Уруш фахрийси Орифжон ота Муминов хонадонида бўлдик
Бугунги тинч, фаровон ва осойишта ҳаётимиз ортида ватан ҳимояси йўлида жонини фидо қилган, оғир замонларни юзма-юз қаршилаб, мардонавор курашган кекса авлоднинг жасорати ва матонати ётибди. Уларни қадрлаш, дуоларини олиш — ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир.
Мудофаа вазирлиги вакиллари билан 100 ёшга тўлган, Иккинчи жаҳон уруши фахрийси Орифжон ота Муминовнинг холидан хабар олдик.
Орифжон ота 1943 йили, ёшлик орзуларини орқага суриб, Ватан ҳимояси учун жанг майдонига жўнаб кетган. Қонли ва шиддатли уруш синовларини мардлик билан енгиб, 1950 йили юртига қайтган. Шу кундан бошлаб ҳалол меҳнат билан эл хизматини қилган, қирқ йил давомида сидқидилдан ишлаб, ўз ҳалол ҳаёти билан кўпчиликка ибрат бўлган.
Бугунги кунда нуроний ота 15 нафар фарзанд, 42 нафар набира, 54 нафар чўри ва 2 нафар эваз набирасининг меҳру муҳаббати бағрида ҳаёт кечирмоқда.
Хотира абадийдир. Фахрийларга эъзоз — халқ қудрати ва юрт бардавомлигидир.
@ibragimova_mavluda_deputat