Your trial period has ended!
For full access to functionality, please pay for a premium subscription
Message
31
117
7.7 k
❗️Янги ўқув йилидан бошлаб хорижий тил ўқитувчиларига B2 сертификати талаб қилинади.

Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.2021 йилдаги 312-сонли "Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" қарорининг 9-бандига 2024/2025 ўқув йилига қадар умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган барча хорижий тиллар ўқитувчилари камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозимлиги белгиланган эди.

Бироқ ўтган йили вазирликнинг кўрсатма хати билан. Бу тартиб 2025-2026 ўқув йилига қолдирилган. Агар яна вазирликнинг бирон хати чиқмаса, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган барча хорижий тиллар ўқитувчилари камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши талаб қилинади.

Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги ПҚ-5117-сонли қарорида инглиз, француз, немис, испан, итальян, араб, хитой, япон, корейс, турк, форс, пушту, дари, урду, ҳинд тиллари хирижий тил ҳисобланади. “Рус тили” фани ўқитувчилари хорижий тил ўқитувчиси сифатида қайд этилмагани сабабли “Рус тили” фани ўқитувчиларига мактабда ишлаши учун миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиш талаби мавжуд эмас.

@doktorantlarofficial
@doktorantlarofficial_group
04/22/2025, 12:29
t.me/doktorantlarofficial/5174
Similar message chronology:
Newest first
Similar messages not found