Your trial period has ended!
For full access to functionality, please pay for a premium subscription
Channel age
Created
Language
Tajik
-
ER (week)
23.52%
ERR (week)

"Advokat" журнали ва "Advokat-Press" газетасининг расмий телеграм-канали

Messages Statistics
Reposts and citations
Publication networks
Satellites
Contacts
History
Top categories
Main categories of messages will appear here.
Top mentions
The most frequent mentions of people, organizations and places appear here.
Found 51 results
AD
AdvokatNews
1 372 subscribers
Repost
229
Ҳурматли ҳамкасблар!

Сизни “Адвокатлар фаолиятида сунъий интеллект технологияларини кенг жорий этиш ҳамда ушбу соҳада қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш” юзасидан адвокатлар билан ўтказиладиган онлайн видеоконференцияда иштирок этишга таклиф қиламиз.
Ҳужжатлар билан ишлашни қандай соддалаштириш ва тезлаштириш, шунингдек, адвокатлар сунъий интеллектга қандай вазифаларни ишониб топшириши мумкинлиги ҳақида батафсил билиб олиш имкониятини қўлдан бой берманг.
Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи адвокатлар Адвокатлар палатаси маъмурий биноси конференциялар залида иштирок этишлари мумкин.

📅 Сана: 2025 йил 3 май
🕚 Вақт: 11:00
📍 Платформа: (онлайн) Google Meet
Қатнашиш учун ҳавола:
Технологиялар оламидаги илғор ечимлар ҳақида маълумот олиш ва мутахассисларимизга саволлар бериш учун Сизни кутиб қоламиз!
МУРОЖААТ УЧУН:

☎️ Телефон: +998 (77) 002-88-80, +998 (77) 386-88-80
Саволлар ёки ғоялар борми? Телеграмм чатимизда сизни кутамиз!
04/24/2025, 15:14
t.me/advokatnews/363
AD
AdvokatNews
1 372 subscribers
Repost
23
Ҳурматли ҳамкасблар!

Сизни “Адвокатлар фаолиятида сунъий интеллект технологияларини кенг жорий этиш ҳамда ушбу соҳада қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш” юзасидан адвокатлар билан ўтказиладиган онлайн видеоконференцияда иштирок этишга таклиф қиламиз.

Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи адвокатлар Адвокатлар палатасининг Маъмурий биносида жойлашган Мажлислар залида иштирок этишлари мумкин.

� Сана: 2025 йил 03 май
⏰ Вақт: 11:00-13.00
🕸 Платформа(Онлайн учун): Google Meet
📍 Манзил(Офлайн учун): Адвокатлар палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси

Қатнашиш учун ҳавола: Google Meet
Технологиялар оламидаги илғор ечимлар ҳақида маълумот олиш ва мутахассисларимизга саволлар бериш учун Сизни кутиб қоламиз!

🎁 Тадбирнинг фаол иштирокчиларига совғаларимиз бор.

МУРОЖААТ УЧУН:

☎️ Телефон: +998 (77) 002-88-80, +998 (77) 386-88-80
Саволлар ёки таклифлар борми? Телеграм чатимизда сизни кутамиз!
04/24/2025, 14:34
t.me/advokatnews/362
AD
AdvokatNews
1 372 subscribers
394
Адвокатлар томонидан Интернет тармоғида фаоллик кўрсатиш ва ОАВ билан ҳамкорлик қилишда Адвокатнинг касб этикаси қоидаларини қўллаш масалаларига оид МАЖБУРИЙ ТУШУНТИРИШЛАРдан:

9️⃣ Муайян ишни ҳар томонлама, тўла ва холисона кўриб чиқишга тўсқинлик қилиш ёхуд ғайриқонуний суд ҳужжати чиқарилишига эришиш мақсадида судга ҳар қандай шаклда таъсир ўтказиш, шунингдек ишни ҳар томонлама, тўла ва холисона тергов қилишга тўсқинлик қилиш мақсадида суриштирувчи, терговчи ёки прокурорга ҳар қандай шаклда ғайриқонуний таъсир кўрсатишда ифодаланган терговга аралашиш қонун ҳужжатларида тўғридан-тўғри тақиқланади ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Шу муносабат билан, Интернет тармоғи ва ОАВдаги фаоллик доирасида адвокатлар кўрсатилган тақиққа зид бўлган хатти-ҳаракатлардан тийилишлари лозим.

🔟 Адвокат томонидан қонун ҳужжатлари, Адвокатларнинг касб этикаси қоидалари ва мазкур Мажбурий тушунтиришлар талабларига риоя этган ҳолда Интернет тармоғида ёки оммавий ахборот воситаларида қуйидаги ахборотнинг тарқатилиши этика нормаларининг бузилиши сифатида баҳоланиши мумкин эмас:

➖ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган ахборот;
➖қонунчиликни тушунтириш ва ҳуқуқий саводхонликни оширишга қаратилган ахборот;
➖қонун ҳужжатларини, суд амалиётини, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа давлат органлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича асослантирилган таклифларни ўз ичига олган ахборот;
➖адвокатлик сирини сақлаш тўғрисидаги талабларга риоя этилишини ҳисобга олган ҳолда ҳимоя позициясига ва уни амалга оширишга тааллуқли бўлган ахборот;
➖шахсни ушлаб туриш факти, вақти ва жойи, ушлаб турилган ёки қамоққа олинган шахс сақланаётган жой, ушлаб туришни (қамоққа олишни) амалга оширган ва иш бўйича тергов (суриштирув) олиб бораётган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган тўғрисидаги ахборот;
➖терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговнинг бориши ҳамда натижалари тўғрисидаги ахборот, бундан қонунга кўра ошкор қилиниши мумкин бўлмаган маълумотлар мустасно;
➖очиқ суд муҳокамаси ҳар қандай босқичининг бориши ва натижалари, шу жумладан қабул қилинган суд қарорларининг асослантирилган танқидий таҳлилини қамраб оладиган ахборот;
➖ҳуқуқий ва бошқа масалаларга тааллуқли ахборот.
04/23/2025, 16:44
t.me/advokatnews/361
AD
AdvokatNews
1 372 subscribers
324
Адвокатлар томонидан Интернет тармоғида фаоллик кўрсатиш ва ОАВ билан ҳамкорлик қилишда Адвокатнинг касб этикаси қоидаларини қўллаш масалаларига оид МАЖБУРИЙ ТУШУНТИРИШЛАРдан:

8️⃣ Табиийки, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларининг ҳимоячилари, ҳуқуқ соҳасидаги мутахассислар сифатида адвокатларга бўлган жамоатчиликнинг ишончидан келиб чиқиб, адвокатларнинг фикри ҳуқуқий ва бошқа ижтимоий аҳамиятга эга масалалар бўйича ижтимоий фикрни шакллантириш учун аҳамиятли омил ҳисобланади.

Интернет тармоғи ва оммавий ахборот воситаларидан фойдаланувчилар аудиторияси ҳуқуқий онг даражаси, дунёқараши, ҳаётий тажрибаси турлича бўлган ва муҳокама қилинаётган мавзуга ҳар доим ҳам профессионал муносабатда бўлмаган одамлардан иборат эканлигини, адвокат томонидан эса, айниқса у тараф сифатида иштирок этаётган муайян ишлар ва низолар бўйича билдирилган позиция, баёнот ёки шарҳ субъектив, бир томонлама хусусиятга эга эканлигини ҳисобга олиб, аудиториянинг бир қисмида муҳокама қилинаётган мавзуни ўта нохолис, эмоционал идрок этишни шакллантириш учун шароитлар яратилиши истисно этилмайди.

Шундан келиб чиқиб, Интернет тармоғида ёки ОАВда нохолис, бир томонлама ахборотни жойлаштириш (эълон қилиш) билан боғлиқ масъулиятсиз ва профессонал бўлмаган хатти-ҳаракатлар ёки шу каби оммавий баёнотлар, шарҳлар ва бошқа чиқишлар жамоатчилик онгида бошқа шахсларга, жамоат ва давлат институтларига нисбатан асоссиз салбий муносабатни шакллантириш, шу билан уларни обрўсизлантириш, уларнинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига путур етказиш учун сабаб бўлиши мумкинлигини назарда тутиш лозим.
04/23/2025, 16:40
t.me/advokatnews/360
AD
AdvokatNews
1 372 subscribers
896
Адвокатлар томонидан Интернет тармоғида фаоллик кўрсатиш ва ОАВ билан ҳамкорлик қилишда Адвокатнинг касб этикаси қоидаларини қўллаш масалаларига оид МАЖБУРИЙ ТУШУНТИРИШЛАРдан:

5️⃣ Адвокат ахборотни тарқатишда, баёнотлар беришда, бошқа фойдаланувчиларнинг баёнотларини шарҳлашда ёки Интернет тармоғи фойдаланувчилари билан бошқа тарзда мулоқот қилишда, шунингдек оммавий ахборот воситаларида ҳар қандай вазиятда хушмуомалаликни сақлаши, ҳалол, виждонли ва принципиал бўлиши, касб муомаласи одатларига риоя қилиши керак.

6️⃣ Адвокатнинг Интернет тармоғида ва оммавий ахборот воситаларида ахборот тарқатишда, бошқа фойдаланувчилар билан ҳар қандай тарзда мулоқот қилишда, фикр алмашишда ва турли хил нашрларни жойлаштиришда ифодаланган ҳаракатлари ўзининг шакли ва мазмунига кўра бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари, шаъни ва қадр-қимматига нисбатан ҳурматсизликни намоён этмаслиги, шунингдек бошқа шахсларни обрўсизлантирмаслиги, камситмаслиги ёки ҳақорат қилмаслиги керак.

7️⃣ Интернет тармоғида ёки ОАВда ҳар қандай оммавий ҳаракатларни амалга оширишда адвокат маънони, потенциал аудиторияни ҳисобга олиши ва ўз баёнотлари, фикр-мулоҳазалари ва шарҳларининг равшанлигини таъминлаб, уларнинг икки хил талқин қилинишига йўл қўймаслиги керак.

Адвокатнинг субъектив фикрлари, шу жумладан, унинг ҳуқуқий позицияси, шак-шубҳасиз аниқланган факт сифатида тақдим этилмаслиги ва аудиторияни чалғитмаслиги керак.
04/21/2025, 15:45
t.me/advokatnews/359
AD
AdvokatNews
1 372 subscribers
720
Адвокатлар томонидан Интернет тармоғида фаоллик кўрсатиш ва ОАВ билан ҳамкорлик қилишда Адвокатнинг касб этикаси қоидаларини қўллаш масалаларига оид МАЖБУРИЙ ТУШУНТИРИШЛАРдан:

4️⃣ Адвокат ўзининг Интернет тармоғидаги ва ОАВдаги хулқ-атвори билан адвокатуранинг обрўсига ва адвокатнинг шахсий қадр-қимматига путур етказадиган хатти-ҳаракатлар ва фикр-мулоҳазаларга йўл қўйишга ҳақли эмас.

Шу муносабат билан адвокатлар Интернет тармоғида ёки оммавий ахборот воситаларида жойлаштирилган ҳар қандай ахборот, ижтимоий тармоқларда ёки бошқа тармоқ ресурсларида билдирилган фикрлар ёки шарҳлардан учинчи шахслар, шу жумладан адвокатнинг касбий обрўсини тўкиш мақсадида фойдаланиши мумкинлигини ҳисобга олишлари лозим.

Интернет тармоғи ва оммавий ахборот воситаларида ахборот тарқатилишининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, адвокатнинг профессионал бўлмаган ёки этика қоидаларига зид бўлган ҳаракатлари сони чекланмаган фойдаланувчиларга ошкор қилинади ва бу билан жамоатчиликнинг муайян адвокатга ва умуман адвокатура институтига бўлган ишончига путур етказади.
04/21/2025, 15:41
t.me/advokatnews/358
AD
AdvokatNews
1 372 subscribers
746
Адвокатлар томонидан Интернет тармоғида фаоллик кўрсатиш ва ОАВ билан ҳамкорлик қилишда Адвокатнинг касб этикаси қоидаларини қўллаш масалаларига оид МАЖБУРИЙ ТУШУНТИРИШЛАРдан:

1️⃣ Ўзбекистон Республикаси Конституциясида кафолатланган фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги, ҳар қандай ахборотни излаш, олиш ва тарқатиш ҳуқуқи, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиш ҳуқуқи адвокатлар ҳамжамияти аъзоларига ҳам тўлиқ татбиқ этилади.

2️⃣ Адвокат мақомини олиш ва қасамёдни қабул қилиш чоғида адвокат ўзи танлаган касбнинг хусусияти ва ўзига хослигидан келиб чиқадиган хулқ-атворнинг белгиланган қоидаларини ихтиёрий равишда қабул қилади.

3️⃣ Адвокатлар ҳамжамиятига мансублиги адвокатнинг ҳам ҳуқуқий, ҳам бошқа ижтимоий аҳамиятга молик масалалар бўйича фаол фуқаролик позициясига эга бўлишини назарда тутади. Ушбу позициянинг намоён қилиниши Адвокатнинг касб этикаси қоидаларида назарда тутилган адвокатларнинг касбий хулқ-атвори принципларига қатъий риоя этган ҳолда амалга оширилиши ва адвокатурага бўлган ишончни мустаҳкамлашга, унинг жамиятдаги обрўсини оширишга кўмаклашиши керак.
04/21/2025, 15:39
t.me/advokatnews/357
AD
AdvokatNews
1 372 subscribers
472
Палата Бошқарувининг навбатдаги йиғилиши: қабул қилинган муҳим қарорлар

2025 йил 19 апрелда Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Бошқарувининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Палата ҳузурида ташкил этилган икки янги ташкилот – “Аёл адвокатлар альянси” ҳамда Ёш адвокатлар жамоат кенгашига раҳбарлар сайланди.

Жумладан, “Аёл адвокатлар альянси”га “Oila va bolalar himoyasi” АБ адвокати Алия Юнусова номзоди кўрсатилиб, Бошқарув аъзолари томонидан бир овоздан маъқулланди. Маълумот учун, Алия Туйгуновна 2020-2023 йилларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Болалар ҳуқуқлари бўйича вакил (болалар омбудсмани) бўлиб ишлаган.

“Аёл адвокатлар альянси” бошқаруви раисининг ваколат муддати 2 йилни ташкил қилади.

Ёш адвокатлар жамоат кенгаши раислигига эса Диёрбек Исломбеков сайланди. Бошқарув йиғилишида тасдиқланган низомга мувофиқ ушбу ташкилот:
– ёш адвокатларни адвокатура фаолиятига жалб қилади ва уларни касбий қўллаб-қувватлайди;
– адвокат касбининг мақоми ва нуфузини оширишга кўмаклашади;
– ёш адвокатлар ўртасида касбий ҳамкорликни ривожлантиради;
– адвокатурага оид қонунчиликни такомиллаштириш жараёнида иштирок этади;
– ёш адвокатларнинг касбий ва шахсий ривожланиши учун шароит яратади.

Шунингдек, Бошқарув йиғилишида Адвокатлар томонидан Интернет тармоғида фаоллик кўрсатиш ва ОАВ билан ҳамкорлик қилишда адвокатнинг касб этикаси қоидаларини қўллаш масалаларига оид мажбурий тушунтиришлар тасдиқланди. Мазкур ҳужжат “Advokat” журналининг энг яқин сонида чоп этилади.

Адвокатлар палатасининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
04/19/2025, 16:12
t.me/advokatnews/356
AD
AdvokatNews
1 372 subscribers
Repost
547
#Эълон

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУДЬЯЛАР ОЛИЙ КЕНГАШИ ҲУЗУРИДАГИ СУДЬЯЛАР ОЛИЙ МАКТАБИ
 
Фалсафа доктори (PhD) ва Фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчиликка
 
ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
 
Мустақил изланувчиликка талабгорларни танлаб олиш ихтисослик бўйича суҳбат натижалари ва Судьялар олий мактаби қабул комиссиясининг тегишли хулосаси бўйича амалга оширилади.

Талабгорлар 2025 йил 15 апрелдан 15 майга қадар http://daraja.ilmiy.uz веб-сайти орқали рўйхатдан ўтишлари лозим.

Ҳужжатлар Судьялар олий мактаби Илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш бўлими томонидан жорий йилнинг 15 майигача  Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уйда (мўлжал: собиқ Олий хўжалик суди биноси, 4-қавати) қабул қилинади.

Эслатма: танловда иштирок этиш тартиблари,  топшириладиган ҳужжатлар рўйхати Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таълимдан кейинги таълим тўғрисида”ги Низомда белгиланган.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
04/15/2025, 17:44
t.me/advokatnews/355
AD
AdvokatNews
1 372 subscribers
2.6 k
Қозоғистонда адвокат мантияси тасдиқланди

Қозоғистон Республикаси Адвокатлар коллегияси президиуми адвокатларнинг махсус либоси – мантияни тасдиқлади.

Мантия қора рангда бўлиб, тик ёқаси ва узунасига тушган ҳошиянинг мовий рангги Қозоғистон байроғи рамзи ҳисобланади. Кийимда “қорғау” (маъноси: қўриқлаш, тумор) номли қозоқ миллий нақшидан фойдаланилган.

Мантия олди очиқ – бу адвокатнинг эркин ва мустақиллигига ишора, деб айтилмоқда.

Мантия кийиш мажбурий эмас: суд мажлисларида уни кийиш-киймасликни ҳар бир адвокат ўзи ҳал қилади. Шунингдек, мантияни касб мақомига мувофиқ тантанали тадбирларда кийиш мумкин.

Мантия дизайни узоқ давом этган муҳокамалардан сўнг қабул қилинган. Овоз бериш жараёнида 3 мингдан ортиқ адвокат иштирок этган.

Ҳар бир адвокат мантияни дизайнини ўзгартирмаган ҳолда, исталган ательеда тиктириб олиши мумкин.
04/15/2025, 13:35
t.me/advokatnews/354
AD
AdvokatNews
1 372 subscribers
Repost
679
МУНОСАБАТ

Куни кеча, ижтимоий тармоқлар орқали https://www.youtube.com/watch?v=ERgNKpOy3gY фуқаро Ибрагимова Мадина Амонбоевнанинг видеомурожаати муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Фуқаро М.Ибрагимованинг “POYTAXT” адвокатлар ҳайъати адвокати, М.Алиеванинг хатти-ҳаракатлари юзасидан йўллаган шикоятини
кўриб чиқиш натижаларидан норозилиги ҳақидаги мурожаати юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.
Ўзбекистон Республикаси “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуннинг 14-моддасида адвокатга нисбатан интизомий иш Адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссияларининг ёки Адвокатлар палатаси ҳузуридаги Олий малака комиссиясининг қарори билан қўзғатилиши белгиланган.

�ҳавола
04/10/2025, 13:48
t.me/advokatnews/352
AD
AdvokatNews
1 372 subscribers
452
Бош прокуратура сўровномасида иштирок этинг

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси прокуратура органларининг жиноят процессидаги фаолиятида коррупциявий хавфларни баҳолаш мақсадида сўровнома ўтказаётган экан.

Жиноят ишлари бўйича фаолият олиб борувчи адвокатлардан ушбу сўровномада қатнашиб, ўз фикрларини билдиришларини сўраймиз.

Айтилишича, баҳолаш мустақил ташқи экспертлар томонидан Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ)нинг молиявий кўмаги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.

Ҳавола: https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSe_p3KdtMBukmZiiPW-QlJGl2pnRbDIZFpond_OVLwEFMdV6w/viewform
04/08/2025, 15:41
t.me/advokatnews/351
AD
AdvokatNews
1 372 subscribers
498
Хитойнинг Санья шаҳрида бўлиб ўтган халқаро конференциядан фотосуратлар.
04/08/2025, 15:20
t.me/advokatnews/350
AD
AdvokatNews
1 372 subscribers
498
04/08/2025, 15:20
t.me/advokatnews/345
AD
AdvokatNews
1 372 subscribers
498
04/08/2025, 15:20
t.me/advokatnews/349
AD
AdvokatNews
1 372 subscribers
498
04/08/2025, 15:20
t.me/advokatnews/346
AD
AdvokatNews
1 372 subscribers
498
04/08/2025, 15:20
t.me/advokatnews/347
AD
AdvokatNews
1 372 subscribers
498
04/08/2025, 15:20
t.me/advokatnews/348
AD
AdvokatNews
1 372 subscribers
438
Хитойда Ўзбекистон адвокатураси ва чет эл инвестицияларининг ҳуқуқий кафолатларига бағишланган халқаро конференция ўтказилди

Бугун, 7 апрел куни Хитойнинг Хайнан провинцияси Санья шаҳрида “Хитой Халқ Республикаси ва Ўзбекистон Республикасида адвокатура ва адвокатлик фаолияти” ва “Ўзбекистонда хорижий инвесторларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш. Инвестициялар кафолатлари” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.

ХХРнинг Хайнан юристлар ассоциацияси томонидан ташкил этилган тадбирда мамлакатимиздан Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Илмий-услубий маслаҳат кенгаши раиси Баҳром Саломов бошчилигидаги делегация, хусусан, Палатанинг Андижон, Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё, Наманган, Фарғона вилоятлари ҳудудий бошқармалари бошлиқлари ва бир гуруҳ адвокатлар иштирок этишди.

Ўз навбатида, халқаро конференцияда Хитой тарафидан Хайнан провинцияси юристлар ассоциацияси президенти Фу Цюньфэнь, Кузатув кенгаши раиси Лю Нинган, вице-президент ва халқаро алоқалар бўйича қўмита раҳбари Тао Вэйвэй, Хайнан университети аспирантларининг илмий раҳбари, Хайкоу “Бир камар, бир йўл” адвокатлар маркази директорининг ўринбосари Жэнь Юнь, Ассоциациянинг аёллар комиссияси раҳбари ўринбосари Ли Циньянь, Ассоциация котиби ўринбосари Ли Кан ва бошқалар қатнашдилар.

Ўзбекистон адвокатларининг маърузалари хитойлик ҳамкасбларда катта таассурот қолдирди. Хусусан, ю.ф.д. Баҳром Саломовнинг “Ўзбекистон Республикасида адвокатура ва адвокатлик фаолияти” мавзусидаги чиқиши чуқур таҳлил ва бой маълумотлар билан иштирокчиларнинг диққатини ўзига тортган бўлса, адвокат Алишер Мусахоний “Ўзбекистонда хорижий инвесторларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш” мавзусидаги маърузасида мамлакатимизда тадбиркорлик фаолияти учун яратилган қулай ва барқарор муҳит ҳамда хорижий инвестицияларнинг ҳуқуқий кафолатлари бўйича батафсил ахборот тақдим этди.

Тадбир давомида Хайнан юристлар ассоциацияси президенти Фу Цюньфэн хонимга Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Акбар Ташкулов номидан Ўзбекистонда май ойида бўлиб ўтадиган “Tashkent Law Spring” халқаро юристлар форумига таклиф хати тантанали тарзда топширилди.

Конференция якунида Фу Цюньфэнь хонимга эса Ўзбекистон Адвокатлар палатаси раиси Ш.Содиқов томонидан имзоланган ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзо чекиш учун тақдим этилди, шунингдек мезбонларга эсдалик совғалари улашилди.

Бўлиб ўтган мазкур тадбир икки давлат адвокатлари ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлаб, касбий алоқалар янада ривожланишига замин яратади, шунингдек Ўзбекистондаги инвестицион муҳитнинг жозибадорлигини оширишга хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
04/07/2025, 16:02
t.me/advokatnews/344
AD
AdvokatNews
1 372 subscribers
597
Айгерим АРИПБАЕВА,
Тошкент давлат юридик университети қошидаги Юридик клиника методисти

- Бугунги кунда клиникамизда 200 дан ортиқ клиникачи талаба фаолият олиб бормоқда. Улар орасида адвокат бўлишни хоҳловчилар оз эмас. Клиниканинг юқори малакали педагоглардан ташкил топган жамоаси адвокатура соҳаси учун муносиб кадрлар етиштираётганидан фахрланамиз.

Бепул маслаҳат олиш учун юридик клиникамизга ҳар куни 5-8 нафардан 15-20 нафаргача одам мурожаат қилади. Амалиёт шуни кўрсатмоқдики, клиникачи талабалар билим олишга бошқа курсдошларига қараганда чанқоқроқ бўлишади. Масалан, улар маъруза ва семинар машғулотлари чоғида ҳуқуқий масалалар муҳокамасида фаол иштирок этишини кузатамиз. Бу сессияни муваффақиятли топшириш истаги билан эмас, балки олган билимини клиникада фуқароларга маслаҳат бериш учун қўллашга интилиш билан боғлиқ. Клиникамизда фаолият юритувчи талабалар бу билан курсдошларига ўрнак бўлишмоқда.

(Батафсил – “Advokat Press” газетасининг 2025 йил 3-сонида).
04/07/2025, 08:08
t.me/advokatnews/343
AD
AdvokatNews
1 372 subscribers
Repost
436
Адвокатлар палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги имтиҳон масалалари бўйича Малака комиссияси аъзоларининг 2024 йилнинг апрель ойига қадар фаолият муддати тугаганлиги муносабати билан комиссия аъзоларига Ҳудудий бошқарма томонидан миннатдорчилик билдирилиб, ташаккурномалар топширилди. Ҳурматли устоз адвокатлар! бундай кейинги касбий фаолиятларингиз йўлида адвокатуранинг янада ривожи учун ҳечам чарчаманг!
04/05/2025, 13:38
t.me/advokatnews/342
AD
AdvokatNews
1 372 subscribers
Repost
436
04/05/2025, 13:38
t.me/advokatnews/336
AD
AdvokatNews
1 372 subscribers
Repost
436
04/05/2025, 13:38
t.me/advokatnews/339
AD
AdvokatNews
1 372 subscribers
Repost
436
04/05/2025, 13:38
t.me/advokatnews/340
AD
AdvokatNews
1 372 subscribers
Repost
436
04/05/2025, 13:38
t.me/advokatnews/338
AD
AdvokatNews
1 372 subscribers
Repost
436
04/05/2025, 13:38
t.me/advokatnews/341
AD
AdvokatNews
1 372 subscribers
Repost
436
04/05/2025, 13:38
t.me/advokatnews/337
AD
AdvokatNews
1 372 subscribers
623
“Advokat Press” газетасининг 2025 йил март сони нашрдан чиқди.

Газета саҳифаларида:

“Судлар ва ОАВларнинг ўзаро мулоқоти қандай бўлиши керак?” Журналист суд ишларини ёритишда амал қилиши зарур бўлган қонунчилик ва этика меъёрлари ҳақида

Қирғиз адвокатураси 100 ёшда: Бишкекда ўтказилган тантанали маросимда Ўзбекистон АП раиси Ш.Садиков ҳамда Палатанинг Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи А.Юнусовлар иштирок этди

Адвокатлик тузилмаларидан ижтимоий солиқ юридик шахслар билан бир хил миқдорда ундирилиши қанчалик ўринли? Адвокат мулоҳазалари

Ограничение доступа адвокатов к подзащитным и практика необоснованных административных арестов. Проблема и предложения по ее решению

Международные стандарты адвокатуры. Что нужно для их успешной адаптации в национальное законодательство?

Адвокатлар фаолиятига тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этишга доир қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. «Bahs Navoiy» адвокатлар ҳайъати бошқарувчиси Тўлқин Саматовнинг таклифлари
04/03/2025, 13:59
t.me/advokatnews/335
AD
AdvokatNews
1 372 subscribers
524
Қаламкаш адвокатларнинг ҳикоя ва шеърлари алоҳида тўплам қилиб чоп этилди

“GANJINA” нашриёт-матбаа ижодий уйи “АДВОКАТ КУНДАЛИГИДАН” номли тўпламни нашрдан чиқарди.

Китоб адвокатларнинг ижод намуналари – шеърлар ва ҳикоялардан ташкил топган. Мазкур нашрдан мақсад, шу кеча кундузда адвокатлик фаолияти билан шуғулланаётган адвокатларнинг бошидан кечирган ёки гувоҳи бўлган воқеаларни, уларга бўлган муносабатларни ёйинки улардан олинган таассуротларни қоғозга тушириб, адвокатларга ҳамда кенг жамоатчиликка тақдим этишдир.

Тўплам китобхонни адвокатлик касбининг кенг жамоатчиликка маълум бўлмаган турли қирраларидан воқиф этади ва ҳаётида асқотиб қолиши мумкин бўлган билим ва тажрибалардан баҳраманд қилади.

Тузувчи ва муҳаррир – “Advokat Press” газетаси бош муҳаррири Воҳид Аҳмад .

Адади 1000 нусха.

Қаттиқ муқова, 608 бет.
04/02/2025, 08:35
t.me/advokatnews/334
AD
AdvokatNews
1 372 subscribers
583
03/30/2025, 05:09
t.me/advokatnews/333
AD
AdvokatNews
1 372 subscribers
691
“Бизга судлар фаолиятини баҳоловчи халқаро тизим керак”

“ESTE” адвокатлик фирмаси адвокати Зафар Тўхташев билан суҳбатдан:

Бир интервьюнгизда Ўзбекистон судлари фаолиятини баҳолаш имконини берувчи юқори турувчи (халқаро) тизим йўқлиги ҳақида гапириб, халқаро судларга аъзо бўлиш ёки регионал халқаро судлар ташкил қилиш зарурлигини айтгансиз. Шу фикрингизни батафсил изоҳлаб берсангиз.

Халқаро судларга аъзолик аввало фуқаролар учун зарур. Дейлик, бир инсон қандайдир ҳуқуқий масалада Ўзбекистоннинг барча суд инстанцияларидан ўтиб чиқди, аммо қарордан қониқмади. Олий судда қайта тафтиш – бу энг сўнгги босқич. Ундан юқорида ҳеч нарса йўқ. Нима қилиш керак? Айни вақтда фақат БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитасига арз қилиш мумкин, қўмита резолюция чиқариб беради, лекин у Ўзбекистон судлари учун фақат тавсиявий характерга эга. Халқаро судлар ана шундай ҳолатларда керак бўлади.

Европада Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди бор, у миллий судларнинг қарорлари устидан шикоятларни кўриб чиқади. Европа судининг қарори аъзо давлатлар томонидан бажарилиши мажбурий.

Иккинчидан, миллий суд тизимидан юқори бир тизим бўлиши судлар фаолиятини баҳолашга ҳам имкон берган бўлур эди. Афсуски, бизда судлар ва Судьялар олий кенгаши ўзига хос ёпиқ корпорацияга айланиб қолмоқда, яққол ноқонуний қарорлар қабул қилаётган судьяларга таъсир ўтказиш тобора қийинлашиб боряпти. Бу объектив ҳолат, чунки бу икки орган ходимлари ўзаро ҳамкасблар ҳисобланади ва иложи борича бир-бирини жазоламайди. Бинобарин, тийиб туриш ва мувозанатда тутиш тизимини яратиш учун Ўзбекистон халқаро судларга аъзо бўлиши ёки регионал халқаро судлар тузиш ташаббуси билан чиқиши керак. Бу миллий миқёсда судьяларнинг ўзбошимчалигига чек қўйишга ёрдам беради деб ўйлайман. Айни чоғда бу мамлакатимиз адвокатурасининг ривожланишига ҳам ижобий таъсир қилган бўлур эди.

(Суҳбатнинг тўлиқ матнини “Advokat” журналининг 2025 йил 1-сонида ўқинг).
03/25/2025, 18:23
t.me/advokatnews/332
AD
AdvokatNews
1 372 subscribers
775
03/20/2025, 07:49
t.me/advokatnews/331
AD
AdvokatNews
1 372 subscribers
527
Адвокат “Тоштурма”га кириш қийинлашганидан шикоят қилмоқда

Адвокат Гулмира Бобожонова “Тоштурма” номи билан машҳур 1-сонли тергов ҳибсхонасига адвокатларнинг ўз ҳимоясидаги шахслар билан учрашиш учун кириб-чиқиши қийинлашганини хабар қилмоқда, деб ёзади Advokat Komilova телеграм-канали.

Айтилишича, ҳибсхона масъуллари коридор (йўлак)ни темир панжара билан тўсиб, учрашувга борган адвокатларни биттадан, навбати билан киритмоқда ва ичкарига ўтказиб юборилган адвокат чиқмагунича бошқаси кира олмаяпти.

“Унгача йўлакда 40-50 талаб адвокат кутиб ўтиришимиз керак экан. Бу абсурд”, дейди Г.Бобожонова.

Видео муаллифи янги тайинланган ички ишлар вазири Азиз Ташпулатовга гўёки адвокатлардан бири “Тоштурма”даги аҳволдан шикоят қилганидан сўнг “қулайлик бўлсин деб” шу “тартиб” жорий қилинганини, аммо “аҳвол қайтага аввалгидан бешбаттар бўлган”ини айтади.
03/18/2025, 14:02
t.me/advokatnews/330
AD
AdvokatNews
1 372 subscribers
751
Палата ҳузуридаги Илмий-услубий маслаҳат кенгаши таркиби тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси раисининг 2025 йил 12 мартдаги 2-ум-сонли буйруғи билан Палата ҳузурида жамоатчилик асосида фаолият юритувчи Илмий-услубий маслаҳат кенгашининг таркиби тасдиқланди:

Баҳром САЛОМОВ, юридик фанлар доктори – кенгаш раиси;
Валишер ДАВЛЯТОВ, юридик фанлар доктори (DSc), доцент – кенгаш аъзоси;
Сафар ПАРДАЕВ, адвокат – кенгаш аъзоси;
Алишер МУСАХОНИЙ, адвокат – кенгаш аъзоси;
Ихтиёр ДЖУРАЕВ, юридик фанлар доктори, доцент – кенгаш аъзоси;
Раззоқ АЛТИЕВ, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (РhD), доцент – кенгаш аъзоси;
Дилшод НУРУМОВ, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (РhD), доцент – кенгаш аъзоси;
Алибек МАТМУРАДОВ, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент – кенгаш аъзоси;
Ойбек МЎМИНОВ, “Advokat” журнали бош муҳаррири – кенгаш аъзоси;
Саддам ҚОДИРАЛИЕВ, ТДЮУ катта ўқитувчиси – кенгаш аъзоси;
Шуҳрат КАМОЛОВ, Адвокатлар палатаси етакчи маслаҳатчиси – кенгаш котиби.

Қарорга кўра, кенгаш Ўзбекистон Республикасининг адвокатура ва адвокатлик фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларига мувофиқ адвокатура институти зиммасига юклатилган вазифаларнинг тўлақонли ва мукаммал бажарилишига илмий, амалий ва услубий томондан ёрдам кўрсатиши белгиланган.
03/15/2025, 08:01
t.me/advokatnews/329
AD
AdvokatNews
1 372 subscribers
601
Ўзида демократия ва фуқаролик жамиятини барпо этишга аҳд қилган ҳар қандай давлат адвокатура институтини ташкил этишга ва ривожлантиришга мажбур.
***
Суд тизими мустақил бўлмаган мамлакатда адвокатура институти заиф бўлиб қолаверади.
***
Адвокатуранинг – давлатдан, адвокатнинг мижозидан том маънода мустақиллигини талаб қилиш сиёсий ғўрликдан бошқа нарса эмас.
***
Адвокат – ҳимоясидаги шахс содир қилган жиноят қанчалик оғир ва ижтимоий хавфли бўлмасин, унинг қилмишига мутаносиб, лекин адолатли, нисбатан енгил жазога ҳукм этилишига эришиш учун ҳаракат қилмоғи лозим.
***
Мижозинг, агар ишда мувафаққиятга эришсанг – дўстга, эришмасанг – душманга айланиши мумкин. Шу боис у билан “бери келу лекин нари тур” қабилида муносабат ўрнатиш зарур.
***
Жиноят ишлари бўйича одил судловни амалга оширишда иштирок этаётган адвокатнинг ролига холисона баҳо берилиши лозим. Шуни унутмаслик керакки, адвокат жиноятни эмас, балки жиноят содир қилган шахснинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилади. Шу боис адвокат билан у ҳимоя қилаётган шахснинг манфаатларини бир хил тарзда қабул қилмаслик, уларни уйғунлаштирмаслик даркор.

(Ю.ф.д., адвокат Баҳром Саломовнинг “Адвокатура тизимида юридик фанни қўллаш амалиёти” мақоласидан. “Advokat” журнали, 2025 йил 1-сон).
03/14/2025, 07:29
t.me/advokatnews/328
AD
AdvokatNews
1 372 subscribers
736
“Advokat” журналининг 2025 йилдаги илк сони нашрдан чиқди.
03/12/2025, 14:42
t.me/advokatnews/327
AD
AdvokatNews
1 372 subscribers
804
Япон зеҳнияти: давлат ҳисобидан юридик ёрдам кейинчалик жавобгардан ундириб олинади

Зафар ТЎХТАШЕВ,
“ESTE” адвокатлик фирмаси адвокати

Ўтган йили бир гуруҳ адвокатлар ва нотариуслар шартнома асосида, яъни йўлкира ва бошқа харажатлар учун ўзимиз пул тўлаб бир ҳафтага Японияда малака ошириб келдик. Бу курс Адвокатлар палатаси ва Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан ташкил қилинган эди.

Токиода Япония Адвокатлар палатасида, Адлия вазирлигида учрашув ва семинарлар бўлди. Бир ҳафтада кўп нарсани ўрганиш қийин, шу боис буни япон ҳуқуқ тизими билан танишув десак тўғрироқ бўлади. Биз, адвокатлар асосан Японияда адвокат иштироки шарт бўлган ишлар қандай ташкил этилгани билан қизиқдик. Уларда бу тизим, яъни давлат ҳисобидан адвокат тайинлаш тизими жуда ғаройиб экан. Қойил қолдик.

Бизда давлат ҳисобидан бепул юридик ёрдам тизими бор, биласиз. Илгари фақат жиноят ишларида тайинланарди, ҳозир қурби етмаган одамга фуқаролик ва маъмурий ишларда ҳам давлат ҳисобидан адвокат бериляпти.

Японларда ҳам шунақа, лекин адвокат хизмати текин бўлмас экан! Аниқроғи, давлат тўлаган пул кейинчалик маълум муддат ичида адвокат хизматидан фойдаланган одамдан ундириб олинар экан. Бу тизим қуйидагича ишлайди: адвокат ёллашга қурби етмайдиган одамга давлат бизнинг “Мадад” ташкилотига ўхшаш тузилма орқали адвокат топиб беради, юридик хизмат ҳақини тўлайди, лекин тўланган маблағ кейинчалик ўша одамнинг ойлик иш ҳақидан оз-оздан ушлаб қолиниб, давлат ғазнасига қайтарилади.

Бундай тартиб жорий қилинганининг икки сабаби бор. Биринчиси, японлар менталитети боқимандаликни қабул қилолмайди. Ҳар қандай меҳнатга ҳақ тўланиши керак, дейишади. Иккинчиси бу тарбиявий фактор, ҳар нарсанинг бадали бор, деган қоидани сингдириш орқали одамларни ҳуқуқбузарлик содир этишдан қайтариш. Юзтадан биттада эффект берган тақдирда ҳам бу тизим ўз вазифасини бажарган ҳисобланади.

Японлардаги бу тартиб-қоида мени жуда ҳам қизиқтириб қўйди. Ҳозирда шунга ўхшаш нормаларни жорий этиш тўғрисида қонунчиликка таклиф тайёрлаяпман.
03/11/2025, 17:35
t.me/advokatnews/326
AD
AdvokatNews
1 372 subscribers
961
03/05/2025, 12:16
t.me/advokatnews/325
AD
AdvokatNews
1 372 subscribers
Repost
542
🛎ЭЪЛОН!
Ҳурматли ҳамкасблар!

Ўзбекистонлик ёш адвокатларни В.Д.Спасович хотирасига бағишланган халқаро нутқ ва ёзма ишлар танловида иштирок этишга таклиф қиламиз. Ушбу танлов Россия Федерациясининг Федерал адвокатлар палатаси ва Санкт-Петербург давлат университети томонидан ташкил этилмоқда ҳамда О.Е.Кутафин номидаги Москва давлат юридик университети “Адвокатура кафедраси” ҳамда “Россия ёш адвокатлари Иттифоқи” томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

Иштирок этиш шартлари:

📝Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига (МДҲ) аъзо давлатларнинг адвокатура соҳасидаги Таянч ташкилоти келишувига аъзо бўлган давлатларнинг40 ёшдан ошмаган адвокатлар танловда иштирок этишлари мумкин бўлади.
Танловда адвокат ёрдамчиси, адвокатлик мақоми тўхтатилган ёки 40 ёшдан ошган адвокатлар иштирок эта олмайди.

Танлов босқичлари:

🗓Саралаш босқичи (сиртқи, ёзма): 2025 йил 10 февралдан 1 апрелга қадар.
Финал босқичи (ёзма ва нутқ): 2025 йил 25 июнь, “Ёш адвокатлар V Конгресси” доирасида бўлиб ўтади.
Танлов мавзуси: Иштирокчилардан В.Д. Спасовичнинг суд нутқини ижодий таҳлил қилиш талаб этилади. Иштирокчи адвокатнинг барча чиқишлари таҳлил қилиниб, унинг кучли ва заиф жиҳатларини аниқлаш шунингдек, турли риторик усулларни қўлланиши ва мантиқий асослантириш баҳоланади.
Саралаш босқичидан ўтган иштирокчилар 2025 йилнинг 25-26 июнь кунлари, “Ёш адвокатлар V Конгресси” доирасида ўтказиладиган танловнинг якуний босқичида иштирок этиш учун таклиф қилинади ва ўз ишларини халқаро майдонда тақдим этиш имкониятига эга бўладилар.

Қўшимча маълумот:

Танловни ўтказиш бўйича Низом қуйидаги ҳаволада https://fparf.ru/upload/medialibrary/dc0/6nd9g080s9mbzkuou3zb2t417e6ey2yr/Polozhenie-o-mezhdunarodnom-konkurse-pismennykh-i-ustnykh-rabot_-posvyashchennom-pamyati-V.D.-Spasovicha.docx

Ёзма ишлар Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг расмий 📩 inter@paruz.uz электрон почтасига, адвокатнинг Ф.И.Ш ва телефон рақами кўрсатилган ҳолда юборилиши лозим.
02/28/2025, 12:20
t.me/advokatnews/324
AD
AdvokatNews
1 372 subscribers
826
02/26/2025, 15:10
t.me/advokatnews/323
AD
AdvokatNews
1 372 subscribers
1.5 k
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Сўнгги кунларда “Адвокатга нисбатан зўравонлик ишлатилди” сарлавҳаси остида ижтимоий тармоқларда кўплаб баҳс-мунозарали ҳолатлар кузатилмоқда.

Хусусан, Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи "BARRISTER" адвокатлик фирмаси адвокати А.Н.Шакаров 2025 йил 12 февраль куни ҳимояси остидаги шахсга тегишли хонадонда Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ терговчиси катта лейтенант Б.У.Каримов томонидан ноқонуний тинтув ўтказилаётганини унинг турмуш ўртоғи қўнғироқ қилиб айтганини ва тез етиб келишини илтимос қилганини, адвокат у ерга борганида терговчи Б.Каримов аллақачон тинтувни бошлагани маълум бўлганини, шунда у уй эгасидан “терговчи сизни тинтув ўтказиш тўғрисидаги суд ажрими билан таништирдими” деб сўраганида у “йўқ, мени таништирмасдан уйимга кириб, тинтув бошлади” деб айтганлигини, терговчига дарҳол қонун доирасида суд ажрими билан таништириши кераклиги ҳақида айтганлигини, шунда терговчи қўпол муомалада бўлганини ва “кимга шикоят қилсангиз қилинг, мен таништирмайман” деб дарҳол хонадондан чиқиб кетишни талаб қилганини, акс ҳолда Яшнобод туман ИИО ФМБ профилактика инспекторига буюриб куч билан чиқаришини айтганини, шундан сўнг уй эгаси ажрим билан таништирилганидан кейингини чиқиб кетишини айтганлигини, терговчи Б.Каримов ўзбек тилида ёзилган суд ажримини ўқишни бошлаганида уй эгаси ўзбек тилини тушунмаслигини айтишига қарамасдан “ўзим таржима қилиб бераман керак бўлса” деб қўпол муомалада бўлганини, терговчининг жаҳли чиқиб, уни қўли билан итариб, ИИБ ходимларига уни олиб чиқиб ташлашини айтганини, Яшнобод туман ИИО ФМБ ХПБ ходимлари унга куч ишлатиб, қўлидан ушлаб сиқиб, хонадондан итариб чиқариб ташлашганини, унинг қўлига енгил жароҳат етказилгани бўйича ТошТА шифохонасининг маълумотномаси мавжудлигини билдирган.

Адвокатлар палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси адвокатга нисбатан ички ишлар ходимлари томонидан ўтказилган тазйиқ, зўравонлик ва жароҳат етказилганлик ҳолатлари бўйича муносабат билдиришни сўраб Тошкент шаҳар прокурори ва Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғига расмий хат билан мурожаат қилди. Мурожаатлар жавоби қўшимча равишда маълум қилинади.

Ҳудудий бошқарма шаҳримизда адвокатларнинг касбий фаолиятига тўсқинлик қилиш, уларга тазйиқ ўтказиш ёки куч ишлатишнинг ҳар қандай кўринишини қатъиян қоралайди.

Адвокатлар палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси
02/17/2025, 15:35
t.me/advokatnews/322
AD
AdvokatNews
1 372 subscribers
Repost
545
Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг “ДЎСТЛИК” хонасида,  Буюк шоир ва олим,  давлат арбоби,  Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 14 февраль куни 542 йиллигига бағишлаб Адвокатлар палатасининг ходимлари шоирнинг ижод намуналаридан ўқиди.
02/14/2025, 10:13
t.me/advokatnews/321
AD
AdvokatNews
1 372 subscribers
2.1 k
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Сўнгги кунларда адвокатлар ўз ҳимояси остидаги шахслар билан учрашиш учун тергов ҳибсхоналарига боришганида муассасалар ходимлари Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига зид равишда улардан ўзларига тегишли алоқа воситалари ва қўлларидаги смарт-соатни ечиб КППда қолдиришни талаб қилиши ҳолатлари учраяпти, бу эса адвокатларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётир.

Жумладан, “ILMAR LEGAL EXPERTS” адвокатлик фирмаси адвокати Г.Бобожонова 2025 йил 11 февраль куни ҳимояси остидаги шахс билан учрашиш учун у сақланаётган Марказий тергов ҳибсхонасига борганида муассаса маъмуриятининг тўсқинлиги сабаб ичкарига кира олмаганини, Қоровул қўшинлари ходими Жумабоев Муҳаммад Юсуф ўғли ундан қўлидаги смарт-соатни КППда қолдиришни талаб қилганлигини, “телефон билан киряпсиз, бўлди, смарт-соатни қолдиринг, буйруқ шунақа” деб шарт қўйганлигини, адвокат эса “сизларнинг ноқонуний талабингизга бўйсунгандан кўра ичкарига кирмайман”, деб ҳимоясидаги шахс билан учраша олмаганидан хафа бўлиб қайтиб кетганлигини, муассаса ходимлари томонидан адвокатлик фаолиятига тўсқинлик қилинганини билдириб, АП ҳудудий бошқармасидан ушбу масалада амалий ёрдам беришни сўради.

Адвокат Г.Бобожонованинг ушбу мурожаати бўйича Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Адвокатура тўғрисида”ги ҳамда “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги қонунларга таяниб ва адвокатнинг қонун билан қўриқланадиган дахлсизлиги, касбий фаолиятининг кафолатларига оид талаблар бузилмаслигига эътибор қаратган ҳолда, адвокатга тегишли ашёларнинг КППда олиб қолиниши ҳамда адвокатлик фаолиятига тўсқинлик қилинганлиги ҳолати юзасидан Марказий тергов ҳибсхонаси ҳамда муассасада хизмат олиб бораётган Қоровул қўшинлари масъул ходимларига нисбатан тегишли муносабат билдиришда амалий ёрдам кўрсатишни сўраб Ўзбекистон Республикаси ҳарбий прокурорига, Тошкент шаҳар прокурорига ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД раҳбарига расмий хат билан мурожаат қилинди.

Бугун яна бир неча адвокатлар ҳам тергов ҳибсхоналари ва вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида худди Г.Бобожонова дуч келган муаммога тўқнаш келишгани ҳақида ижтимоий тармоқлар орқали маълум қилишди. Бу эса муаммо кенгая бошлаганини кўрсатмоқда. Ҳудудий бошқарма адвокатларнинг касбий фаолиятига аралашиш ва профессионал вазифаларини амалга оширишга тўсқинлик қилиш ҳолатларини қоралайди ва уларни бартараф этиш учун барча қонуний чораларни ишга солади.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг 6 февраль куни Жазони ижро этиш департаменти биносида ҳудудлардаги адвокатлар, тергов ҳибсхоналари ва колониялар раҳбарлари “онлайн” тарзда иштирок этган очиқ мулоқотда адвокатнинг мақоми, дахлсизлиги, унинг ўз ҳимояси остидаги шахс билан ҳоли учрашувлар ўтказишга ҳеч қандай тўсқинликлар бўлмаслиги кераклиги ҳақида тушунтиришлар берилган, шунингдек, адвокатлик фаолиятига доир қонун ҳужжатларига қатъий риоя этиш юзасидан таклифлар ва фикр-мулоҳазалар билдирилган эди.

Адвокатлар палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси, шаҳримизда фаолият юритаётган адвокатлар томонидан юридик ва жисмоний шахсларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида олиб бораётган касбий фаолиятларида омадлар тилайди.

Адвокатлар палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси
02/12/2025, 15:04
t.me/advokatnews/320
AD
AdvokatNews
1 372 subscribers
442
Олий малака комиссияси аъзоларига ташаккурномалар топширилди

Бугун 12 февраль куни, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ҳузуридаги Олий малака комиссия аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувни Палата раисининг ўринбосари Аслиддин Махаммадиев олиб борди.

А.Махаммадиев Олий малака комиссиясининг сўнгги 2 йиллик фаолияти самарали ўтганлигини, комиссия томонидан кўриб чиқилган ишларнинг сифат даражаси ошганлигини, 2023-2024 йиллар якуни бўйича ўтказилган умумлаштиришлар ҳудудий бошқармалар ҳузуридаги малака комиссияларининг фаолияти билан солиштирилганда бир хил амалиёт жорий қилиш бўйича доимий ишлар олиб борилганлиги кузатилганини таъкидлади.

Учрашув якунида Олий малака комиссияси аъзоларига Адвокатлар палатасининг ташаккурномалари топширилиб, касбий фаолиятида муваффақиятлар ҳамроҳ бўлиши ҳақида тилаклар билдирилди.

Ўз навбатида Олий малака комиссияси раиси Жасур Неъматов юксак ишонч ва эътироф учун Адвокатлар палатаси раҳбариятига комиссия номидан миннатдорлик изҳор қилди.
02/12/2025, 11:47
t.me/advokatnews/319
AD
AdvokatNews
1 372 subscribers
Repost
451
02/11/2025, 17:22
t.me/advokatnews/318
AD
AdvokatNews
1 372 subscribers
613
Кимки бир кўнгли бузуқнинг хотирин шод айлагай,
Онча борким, Каъба вайрон бўлса обод айлагай

Бугун буюк бобокалонимиз Мир Алишер Навоий таваллудига роппа-роса 584 йил тўлди.

Мўътабар манбаларда ёзилишича, адолат икки хил бўлади. Булардан бири инсон ва Яратган ўртасидаги адолат бўлса, иккинчиси инсоннинг бошқа инсонлар билан бўлган адолатидир. Инсоннинг Яратган билан адолати-ку маълум, аммо инсоннинг бошқа инсонлар билан адолати қандай бўлади? Бу шундай адолатки, бошқаларни эшитади, уларга зулм қилмайди, уларнинг манфаатларини юзага чиқаришда ёрдам беради.

Дарвоқе, инсонларнинг дардини эшитиш, мушкулини осон қилиш азалдан халқимизда эъзозланган юксак инсоний фазилатлардан. Бир эҳтиёжманд инсоннинг дарду ташвишини эшитиб, унинг кўнглини олиб, хурсанд қилиш Каъбани обод қилиш билан баробар дейилади. Шу хусусида мутафаккир бобомиз ҳазрати Мир Алишер Навоий шундай битади:

Кимки бир кўнгли бузуқнинг хотирин шод айлагай,
Онча борким, Каъба вайрон бўлса обод айлагай.

Дарҳақиқат, бир киши бошқа бир кишига тўғри маслакдош бўлса, уни қийнаётган масалани ўзаро ҳал қилиб, мушкулини осон қилса, унга шерик бўлиб қайғусини аритса, ўзининг ҳам қайғуси кетади, бировга ёрдам бердими, унга ҳам ёрдам берилади. Бу йиллар давомида синалган ҳаётий ҳақиқатлардан бири. Буюк бобокалонимиз ана шу олижаноб мақсадни ўзларига ҳаётий шиор деб билдилар.
02/09/2025, 17:58
t.me/advokatnews/317
AD
AdvokatNews
1 372 subscribers
595
02/05/2025, 16:35
t.me/advokatnews/316
AD
AdvokatNews
1 372 subscribers
815
“Бугун энг кучли талабаларимиз адвокат бўламан дейишяпти” – ТДЮУ ректори в.в.б. Исломбек Рустамбеков

Тошкент давлат юридик университетида Адвокатлар палатаси билан ҳамкорликда Адвокатура хонаси (аудиторияси) очилди.

Ушбу ташаббус юридик таълим ва амалиёт ўртасидаги боғланишни мустаҳкамлайди ва бўлажак ҳуқуқшуносларда адвокатлик фаолиятига кўпроқ қизиқиш уйғотиб, соҳани янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Очилиш маросими баҳонасида ташкил қилинган учрашувда Адвокатлар палатаси раиси ва ТДЮУ ректори ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш, биргаликда адвокатура соҳасидаги муаммоларни тадқиқ қилиш ва бир қатор лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олдилар.
01/30/2025, 15:07
t.me/advokatnews/315
AD
AdvokatNews
1 372 subscribers
728
“Давлат адвокат аёллар кўпроқ бўлишини истаса, уларнинг ижтимоий таъминоти масаласини албатта кўриб чиқиши керак”

«BUSINESS LAWYERS GROUP» адвокатлик фирмаси адвокати Дилшодбек Кенжабоев билан суҳбатдан:

Адвокатлик касбига гендер нуқтаи назаридан қандай қарайсиз – бу касбда аёллар ва эркакларнинг имкониятлари қанчалик тенг?

Бу ажойиб савол. Хорижий мамлакатлар адвокатураси тарихини ўргансангиз, ривожланган Европа давлатларида яқин ўтмишда аёлларнинг адвокат сифатида суд ишларида қатнашишига тақиқлар бўлган. Негаки, аёллар ўз латофати билан эркак судьяларнинг қонуний тўхтамга келишига таъсир ўтказади ва эркак судьялар аёл адвокат ҳимоя қилаётган тараф манфаатига қарор қабул қилиб қўйиши мумкин деган, қараш бор эди.

Бунинг яққол ифодасини италян киноижодкорлари томонидан суратга олинган «The Law According to Lidia Poet» сериалида ҳам кўриш мумкин. Шунга кўра, менинг фикримча, адвокатлик соҳасида аёллар эркаклардан бир оз устунликларга эга.

Ўз фаолиятимда ҳам бунга бир неча бор дуч келганман: эркак судья менинг талабларим қанчалик асосли бўлмасин, қарши тараф манфаатини ҳимоя қилаётган аёл адвокатнинг гапларини бирмунча диққатлироқ эшитган.

Бироқ масаланинг иккинчи томони ҳам борки, бу аёлларнинг адвокатурага қизиқишини бироз сусайтирмоқда.

Бу ижтимоий таъминот масаласи, яъни адвокатура ўзини ўзи таъминловчи тузилма бўлганлиги сабабли, давлат муассасаларидан фарқли ўлароқ, аёлларга таътиллар, айниқса ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари бера олмайди. Натижада аёл адвокатлар ёки бундай таътилларни унутиб фақат ишлашлари керак, бундай таътиллардан фойдаланмоқчи бўлса, даромадсиз қолишга кўнишлари керак. Натижада аёл юристлар адвокатликдан кўра кўпроқ давлат ишини, яъни таътилга чиқса ҳақ тўланадиган ва иш ўрни сақланадиган ишни маъқул кўришмоқда.

Давлат аёлларнинг адвокатурага кўпроқ жалб қилиниши тарафдори бўлса, уларнинг ижтимоий таъминоти масаласини албатта кўриб чиқиши керак.

(Суҳбатни “Advokat-Press” газетасининг 2025 йил январь сонида ўқинг).
01/29/2025, 16:16
t.me/advokatnews/313
AD
AdvokatNews
1 372 subscribers
Repost
355
Бугун, 28 январь куни, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси раиси Шухрат Садиковнинг таваллуд топган кунлари, Ҳурматли Шухрат Шавкатович! Адвокатлар палатаси жамоаси ва республикамизда фаолият юритаётган адвокатлар номидан Сизни ушбу муборак кун билан табриклаймиз. Бугунги кунда адвокатура соҳасини янада ривожлантириш, амалга оширилаётган ислоҳотлар йўлида Сизга куч-қувват ва соғлик саломатлик тилаймиз. Таваллудингиз муборак бўлсин!
01/28/2025, 11:42
t.me/advokatnews/312
AD
AdvokatNews
1 372 subscribers
526
Адвокатлар палатаси Бошқарувининг 5-сонли йиғилиши: асосий маълумотлар

2025 йилнинг 25 январь куни Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасида 5-сонли Бошқарув йиғилиши бўлиб ўтди. Палатанинг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, йиғилишда қатор муҳим қарорлар қабул қилинган. Жумладан:
➖“Адвокатлар томонидан жиноят ишларида ҳимоячи сифатида иштирок этиш стандарти”да белгиланган нормаларни адвокатлар фаолиятида қўллаш механизмларини ишлаб чиқиш бўйича Олий малака комиссияси томонидан ўрганиш ўтказилиши ва натижалари бўйича малака комиссияларига тушунтиришлар ишлаб чиқилиши белгиланган.
➖Адвокатлар палатаси ва унинг ҳудудий бошқармаларининг 2024 йилдаги фаолияти юзасидан якуний ҳисоботлари Палата раиси ва ҳудудий бошқарма бошлиқлари томонидан ўқиб эшиттирилиб, муҳокамага қуйилган ва қониқарли деб топилган.
➖Адвокатлар палатаси Уставининг 38-бандида кўрсатилган вазифалар ижроси бўйича Бошқарув аъзоларининг 2024 йил давомидаги фаолиятлари юзасидан ҳисоботлари муҳокамага қўйилиб, маъқулланган.
➖Муҳокамалар натижасига кўра, барча ҳудудий бошқармаларда бошлиқ ўринбосари лавозимини бекор қилиш, шунингдек Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасида охирги йилларда иш ҳажми кескин камайганлигини, Касб-этика бўлимида бир йилда 120 та, бир ойда 10 та қўшимча ўрганиш амалга оширилганлигини, бўлимда 3 нафар ходим ишлашини ва битта ходимга 3 та (аввалги даврда 20-30 та) қўшимча ўрганиш тўғри келаётганлигини ҳисобга олиб, битта штат бирлигини қисқартириш тўғрисида қарор қабул қилинган.
➖Адвокатлар палатаси бош бухгалтери Шерзод Усмоновнинг Адвокатлар палатаси ва унинг ҳудудий бошқармаларининг 2025 йил учун харажатлар сметаси лойиҳаси бўйича маърузаси тингланиб, штатлар жадвали ва 2025 йил учун харажатлар сметаси лойиҳаси бир овоздан маъқулланган.
Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг 2025 йилга мўлжалланган жорий ва истиқболли режалари “Йўл харитаси” тасдиқланган.
➖Адвокатларни спорт мусобақалари орқали жипслаштириш мақсадида, Футбол бўйича Адвокатлар палатаси раиси кубогини 2025 йил май ойида Наманган шаҳрида ўтказиш ва ушбу турнирни ўтказиш учун пул маблағи ажратиш ҳақида қарор қабул қилинган.
➖Адвокатлар палатаси ҳузуридаги Этика комиссияси “Адвокатнинг касб этикаси қоидалари”га оид кенгайтирилган мажбурий тушунтиришлар ишлаб чиқиб Бошқарувнинг кейинги йиғилишига тақдим этиши белгиланган.
01/26/2025, 14:55
t.me/advokatnews/311
Search results are limited to 100 messages.
Some features are available to premium users only.
You need to buy subscription to use them.
Filter
Message type
Similar message chronology:
Newest first
Similar messages not found
Messages
Find similar avatars
Channels 0
High
Title
Subscribers
No results match your search criteria