча маъмурий хавфларсиз, қулай тарзда бажариш имконини беради.
🤔 Шу нуқтаи назардан савол туғилади: нега Ўзбекистондаги тадбиркорларга ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш учун озгина бўлса ҳам вақт берилмайди? Улар қандай гуноҳ қилганки, бошқа давлатлардаги солиқ тўловчиларга бериладиган имкониятлар ва енгилликлар уларга тўғри келмайди?
Биз ишонамизки, бундай масалалар очиқ мулоқот ва конструктив муҳокамаларга арзийди. Чунки бизнес муҳитини яхшилаш — ҳам давлат, ҳам тадбиркорлар учун умумий мақсад.
@iroda_abbasovna