Your trial period has ended!
For full access to functionality, please pay for a premium subscription
Channel age
Created
Language
Tajik
0.72%
ER (week)
30.16%
ERR (week)

Aloqa uchun: @maqsudxon_79

Messages Statistics
Reposts and citations
Publication networks
Satellites
Contacts
History
Top categories
Main categories of messages will appear here.
Top mentions
The most frequent mentions of people, organizations and places appear here.
Found 42 results
JO
Jonixonov
3 792 subscribers
43
33
4.7 k
Косамиз “оқарадиган” кўринади

Кечадан бошлаб яна тўйлар мавзуси трендга чиқди. Тўй-маросимларни ихчамлаштириш масаласи яна Ҳукумат даражасида кўриладиган бўлди. Бу ҳақда ҳаммамиз гапиряпмиз. Лекин, бир жиҳати ғалати: қаранг, бу дабдабаларни ўзимиз қиламиз, энди исрофгарчиликка йўл қўйилмайди, дейилса ҳам ўзимиз хурсанд бўлаяпмиз. Демак, биз энг катта нуқсонимизни тан олдик: биз бировлар учун, кўз-кўз учун, кибр учун яшаётган эканмиз. Ҳолбуки, шу нарсалар нима учун керак? Тўй қилиш учун умрини мардикорликда ўтказаётган одамлар юртимизда минглаб, миллионлаб топилади.
Мен, масалан, улар орасида “ўғлим ёки қизимни ўқитиш учун ишлаяпман”, деган одамни кўрмадим. Аксарияти тўй қиламан, қиз узатаман, ўғлимни уйлантиришим керак, дейди. Ва энг ёмони, бели синар даражада, қарз олиб бўлса ҳам камида беш юз кишини чақириб тўй қилади. Шундай одамларнинг уйига борсанг, тайинли гилами йўқ, ҳожатхонаси абгор. Ҳаммомни гапирмаса ҳам бўлади. Ҳафтада бир гўшт ейилмайди, болалар нимжон, аёли касалманд. Буларнинг бари йўқ обрў учун ўлиб тирилиш, гап сўздан қочиш, маҳаллада дув дув гап қилишнинг касофатидан.
Кошки шу дабдабалар бахтни кафолатласа, ажримларни камайтирса. Қайдам, йилдан-йилга ажрим кўпаймоқда, тирик етим болалар сафи кенгаймоқда. Тарбиянинг Т ҳарфини ҳам билмайдиган саводсиз авлод пайдо бўлмоқда.
Айтишларича, тўйларни меъёрдан ортиқ киши билан ўтказадиганларга жарима солинаркан. Менинг таклифим шундай: жарима миқдорини тушадиган тўёнадан ўн баравар кўп қилиб қўйиш керак. Чунки Худодан ҳам кўра жаримадан кўпроқ қўрқадиган одамларимизни мана шу жазо усули дабдабадан қайтармаса, бошқа йўли йўқ.
Фотиҳа тўйи, чарлар, келин оши, куёв чақириқ, ота юпатар, қиз базми, уч кундан ортиқ аза маросимларини эса бутунлай йўқотиш керак. Ана шундан кейин бу халқнинг косаси аниқ оқариб кетади.

✍️ Мақсуд Жонихонов
04/23/2025, 10:18
t.me/jonixonov/1124
JO
Jonixonov
3 792 subscribers
43
16
2.1 k
Ё ҳаёт, ё мамот!

Саудия Арабистони жамоасига қарши ўйин – шунчаки футбол эмас эди. Бу ўйин – жасорат, ирода, ватанпарварлик ва ҳақиқат ғалабаси учун ҳаёт-мамот кураши эди.
Саудия Арабистонининг кучли жамоасига қарши майдонга тушган 17 ёшгача бўлган йигитларимиз қаҳрамонликнинг ёрқин намунасини намоён этди. Уларнинг ҳар бири ўз юрагида жонажон Ватан, ор-номусни маҳкам тутиб, жасур тўп сурди. Аммо ўйин давомида ғайриоддий қарор – Серсенбаевга кўрсатилган ноҳақ қизил карточка – барчамизнинг юрагимизни тирнади. У майдонни кўзида ёш билан, алам ва армон билан тарк этди. Унинг кўз ёши – мағлубиятнинг эмас, Ватан учун жонини аямасликнинг, ноҳақликдан ранжиган юракнинг кўз ёши эди.
Бироқ халқимиз бежиз “Бандаси тадбир қилади, Худо тақдир қилади”, демаган. Жамоадошлари Сарсенбаевнинг юрагидаги аламни орзуга айлантириш, мураббий кўрсатмасини тўлиқ амалга ошириш учун бутун борлиғи билан ўйинни давом эттирди. Рақиб биздан икки нафар кўп бўлишига қарамасдан, майдонда биз ўз сўзимиз ва характеримизни айтдик. Ҳисоб ¬ 2:0. Кубок – Ўзбекистонга йўл олди.
Мен ўша лаҳзаларда ўйинни кўзда ёш билан кузатар эканман, Сарсенбаев укамга шундай мурожаат қилгим келди: “Йиғлама, укажон! Сен майдонни тарк этганинг йўқ – сен тўппа-тўғри миллионлаб юртдошларинг юрагига кириб бординг. Сен ¬– чемпионсан. Сенинг ўша пайтдаги аламларинг эл юрагида муҳаббатга айланди. Сен тенгдошларинг – бугунги авлод учун намуна, Ватан учун кўнглида олов ёнадиган йигитларнинг юзидирсан. Сен қўлдан келганини қилдинг. Сенга, жамоадошларингга халқимиз, ҳукумат ва президент раҳматлар айтади, бу ютуқларингни муносиб тақдирлайди ҳали”.
Жамоамиздаги ҳар бир футболчи – у асосий таркибда ёки захирада ўтирган бўлсин – ўз бурчини сидқидилдан адо этдики, бу фақат бир ўйин эмас, бир миллатнинг курашувчанлиги, умиди ва юксалиш рамзига айланди.
Ушбу ютуқ – фақат футбол аренасидаги муваффақият эмас. Бу – кенгроқ маънодаги ғалаба бўлиб, жамиятимиздаги тизимли ўзгаришлар мевасидир. Бундан бир неча йил аввал футболда таниш-билишчилик, “менинг болам”лардан воз кечилиб, ҳақиқий маҳорат эгаларини саралаш бошланган эди. Энди натижалар ўз сўзини айтмоқда.
Президентимиз доим таъкидлаганидек, агар биз ҳар қандай соҳада – футболдами, илмдами, санъатдами – коррупцияни бартараф этсак, адолатни қарор топтирсак, нуқул ғалабаларга эришамиз. Ҳолбуким, ҳақиқат эгилар-букилар, аммо, алал-оқибат мағлубиятларни ҳам ғалабага айлантира олади.

✍️ Мавлон Бобохонов
04/22/2025, 11:21
t.me/jonixonov/1123
JO
Jonixonov
3 792 subscribers
24
20
1.3 k
Ҳаёт ҳукми: Бугун хўранда, эртага хўраксан.
04/17/2025, 10:39
t.me/jonixonov/1122
JO
Jonixonov
3 792 subscribers
51
75
4.9 k
Отанинг жони
Синфдошим тўйга таклиф қилди. Анчадан бери дийдорлашмаган тенгдошлар йиғилиб бордик. Бешинчи, яъни кенжа қизини узатаётган экан синфдошимиз. Жўралардан бири: “Мана, ташвишлардан ҳам қутулдинг, энди ўзинг учун ҳам яша” деб ҳазил қилди, кулишдик. Аммо қизини узатаётган синфдошимиз бу гапга кулмади. Аксинча, ёшга лиммо-лим кўзларини унга тикиб деди: “Ҳувиллаб қолган бу уйда, бу ҳовлида қандай қилиб яшайман ўзим учун?”
У бир муддат жимиб қолди ва яна гапини давом эттирди:
— Кўчадан келсам, олдимга югуриб чиқадиган, дадажон деб бўйнимга осиладиган, ширин-ширин таомлар пишириб, бири қўйиб, бири меҳр берган қизларни узатиш қутулиш бўладими?
Ўғил бўла туриб, ота-онага меҳр билдиришни билмайдиганларга кўзгу тутувчи, отасининг ори ва ғурури учун тоғдек таянч бўладиган қизларни узатиш юракни суғуриб беришдек гап.
Уйимга барака киритган, файз берган, мени доим дуо қиладиган қизларимни баъзан билиб-билмай жеркиган пайтларимни ўйласам, ўзимдан уялиб кетаман. Шунинг учун жўражон, бу гапларни бошқа гапирма, сениям қизинг бор, уни ҳар кун авайла, ардоқла, нима сўраса, қилиб бер. Кўрасан, биринг минг бўлиб қайтади...
Мактабда доим жим юрадиган, унча мунчага бировга қўшилмайдиган жўрамиз ўша куни ҳаммамизга оила сабоғидан, оталик ибратидан дарс бериб қўйган эди.

***
Опам хасталик боис 40 ёшида ўлиб қолди. Салкам қирқ йил одамларнинг жанозасини ўқиб юрган дадам бу ерда ҳам тезроқ маййитни ҳозирланглар, бақириб, додлаб йиғламанглар, деб бот-бот айтар экан, мен у кишининг дийдалари шунчалик қаттиқ эканми, деб ўйлаб қолдим.
Бир пасдан кейин тобут ердан кўтарилди-ю, боягина тоғдек бўлиб турган дадам чўккалаб қолди. Шундай фарёд қилдики, ногоҳ Аллоҳ бу фиғону андуҳга чидаёлмай ҳозир опамга жон киритиб юборса керак, деган хаёлга бордим.
Ўғил бола отанинг қонидан, қиз бола эса жонидан яралади, дегани шу бўлса керак.

***
Ургутда руҳий касаллар шифохонаси бор. Бир гал у ердаги шароитни ўрганиб, нимадир ёзмоқчи бўлдим. Бордим, аммо у жойда кўрганларимни эсласам, то ҳануз даҳшатга тушаман. Ҳеч қайси ёзувчи, ҳеч қандай кино бундай манзарани кўрсатиб, тасвирлаб беролмайди. Кимдир додлаган, кимдир кулган, яна кимдир бир манзарага тикилганча соатлаб ўтиради. Мени ўта таъсирлантирган нарса шу эдики, бир аёл кекса отахонни елкасига опичлаб, касалхона ҳовлисида айлантириб юрган экан. У чолни ниҳоятда авайлар, ширин сўз айтар ва еру кўкка ишонмасди. Кейин шифохона раҳбари айтиб берди. Аёл отанинг ягона қизи экан. Бешта акаси ҳам бор экану, аммо улар бу ерга йил бўйи қадам босмас экан, қиз эса бир йилда бир кунни ҳам қолдирмай кун бўйи отага парвона экан...

Мақсуд ЖОНИХОНОВ
04/14/2025, 12:52
t.me/jonixonov/1121
JO
Jonixonov
3 792 subscribers
20
6
545
Ноктис Дрейвен (АҚШ ҳарбий ветерани):

"Нима учун АҚШ Хитойдан нафратланишини тушунаман. Хитой ҳеч қандай бомбаларсиз, босқинларсиз, ўлдиришларсиз, тўнтаришларсиз, шантажларсиз дунёнинг энг илғор давлатларидан бирини қурди.

Хитой бизнинг хаётимизга рахна солиб умримиз давомида ҳеч қачон бир жойга бомба ташламаган, бирор мамлакатга бостириб кирмаган, уруш олиб бормаган ва шунга қарамай, қандайдир тарзда ўз халқининг турмуш даражасини оширишга муваффақ бўлган. Ўз навбатида, Америка доимий равишда уруш олиб борган, америкаликларнинг ҳар бир авлоди уруш кўрган ва биз Хитойга қараганда ҳар қандай кўрсаткичлар бўйича турмуш даражаси ва сифати бўйича пастроқмиз.

Шундай экан, ҳа, АҚШ сиёсатчилари Хитойни ёмон кўрадилар, улар бизга Хитойдан нафратланиш кераклигини айтишади, лекин биз бунинг ўрнига ибрат олиб, сабоқ чиқаришимиз керак. Балки душман Хитой эмасдир, балки душман- бу бизни камбағал бўлишимизга сабабчи бўлаётган, ўзлари эса бойиб кетаётган, бизга душман кимлигини айтиб юрадиган ўша одамлардир?

Бу, сиз аҳмоққа ўхшаб, бу ерда иштиёқ билан ҳимоя қилаётган одамлардир."
04/12/2025, 16:04
t.me/jonixonov/1120
JO
Jonixonov
3 792 subscribers
25
12
666
AЛЛОҲНИНГ НАЗАРГОҲИ

Имом Ғаззолий айтади:
- Мен Исо алайҳиссаломга нозил бўлган Инжилда кўрдим. Маййитни жаноза вақтидан то қабр бошига элтгунча Aллоҳ ундан ўз улуғлиги билан қирқ масалани сўрайди. Энг биринчи шуни сўрайди: "Эй бандам сен неча йиллар мобайнида бандалар назари тушадиган жойларингни поклаб, тозалаб юрдингу, аммо менинг назарим тушадиган қалбингни ақалли бирон соат ҳам пок тутмадинг. Мен эса ҳар куни қалбингга қарар эдим".
04/12/2025, 13:01
t.me/jonixonov/1119
JO
Jonixonov
3 792 subscribers
25
14
758
Шоҳжаҳон Жўраев! Раҳматли отасига ўхшаб илмоқли гапга уста! Ака-укалар омон бўлишсин!
04/12/2025, 10:28
t.me/jonixonov/1118
JO
Jonixonov
3 792 subscribers
23
20
876
Бугун, 12 апрель, соат 14:00 да қўшиқлари мангу яшайдиган ҳофиз Шерали Жўраев концерти. "Маданият ва маърифат" каналидан ҳофиз таваллуд кунига муносиб туҳфа.
04/11/2025, 15:26
t.me/jonixonov/1117
JO
Jonixonov
3 792 subscribers
41
33
1.5 k
Боласи учун борини аямайдиган ягона киши унинг отасидир.
04/10/2025, 06:52
t.me/jonixonov/1116
JO
Jonixonov
3 792 subscribers
14
4
399
Ҳукумат журналистларни алдаб кўчада қолдирди...ми?

"Айтишларича" феъли қаламкашлар томонидан бугун кўп ишлатилади. Сабаб оддий: биринчидан, маълумотлар тақчиллиги бўлса. икинчидан, айни истилоҳ ёзарман учун ҳимоя воситаси вазифасиниям яхши ўтайди. Хуллас, бугун бизда ҳам унга эҳтиёж бор. Бундан бир неча йиллар илгари кўп шов-шувларга мавзу бўлган Матбуотчилар кўчасидаги 32-уй, яъни пойтахтнинг қоқ марказидаги "Матбуотчилар уйи" ҳақида кўп гаплар бўлганди. Мунозаранинг асоси шу эдики, бу бинодан газитчилар чиқарилиб, кимгадир сотилган...

Журналист ва зиёлиларнинг узоқ норозиликларидан кейин бу ерга Президент матбуот котиби Шерзод Асадов ҳам келган ва вазиятни ўрганганди. Хулоса шундай бўлгандики, бино ҳеч кимга сотилмайди, қайта таъмирланиб, журналистлар ихтиёрига берилади. Бу ҳақда ҳатто Президентнинг махсус қарори ҳам чиққанди. 

Аммо, айтишларича, бугун бу иншоот журналистларга эмас, қандайдир инвесторга берилган. Бино таъмир учун ёпилганига бир йилдан ошди. Орада бу ерда жойлашган нашрлар турли жойларга кўчирилди. Вақт ўтди, масала совуди.

Айтишларича бугун бу бинога эгалик ҳуқуқи берилган ЎзА ва бошқа марказий нашрларнинг бу қарор ва бинони "унутиш" тўғрисидаги "розиликлари" олинган... Хуллас, масала бошида ҳал бўлган, бино пулланган экан. Фақат "оч баччағардан, қоч баччағар" дегандай ижодкорларнинг овозини ўчириш учун озроқ вақт ўтказиб, масаланинг совишини кутишган экан, деган қарорга келади одам бу гап-сўзларни эшитиб.

@platformauzb
04/08/2025, 13:46
t.me/jonixonov/1115
JO
Jonixonov
3 792 subscribers
13
4
632
#jamoatchilik_nazorati
#axborot_xavfsizligi

Буюк Британияда полиция интернетда ҳақорат қилган кишиларни ҳибсга олмоқда

«The Times» ёзяпти: интернетда, телефонда ёки почта орқали кимнидир безовта қиладиган, хавотирга соладиган хабарлар учун минглаб одамлар ҳибсга олиняпти. 2023 йили 37 та полиция бўлинмаси ходимлари 12 183 та ҳибсга олишни амалга оширган.

Ўзбекистонда ҳам интернет тармоғида ҳақорат қилиш билан боғлиқ муаммолар, зиддиятлар ортиб бормоқда. Лекин, бунга қарши қандайдир амалий чоралар кўриляптими?

❓ Шаън ва қадр-қимматни обрўсизлантиришга, ҳақоратга қарши жавобгарлик чоралари етарлими?

🌐 Бу масала болаларнинг интернетдан хавфсиз фойдаланиш ҳуқуқи билан ҳам боғлиқ.

Афсуски, сўз эркинлиги фонида бу борадаги вазият фақат салбий томонга юрмоқда, дейиш мумкин.

⁉️Кимдир бу борада бош қотирадими?
04/07/2025, 11:29
t.me/jonixonov/1114
JO
Jonixonov
3 792 subscribers
68
65
3.9 k
МИЛЛИЙ ФОЖИАМИЗ
Бизнинг қишлоқда (маҳалламизда) бир йилда 50-70 та тўй бўлади. Битта тўйга камида 50 млн. сўм сарфланади.
Арифметика: 50.000.000х60=3.000.000.000 (3 млрд)
Қишлоғимизда ҳар йили 3 млрд. сўм маблағ орзу-ҳавасга сарф бўлмоқда.
Ўзбекистонда бизнинг маҳаллага ўхшаган тахминан 10 мингта маҳалла бор.
Арифметика: 10.000х60=600.000
600.000х50.000.000= 30.000.000.000.000 (30 трлн.)
Бу тахминан 3 млрд. доллар дегани. Катта шаҳарлардаги 25.000 долларлик торт, 90.000 долларлик тўй каби аҳмоқона дабдабаларни ҳам қўшиб, ўртача ҳисоблаганда, тахминан 10 млрд. доллар бўлади.
Ўзбекистондаги оилалар бюджетидан ҳар йили тахминан 10 млрд. доллар маблағ ҳавога совурилмоқда.
Бунча катта маблағни тасаввур қилиш учун қиёс келтираман: Қоровулбозор нефтни қайта ишлаш заводини французлар 500 млн. долларга қуриб берган; ўз вақтида “Аср қурилиши” номини олган ТошҒузор-Бойсун-Қумқўрғон темир йўл линияси қурилиши 220 млн. долларга тушган.
Фожиамиз шундаки, бу ўта аҳмоқона иш эканлигига ҳаммамизнинг ақлимиз етади. Лекин шу ишни қилаверамиз. Ушбу фикрларни ёзаётган муаллиф ҳам ўз вақтида эл қатори тўй қилган.
Тўйга сарфланган пулнинг бир кундан кейин қаерда бўлишини тасаввур қилайлик. Зора шунда, бу ишларимизни тўғри йўлга солармиз.
P.S. Битта оила тўй қилиши учун 3-5 йил йиғинади. Ўша оилада 3 та фарзанд: икки ўғил ва бир қиз деб тасаввур қилинг. Демак, ўша оила 5 марта тўй қилади (икки ўғлига суннат ва келин тўй ҳамда қиз чиқариш). Арифметика: 4х5=20. Демак, типик ўзбек оиласидагилар 20 йил умрини фақат тўй қилишга сарфлаб юбормоқда.
Умид Хўжамқулов
06.04.2025 йил.
04/06/2025, 12:29
t.me/jonixonov/1113
JO
Jonixonov
3 792 subscribers
47
14
660
Ўзбекистон ва Тожикистон халқ артисти Шерали Жўраевни ёдга оламиз.
03/26/2025, 14:19
t.me/jonixonov/1112
JO
Jonixonov
3 792 subscribers
29
3
610
Бир пайтлар "Қасос ва қонун" киносини тасвирга олиш бошлананаётганда бош рол ижрочиси Дхармендра шеригининг роли учун ҳали унча таниқли бўлмаган Амитабх Баччанни режиссёрга таништиради. Режиссёр шундай дейди: "бу шундай сценарийки, унда ҳар қандай актёр юлдузга айланади". Яъни режиссёр бу билан сценарийда гап кўплигини айтади. Чиндан ҳам шундай." Миллион"нинг бу галги концертини кўриб, йигитлар бу гал сценарийга жиддий ёндашганлигига амин бўлдим. Бунда дўстимиз Даврон Кабуловнинг асл мутахассислиги журналист эканлиги яхши иш берган. Ундаги кузатувчанлик, таҳлил ва довюракликка беш баҳо. У деймиз, бу деймиз, лекин ўн йилдан бери томошабинни ушлаб туриш ҳар кимга ҳам эмас. Жамиятдаги муаммоларни дадил кўтаришда "Миллион" нинг олдига тушадиган топилмаяпти ҳозирча. "Миллион" томошабинни ўз устидан кулишга ўргатди, ҳеч кимга кераги йўқ мажлислар, қоғозбозлик, қуруқ ваъдалар, коррупция ҳолатларини шунчалик маҳорат билан кўрсатиб беряптики, эътироз билдиролмайсиз.
Электр энергиясига ўрнатилган лимит, права олишдаги сунъий қийинчилик, JM ўйинлари...  Монопол JMнинг ёпилиш маросимига оид саҳна кўринишига ҳам куласиз, ҳам куясиз. Даврон айтганидек, 30 йилдан бери бир хил қолип, эскирган дизайн, боз устига уни сотишдаги найрангларга чидаган халқимизга балли. Жаҳонга машҳур брендлар агар ўз ишини тўхтатса, халқ ташвишланган. Бизда эса шу автозавод ёпилса, одамлар байрам қилишига ишора қилинган. Ахир, ким ҳам ўзини қийнаган, овораю сарсон қилган ташкилотни яхши кўрарди?!
Халқимиз ишонган вакиллар газ ишлатсанг, косанг оқармайди, бир кунлик тирикчиликка 26 минг етади, дея энсамизни қотираётган бир пайтда "Миллион" каби жамоаларнинг, яъни ёш авлоднинг муаммою тўсиқларни кулгу ва юмор билан кўтариб чиқаётганини албатта олқишлаш керак, деб ўйлайман. Бу каби жамоаларнинг дастурларини бачкана, енгил-елпи дейдиганлар эса ҳамиша топилади. Уларга гапимиз шу: сиз бунинг ўрнига бирор дастур ёки кўрсатувни қойиллатинг, сизга қарсак чалмаган номард.
03/25/2025, 09:52
t.me/jonixonov/1111
JO
Jonixonov
3 792 subscribers
42
15
1.1 k
Дарғалар ва қарғалар

Бир гал Шерали Жўраевнинг хонадонларига борсам, Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон билан суҳбатлашиб ўтиришган экан. Келинг, дея жой кўрсатдилар ҳофиз. Ўтириб, уларнинг суҳбатига қулоқ тутдим. Омон ака ҳофиз ижросидаги кўпгина қўшиқларни, айниқса ҳамма замонда бирдек севиб тингланадиган "Аввалгиларга ўхшамас" ни ёзган, ёзгандаям улкан маъноларга урғу бериб ўтган. Ҳазрат Навоий ғазалига боғланган ўша мухаммасни икки йил ёзганман, деб айтганди шоир. Ҳофиз ва шоир суҳбати Навоийга бориб тақалди. Шер ака Навоийнинг бир муддат Самарқандда яшагани ва таҳсил олганини, қаҳратон қишда ҳазратнинг оёғи синганини айтиб қолди. Шунда Омон ака худди ўзлари лат егандек "ух" деб ранж чекканлари кўз олдимдан кетмайди ҳануз. Мана Навоийга, сўзга, ижодга муҳаббат ва эҳтиром. Ҳозир шундай дарғалар борми?
Бизга ҳозир Абдулла Орипов, Эркин Воҳидовлар етишмаяпти, дея айтилган гап замирида хашакилар жонга тегди, деган хулоса мужассам.
Ҳа, бизга дарғалар керак, қарғалар эмас.
03/24/2025, 20:50
t.me/jonixonov/1110
JO
Jonixonov
3 792 subscribers
50
7
1.1 k
Бир лавҳа кўриб қолдим. Унда тасвирчи қайсидир бозорда ўзбек ва қирғиз сотувчиларининг Фурада олма сотаётганини кўрсатган. Яшикда нави бир олманинг икки хил ҳолатда жойлангани, қирғизларнинг яшигида ҳамма олма бир текисда эканлиги, ўзбек эса тепага яхшисини, пастга ўртача ва чириганларини ҳам жойлаб сотаётганига урғу берилган. Қирғизлар уч кунда 16 тонна сотишганини, ўзбек эса уч тонна ҳам сотолмаганини айтади. Видео остида минглаб изоҳлар бор. Кимдир ўзбекни кўзбўямачиликда айблаган, яна бошқа биров бундайлардан жирканишини айтган. Шу каби изоҳларни дил оғриғи билан ўқиётганимда, қирғизча ёзилган бир изоҳга кўзим тушди. "Ўзбеклар тоза ва иймонли халқ. Деҳқончиликда уларга етиб бўлмайди. Маҳсулотни алдаб сотадиганлар ҳамма халқда бор. Арзимаган нарса учун бировни биров билан таққослама" деб ёзибди у.
Қирғиз қардошимиз бу билан орияту ғурурсиз, чаласавод, танилиш илинжида бировларнинг тўшагини ҳам пойлаб юрадиган, ҳеч ким чақирмасаям шиллиққуртдек ўрмалаб, камера кўтариб юрадиганларга яхши дарс берибди.
Миллатсеварлик, халқпарварлик шаллақининг ишига айланиб қолмасин.
Шундан хавотирдаман, шундан қўрқувдаман..
03/22/2025, 14:24
t.me/jonixonov/1109
JO
Jonixonov
3 792 subscribers
1
Бундан ташқари, умрнинг узун-қисқалиги инсоннинг феъл-атворига ҳам боғлиқ. Бировга ҳасад қилмайдиган кишилар ҳаммадан узоқ умр кўради. Ён-атрофидагиларга хушмуомалада бўладиган оқкўнгил одамларнинг ҳам умри дароз бўлади.
Эшитишимга қараганда, ҳамкасбим ­ микрохирург Святослав Фёдоров ўз умрини программалаштириб чиққан эмиш, ҳатто куни қачон битишини вақт-соатигача олдиндан аниқ билар эмиш. Агар менинг юрагим хаста бўлмаганида ва стимуляторга суяниб яшамаганимда эди, озми-кўпми ишонч билан 90 ёшгача яшайман деб айта олган бўлар эдим. Ҳозир эса...ҳозир менинг тажрибам исталган лаҳзада поёнига етиши мумкин... Боз устига, энди ҳаёт ҳам мен учун аввалги жозибасини йўқотди. Табиий эҳтиёжлар кескин камайди, ижтимоий манфаатлар барҳам топди, чунки менинг жамиятдаги мавқеим тубдан ўзгарди, севикли касбимга яроқсиз бўлиб қолдим. Шуҳратпарастлик мени ортиқ безовта қилмай қўйди.
Баъзан ўйга толиб қоламан: наҳот, ҳаёт аталмиш бу буюк қудрат, буюк уқубатнинг ниҳояси фақат шу бўлса? Очиқ эътироф этолмайман, аммо кўнглимнинг туб-тубида бир илинж милтиллаб туради: балки туйқусдан худонинг жамоли намоён бўлиб қолар?! Инсон тафаккурининг ўзига хос жиҳати ҳам шунда. Бундан нарида ҳеч нарса йўқлигини билиб тураман, аммо барибир хаёл...”
03/14/2025, 13:24
t.me/jonixonov/1108
JO
Jonixonov
3 792 subscribers
1
Ҳасад қилмайдиган кишилар ҳаммадан узоқ умр кўради

Николай Амосов ­ машҳур жарроҳ, юракшунос олим эди. У бутун илмий фаолиятини юрак сирларини ўрганишга бағишлаган. Овозаси оламни тутган бу ғаройиб инсон бундан бир неча йиллар муқаддам хориж журналларидан бирига интервью беради ва бу суҳбат шов-шувга айланади. Унда олим инсон умри учун ўта муҳим нарсалар ҳақида мулоҳаза билдирган.
Ўқиймиз:
“Қарилик дегани нима? Аввало, бу ирсий ҳужайраларда белгилаб қўйилган табиий бир ҳолатдир. Ҳар қандай тирик вужудда ҳам дастлабки ўсиш ва ривожланиш, кўпайиш жараёнлари кечади. Кўпайиш дастури ниҳоясига етгач (асосан қирқ ёшга қадар), инсон энди табиат учун, ўз биологик турини давом эттириш учун ортиқ керак бўлмай қолади. Шундан сўнг қариш жараёни ўз йўли билан тезроқ ёки секинроқ кечаверади, бу энди одамнинг ўзига ато қилинган энергияни қай тариқа сарфланишига боғлиқ.
Ҳайрон бўлманг, бизнинг ҳар биримизга ўлчаб берилган энергия захираси бор! Шу захирани сарф қилиб бўлдингизми ­ тамом, бу дунё билан хайрлашаверинг! Бу фараз соф назарий мазмунга эга, агар ҳар қандай жонзот туғилган кунидан бошлаб шу энергияни иқтисод қилса, умри ўртача 30-40 фоиз узаяди.
Қариликнинг иккинчи сабаби ­ жигарда, буйракда, мия ва бошқа аъзоларда турмуш муаммолари туфайли турли хил асоратлар тўпаланиб қолишидадир. Бунда ташқи муҳит, бемаъни ҳаёт тарзи ҳам таъсирини ўтказади. Ва шу тариқа одам аста-секин сафдан чиқиб қола бошлайди... Ниҳоят, жисмоний залвор камаяди, машқий кўникмаларнинг бузилиши кучаяди. Бу ­ қариликнинг учинчи сабаби. Мен айни шу ҳолат билан курашмоққа қарор қилдим.
Бунинг учун ҳар куни эрталаб уч километр масофага югурар эдим. Гимнастик машқларга келсак, ҳар бир машқдаги ҳаракатлар сони тўрт баравар оширилди. Ҳозир мен тўрт минг ҳаракат бажараман, шундан уч мингтасини гантел билан адо этаман. Гантелларнинг иккитаси беш килограммдан, биттаси ўн килограммдан иборат. Бундан ташқари, мунтазам равишда тош кўтариш машқлари билан ҳам шуғулланаман. Умумий ҳисоб билан айтганда, кунига уч-тўрт соат тош кўтариш машқлари билан банд бўламан. Қария одамга бундан бошқа қандай иш ҳам бўлсин? Бадантарбиядан сўнг албатта совуқ ваннага тушиб ювинаман. Илгарилари бундан қўрқардим. Қарангки, қарилик туйғуси йўқ бўлди, нафас олгандаги ҳансираб энтикишлар ҳам барҳам топди. Яна аввалгидек бир оёқда туришга ўргандим. Бўлмаса, шимимни ўтирмасдан кия олмас эдим. Хотира, эслаш қобилиятига келсак, у мен ўйлагандек яхшилангани йўқ. Лекин қон айланиш кучайди, буни ҳар ярим йилда текширтириб тураман.
“Бемуҳлат тажрибаларим” давом этган шу икки йил мобайнида касалга чалинмадим. Сўнгги йилларда пайдо бўлган стенокардия белгилари ғойиб бўлди. Ҳаттоки эски “душманим” ­ умуртқа поғонаси ҳам безовта қилмай турибди. Хуллас, ўзимни бутунлай соғлом сезмоқдаман. Энг муҳим ўзгариш шундан иборатки, вужудимда жисмоний бардамлик туйғусини ҳис қилиб турибман.
Табиийки, ҳаддан ташқари куч-қувват талаб қиладиган бундай машқларни бажариш учун қай тариқа овқатланиш керак, деган савол туғилади. Кексаликнинг яна бир чатоқ томони шундаки, организмдаги сентиз суръати сусайиб, парчаланиш суръати ўзгаришсиз қолади. Бинобарин, кекса одам зарур миқдордаги оқсилнинг парчаланишига эришмоқ учун ёш одамга нисбатан кўпроқ жисмоний ҳаракат билан банд бўлмоғи лозим. Шунинг учун мен овқатланиш режимини вазнимни қатъий назорат қилиб бориш асосида ташкил этганман. Тамадди қиладиган емакларим ҳам оддий. Асосийси, овқатнинг калорияси кам бўлиб, мева-сабзавотлар кўпроқ бўлиши керак. Чунки уларда витамин, микроэлементлар, яъни организм нима билан тирик бўлса, шу нарсаларнинг барчаси мавжуд. Мен кунига тахминан 300 грамм хом сабзавот маҳсулотлари ва 100-200 грамм олма тановвул қиламан. Нонни иштаҳа билан ейман. Нонуштага ярим литрли кружкада сутли қаҳва ёки какао ичаман. Сариёғ, сметана истеъмол қилмайман. Сабзавотларга ўсимлик мойини хотиним жуда кам миқдорда солади. Гўштдан ҳам ўзимни тияман. Эрталаб бир дона котлет, кечқурун бир паррак колбаса менга кифоя.
03/14/2025, 13:24
t.me/jonixonov/1107
JO
Jonixonov
3 792 subscribers
29
9
1.1 k
Уни ҳамма ёмон кўриб қолди
Маҳалла-куй ишида, одамларнинг оғир-енгил кунида доим ҳозиру нозир кишилар ҳамма жойда топилади. Улар беминнат, чин марҳамат билан хизматни адо этишади. Яқинда ана шундай бир инсонни ўғирликда айблашди. Кимдир уни кечаси кўчадан уйга киришда ариқлар устида турадиган темирларни қўпориб олаётганини кўрибди. Ортидан кузатибди. Телефонига суратга олибди. Кейин бу тасвирларни тарқатгач, ҳамма уни ёмон кўриб қолди. Уни маҳалла нозирига топширишди. "Энди аниқ қамалади", деди биров. "Баттар бўлсин" деди яна бошқаси. Аммо ҳеч ким: "Мушкули осон бўлсин, балки ўғирлик нияти бўлмагандир" демади. Жуда ғалатимиз, баъзан бировга меҳр бериш, озгина қайишишда ўта хасисмиз. Аммо Аллоҳ бор, У Зот кўргувчи ва билгувчидир...
Уни тергов қилишди, сўроқ-саволга тутишди. Маълум бўлдики, у бир ой муқаддам мактабдан қайтишда светофорнинг қизилида тўхтамаган мошина уриб юборган, касалхонага етмай йўлда жон берган қизчасининг қўлидаги мунчоғини излаб юрган экан. Қизалоқ мудҳиш фожиадан тўрт-беш кун аввал қўлидаги мунчоқ панжара орасига тушиб кетганини, ололмаганини айтган экан отасига. Аниқ жойни айтмагани учун отаси қизи келадиган кўчадаги хонадонларнинг темир тўсиқлар тагини кўриш учун кечаси шу ишни қилган экан. «Шу туморчасини жуда яхши кўрарди, уни топсам, кўриб, боламни эслайман» дебди у. Бу гап тез орада маҳаллага ёйилди. Уни айблаган, маломат қилганлар уялиб қолди. Ҳовлиққанлар, бировнинг бошига ташвиш тушса, яйрайдиганларнинг овози ўчди.
Отасига меҳрибон қизалоқ ўлимидан кейин ҳам уни туҳмат балосидан асраб қолди. Унинг аввал бошдан тоза, покдомон эканлигини ҳамма биларди. қизалоғининг мунчоғини қидириб юрганини билишгач эса таъсирланишди, янаям яхши кўриб қолишди.
03/14/2025, 08:48
t.me/jonixonov/1106
JO
Jonixonov
3 792 subscribers
10
15
1.2 k
Пауло Коэло ва унинг ижоди, жумладан "Алкимёгар" ҳақида.

Пауло Коэло 1947 йил 24 августда Бразилянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида, инженер ва уй бекаси оиласида туғилган.

Унинг илк китоби 1974 йилда, ҳозирга қадар эса 33 та китоби нашр этилган.

Пауло Коэло китоблари 88 тилга таржима қилинган ва 170 дан ортиқ мамлакатларда нашр этилган, улар дунё бўйлаб 320 миллиондан ортиқ нусхада сотилган.

У барча даврлардаги китоблари энг кўп нусхада сотилган муаллифлари орасида 22-ўринда туради.

Ҳозиргача 80 тилга таржима қилинган "Алкимёгар" 2009 йилга қадар 67 тилга таржима қилинган ва "Муаллифи ҳаётлиги даврида энг кўп тилга таржима қилинган китоб" сифатида Гиннесс рекордига киритилган.
Шунингдек, бу китоб португал тили тарихида шу тилда ёзилган ҳамда энг кўп сотилган китоб сифатида ҳам рекордчи саналади.

"Алкимёгар" 150 миллиондан ортиқ нусхада сотилган ва 100 миллиондан ортиқ сотилган фақатгина 9 та китобдан бири ҳисобланади.
👆Шуниси жуда ҳайратланарлики, "Алкимёгар" 1988 йилда илк нашр қилинганида, атиги 900 нусха сотилгандан кейин нашриёт муаллиф билан нашр шартномасини бекор қилган.

"Алкимёгар"нинг 2005 йилда чиқарилган аудиокитоби 2 миллиондан ортиқ нусхада сотилган.

Унинг китоблари ҳар йили ўртача 8 миллион нусхадан сотилмоқда.

Пауло Коэло китоблари 400 ҳафтадан ортиқ вақт давомида The New York Times бестселлерлар рўйхатидан жой олган.

П.Коэлонинг тахминий бойлиги 500 миллион доллар бўлиб, бу уни дунёдаги энг бой ёзувчилар орасида 4-ўринга кўтарган.

П.Коэло ҳар йили ўртача 20 миллион доллар ишлайди, бу сўм курси бўйича 260 млрд сўмни ташкил этади.

Бу миқдорни Сиз янада аниқроқ ва қиёсий тасаввур қилишингиз учун ушбу маълумотларни келтираман:

- Англияда энг кўп иш ҳақи олиш бўйича "топ-10"ликда турувчи мисрлик Муҳаммад Салоҳнинг "Ливерпул" дан оладиган йиллик иш ҳақига тенг;

- Ўзбекистон бюджетига 2024 йил давомида энг кўп солиқ тўлаган нодавлат корхоналар "топ-10" лигига кирган "Coca-Cola" компанияи 634,2 млрд сўм солиқ тўлаган, "Beeline" компанияси 576,6 млрд сўм солиқ тўлаган;

- Юртимизда фаолият кўрсатаётган 36 та банкларнинг фақатгина 7 таси 2024 йил якунлари бўйича Паоло Коэлонинг йиллик даромадидан кўпроқ соф фойда олишга эриша олган.

✍️ Шерзод Сувонқулов
03/14/2025, 07:43
t.me/jonixonov/1105
JO
Jonixonov
3 792 subscribers
52
5
2.1 k
Ўлимдан ва солиқдан қутулиб бўлмайди, деган экан биттаси. Буларни ёнига радарларни қўшсак бўлади. Нега дейсизми, ўқиб кўринг:

"20 йиллик стажим бор, хирург-онколог докторман.
Ишимиз ўта оғир. Бизга кўпров хавфли ўсимтага чалинган беморлар мурожаат қилади. Уларни кўриб қани энди шу беморни ҳаётга олиб қолсам деб ёниб ҳаракат киласан. Айниқса ёш бола бўлса жуда ҳам эзилиб кетасан киши.
Мен институтда грант асосида ўқиганман. Мен бу касбни инсонларни даволаш ва соғлом ҳаётга кайтиши учун танлаганман. Пул учун эмас. Ойликлари кам бўлса ҳам сабр килиб юртимни ташлаб кетмадим.
Мен касбимни яхши кўраман. Яқинда, 28 февраль куни ишдан сўнг бир беморнинг онаси: "доктор тезроқ етиб келинг, боламнинг аҳволи оғирлашиб қолди" деб мурожаат қилди. Беморни бориб кўрдим ёрдам кўрсатдим ва тавсиялар бердим. Шошилинчда йўлда Радарга ҳам тушибман.
Радарни қўйганлар билиб олинглар. Ўша бемор сиз ёки яқинингиз бўлиши ҳам мумкин эдику, ахир. Мен 4 млн ойлик оламан энди шуни тахминан ярмини штрафга тўлайман. Бу қанақа тизим? Қани бу ерда инсон қадри? Биз тиббиёт ходимларига имкон қолдирмаяпсиз!
Халк камерасиз, милициясиз, гвардиясиз яшаши мумкин. Лекин шифокорлар бўлмаса бир кун ҳам яшолмайди. Барча шифокорлар бир кун иш ташласа нима бўлади? бир ҳафта ташласачи? Тасаввур килаяпсизларми? Бизни бундай қийнаб, таламанглар.
Эй Ҳукумат ва Парламент! Камера ва радарларга чиварган варорларингни яна бир бор ўйлаб кўринглар. Бу камера ва радарлардан халк "Додд" деб юбораяпти. Шу жумладан мен ҳам..."

Шермухаммад Умиров
03/11/2025, 15:59
t.me/jonixonov/1104
JO
Jonixonov
3 792 subscribers
26
32
1.1 k
Аллоҳ розилигига олиб борадиган барча йўлларни ўрганиб чиқдим. Энг қисқа йўл одамларни севинтириш эканини кўрдим!

Хўжа Аҳрор Валий
03/08/2025, 18:41
t.me/jonixonov/1103
JO
Jonixonov
3 792 subscribers
30
45
4.7 k
Аллоҳ таоло аёлни эъзозлаб "Нисо", "Марям" сураларини нозил қилди. Унга оналик саодатини берди, Жаннат калитини оналар оёғи остига ташлаб қўйди. Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳи алайҳи васаллам: "Энг аввал онангга, яна онангга, яна онангга, сўнг отангга яхшилик қил" дея уқтирдилар. Бундан ортиқ эъзоз, бундан юксак шараф йўқ.
Байрам муборак, азиз аёллар.
03/08/2025, 07:27
t.me/jonixonov/1102
JO
Jonixonov
3 792 subscribers
17
8
630
Босим таназзули

Музокара олиб бориш бобида бир нечта асосий қоидалар бор.
Булардан бири, куч ва босим билан рақибни бирор сезиларли чекинишга мажбурлашни ният қилган бўлсангиз, аввало кучингиз ва таъсирингизни тўғри баҳолаб олинг, аксинча, бу блефлиги билиниб қолса, нафақат жорий масалада, балки бошқа ҳолларда ҳам сизнинг сўзларингизга ҳеч ким ишонмай қолади.
Яна бошқа масала энг донғи кетган ва шу орқали машхурлик қозонган музокарачилар одатда бу каби баҳсларда бошқаларга нисбатан кўпида  ёмонроқ аҳволда қолишади. Сабаби, бундай музокарачилардан атрофдагилар ва, энг аввало ўзлари доим энг аъло натижа кутиб туришади. Музокараларда эса яхши, гоҳида эса ўртанча натижа ҳам етарлича қониқарли бўлиши мумкин.
Бу аҳвол “машҳур музокарачига” қўшимча босим яратади ва, натижада, у ёки мутлақ ғалабага эришиш йўлида яхши имкониятларни менсимай, уларни бой беради, ёки, аксинча, ўзининг “тажрибали” статусини оқлаш учун “нима бўлса ҳам  келишувга эришишим керак”, деб ўйлаб, иложидан пастроқ натижага ҳам рози бўлиб кетишга тайёр бўлиб қолади.
Трамп охирги бир ярим ой Президентлик лавозимида мен билган барча музокара қоидаларини қўпол бузаяпти.
Бунга мисоллар:
- Ғазода Хамасга бир нечта ультиматум қўйди. Улар ишламади.
- Миср ва Иорданияга фаластинларни Ғазодан олиб чиқиб кетишга ундираман, деди - ўхшамади;
- Мексика ва Канадага бир ой ичида мана икки маротаба қайта-қайта бож киргазишга уринди. Икки марта орқага чекинишга мажбур бўлди.
- Украина- Россия урушини Россия билан тўғридан тўғри, Украина ва Европани аралаштирмай сулҳ тузаман, деди - ўхшамади.
- Украинларни ўз шарти билан оташкесимга кўндираман, деди - бундан нима чиққанига ҳамма гувоҳ бўлди;
- “Вашингтон ботқоғини қуритаман” деб федерал ва маҳаллий давлат ходимларини Илон Маск билан биргаликда жадал қисқартираман, деб, давлат тизимида мутлақ хаос барпо бўла бошлади, энди Трамп ўзи “бизга болта эмас, скальпел керак” деб қолди.
- Трампнинг суд тарафидан тўхтатилган фармонларининг ҳам сонига етиш қийин.

Башорат қилмоқчи эмасманку, лекин бу кетишда, яна икки ой ўтар ўтмас, бутун қудрати билан ҳам унинг гапини ҳеч ким жиддий қабул қилмайдиган бўлиб қолади.

Бугун Трамп Канада ва Мексикага нисбатан киритилган божларининг аксарини яна қайтиб бекор қилди.

✍️Зафар Ҳошимов, "Korzinka. uz" супермаркетлар тармоғи асосчиси
03/07/2025, 20:32
t.me/jonixonov/1101
JO
Jonixonov
3 792 subscribers
25
18
1.5 k
Икки қадрсиз Денгиз

Бу денгизнинг бири Орол эди. Унинг сувини асролмай, нотўғри, пала-партиш ишлатиб қуритдик. Иккинчи денгизимиз, шубҳасиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф эди. У кишиниям борида кўп қадрламадик. Камтарин, хоксор бу инсонни энг катта бойлигимиз, фахримиз, деб билиб, бошимизга кўтариш ўрнига қувғин қилдик, сарсон этдик. Лекин йиллар ўтиб билдик ва биляпмизки, ул зот дунёда тенги йўқ аллома бўлган эканлар. Ориф ва валий, жадид бўлган эканлар. Бунга шубҳа қилганлар, шайхимизнинг китобларини ўқисин, китобга вақтлари бўлмаса, маърузаларини тингласин. Бу китобларда одоб-ахлоқ, ибрат бор.
Айни пайтда мен ҳазратнинг "Бахтиёр оила" деб аталмиш китобларини ўқияпман. Ўқияпману нега аввалроқ шу китобни ўқимадим, дея ичимни еяпман. Ишонинг, ҳазратнинг бу асари бошқа китоблари каби дуру маржондан қиммат ва устундир.
Бу китоб ҳар бир қизнинг сепида, жавонида, ёстиғининг тагида турса, қанийди...
Вақтида қадр топмаган  инсон хотираси олдида уяляпсизми, у кишининг китобларини ўқинг. Ўзларини қадрламаганимизга яраша мерос бўлиб қолган китобларини мутолаа қилиш билан айбимизни ювайлик, хатоларимизни тузатайлик.
03/07/2025, 16:19
t.me/jonixonov/1100
JO
Jonixonov
3 792 subscribers
35
15
3.2 k
Беш-олти йил олдин Президент бир соҳа ходимлари ҳақида гапириб: “ўзи булар отини тўғри ёзолмайди, лекин уйини кўрсанг данғиллама, тўртта бешта мошинаси бор, нима булар атомни ихтиро қилганми, қайси пулига буни қуради. Ўғри бўл, инсофли бўл?” дея жуда қаттиқ гапирган эди. Бу гаплар аслида бошқаларга ҳам тегишли.
Ўйлаб кўринг, катта миқдорда пора билан қўлга тушаётганлар нега кўп? Чунки жазо қаттиқ эмас. Қўлга тушмаганлари, ўй хаёли фақат давлатни кемириш, тадбиркорни шилиш бўлган давлат хизматчилари қанчадан қанчаю уларни ким назорат қилади? Қариндош-уруғи, жазмани номига олиб берган уй, кўчмас мулк, савдо дўконлари, мошиналар учун ҳавога сарфланган беҳуда харажатлар тафтиш қилинадиган кунлар келармикан? Ёки яна номаълум августни кутиб яшаймизми?
Президент кеча коррупцияга доир мажлис ўтказди. Жуда қаттиқ гаплар айтилди. Агар ана шу ерда айтилган гаплар амалга ошса, катта ўзгаришлар бўлади. Ҳар ҳолда шунга ишонгим келди. Бунда жамоатчилик назорати муҳим аҳамиятга эга эканлиги айтилди. Бу нима дегани?
Эсланг, авваллари маҳаллага бирор бегона келса, ҳамма ҳушёр тортган. Бир қишлоқда яшаса-да, бошқа гузарда санқиб юрган ёш-ялангни катталар албатта назорат қилган. Ножўя иш қилса, кимнингдир қизини пойлаб борган бўлса-ку, кўрадигани кўрган. Оқсоқоллар юзингда кўзинг борми, демасдан оёқни нотўғри босаётганларни қаттиқ жеркиган. Содда қилиб айтганда, жамоатчилик назорати дегани, бу бефарқ бўлма, бепарволик ҳамма иллатни бошлаб беради дегани.
Шу маънода, шундай тизим яратилишига ишоняпманки, бир кўчада яшовчи ҳоким ҳам, банкир ҳам, тадбиркор ҳам, фаррош ҳам ҳалол бўлсин. Ҳокимни қозонида қайнайдиган ҳар кунлик гўшт фаррошни қозонида ҳам пишсин. Шундагина одил жамият, Президент айтган ҳалоллик пайдо бўлади. Юрт ривожланади.
Наҳангларга ўлим!
03/06/2025, 12:51
t.me/jonixonov/1099
JO
Jonixonov
3 792 subscribers
3
4
379
АҚШнинг янги администрацияси USAID грант дастурларини молиялаштиришни “музлатиши” оқибатида Ўзбекистондаги қатор фуқаролик жамияти институтлари лойиҳалари ҳам тўхтаб қолди.

Парламент ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди директори Отабек Ҳусанов бундай лойиҳаларни давом эттириш учун шарт-шароитлар яратилишини маълум қилди.

Унинг қайд этишича, фонд хорижий грантлар билан муаммога дуч келган ташкилотлар учун 2025 йилда алоҳида дастур жорий этишга тайёр.

Видео: Sevimli
02/27/2025, 09:02
t.me/jonixonov/1098
JO
Jonixonov
3 792 subscribers
31
4
527
КАНАЛИМИЗ КУЗАТУВЧИСИДАН ФИКР:
ДЕПУТАТ АЛИШЕР ҚОДИРОВГА ЖАВОБ
Бизнинг олдимизда мактаб қуришми ё ўқитувчининг ойлигини ошириш деган танлов бўлмаслиги керак! Бу – ёмон. Бу ўринда икки зарардан бирини танлаш принципи ишламайди: барибир натижа ўша бўлади – таълим ўлади!
Бир товуққа ҳам дон керак, ҳам сув – бир ўқувчига ҳам замонавий мактаб биноси, ҳам унинг ичида яхши ўқитувчи керак!
Битта бутунни иккига айириб, сохта танлов яратмаслик керак. Ойлик маоши яхши ўқитувчилик касби ҳам, шароити яхши мактаб ҳам шарт.

Умид хўжамқулов.
02/24/2025, 16:13
t.me/jonixonov/1097
JO
Jonixonov
3 792 subscribers
47
4
598
Бебаҳо мулк

Ишхонамиз яқинида ошхона бор. Баъзан шу ерга тушлик учун чиқиб турамиз. Таомлари ниҳоятда мазали, аммо менинг таъбимни хира қиладиган бир нарса бор: қачон қарама, бу ернинг эгаси бир шерик топиб нарда ўйнаётган бўлади. Шунинг ўрнига бир китоб ўқиса бўлмасмикан, деб қоламан. Беминнат ҳамроҳ бўлган китоб наф келтирса келтирадики, асло зиёни йўқ.
Одатда машинамда ҳам ўн-ўн бешта китоб олиб юраман. Бировни кутиш ёки зерикмасликда китобга етадигани йўқ. Ўғил ёки қизимизга китоб ўқи, яхши ўқи, десагу ўзимиз телефондан бош кўтармасак бунинг ҳеч қандай таъсири йўқ. Сиз китоб ўқинг, болангиз ўз-ўзидан мутолаага берилади.
Яқинда хизмат сафари билан вилоятдан келаётсам, йўл патрул хизмати ходимлари тўхтатди. Машина газдами, деди, йўқ, дедим. Кўрайликчи, деди, юкхонани очдим. Юкхонада китобларни кўриб, сотгани олиб кетяпсизми, деди. Йўқ, сизга ўхшаган китобни яхши кўрувчиларга совға учун олиб юраман, дедим. Бояги ходим ростдан китоб ўқирканми йўқми билмадиму, аммо гапим таъсир қилди шекилли текширувни ҳам эсдан чиқарди. Унга Расул Ҳамзатовнинг “Менинг Доғистоним” асарини совға қилдим. Нима ҳақида бу китоб деди, сизга ўхшаган яхши одамлар ҳақида дедим. Мени яхшилигимни қаердан биласиз, танимайсизку, деди. Э, дўстим, ҳайдовчини ўйлаб, тўхтатиб текширасизу ёмон одам бўласизми, қолаверса, яхши одам ктиобга қизиқади, сиз ҳам шунақа экансиз дегандим, роса хурсанд бўлди. Мана шу мисолнинг ўзиёқ китобда ҳикмат борлигини кўрсатади.
Яна бошқа бир сафарда Ғаллаоролда Бахмал олмалари сотиладиган растада тўхтадим. Олмани юкхонага ортаётган йигитча китобларни кўриб, Тоҳир Маликнинг “Одамийлик мулки” деган китобини менга беринг шуни, деди. Шу китобга қўшиб ўзимнинг ҳам яқинда чиққан китобимни совға қилдим. Э, сиз ҳам китоб ёзасизми, деди. Ҳа, дедим. Унда олманинг пулини қайтариб бераман, тирик ёзувчини кўрганим учун, деди. Кўнмадим, олманиям сот, китобниям ўқи, дедим. Рақамимни ёзиб олувди, ҳалигача телефон қилиб туради, китоб ҳақида гаплашамиз у билан.
Энг яхши суҳбат ҳам китоб ҳақидаги суҳбатлардир. Фалончи наҳорги ошга икки минг кишини айтибди, писмадончи Умрадан қайтиб тўрт юз кишига совға тарқатибди, деган майда гаплардан юз карра, минг карра баланд туради китоб ҳақидаги гаплар. Миллатни тўйларда жилпиллаган раққосага пул сочадиганлар эмас, метро ёки автобусда китоб ўқиб кетаётганлар кўтаради.
Китоб бойлик келтирмайди, аммо бойлик ҳам китобдек наф бермайди.
02/24/2025, 13:31
t.me/jonixonov/1096
JO
Jonixonov
3 792 subscribers
47
9
1.6 k
Кўнгил зиёрати

Бир тадбиркор дўстимиз бор. Жуда кўп ибратли амалларни бажариб юради. Кўришганда, суҳбатлашганда, бундай ишларни асло тилга олмайди, аммо ортидан, бошқалардан эшитамиз нуқул. Яқинда унинг яна бир ибратли ҳаракатини эшитиб, қувондим, таъсирландим.
Кўп фарзандли, топиш-тутиши ҳам ўртача бўлган қўшнисини Умра зиёратига юбориш ниятида, ўша ҳамсояникига чиқипти дўстимиз. Унинг гапларини эшитган қўшни аввал ишонмабди, кейин барибир бир куни миннат қилмасин, деб касалман, бир ўзим қийналаман, дея баҳоналар қилибди. Шундай баҳоналар бўлишини олдиндан билгандек, тадбиркор дўстимиз аёлини ҳам қўшнисининг уйига олиб чиққан экан, у тилга кирибди:
— Қўшнижон, сиз касалман, деманг, ёнингизга янгани олинг. Бирга-бирга улуғ зиёратларни адо этиб келинг. Харажатларни ўйламанг, биз яхши ният билан шуни зиммамизга олдик.
Шу тариқа бу ҳақда орзу қилмаган, истаган бўлса-да, боришга кўзи ва қурби етмаган бир хоксор оилага қувонч улашилди. Диллар обод бўлди, қалб кўзлари равшан тортди. “Ҳеч кимга айтманг, Аллоҳ билса бўлди”, деган тадбиркорнинг гапи ерда қолди. Зиёратдан тўлқинланиб, тетиклашиб қайтган акамиз ҳар дуода қўшнининг исмини айтиб, унинг ҳаққига дуолар қилаверди. Бунга биров тушунди, биров тушунмади. Тушунмаганларга: “Мени зиёратга шу қўшним юборди”, барака топсин, деб тушунтирди қўшнимиз. Тушунганлар эса: “Аллоҳ кўнглига солибди, кўп савобли иш бўлибди”, дея муборакбод этишди.
Умрадан қайтган оилани жуда яхши билганим ва ҳурмат қилганим учун бу эзгу амаллардан ҳаяжонланиб, дўстимга телефон қилдим ва раҳмат айтдим. Кўчаларни обод қилишда, етим-есир, муҳтожларга кўмак беришда тенги топилмайдиган дўстимиз эса гапни одатдагидек бошқа мавзуга бурмоқчи бўлди. Мен бунга имкон қолдирмай: “икки кило чириган картошкани бировга бериш учун саккизта одамни овора қилиб, камига бу ишини уялмай-нетмай кўз кўз қиладиганлардан бўлмаганингиз, тилда халқ дарду ҳасратидан гапириб, амалда шу халқнинг қонини ичаётганлар сафида йўқлигингиз, назарингиз тўқлиги, мисқолча кибр йўқлиги учун ҳам сизга ҳар куни раҳмат айтишимиз керак”, дея ўз миннатдорлигимни изҳор этдим.
02/21/2025, 10:40
t.me/jonixonov/1095
JO
Jonixonov
3 792 subscribers
34
8
1.6 k
Ўзига хос услубда одамларни кулдираётган қизиқчи Элмурод Ҳақназаров янги концертида бир гапни айтибди:
— Домда тураман, яқинда бир рус кампир қўшнимиз қизлариникига кўчиб кетди. Унинг нарсаларини ташишга ёрдам бердик. Бир ярим соат китоб ташидик. Кейин яна бир дўстимиз кўчди. Унинг уйидан бир ярим соат бонка ташидик.

Бу гапга ҳамма кулди. Аслида эса йиғлайдиган ҳолат. Фарзанди китоб оберинг, деса ўқиб гўр бўлармидинг ёки битта китобни пулига ярим кило гўшт беради, дейдиган одамлар яшайдиган миллатнинг косаси оқармайди.
Хитой дунёни ҳар томонлама эгаллаб бўлди. Нима учун? Чунки хитойликларда китоб ўқиш даражаси 80 фоизга етди ҳозир. Билмадим, агар биз уларнинг ярмичалик ривожлансак, китоб ўқиш нари турсин, мактабларга ҳам олов қўйиб юборсак керак.
02/14/2025, 14:33
t.me/jonixonov/1094
JO
Jonixonov
3 792 subscribers
27
24
2.3 k
ЎҚИТУВЧИЯМ ОДАМ...МИ?

Ижтимоий тармоқларда она мактабга келиб фарзандининг ўқитувчисини уриб ташлаган видео тарқалди. Ҳа, битта-иккита бўлса майли дейсан, касалдир, нуқсони бордир дейсан. Афсуски жуда кўп ота-оналарда ўқитувчига шунақа муносабат. Бу синдром. Ўқитувчининг ҳурмати тўғрисида қонун қабул қилинган жамиятда шунақа синдром. Коса оқармаслик газга эмас, шунақа инсонлари кўп жамиятга нисбатан айтилганда, тўғрироқ бўларди. Жамият аъзоларининг умумий савияси ошмагунча, ривожлана олмаймиз. Ишга етиб боргунча, бунақаларнинг нечтасини кўрамиз, асабийлашамиз. Шофёрдир, йўловчидир, бошқадир. Биз фақат ўтмиши билан мақтанадиган, бугуни жуда саёз ва келажаги қоронғу халққа айландик. Аслида ўқитувчининг ҳурматини сақлаш ёки шунга ўхшаш бошқа тоифалар учун (ИИБ ходимлари учун алоҳида қабул қилишмоқчи бўлишди) алоҳида қонунларнинг қабул қилиниши нотўғри. Қонун ишламаяпти деган сигнал бу. Чунки шахсий дахлсизлик қонунларда бор ва бу ҳамма тоифа учун амал қилиши керак. Демак, битта қонун яхши ишламаган жойда иккинчи қонун қабул қилинади ва оқибатда ишламайдиган қонунлар сони яна биттага кўпаяди.
УСТОЗЛАРГА БЎЛАЁТГАН БУ КАБИ МУНОСАБАТЛАРНИ КЎРИБ, БЕИХТИЁР ЎҚИТУВЧИЯМ ОДАММИ ЎЗИ, ОДАМ БЎЛСА НЕГА УНИНГ ҲУРМАТИНИ ЖОЙИГА ҚЎЙМАЯПМИЗ, ДЕГИНГ КЕЛАДИ?

Умид Хўжамқулов,
Педагогика фанлари доктори, профессор.
02/14/2025, 09:42
t.me/jonixonov/1093
JO
Jonixonov
3 792 subscribers
18
8
643
Бобур ва Шайбоний – боболаримиздир

Бобур ким? Менинг бобом.
Шайбоний ким? У ҳам менинг бобом.
Нега бобони бобога қарши қўйяпмиз?
Бу ишимиз бориб-бориб элни яна иккига бўлиб юборади-ку!..
Хўп, Шайбонийхон билан бирга “ўзбек” деган ном юртимизда узил-кесил қарор топди, дейлик. Лекин биз фақат номдан иборат эмасмиз-ку! Унгача турк деган ном остида бор эдик-ку!
Ўзбек ҳам ўша туркнинг, туркийнинг бир қисми, бир уруғи бўлиб қўшилди! Нега парчани олиб, бутунга қарши қўйяпмиз?
Ўзаро урушларда Шайбонийхоннинг (кейинроқ авлодининг) қўли баланд келди ва Туркистонда катта ишлар қилди: давлат тузди, янги давлат барпо қилди. Хўш, Бобур енгиб чиққанда, у бундай ишларни қилмасмиди? Албатта, қиларди. Айтайлик, етти мўъжизадан бири – Тожмаҳал Андижон ёки Самарқандда қад ростларди. Лекин нега биз уларнинг бирини бошқасидан устун кўрмоқчи бўлиб сўз сўзлаяпмиз?
Кечаги, совет давридаги сиёсатнинг давоми эмасми бу? Фақат фарқи шуки, кеча Бобур улуғланиб, Шайбоний ерга урилган эди. Бугун эса тескариси юз беряпти. Нега? Ахир, хато битта-ку!?..
Яна битта фарқ шуки, кеча душман атайин “хато” (бу кўзланган режа эди) қилган бўлса, бугун ўзимиз шу иш бошида турибмиз. Яна орамизда эл таниган, эл суйган зиёлилар ҳам борлиги кишини жиддий ўйлатиб қўяди. Ахир, зиёли дегани элни бирлаштирадиган ғояларни ўртага ташламайдими?!.. Бузғунчилик кимга керак, нега керак?!.. Агар зиёли бузғунчи бўлса, элнинг пораканда бўлгани шу эмасми?!..
Билмаймизки, томирдаги қонимизда қайси бобомизнинг қони кўпроқ оқаётган экан!
У ёғини суриштирсангиз, Шайбонийхон қурган давлатчиликда темурийларнинг ҳам ҳиссаси бор эди. Ахир, унинг ўзи темурийлар давлатида ёлланма қўшин боши, арбоб бўлиб етишди, кучга тўлди. Яна суриштирсангиз, Шайбоний қонида темурийларнинг қони (Мирзо Улуғбекнинг қизи Робия Султонбегим томонидан) борлигига гувоҳ бўласиз. Буни мен эмас, тарихчиларимиз ёзяпти. Ёки ёлғон ёзяптими? Бундай деб ўйламайман. Ҳатто ёлғон бўлганда ҳам биз Одам Ато ва Момо Ҳавонинг фарзандлари эмасмидик! Нега ота талашяпмиз, бобо талашяпмиз?..
Шайбоний ўзбек, айни пайтда туркдир, туркийдир. Бобур ҳам ўзини “турк” дейди, худди Навоийни “турк” деганидек. Бас, шундай экан, биз кимни кимга қарши қўйяпмиз? Қариндошни қариндошгами?..
Агар, шу миллат, эскида турк, ҳозирда ўзбек деб аталаётган эл униб-ўссин деган инсон бўлса, у ҳеч қачон Бобурни Шайбонийга, Шайбонийни Бобурга қайрамайди. Албатта, тарих қандай бўлган бўлса, шундай ўқиб ўрганиш лозим, бироқ ўқиб ўргангандан тўғри, соғлом хулосалар чиқариш ҳам керак-да, эл ичида фитнага сабаб бўлувчи гаплар нега керак?!..
Хўп, Ўрта асрларда икки хон юрт, ҳокимият талашиб урушибди ва бу ўз даври учун нормал иш саналибди, лекин бугун Ўрта асрлар эмас-ку! Бугун барча урушлардан тўғри, соғлом ўгитлар чиқариб, бирлашадиган пайтда бирларимиз Бобур, бошқаларимиз Шайбонийхон тарафида туриб қирпичоқ бўлайликми?!..
Томирларда оққан биологик қондан ташқари дунёқараш деган “қон” ҳам бор. Ўзбекистонликларнинг биологик томирида кўпроқ Шайбонийхоннинг қони оқаётган бўлиши мумкин, лекин дунёқараш деган томиримизда ҳеч шубҳасиз мангубердиларнинг, темурийларнинг, жумладан, бобурийларнинг ҳам қони жўш уриб оқаётганлигини унутмайлик. Бобурдек улуғини ерга урадиган, уни кўкрагидан туртадиган эл бўлсак, бундай элнинг эртаси ёруғ бўлмайди. Худди шу гапни Шайбонийни ёмон кўрадиганлар учун ҳам айтиш мумкин ва керак. Кимки, бу ишга бош қўшиб, уни тарғиб қилса, бузғунчидир, тузғунчи эмас.
Демак, Шайбоний ҳам, Бобур ҳам менинг бобом, ҳаммамизнинг бобомиз.
Бири Туркистонда улуғ давлат тузган бўлса, иккинчиси дунёга чиқиб, Ҳиндда буюк империя қурди. Биэ эса, ҳар икки давлатчиликдан ўрганайлик!
Қолаверса, уларнинг ҳар иккисидан элимиз ва дунёга татигулик маданий ва адабий мерос қолди. Ўлмас мерос!
Биз ўзимизда уларнинг ҳар иккисига суянадиган куч, ирода ва билим топсаккина кучли миллатга айланамиз.

Улуғбек ҲАМДАМ
02/14/2025, 08:51
t.me/jonixonov/1092
JO
Jonixonov
3 792 subscribers
24
12
1.2 k
ҚУРТ ТУШГАН ОЛМА ҲИКМАТИ

Луқмони Ҳакимнинг фарзанди ўзига номақбул дўстларни улфат билибди. Улар билан борди-келдини кўпайтириб бориши ҳар қандай ота сингари Луқмони Ҳакимнинг ҳам ғашини келтирибди. Бир куни у ўғлини чақиртириб:
– Болам, дўстнинг бўлгани яхши, аммо дўст танлашда адашиб қолма. Ҳозирги дўстларингнинг хулқи яхши эмас. Сенга ёмон таъсир кўрсатишлари мумкин – деб насиҳат қилибди.

Ўғли эса ўзига ишонч билан:
– Отажон, сиз менга кучли тарбия бергансиз, панд-насиҳатларингиз ҳар доим қулоғим остида туради, дўстларимнинг ёмон хулқлари менга асло таъсир кўрсатмайди, хавотир олманг – деб чиқиб кетибди.

Шу аснода Луқмони Ҳаким боғдорчилик ишлари билан ўғлини ёрдамга чақирибди. Қараса, ўғли бутун олмаларни алоҳида, кам сонли бўлсада, қурт тушган олмаларни эса алоҳида саватга жойлаяпти экан. Ҳаким ўғлига барча олмаларни бир саватга жойлайверишини тайинлаб ўз ишида давом этибди.

Вақт ўтибди, зарур бўлганда олмалар қўйилган жойга бориб қарашса, барча олмаларга қурт тушиб бутуни кам қолган экан.

Луқмони Ҳакимнинг ўғли унга эътироз билдириб:
– Отажон, олмаларни қўшиб теришимни буюриб эдингиз, қурт тушган бир икки олмани деб бутун олмаларнинг ҳаммасини қуртга ем қилибмиз-ку –дебди.

Ота эса бир жилмайиб қўйиб:
– Кўрдингми, болам, гарчи соғ-бутун олмалар қуртлаганларидан кўра кўпроқни ташкил қилган бўлсада қолганларини ҳам бузибди, уларга ҳам қурт туширибди. Сен қандай қилиб қалбига қурт тушган улфатларинг билан бир жойда кўп вақтга қоласану улар орасидан соғлом қалб билан қайта оласан – деб айтган экан.
02/13/2025, 09:44
t.me/jonixonov/1091
JO
Jonixonov
3 792 subscribers
9
2
515
🟡 Малайзиянинг ислом санъатига оид нодир коллекцияси Ўзбекистонда намойиш этилади
 
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази матбуот хизмати хабар беришича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида маданий ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган ташаббуси Малайзия Ислом санъати музейи раҳбарияти томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланди. Марказ матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистонда ушбу музейнинг ноёб экспонатларини намойиш этишга бағишланган махсус кўргазмалари ташкил этилади. Кўргазмада мамлакатимиз тарихи билан боғлиқ ноёб ислом маданияти асарлари намойиш этилади.

Батафсил: https://cisc.uz/habar-NEWS-795

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати
02/06/2025, 13:05
t.me/jonixonov/1090
JO
Jonixonov
3 792 subscribers
51
44
2.1 k
#дилимдаги_ўйларим

Кимдир бугун 15 километр югурди, ҳеч ким билмади.

Кимдир бугун 198-кун залга чиқди, лекин ойнанинг олдида расмга тушмади.

Кимдир қайсидир китобни тугатди, лекин ўзини мажбурлаб тақриз ёзмади.

Кимдир бугун унаштирилди, лекин "she said yes" деб оламга жар солмади.

Кимдир ўзининг лойиҳасини яхши олиб кетяпти, лекин таржимаи ҳолига "CEO, Founder" деб ёзиб олмади.

Кимдир бугун доимгидек онасига "Жаннатим Онам" ёзуви бўлмаган гул совға қилди, видеога ҳам олмади.

Кимдир минглаб шогирдлар чиқарган, лекин 500+ ўқувчи деб ёзиб олмаган.

Кимдир бешта тилда эркин сўзлаша олади, лекин сўзлашувда "прям"ни ишлатмайди.

Кимдир бугун доимгидек дўстлари билан чиройли кафеда суҳбат қурди, лекин нимадирлар ҳақида қандайдир маъноли гаплар билан "story" қўймади.

Кимдир доим қандайдир челленжлар ичида ўзини тоблантириб юрибди, лекин фарқи — уникида # белгиси йўқ.

Кимдир ҳозир бошқалар билмаса ҳам бахтли, тамом!

Боту Алимов
02/05/2025, 10:09
t.me/jonixonov/1089
JO
Jonixonov
3 792 subscribers
28
9
515
Машҳур бошловчи, хушовоз хонанда Ваҳобиддин Зиё фейсбукда эълон қилинган ҳаётий воқеамизни Ёшлар радиоканалида ўқибдилар.
02/04/2025, 15:21
t.me/jonixonov/1088
JO
Jonixonov
3 792 subscribers
23
8
809
Украиналик аскар нобуд бўлди. Унинг телефонини кўришса, гуглдан мана шуларни қидиргани аён бўлди. Эҳ, аттанг, не-не умидлари бўлган у йигитнинг.
НОМИНГ ЎЧСИН, УРУШ!!!
01/31/2025, 12:01
t.me/jonixonov/1087
JO
Jonixonov
3 792 subscribers
52
42
1.6 k
Барака манбаи

“Учта қизим бор, тўртинчи қизим дунёга келганида аёлимни кўргани туғуруқхонага бордим. Қарасам, у жуда маъюс, тинчликми, десам, дадаси яна қиз бўлгани учун хафа бўлсангиз керак-а, деди. Эй, нималар деяпсан, яна ўн марта қиз туғсанг ҳам майли, дедим. Унинг чеҳраси гулдай очилди”.
Бу гапларни менга ўғлимнинг сочини олаётган сартарош йигит айтиб берди. Сартарошхонада биздан бошқа ҳеч ким бўлмагани учун уни тинглашдан бошқа чорам йўқ эди. Қарасам, жуда маънили гапиряпти. Гапи тугаб қолмасин, дея ўғлимнинг сочини шошмай олаверинг, бошини ҳам икки марта ювасиз ҳали дедим.
У қизларининг тарбиясига, таълимига алоҳида эътибор қаратаркан. Қуръонни деярли ёдлаб бўлиш арафасида, яна уларни бир нечта тил, математикани мукаммал ўргатувчи репитеторларга юборишини ҳам айтди.
— Бир куни дастурхон атрофида ўтирганимизда, кенжа қизим, дадажон пулингиз борми, яна қўшимча кўп китоб керак бўляпти дарсларимга деб сўраб қолди, — дейди у. — Қанча кераклигини сўрадим, у айтди. Суммани эшитиб онаси норозилик билдирди. “Дадангни бир ўзи ишласа, қайси биримизга етказсин”, деди. Мен дарҳол аёлимга танбеҳ бердим. Қизим ўн сум сўраса, юз сўм беришим кераклигини, шундай қилсам ишимда баракот бўлишини, шу оддий касб орқасидан шунча енгилликлар келаётгани қизларим шарофатидан” дея тушунтирдим. Ўзи катта қизларим ҳечам пул сўрашмайди, уялишар балким. Шуни билиб, ўзим сумкасига пул солиб қўяман. Кенжа қизим ҳали кичкина бўлганлиги учун пул сўрагандир. Жуда хурсанд бўлдим ундан. Негаки, улар қанча кўп сўраса, Худо менга шунча кўп беради. Ростдан ҳам шундай, ака. Ўзим ҳам ҳайрон қоламан, бунча пул қаердан келяпти деб. Тўғри, уйда мол-қўйларим бор. Аммо ҳунаримнинг орқасидан кўп барака топдим. Кунига 20-30 та одам келади. Баъзан ярим тунгача ишлайман. Ҳеч қачон ҳеч кимга мана бунча берасан демайман, ёш болалардан деярли пул олмайман. Кўчага чиқишдан, ишга кетишдан олдин эса қизларимга қани бир дуо қилинглар, дейман. Улар шундай дуо қиладики, тош ёрилиб кетади. Агар ишонмасангиз, қизларингиздан бир дуо сўраб кўринг...
У гапираверди, мен эшитавердим. Оддийгина бир сартарошнинг бу гапларида заррача мақтов йўқ эди. Асло. Аксинча, ибратдан иборат. Бу сўзларни эшитгач, менинг ўрнимда ҳар қандай одам бўлганда ҳам ўзига ўзи савол берарди:
— Мен-чи, мен қизларимга шундай қарайманми?
— Уларни баракот, жаннат калити, деб биламанми?
— Уларнинг олдида юриш-туришим, гап-сўзларим, кийинишимни назорат қиламанми?
— Бировнинг қизини келин қилиб, уни қулдай хўрлайдиганлар заррача, бир мисқол зулм ҳам жавобсиз қолмаслигини билишармикан?
— Қизу келинлари олдида оғзидан боди кириб шоди чиқадиганлар, шортикда юрадиганлар, сиз ҳам ўзингизча эркаксизда, а?
Шу саволларга муносиб жавобингиз борми?
Бўлмаса, ўзингизни ислоҳ қилинг, бировларга эмас, ўзингизга ақл ўргатинг, кўзгуга қараганда, ўзингизга тик қаролсангиз, жойнамозга ёруғ юз билан борсангиз, яхши одам экансиз...
01/29/2025, 14:17
t.me/jonixonov/1086
JO
Jonixonov
3 792 subscribers
47
12
803
Исроиллик асира ҳикояси:

* Ғазодаги аҳволни кўриб, яҳудийликни ташладим ва мусулмон бўлдим.
* Дастлаб роса қўрқдим. Чиройли муомалаларига, қўрқманглар, сизга ҳеч қандай хавф бўлмайди, деган гапларига ишонмадим.
* Кейинроқ бу гаплар самимий эканига ишонч ҳосил қилдим.
* Биз уларга ўта ёвузлик билан, улар эса бизга ўта олийжаноблик билан муомала қилишлари мени ўйлантириб қўйди.
* Аёлларнинг йиғлаб намоз ўқишлари, ёрдам сўраб Аллоҳга ёлворишларидан қаттиқ таъсирландим.
* Исломни ўрганмоқчи бўлдим. Қуръонни ўқидим.
* Мусулмон бўлмоқчи бўлганимни айтганимда улар бошида ишонишмади. Масхара қилмоқчи бўляпти, деб ўйлашди.
* Мусулмон бўлдим. Ичимга бир нур киргандек бўлди.
01/29/2025, 09:54
t.me/jonixonov/1085
JO
Jonixonov
3 792 subscribers
42
7
575
Тожикистон Республикаси Маданият вазири Матлубахон Сатториён хонимнинг Абу Али Ибн Сино кимнинг фарзанди ва қайси миллатга мансуб эканлиги ҳақидаги баёнотига ўз муносабатимни билдирмоқчиман.
Авваламбор ўзбек-тожик дўстлиги кўп минг йилга бориб тақалишини эътироф этиб, Сизга ўз ҳурматимни изҳор қиламан. Аммо буюк файласуф Суқрот айтганидек "Афлотун маним дўстим, бироқ ҳақиқат устундир".
Биринчидан, Марказий Осиё давлатлари энди ҳақиқатдан ҳам бирлашаётган бир тарихий пайтда, ўзаро чегаралар очилиб, барча соҳаларда мукаммал ҳамкорлик ривожланаётганда барчамиз айтаётганимизни етти ўлчаб бир кесиб гапиришимиз керак, албатта.
Иккинчидан, шу мавзуда баҳс очилган экан, минтақамиз тарихини пухта ўргансак, IX-X асрларда минтақамизда Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ёки Қирғизистон деб тавсифланиш бўлмаганини эътироф этиш керак.
Учинчидан, ўша замонлардаги илм-фаннинг ва маърифатнинг юксалиши, Ренессанс даврининг чўққига чиқишининг бош омилларидан бири минтақамиздаги бир жўғрофий ҳудуд қамровидаги яратилган эркин муҳитдир.
Тўртинчидан, бугунги кунда интернетнинг истаган қидирув тизимига мурожаат қилсангиз, Абу Али Ибн Сино қайси мамлакат фарзанди деганда: Абу Али Ибн Сино (980-1037), машҳур табиб, файласуф, математик ва олим, Бухоро ёнида туғилган. Унинг туғилган жойи ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудига тўғри келади. Шу сабабли, Ибн Сино Марказий Осиё фарзанди ҳисобланади.
Бешинчидан, Абу Али Ибн Синонинг миллати тўғрисидаги савол қанчалик ўринсиз бўлса-да, Сизга шуни маълум қилмоқчиманки, бундай ёндашув икки томонлама муносабатларга, албатта, салбий таъсир қилмай қолмайди, ва шубҳасиз, учинчи тараф бундай ҳолларда ўзининг ғараз мақсадларида фойдаланади. Биз бугун катта минтақада яшар эканмиз, илм-фан, адабиёт, маърифат соҳасида чўққига чиққан улуғ олимларни сеники, меники демасдан бир заминда яшаган боболаримизнинг муносиб фарзандлари бўлишимиз керак.

профессор Шерзодхон Қудратҳўжа
Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори, сиёсий фанлар доктори
01/27/2025, 13:31
t.me/jonixonov/1084
JO
Jonixonov
3 792 subscribers
Repost
3
3
428
Битта журналнинг йиллик обуна нархи 63 миллион сўм!

Тошкент давлат техника университети томонидан 2025 йилга Россияда (!) чоп этиладиган журналларга 679 002 588 сўмлик обуна шартномаси тузибди.

Рўйхатда бир дона журнал нархи 63 миллион сўм деб кўрсатилган! Яна биттасиники 61 миллион сўм! Шу икки дона журналнинг ўзи битта автомобилнинг нархига тенг.

@platformauzb
01/27/2025, 13:23
t.me/jonixonov/1083
Search results are limited to 100 messages.
Some features are available to premium users only.
You need to buy subscription to use them.
Filter
Message type
Similar message chronology:
Newest first
Similar messages not found
Messages
Find similar avatars
Channels 0
High
Title
Subscribers
No results match your search criteria