Your trial period has ended!
For full access to functionality, please pay for a premium subscription
Message
Сен менга
Рисоладагидек яшашни
Таклиф қилдинг.
Aввал рисоладагидек бир мавзе топмоқ керак,
Бир уй топмоқ керак
Бирга яшамоқ учун.
Рисоладагидек бир мавзу топмоқ керак
Суҳбатлашмоққа.
Бир куй топмоқ керак
Бирга тинглагани...

Кумуш катта шоирлар каби ҳар доим ўзини ўзи тафтиш этиб яшайди. Аслида шоир учун энг керакли хусусият ҳам шу: ўзини ҳар доим виждон назоратига топшириш! Мен тўғри йўлдаманми, Ҳақ йўлдан оғиб кетмаяпманми, каби уйғоқ саволларни ижодкор ҳар доим ўзига бериб турмоғи шарт! Шундагина у Худо берган истеъдодига ҳамда ўзига хиёнат қилмайди! Миссиясини тўғри тушунади ва ҳар доим ёдда тутади! Илоҳий вазифага содиқ ва лойиқ бўлишга интилади.

Наҳот, айтдим тарқоқ фикрлар,
Наҳотки, бўш сатрлар айтдим,
Ўзи тўлиб турган халқимга?!

Хуллас, мен Кумуш Абдусаломова шеъриятини ўқиб, ўзим учун бир уйғоқ шоирни кашф этдим. Албатта, аксар шоирларда бўлганидек унинг ҳам айрим шеърларида сайқалланиши керак бўлган сатрлар бор. Мен ушбуни ёзаётганимда ҳам унинг ўзим яхши кўрган сатрларини бир оз таҳрир қилган жойларим бўлди. Аммо буларни тузатса бўлади. Булар йўл давомида тузатиладиган жузъий камчиликлар. Муҳими у тўғри йўлда! У шоир учун энг керакли нима эканини яхши билади! Юқорида айтганим шоир вазифасини теран тушунган ва англаган!

У шеърларида ёзган муаммоларни фақат бирлашмоқ йўли билан ҳал этиш мумкинлигини баралла айтади. Ҳа, бугун миллат миқёсида ҳам, туркий дунё миқёсида ҳам бирлашмоқ шарт ва зарур! Ҳурликни сақлаб қолишнинг бундан авло йўли йўқ! Туркий дунё миқёсида бирлашмоқ учун эса миллат болалари энг аввал ўз Ватанлари ичида шоир орзу қилганидек фикр ва тафаккурда, амал ҳамда жасоратда бирлашмоқлари керак!

Бир авло жой бўлса,
Бир маъво бўлса,
Бир варақ бўлсаю
Бир довот бўлса.
Овлоқ-овлоқларда
Якка-якка ҳолда
Ўтириб
Бирлашгувчи
Бир авлод бўлсак!

Аслида бу фақат Кумушнинг эмас, бутун туркий дунё шоирларининг орзуси... Шоир орзуга етсин!

2025 йил 16 март

© Насрулло ЭРГАШ

👉 @xayol_soyasi
03/31/2025, 23:42
t.me/xayol_soyasi/2648
Similar message chronology:
Newest first
Similar messages not found