Your trial period has ended!
For full access to functionality, please pay for a premium subscription
Message
EF
EFFECT.UZ|LIVE
989 subscribers
Repost
180
Транспорт воситаларини пиёдалар йўлакларидан юргизганлик учун жавобгарлик белгиланди

Қонунчиликда қуйидагилар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда:

ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини тротуарлардан, пиёдалар ва велосипед йўлкаларидан ҳамда уларга туташ ҳудудларда барпо этилган яшил майдонлардан юргизганлиги;

йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатига тўсқинлик қилувчи ноқонуний тўсиқлар ва бошқа қурилмалар ўрнатилишганлиги;

йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлдан транспорт воситалари ҳаракатланганлиги. Бу БҲМнинг 1 баравари миқдорида жарима солишга, агар ҳуқуқбузарлик 1 йил давомида такрор содир этилса, БҲМнинг 3 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
04/27/2025, 11:14
t.me/effectuz_live/30249
Similar message chronology:
Newest first
Similar messages not found