Наманганда ким ҳақ: Ҳоким vs ЙҲХБ бошлиғи?!🧐 Нима бўлди ўзи? Ҳуқуқий муносабатимни билдирмоқчиман!
Наманган шаҳар ҳокими аҳолига енгиллик бўлсин деб радарлар ва камераларни ўчиришни талаб қилган, унга жавобан вилоят ЙҲХБ бошлиғи ҳокимиятдан ўтган қарздорликларни тўлашни сўраган.
🎯 Бир қарашда — тортишув. Аслида эса – иккала тараф ҳам халқ манфаатини ўйламоқда! Бу – масъулият ва фаол позициянинг белгиси. Қойил!
Лекин, ваколатлар борасида вазият аслида қандай, келинг кўриб чиқамиз.
1️⃣ Ҳокимнинг вазифаси – ҳудудни ижтимоий, иқтисодий ва экологик ривожлантириш. Муҳокама масаласи ижтимоий соҳа билан қамраб олинади!
📌 Манба: Конституцияни
нг 123-моддаси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунни
нг 21 прим 1-моддаси (айтганча, буларда ЙҲХБ раҳбарининг ваколатлари ҳақида гап йўқ!)
2️⃣ Ҳокимият йўл ҳаракати мониторингини амалга ошириш ҳуқуқига эга.
📌 Манба: “Йўл ҳаракати тўғрисида”ги Қонун
нинг 8-моддаси.
❓Ҳуқуқий ечим қандай дейсизми? Масалани ҳал қилиш механизми аслида мана бу:
Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши бу масалани муҳокама қилиб, расмий қарор қабул қилишга бошқаларга қараганда ҳақлироқ. Чунки Кенгаш халқнинг ўша ердаги вакилларидир!
📌 Манба: “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисид
а”ги Қонуннинг 24-моддаси ва 21 прим 1-моддаси (ҳоким томонидан киритилган масалани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш).
❗️ Масалани кўриб чиқишда Наманган шаҳар Кенгаши қуйидаги масалаларга эътибор қаратиши керак:
🔹 камераларнинг қай даражада керакли жойларга ўрнатилганлиги;
🔹 камераларнинг самарадорлиги қай даражада эканлиги (яъни уларнинг ўрнатилиши натижасида йўл ҳаракати қоидаларини бузишнинг олдини олиш ҳолатлари: камералар ўрнатилишидан олдинги ва кейинги вақтдаги ҳолатлар батафсил ўрганилиши ва баҳоланиши керак).
🔹 ҳамда бошқа алоқадор масалалар.
❗️Эслатиб ўтмоқчиман: “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қ
онуннинг 6-моддасига мувофиқ, Конституция ва қонунлар ўзидан кейинги норматив ҳужжатлардан устувор аҳамиятга эга. Бу дегани, муайян масалани ҳал этишда Конституция ва қонундаги норма қўлланилиши шарт!
✔️ Натижа:
Агар камералар масаласи ҳақиқатан халқ учун ижтимоий ва иқтисодий ноқулайлик туғдириши хавфсизлик масаласидан устувор деб топилса, қонуний йўл билан, халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши қарор асосида (КААТ) тизимидан ўчирилиши мумкин (жарималар қайд этиш учун эмас, хавфсизлик юзасидан кузатув мқасадида қолдирилиши).
🤝 Муҳими – халқ манфаати биринчи ўринда туриши керак. Чунки Конституцияга мувофиқ, Ўзбекистонда давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи халқдир!
Хабарни наманганлик дўстларга етказиб қўйинг! 🛫
Каминани кузатишда давом э
тинг! 👇📱 Te
legram | 📱
Facebook | 📱 Instagram