👍 Бугун Хитойда Янги йил
Бугун Хитой учун Аждар йили бошланмоқда. Аждар — жасорат, донолик ва етакчилик тимсоли бўлиб, юксак марралар сари етаклаши башорат қилинади.
Хитой Янги Йили нимаси билан ўзига хос?
Бу байрам Григорий тақвимига асосланган анъанавий 1 январдан фарқли равишда, ой тақвимига кўра белгиланади. Шу сабабли, унинг санаси ҳар йили ўзгаради ва одатда январь охири ёки февраль бошига тўғри келади.
Хитой Янги Йили нафақат Хитойда, балки Корея, Вьетнам, Сингапур ва бошқа кўплаб мамлакатларда ҳам кенг нишонланади.
Бу кунларда одамлар уйларини қизил безаклар билан безайди, яқинларига совғалар улашади, анъанавий таомлар тайёрлайди ва "Чуньцзе" — баҳор фестивалини байрам қилади. Байрам кечаси эса осмон чироқлари учирилиб, салютлар отилади, чунки қадимий эътиқодга кўра, баланд овоз ва ёрқин нурлар ёмон кучларни ҳайдайди.
👍 Маълумот ўрнида, 2024 йил якунларига кўра, Хитойнинг юртимизга киритган инвестициялари ҳажми 10 миллиард доллардан ошди, товар айирбошлаш ҳажми эса 13,1 миллиард долларни ташкил этди.
👍 Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 3 357 та корхона хитойлик инвесторлар иштирокида фаолият юритмоқда. Хитой компаниялари юртимиз ҳудудларида энергетика, енгил саноат, инфратузилмани ривожлантириш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, геология-қидирув ишлари ва бошқа соҳаларда йирик лойиҳаларни амалга оширмоқда.
Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган хитойлик тадбиркорларни янги йил билан табриклаймиз. Йил давомида ишларингиз баракали, ҳамкорликларингиз мустаҳкам, мақсадларингиз эса тез ва осон рўёбга чиқишини тилаймиз!
👍 Байрамингиз муборак
!
Telegram