⚠️ Интернетдаги зўравонлик ва ахлоқсизликни тарғиб қилувчи контентлар ёшларнинг руҳий барқарорлигига хавф солади!
Бугун болаларнинг тарбиясига, дунёқараши ва фикрлари шаклланишига реал муҳитдан кўра, виртуал муҳит кўпроқ таъсир кўрсатмоқда.
Онлайн платформалар орқали ахборот алмашинуви, шу билан бирга, таълим, тадбиркорлик ва ижтимоий мулоқот самарали йўлга қўйилган. Аммо шундай имкониятлар фонида, интернет орқали шафқатсизлик, зўравонлик, ахлоқсизлик каби салбий иллатлар ҳам кенг тарқалмоқда.
xabar.uz янгиликлар сайтида
эълон қилинган ушбу мақола зурриёдининг келажагига бефарқ бўлмаган ҳар бир ота-онани жиддий ўйлов ва ташвишга солиши табиий.
Муаллиф Ижтимоий тармоқларда, хусусан, YouTube, TikTok, Instagram ва Telegram каби платформаларда айрим шахслар ва гуруҳлар томонидан зўравонлик, шафқатсиз муносабатлар, ҳатто жиноятларнинг тафсилотларини тарғиб қилиш ҳолатлари акс этган видео, фото контентлар тарқатилишининг салбий оқибатларига тўхталган.
➡️ Мақолани ўқиш: https://xabar.uz/8k1i