Your trial period has ended!
For full access to functionality, please pay for a premium subscription
MU
"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰
https://t.me/mushtumjurnali
Channel age
Created
Language
Tajik
3.85%
ER (week)
19.19%
ERR (week)

"Муштум" ҳажвий, танқидий журнали

Админ: +998998731313

Messages Statistics
Reposts and citations
Publication networks
Satellites
Contacts
History
Top categories
Main categories of messages will appear here.
Top mentions
The most frequent mentions of people, organizations and places appear here.
Found 822 results
Шу куннинг мавзуси.

Сунъий интеллект ёрдамида Оламгир АБДИЕВ тайёрлади.

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
04/25/2025, 19:46
t.me/mushtumjurnali/5793
ҚОТИЛ

Масал

Бир одам қотиллик содир этди. У ўлдирган одамнинг қариндошлари уни таъқиб қила бошладилар. Қотил қочиб Нил дарёси бўйига келди, лекин бу ерда у бир бўрини учратиб, қўрққанидан шохлари дарё узра эгилган каттакон дарахтга тирмашиб чиқиб олди ва унинг қалин новдалари орасига яширинди. Қараса… шундоққина кўзи олдида каттакон бир илон тебраниб турганмиш. У илондан қочиб ўзини сувга отди; лекин сувда тимсоҳ пойлаб турган эди — шу заҳоти уни ютиб юборди.
Масал дейдики, жиноят қилиб гуноҳга ботган одам ерда ҳам, кўкда қам, сувда ҳам ўзига паноҳ топа олмайди.

ЭЗОП

➡️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
04/25/2025, 17:59
t.me/mushtumjurnali/5792
«Қурилишдаги ҳолатлардан бири...»

Беҳруз ҚЎЛДОШЕВдан "Муштум" учун махсус.

➡️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
04/25/2025, 16:48
t.me/mushtumjurnali/5791
#ана_холос

АНИҚ БИРНМАЎЛЯПТИ

➡️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
04/25/2025, 12:48
t.me/mushtumjurnali/5790
"Муштум" журнали таҳририяти "Маданият ва Маърифат" телеканалининг "Қақнус" кўрсатуви меҳмони бўлди. 👉 @qaqnus_klub

"Қақнус"нинг навбатдаги сонида ҳажвий шеърлар хусусида сўз боради. Ўтказиб юборманг! 27 апрель, 19:30.

➡️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
04/25/2025, 12:26
t.me/mushtumjurnali/5789
Рассом Ойбек НОРҚУЛОВ.
Қашқадарё вилояти, Кўкдала тумани

Telegram  |  InstagramYoutubeFacebook
04/25/2025, 11:24
t.me/mushtumjurnali/5788
НМАЎЛЯПТИ – 13

“Права”ни “соққа” бериб олаётганлар,
“Соққа” олиб, лабини ялаб “права”ни тутқизаётганлар,
Йўл қоидасини бузганни қуюқ “саломи”ни олиб, кечираётганлар,
Она сути оғзидан кетмаган боласи рулга ўтирса, хурсанд бўлаётганлар!
Манави видеони диққат билан кўринг, хулоса чиқаринг!

Ҳодиса шу йил 11 апрель куни Самарқанд шаҳар, Нурли йўл маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Рўдакий кўчасида бўлиб ўтган.

Тан жароҳати олган пиёдалар шифохонага ётқизилиб, тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳайдовчига Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилибди.

НМАЎЛЯПТИ?..

“Муштум” бобо

⭕️Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
04/25/2025, 09:03
t.me/mushtumjurnali/5787
Луқма!

ҒАЛВИР ЙЎЛЛАР

Сира, ғалвир йўллар, деган иборани эшитганмисиз, шундай йўлларни кўрганмисиз? Эшитмаган, кўрмаган бўлсангиз, Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов ва Зафаробод туманларини боғлаб турувчи, халқ тили билан айтганда, "Темирязов” кўчасининг “Тошкентлик" маҳалласидан ўтган ҳудудига келиб, бир томоша қилинг. Машинада бўлсангиз, ҳар эҳтимолга қарши “каска”, пиёда бўлсангиз хавфсизлик нимчасини кийволинг.

“Ички йўлларни-ку, ўзаро ҳашар, тадбиркорларнинг кўмаги билан амаллаяпмиз, – дейди мурожаатчи, – катта йўлга катталар эътибор қилмаса, қўлимиз калталик қилаяпти-да!..”

Жиззах вилояти ҳокимлиги ва вилоят Автомобиль йўллари бош бошқармаси катталаридан ҒАЛВИР ЙЎЛЛАРга амалий ечим ва расмий муносабат кутиб қоламиз.

"Муштум" бобо

⭕️Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
04/25/2025, 08:04
t.me/mushtumjurnali/5786
Зиёратни амалга ошираётган наманганлик ҳамюртимиз билан содир бўлаётган мўъжиза.

➡️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
04/25/2025, 06:20
t.me/mushtumjurnali/5785
#жума_ўгити

ИЛМНИНГ ҚУДРАТИ

Мирзо Улуғбекдан сўрадилар:
— Сиз нега сиёсатни қўйиб, илм билан машғул бўлдингиз?
Мирзо жавоб бердиларки:
— Мен илмнинг қудратини бобомдан билдим. Бир сафар мен бобомнинг тиззасида ўтирар эдим, шу пайт ҳузурига бир киши кирди, бобом шошиб унинг истиқболига ўрнидан турди — мен тиззасидан тушиб кетдим. Кейин билсам, у зот олим экан, бобомнинг пири комили экан. Илмнинг обрў-нуфузини мен ана ўшанда кўрдим.

"Шарқ ҳикоят ва ривоятлари" китобидан.

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
04/25/2025, 03:12
t.me/mushtumjurnali/5784
Муҳаммад ЮСУФ

УЛУҒИМСАН ВАТАНИМ!        

Мен дунёни нима қилдим,
Ўзинг ёруғ жаҳоним,
Ўзим хоқон,
Ўзим султон,
Сен тахти Сулаймоним,
Ёлғизим,
Ягонам дейми,
Топинган кошонам дейми,
Ўзинг менинг улуғлардан
Улуғимсан, Ватаним…

Шодон куним гул отган сен,
Чечак отган изимга,
Нолон куним юпатган сен,
Юзинг босиб юзимга.
Синглим дейми,
Онам дейми,
Ҳамдарду ҳамхонам дейми,
Офтобдан ҳам ўзинг меҳри —
Илиғимсан, Ватаним.

Сен Машрабсан,
Халқда тумор,
Балхда дорга осилган,
Навоийсан, шоҳ ёнида
Фақирни дуо қилган.
Яссавийсан, меники деб,
Кўринган даъво қилган,
Минг бир ёғи очилмаган
Қўриғимсан, Ватаним.

Сен Хўжандсан,
Чингизларга
Дарбозасин очмаган,
Темур Малик орқасидан
Сирдарёга сакраган,
Муқаннасан қорачиғи
Оловларга сачраган,
Широқларни кўрган чўпон
Чўлиғимсан, Ватаним.

Ким Қашқарни қилди макон,
Ким Энасой томонда,
Жалолиддин — Курдистонда,
Бобуринг — Ҳиндистонда,
Бу қандай юз қаролиғ деб,
Ётарлар зимистонда,
Тарқаб кетган тўқсон олти
Уруғимсан, Ватаним…

Ўғлим, десанг осмонларга
Ғирот бўлиб учгайман,
Чамбил юртда Алпомишга
Навкар бўлиб тушгайман,
Падаркушдан пана қилиб
Улуғбегинг қучгайман,
Ғичир-ғичир тишимдаги
Сўлиғимсан, Ватаним…

Ўтган кунинг — ўтган кундир,
Ўз бошингга етган кун,
Қодирийни берган замин,
Қодирийни сотган кун.
Қўлин боғлаб,
Дилин доғлаб,
Етаклашиб кетган кун,
"Воҳ болам" деб айтолмаган
Дудуғимсан, Ватаним.

Ёнингда қон йиғлаган бир
Шоирингга қараб қўй,
Гар Қўқонга йўлинг тушса,
Детдомларни сўраб қўй.
Ҳеч бўлмаса Усмон хокин
Келтирмоққа яраб қўй,
Олисларда қуриб қолган
Қудуғимсан, Ватаним…

Сен — шохлари осмонларга
Тегиб турган чинорим,
Ота десам,
Ўғлим деб, бош
Эгиб турган чинорим,
Қўйнимдаги ифтихорим,
Бўйнимдаги туморим,
Ўзинг менинг улуғлардан
Улуғимсан, Ватаним.

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
04/24/2025, 19:52
t.me/mushtumjurnali/5783
Шерзодхон ҚУДРАТХЎЖА:
"Биз улар(Россия)нинг колонияси эмасмиз!"

– Ҳар бир мамлакат ўзининг ҳудудидаги тарихий обида ёки ҳайкали атрофида қайси тилда ёзишини фақат ўзи ҳал қилади. Четдан келиб, бошқа давлатнинг Ташқи ишлар вазири бизни танқид қилиши нотўғри. Зеро, биз уларнинг колонияси эмасмиз!

Бизнинг вазирлар ҳам Россияга борганда баъзи масалалар бўйича Лавров каби дадил савол беришни ўрганишлари керак, шекилли.

Хусусан, нега бизнинг Россиядаги мигрантлар дискриминация қилинади? Нимага уларга нисбатан маҳаллий ҳокимият, миграцион хизматлар ёки полиция томонидан оддий инсон ҳуқуқларини паймол қилувчи ҳолатлар қўлланилса, Россия жамоатчилиги ва давлат расмийлари жим туради?

Сергей Лавров келиб, бизга "она тимсоли — муқаддас" эканлигини тушунтирмоқчи экан, оддий бир ёзувни бор-йўқлигига диққат қаратаркан, биз ҳам унга "инсон ҳуқуқлари ҳам муқаддас" эканлигини диққат эътиборига солишимиз ва эслатишимиз керак.

Лавров Ўзбекистон ва Европа Иттифоқининг ҳамкорлиги тўғрисида ҳам гапирибди. Ким билан қандай алоқалар ўрнатишни ёки қай даражада ҳамкорлик қилишни давлатнинг ўзи ҳал қилади! Ўзбекистоннинг ички ишларига аралашишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Жумладан, Европа Иттифоқи билан ҳам ўзаро алоқалар даражасини Ўзбекистоннинг ўзи белгилайди. Бу давлатимизнинг ташқи сиёсати кўп векторлик эканлигини кўрсатади, – профессор Шерзодхон ҚУДРАТХЎЖА.

Telegram  |  InstagramYoutubeFacebook
04/24/2025, 18:28
t.me/mushtumjurnali/5782
Шу куннинг мавзуси.

Сунъий интеллект ёрдамида Оламгир АБДИЕВ тайёрлади.

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
04/24/2025, 18:28
t.me/mushtumjurnali/5781
Мамлакатимиз бўйлаб чоп этилаётган даврий босма нашрларни жамлаган канал — «Gazetalar sharhi».

Ушбу каналга аъзо бўлиб, бугунги кунга оид долзарб ва қизиқарли мақолалар, шунингдек, энг сўнгги янгиликлар билан танишиб боришингиз мумкин!

➖➖➖➖➖➖➖➖
➡️ Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/gazetalar_sharhi
04/24/2025, 18:00
t.me/mushtumjurnali/5780
«Табибнинг ўзи бемор экан...»

Беҳруз ҚЎЛДОШЕВдан "Муштум" учун махсус.

➡️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
04/24/2025, 15:17
t.me/mushtumjurnali/5779
Рассом Ойбек НОРҚУЛОВ

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
04/24/2025, 13:43
t.me/mushtumjurnali/5778
Ушбу сурат 1929 йил Тошкентнинг Кўкалдош мадрасаси ёнида олинган экан.
Сурат олинганига 96 йил, яъни сал кам бир аср бўлибди.
Ҳали-ҳануз Кўкалдош атрофида новвойларимиз хушбўй таратадиган ўзбек нонларини сотишади.
Ҳа, чиндан ҳам дуо кетган, Тошкент – нон шаҳри!
Очни тўйдиради, тўқни-да сийлайди.
Меҳмонини бошига кўтаради.
Миннатинида кўтаради.

Шу бағрикенг пойтахт, шу бағрикенг ўлка, шу бағрикенг миллат дунё тургунича турсин!
Яна юзлаб йиллар ўтса ҳам Кўкалдош мадрасаси олдида тўкинлик рамзи – ўзбек нонларининг анвойи иси йўловчиларнинг димоқларини қитиқласин!

БОР БЎЛ, ЭЛИМ!
БУТУН БЎЛ, ЭЛИМ!

“Муштум” бобо

⭕️Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
04/24/2025, 12:30
t.me/mushtumjurnali/5777
Зулфия ая ЗОКИРОВА

БИТТАСИ БЎЛСАЯМ КЕЛМАДИ-Я...

Тошкент вилояти Зангиота туманидаги Хонобод қишлоғида Зулфия ая Зокирова исмли бир мўътабар онахон яшаб ўтганлар. Том маънода буюк бу инсоннинг жасоратини таърифлашга тил ожиз. Турмуш ўртоғи Холмат ака вафот этгач, Зулфия ая беш ўғил ва бир қизни тарбиялаб вояга етказганлар. ...Зулфия ая Зокирова Иккинчи жаҳон урушида бир эмас, беш азамат ўғлидан жудо бўлган. Лекин Зулфия Зокировадек матонатли, қаҳрамон ўзбек аёли бунга бардош бера олди. Ёвуз уруш туфайли аянинг тўрт келини бева, беш набираси етим бўлиб қолди. Мана, севги ва садоқат мадҳияси, унинг енгилмас куч-қудрати! Ҳаётда бирон-бир қийинчиликка дуч келса, умидсизликка тушмасдан, уларни бардош билан енгиб ўтишда Зулфия Зокирова ва унинг оиласи ёш авлодимиз учун чинакам ибрат мактаби эмасми? Яхшилар ёди ҳеч қачон унутилмайди...

Зулфия Зокированинг Исоқжон, Аҳмаджон, Мамажон, Ваҳобжон, Юсуфжон исмли беш ўғли фронтдан қайтмади.
Зулфия ая тўрт келини билан қолди.

Кенжа Юсуфжон ҳали ёш эди, кейин уйланаман деб бўйдоқ урушга кетди. Мамажон 1941 йилнинг июлида, Аҳмаджон ундан бир ой кейин фронтга кетди. Кузга бориб Ваҳобжон билан Юсуфжонни ҳам кузатишди. Энг охирида, 1944 йилнинг март ойида мўйлови энди ниш урган Исоқжон жўнаб кетди. Аҳмаджондан атиги битта хат келади. Унда «Мактубни йўлда ёзаяпман, ҳозирча менга хат ёзманглар, биз Сталинград томонга кетаяпмиз. Етиб боргач, аниқ манзил билан хат ёзаман», деган эди. Шундан кейин ундан дом-дарак бўлмади. Мамажондан ора-сира хат келиб турди. У хатларида «Москвани ҳимоя қилаяпмиз, оташ-оловнинг ичидаман», деб ёзарди. 1943 йилнинг охирида уйига ярадор бўлиб қайтиб келди. Соғайгач, колхозда бригада бошлиғи бўлиб ишлади. 1944 йилнинг ёзида яна фронтга кетди.

Ундан охирги мактуб уруш тугашидан caл аввал келди. «Карнай-сурнайнинг товуши келиб турибди, ҳадемай, охирги катта тўйга (жангга) кирамиз. Шундан омон чиқсам, дийдор кўришиб қоламиз», деганди ўша мактубида. Шундан кейин кўп ўтмай унинг ҳалок бўлганлиги ҳақида «қора хат» келди. 1943 йилнинг ёз кунларида Юсуфжон Ленинградда ҳалок бўлгани ҳақида «қора хат» келди. Кенжа, севимли ўғлининг ҳалок бўлганлигини эшитиб, Зулфия опа фарёд кўтарди. Кейин бошқа ўғиллари ҳалок бўлганлиги, бедарак йўқолганлиги ҳақида кетма-кет хабарлар келди. Уларни Зулфия опага билдиришмади. Зулфия опа ҳаммадан ҳам Юсуфжонга кўп куйди. Юсуфжоним чимилдиқ кўрмай бенишон кетди, деб йиғлади.

Зулфия бувининг тўрт келини – Лазокат, Ҳамронисо, Ҳидоят, Роҳат Холматовалар ҳам колхозда меҳнат қилишди.

– Қайнонам кўпинча кечаси билан ухламасди, – дейди Мамажоннинг рафиқаси Ҳидоят Холматова. – Ярим кечаси ҳовлида худди биров эшитиб қоладигандай, паст овоз билан ўғилларининг номларини бирма-бир айтиб, инграб юрганини кўп кўрганман. Баъзида қўни-қўшнилар уйимизга кириб, «Кампир бечорага қийин бўлди-да!» деб бошларини сарак-сарак қилиб чиқиб кетишарди. Қишлоқда ким урушдан қайтса, ойим биринчилардан бўлиб бориб: «Мамажонни кўрмадингми, Юсуфжонни кўрмадингми?» деб саволга тутарди. Урушдан кейин бир кун кампир тўрт келинини ёнига ўтқазди-да:

– Мен барчангдан розиман. Бир қарз гапни ўзимдан соқит қилмоқчиман. Тўртовинг ҳам эрдан ёш қолдиларинг. Энди жойи чиқса, турмуш қилинглар. Мени ўйламанглар, оғирлигимни ер кўтаради, ризқимни Худо беради, – дедилар.

Бу гапдан ҳамма овсинлар ўпкаларини тута олмай, ҳўнграб йиғлаб юбордилар.

– Йўқ, ойи, – деди Ҳидоят келин, – биз яна эрга тегиб, болаларимизни бегоналарга муте қилмаймиз. Доим сизнинг паноҳингизда яшаб, уларни ҳам ота, ҳам она бўлиб тарбиялаймиз. Болаларимиз вояга етиб, ўзларидан кўпайса, юрагимиздаги яралар битиб кетади, дейишгандан кейин:

Энди кампир ҳўнг-ҳўнг... йиғлади.
Кейин дарвоза томонга хиралашган кўзлари билан қаради-да:
– Биттаси бўлсаям келмади-я!... – деди

Беш норғул фарзандидан жудо бўлган онанинг бу сўнгги сўзлари эди.

Telegram  |  InstagramYoutubeFacebook
04/24/2025, 08:26
t.me/mushtumjurnali/5776
#Ўтмиш_Хотира

👉 @mushtumjurnali
04/24/2025, 08:26
t.me/mushtumjurnali/5775
САҲАРХАНДА

Бир мотоцикл ҳайдовчиси қоидани бузиб, йўл нозиридан қочиб, кўп қаватли уйларнинг орасига кириб кетибди. Уларни чалғитиш учун мотоциклини ўша ерда қолдириб, катта йўлга чиқиб турса, инспектор келиб:
— Хўш, мотоцикл қани?
Ўғри:
— Қанақа мотоцикл?
— Бироз аввал қоидани бузиб, мендан қочиб келаётгандинг-ку?!
— Бу нима деганингиз? Ахир мен пиёда айлангани чиқдим-ку...
— Айлангани чиқдингми?
— Ҳа!
— Каска кийиб олиб-а?!.

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
04/24/2025, 03:33
t.me/mushtumjurnali/5774
Шавкат РАҲМОН

ҲИРГОЙИ

Ҳаммамиз қуёшда куйган жиззамиз,
қачон тиз чўкувдик, ҳамон иззамиз,
сирқираб оғрийди шишган тиззамиз,
ўриндан озгина турсак майлиму?

Ўтганлар бари бек, қолган жавдирар,
гардинда кўринмас ғуллар шалдирар,
меҳнатдан ёрилган қўллар қалтирар,
ўз беким ерида юрсак майлиму?

Насимлар гулламиш озод тоғларда,
озодлик муждаси сўлу соғларда,
боболар қийналиб тиккан боғларда
ағанаб бир хаёл сурсак майлиму?

Неча минг аллома, жўмардлар ўлган,
тафаккур сасиган, руҳлари сўлган,
уруғлар айниган тап-тақир чўлда
ўз беким давлатин қурсак майлиму?

Юз эллик йилдирки мана шу ҳолат,
ҳануз давом этар маккор тижорат,
билмадим, қаердан ушбу жаҳолат,
нега сиз бўлмайсиз сира хижолат?..

Нега мен сўрайман сиздан ижозат?!

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
04/23/2025, 20:53
t.me/mushtumjurnali/5773
Муҳиддин ҚИЗИҚ ДАРВЕШОВ

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
04/23/2025, 18:35
t.me/mushtumjurnali/5772
«Репетиторга қарши раис»

Беҳруз ҚЎЛДОШЕВдан "Муштум" учун махсус.

➡️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
04/23/2025, 17:02
t.me/mushtumjurnali/5771
Рассом Ойбек НОРҚУЛОВ.
Қашқадарё вилояти, Кўкдала тумани

Telegram  |  InstagramYoutubeFacebook
04/23/2025, 15:01
t.me/mushtumjurnali/5770
Шу куннинг мавзуси.

Сунъий интеллект ёрдамида Оламгир АБДИЕВ тайёрлади.

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
04/23/2025, 13:48
t.me/mushtumjurnali/5769
НМАЎЛЯПТИ – 12

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Самарқандда Мотамсаро она ҳайкали пойига гул қўяётганида лавҳга қараб туриб, “Нега бу ерда ўзбекча ва инглизча ёзув бору, русчаси йўқ?!” – деб норози бўлибди.

Булар шу даражада бизнинг шахсий ишимизга аралашишга ўрганиб қолишганки, ҳатто ўз юртимизда ошимизни еб, кекириб, ҳайкалимизнинг лавҳига қандай тилда ёзишимизгача ўргатишяпти.

Муҳожир ўғлонларимиз ҳам қора ишларингни бажариб, ҳам улардан тарихингдану, ҳам ўз тилингдан имтиҳон олганинг каммиди?!

Ҳа, кўнглингнинг кўчаси қурсин-а!

НМАЎЛЯПТИ?..

⭕️Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
04/23/2025, 13:42
t.me/mushtumjurnali/5768
"ОЛТИАРИҚ ҲАНГОМАЛАРИ"дан

Кўпроқ малина экилгани учун "малина кўча" деб аталувчи маҳаллада яшаб, Олтиариқ пиллахонасида бухгалтер бўлиб ишлайдиган Полина исмли рус қизни пилла сараловчи Яқинбой яхши кўраркан, гоҳ-гоҳ панароқда учрашиб ҳам туришаркан.

Яқинбой иккинчи жаҳон уруши арафасида армия хизматига жўнаб, Украинага бориб тушибди. Ҳарбий кийим кийишга улгуриб-улгурмасидан, севгилисига мактуб қоралай бошлабди. Антон Чеховнинг бир ҳикоясида бойга малайлик қилиб юрган болакай қийналиб кетгани тўғрисида хат битиб, конверт устига "Қишлоқдаги бобомга" деб ёзади. Боланинг жўнатмаси чолга етиб борган-бормаганини билмаймиз-у, аммо Фарғона вилоятини Фарғона водийсидан (русчада "Ферганская долина") ажратолмайдиган Яқинбойнинг омади юришиб, манзил ўта мужмал кўрсатилганига қарамай, хати охири эгасига бориб теккани ҳақида гап юради. Русча сал ўзбекчалаштирилиб, конвертга "Перганиский далина, Алтиариқский малина, буғолтир Палина" деб ёзилган экан.

Анвар ОБИДЖОН
👉 @mushtumjurnali
04/23/2025, 13:02
t.me/mushtumjurnali/5767
Рассом Ойбек НОРҚУЛОВ

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
04/23/2025, 09:13
t.me/mushtumjurnali/5766
БОШЛИҚНОМА

(Икр-фикрлар)

Бошлиқ – ҳамиша ҳақ!

* * *
Отингни сот, молингни сот – бошлиқ бўл!

* * *
Бошлиқнинг сояси ҳам бошлиқ.

* * *
Бошлиқ йўлга чиқди,
Йўлсозлар ишга киришди.

* * *
Бошлиқнинг олдида бошингни кўтарма.

* * *
Бошлиқ бўламан десанг, бақиришни ўрган.

* * *
Ўлганингдан кейин сени ёмонлашларини истамасанг,
Ўлган бошлиғингни ёмонлатма!

* * *
Бошлиқ – битта,
Қариндоши – мингта.

* * *
Бошлиқ юриб борган кўчага
Бошлиқчалар югуриб боради.

* * *
Бош – лиқ, бош – кам...

* * *
Бирикмаган эл, бошлиққа ёлчимас.

Тошпўлат ҚАЛАНДАР

➡️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
04/23/2025, 04:34
t.me/mushtumjurnali/5765
Барчамизга шу отахоннинг ёшини ва шижоатини берсин!

➡️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
04/22/2025, 21:49
t.me/mushtumjurnali/5764
«Навбат – боғчага!..»

Беҳруз ҚЎЛДОШЕВдан "Муштум" учун махсус.

➡️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
04/22/2025, 18:08
t.me/mushtumjurnali/5763
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

🔹"Муштум" журнали расмий телеграм каналида эълон қилинган "ҲАМ ШЎР СУВГА, ҲАМ ТОЗА СУВГА ПУЛ ТЎЛАЁТГАНЛАР!" номли танқидий мақола юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

🔹Ўзбекистон тумани "Бузуқўрғон" маҳалласи аҳолисига истеъмол учун етказилаётган ичимлик суви сифати 10.04.2025 йил куни ўрганилган. Ўрганиш давомида ҳудудий СЭО ва ЖС томонидан таҳлил учун намуналар олинган бўлиб, таҳлил натижаларига мувофиқ, СЭО ва ЖС хулосаларида сувнинг умумий қаттиқлиги юқорилиги, қолган кўрсаткичлар бўйича меъёрдан юқори эмаслиги билдирилган.

🔹Ушбу ҳудудда бошқа ичимлик сув манбаси йўқлиги сабабли, аҳолига бошқа янги ичимлик сув қудуғи Давлат дастури асосида қазиб берилиши бўйича  тушунтиришлар берилганлигини маълум қиламиз.

🔹Ҳозирда "Фарғона сув таминоти" АЖ тасарруфидаги Қўқон шаҳар филиали ичимлик суви лабораторияси мутахассислари томонидан қайта таҳлил намуналари махсус идишларга олинди ва якуний хулосалардан сўнг қўшимча маълумот берилади.

✅“Фарғона сув таъминоти” АЖ Ахборот хизмати.
04/22/2025, 17:35
t.me/mushtumjurnali/5760
Касалхонада:
— Нима учун операция хонасидан бақирган овоз эшитиляпти?
— Бемор бақиряпти.
— Наркоз қилишмадими унга?
— Ҳозир қилинди. Ҳали ҳушидан кетгани йўқ.
— Врач шошилиб қоринни кесиб юбордими?
— Йўқ. Врач интернетга кириб, "ок, гугл, аппендикс қайси тарафда жойлашган?.." деган эди, бемор унинг гапини эшитиб қолди.

Рассом Ҳусан СОДИҚОВ

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
04/22/2025, 16:16
t.me/mushtumjurnali/5759
❗️"ҲАДДАН ОШГАН" ОЛИМЛАР

Яқинда бир маълумот ўқиб қолдим, Ислом оламидаги улуғ олимларнинг қизиқ бир гапи бўлган экан:

Катта ёшли улуғларимиздан нечага киргани ҳақида сўралганида "Ҳаддан ошдик" деб жавоб берардилар.

Бу жумбоқли гапнинг сабабини билиб, улуғларимизнинг тафаккурига яна бир бор қойил қолдим. Ҳўш, "Ҳаддан ошган" олимлар кимлар эди...?

Жавоби бу ерда 👇
04/22/2025, 15:09
t.me/mushtumjurnali/5758
– Кимсан?
– Оллоҳнинг ердаги омонати.
– Қаерда туғилгансан?
– Дадам кўмилган жойда.
– Маълумотинг?
– Ўрта – навоийхон.
– Касбинг?
– Ўзбекчилик.
– Тақдирланганмисан?
– Эгам бешта ўғил берган.
– Жазоларинг борми?
– Шеърлар ёзганман.
– Энг таянган дўстинг?
– Тамаки.
– Энг қабиҳ душманинг?
– Касаллик.
– Соғлик ўзи нима?
– Интизомсизлик.
– Нимадан ҳузурланасан?
– Кўнгил овлашдан.
– Нимадан қўрқасан?
– Боламга иснод келтиришдан.
– Нима бемаза?
– Ватансизлик.
– Нима ширин?
– Қутулиш.
– Ҳаётнинг маъноси?
– Мажбурийлик.
– Ўлимнинг маъноси?
– Жой бўшатмоқ.
– Армонинг борми?
– Бургут эмас, қалдирғочман.
– Юпанчинг?
– Читтаклардан баландроқда
учдим-ку!
– Энг тўкис таржимаи ҳолинг?
– Келдим. Ёздим. Кетдим...

Анвар ОБИДЖОН,
Ўзбекистон халқ шоири

➡️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
04/22/2025, 13:45
t.me/mushtumjurnali/5757
"Юз йил олдинги гап" Абдулла ҚОДИРИЙ.

Ўқиди: Шавкат Дўстмуҳаммад

Telegram  |  InstagramYoutubeFacebook
04/22/2025, 12:57
t.me/mushtumjurnali/5756
Мушткетди!

ҲАМ ШЎР СУВГА, ҲАМ ТОЗА СУВГА ПУЛ ТЎЛАЁТГАНЛАР!

Ўзбекистон туманининг “Бузуқўрғон“ маҳалласига 2014-йили Давлат дастури асосида 270 метр чуқурликдан ичимлик суви чиқарилган. Айни пайтда чиқаётган сув ичишга яроқсизлиги сабабли аҳоли 2 километр наридан сув ташиб ичмоқда.

Фуқаролар қиш келди дегунча қўл бола қудуқларга сув ғамлаб олишади. Қишда қудуқдаги сув музлаб қолади, ёзда эса айниб кетади.

Қизиғи, бузуқўрғонликлар ичишга яроқсиз сувга ҳам, тоза сувга ҳам пул тўлашмоқда.

Аёллар, болаларнинг аравада сув ташиши, “сув таъминот” яроқсиз сувга пулни қурутдек санаб олаётгани, қўлбола қудуқдаги сувнинг айниб қолаётгани одамларни қийнамоқда.

Туман “Сув таъминоти” бўлими раҳбари Муҳаммадмирзо Абдураҳмонов эса яроқсиз сувни ичишга яроқли, деб киприк қоқмай ёлғон гапиряпти.

Юқоридаги муаммога “Фарғона Сув таъминоти“ МЧЖ раҳбарларидан амалий ечим ва расмий муносабат кутиб қоламиз.

“Муштум” бобо

⚡️ Батафсил томоша қилинг 👉 🎬 https://youtu.be/LnKOqM5K6nI
04/22/2025, 09:05
t.me/mushtumjurnali/5755
ЧИНОР ВА КАПАЛАК

Масал

Бор-йўғи бир кун яшайдиган Капалак минг ёшли кекса Чинорнинг шохига қўнди.
– Чинорбобо, ёшингиз нечада?
– Минг йил яшадим, сеники-чи?
– Бир кун.
– Бир кун? – ҳайрон бўлди Чинор, сўнгра қаҳ-қаҳ отиб кулди. – шу ҳам умрми? Ундан кўра, бу дунёга келмай қўяқолганинг маъқул экан!
Капалак нимадир демоқчи бўлди-ю, жавоб қайтармади. Инжа қанотларини силкитганча олис-олисларга учиб кетди.
Олисларда шодон учиб бораётган митти Капалакни кузатар экан, негадир минг ёшли Чинор чуқур хўрсиниб қўйди...

Носиржон ТОШМАТОВ

Telegram  |  InstagramYoutubeFacebook
04/22/2025, 05:24
t.me/mushtumjurnali/5754
#Тунги_мутолаа

ҚАҲРАМОН ЖАНГЧИЛАР НЕГА ҚАТЛ ҚИЛИНДИ?
          
Номи тарихий маълумотларда сақланиб қолмаган ўрта асрлардаги бир ёлланма аскар Сиен шаҳрини чет эллик босқинчилардан қутқариб қолади. Сиен шаҳрининг миннатдор фуқаролари халоскор аскарни қандай мукофотлашлари керак? Шаҳар ўз мустақиллигини сақлаб қолганлигини ҳеч қандай мукофот ёки пул билан ўлчаб, қиёслаб бўлмасди. Аъёнлар ўзаро маслаҳатлашиб ёлланма аскарни шаҳар ҳукмдори этиб тайинламоқчи бўладилар – аммо бу ҳам унинг хизматига камлик қилади деган қарорга келишади. Халоскор йигитни тақдирлаш бўйича йиғилган ассамблеянинг бир иштирокчиси ўртага чиқиб шундай таклифни илгари суради: “Келинглар, яхшиси аскарни қатл қилиб, ўлимидан кейин уни шаҳар ҳимоячиси сифатида илоҳий зот деб эълон қиламиз”. Қувонч билан қандай мукофот ёки мансаб беришаркан, деб кутиб ўтирган шаҳар халоскори қатл қилинади.
        Граф Карманьола ёлланма аскарлар отрядининг энг жасур ва омадли йўлбошчиси эди. 1442 йил Венеция ва Флоренция ўртасида чўзилиб кетган урушда у Венеция томонида туриб жанг қиларди. Ёши бироз ўтиб қолган жасур графни жанг майдонидан тўсатдан Венецияга чақириб қолишади. Халқнинг севимли лашкарбошиси жуда юксак ҳурмат-эҳтиром билан кутиб олинади. Кечқурун дож (Венецияда республика бошлиғи) нинг шахсан ўзи  қабул қилиб, улар саройда кечки таом устида учрашишлари керак эди. Соқчилар ҳамроҳлигида саройга йўл олган граф, аскарлар уни бошқа томонга бошлаб бораётганлигини сезиб қолади. Уни тўғри “Надоматлар кўприги” деб аталувчи кўприк орқали қамоқхонага олиб келишади. Графни сохта айбловлар билан ўлимга маҳкум этишади. Муқаддас Марк майдонида, жасур жангчини нега ўлимга ҳукм қилинганини тушунмай боши гаранг оломон кўзи олдида граф Карманьола боши танасидан жудо қилинади.
      Уйғониш даврида Италиянинг кўплаб жасур ёлланма жангчилари Сиен халоскори ва Карманьола қисматига дучор бўлишган. Улар ўз хўжайинлари манфаати йўлида жангларда жон олиб, жон беришган, зафарлар қучишган. Бунинг  эвазига – сургун, қамоқ ва ўлим уларнинг “мукофоти” бўлган. Бу ўринда гап оқибатсизлик, яхшиликни билмасликда эмасди. Гап атрофда худди Сиен халоскори, Карманьола сингари жасур ёлланма жангчилар ошиб-тошиб ётганлигида эди. Ёлланма аскарларнинг бирини иккинчиси, кексасини ёш билан бемалол алмаштирса бўларди. Хўжайинлар уларни ўлдириб ҳеч нарса йўқотишмасди. Ёлланма аскарнинг шон-шуҳрати ортгани сайин улар хўжайиндан кўпроқ мукофот талаб қилишарди. Шу боис, уларни ўлдириб, ўрнига ёш ва арзонга янги одамларни ёлласа бўларди.

Ўзингиз қилаётган ишни бажаришга қодир ягона одамга айланинг. Сизни ёллаган одамнинг ҳаёти ўзингизники билан шундай қаттиқ боғланиб кетишига эришингки – сиздан айрилиш ёки қутилиш унинг хаёлига ҳам келмасин. Акс ҳолда, ажойиб кунларнинг бирида сизни “Надоматлар кўприги”дан олиб ўтишади ва сиз Карманьола қисмати билан юзма-юз келасиз.

Роберт Грин – сиёсатшунос, ёзувчи.

Жалолиддин САФОЕВ таржимаси

⭕️Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
04/21/2025, 20:29
t.me/mushtumjurnali/5753
Таниқли журналист Карим Баҳриев шундай ёзади: 

«Немис амалдорларини пора эвазига оғдириб олиш деярли имконсиз, чунки улар бир лаҳзада барча нарсадан – мансабидан, имтиёзлардан, жумладан, кафолатланган пенсиядан қуруқ қолишдан қўрқади.
1998 йилда Олмонияга борганимизда Бош прокуратура, Олий Суд, Бундестаг (парламент) каби турли идораларда бўлдик. Ўзбекчилик – чопон, дўппи, Чуст пичоғи каби совғалар олиб олганмиз. Қайси идорага кириб раҳбариятига совға қилсак, аввал рад этади, жуда қўймасак, ходимини чақириб, қанча туришини сўраб, кирим қилиб, ҳужжатлаштириб қўяди. Чунки 5-7 доллардан қиммат нарса совғага олиш мумкин эмас экан».
Бизда эса «пора» билан «совға» атамаси бир-бири билан шу қадар синонимлашиб кетганки, нима пораю, нима совғалигини билмай қоласиз.

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
04/21/2025, 18:02
t.me/mushtumjurnali/5752
КЎНГЛИ ТОЗА ОДАМ

(Ҳажвия)

Ҳўў, мухбир болам, тўхта қани... Кеча битта мақола ёзибсан, Абди пиёниста ҳақида. “Абди пиёниста ким?” дейсанми? Ҳа, ёзгансан-ку кечаги сонда. Уста наққош Абдумўмин Исматов ҳақида “Иродали инсон” деб. Бай-бай, сарлавҳани қаранг-а! Гонарар беради, деб, ким тўғри келса ёзаверасизларми? Ким бўпти у, пияниста?! Ғирт аҳмоқ одам-ку. Болалигида ҳам ерга урса кўкка сапчийдиган, ўтакетган тентак эди.

“Ҳалол, меҳнаткаш эмиш...” Нимаси ҳалол? Фақат ўз фойдасини кўзлайди. Меҳнат қилса киссасини қаппайтириш учун қилган. Топганини уйга ташийди. Давлатга бир тийинлик фойдаси теккани йўқ. “Идора раҳбарларидан сўраб ёзганман” дейсанми? Э, бошлиғиям ўзининг қариндоши-да! Қарға қарғани кўзини чўқийдими? У ҳам бўлмағур одам. Ҳамма хеш-биродарларини атрофига йиққан, хотинини кассир қилиб олган. Мансабини суиистеъмол қилиб, даврини суриб юрибди-да.

Абдини “Отасидан ҳунар ўрганган” деб ёзибсан. Отасиям ғирт бемаза киши эди. Давлатнинг пулини еб-еб, хизматидан қочиб, урушга бормаган. Хуллас, етти пушти беъмани одамлар...

“Оғир касалликни енгган эканлар. Кўнгиллари кўтарилсин, дегандим” деганинг нимаси? Қўй, бу гапларни-е! Касал эмиш-а! Тўп ҳам теккани йўқ. Касаллиги ёлғон. Меҳнат ёқмасдан ўзини касалликка солиб ётувди. Давлатдан пенсия олиш учун шунақа қилган-да. Фалаж бўлдим, деб, баҳона қилиб, пенсия олиб ётган пайтларида хотини туғди-ку! Эри ишга ярамаса қаердан туғади?!

Э, ман санга унинг қай бир қилиғини айтай, ёшлигида ҳам ўлгудай алкаш эди. Топса арақ, топмаса винони заҳар-маргига уриб, маишат қилиб юрарди. Яллачиларга илакишганини-ку айтмай қўя қолай. Шундай маиший бузуқ одамни ёзибсан-а. Эсиз, ҳайф газета.

Ўзи-ку аҳмоқлиги майли-я, болалари ҳам аҳмоқ-эй... Отасидан ўтиб қаерга борарди?! Олманинг тагига олма тушади-да. Кўчада кўрса саломни билмайди. Мани кўрса тескари қараб кетади, ўзини кўрмаганга солиб. “Ҳой инсон, ман санга нима ёмонлик қилганман, қарзи худо-саломингни бермайсан”, деб бир уришай дейман-у яна шайтонга ҳай бераман-да...

Қизи-чи, қизи? Ўзини осмондаги ой, деб ўйлайди. Ўғлимга тегмади. Суқсурдай ўғлимни “Отасидай майдагап, юраги қора”дебмиш. Вой, тилинг кесилгур-эй... Сендақа каттагапга тупурдим.

Мани, юраги қора, деган-а! Ўзинг айт, мухбир болам, ман шунақага ўхшайманми?! Мандай кўнгли тоза одамни етти иқлимни ахтариб ҳам тополмайсан. Ёзадиган бўлсанг, ана мани ёз! Эсимни таниганимдан буён ишлайман. Бешикдан чиққанимдан бери меҳнат қиламан. Давлатнинг фойдасини ўйлайман. Лекин ҳеч ким қадримга етмайди.

Бу гапларни яна кўнглингга оғир олма, болам. Энди кимни ёзадиган бўлсанг, мандан сўра. Ман ҳамманинг тарихини биламан.

Ман покдил одамларни яхши кўраман, чунки ўзим кўнгли тоза одамман!

Маҳбуба ХОЛОВА

➡️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
04/21/2025, 15:17
t.me/mushtumjurnali/5751
«Яшанг, раис бува!..»

Беҳруз ҚЎЛДОШЕВдан "Муштум" учун махсус.

➡️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
04/21/2025, 13:36
t.me/mushtumjurnali/5750
Шу куннинг мавзуси!

Рассом Ойбек НОРҚУЛОВ

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
04/21/2025, 11:37
t.me/mushtumjurnali/5749
МАКТАБГАЧА ВА МАКТАБ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ ҲИЛОЛА УМАРОВАГА!

Таҳририятимизга келган видеомурожаатга кўра, вазирликнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси янги ташаббусга қўл урибди. Эмишки, Бошқарма ҳар бир мактабнинг шахсий брендини яратиш мақсадида, мактаб ўқитувчиларидан муллажиринг йиғиш кампаниясини бошлаб юборибди.
Албатта, “сўлкавой”дек келадиган матога бир қулоч читнинг пулини тўлаш мураббийга малол, у нима қилсин, ўқувчиларга “ўлпон” солади-да.
Ангорлик мурожаатчи Эркин Гаппаровнинг гапига қўшилмай иложи йўқ – 1 та мактабдан 4 миллион 800 минг сўмдан йиғилса, туман бўйича 37 та мактабнинг пули қанча бўлади? 177 миллион, 600 минг сўм!
Энди буни вилоят миқёсида кўпайтирилса-чи?..

Ҳурматли вазир!

Балки, ушбу ташаббуснинг биз билмаган ижобий томонлари бордир.
Аммо, биз билган томони – ота-оналардан пул йиғилиши ҳам қонунга зид, ҳам вазирлик номига иснод деб ҳисоблаймиз!

Ушбу масалага вазирликдан расмий муносабат кутиб қоламиз.

“Муштум” бобо

⭕️Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
04/21/2025, 09:11
t.me/mushtumjurnali/5748
🔥 Alfa Romeo Stelvio zamon bilan ham afar.

Zamonaviy va jozibali dizayn, egasining fe’l-atvori va shaxsiyatini eng yaxshi tarzda ta’kidlaydi. Bunday avtomobil yo’llarda yo’qolib qolmaydi.

Ushbu ajoyib avtomobil egasiga aylanish imkoniyatini qo’ldan boy bermang va bizga hoziroq qo’ng’iroq qiling :
📞 +998 55 503 24 44

🇮🇹 Italiyada ishlab chiqarilgan.

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

🔥 Alfa Romeo Stelvio идет в ногу со временем.

Стильный и броский дизайн Alfa Romeo Stelvio определенно подчеркнёт характер и индивидуальность своего владельца. Этот автомобиль не растворится в сером будничном потоке.

Не упустите возможность стать владельцем этого замечательного автомобиля, звоните прямо сейчас:
📞 +998 55 503 24 44

🇮🇹 Сделано в Италии.
04/21/2025, 07:44
t.me/mushtumjurnali/5747
САҲАРХАНДА

Шифохонада мажлис бўлмоқда. Пульмонолог(ўпка шифокори) ўртага чиқиб:
— Менинг маошимни 2 баробар кўтаришингиз керак. Чунки инсонда ўпка иккита бўлади.
— Қабул қиламиз, жойингизга боринг.
Шундан сўнг қулоқ, кўз, буйрак шифокорлари ҳам шуни талаб қилишибди. Ҳаммаларининг талаблари қондирилди. Кейин бир шифокор ўртага чиқди. Раҳбарлар сўради:
— Сиз кимсиз?
— Стоматологман.
— Ўтиринг жойингизга!

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
04/21/2025, 04:29
t.me/mushtumjurnali/5746
❗️Андижон шаҳар ҳокими ишдан олингани айтилмоқда

Андижон шаҳар ҳокими Ғофуржон Абдураҳмонов лавозимидан озод этилгани айтилмоқда. Бу ҳақда бири биридан мустақил манбалар хабар бермоқда. 👉 https://daryo.uz/gVDYcsZp

Манбаларга кўра, ҳоким Ғофуржон Абдураҳмонов 19 апрель куни вилоят ҳокимлигига чақирилиб, ариза ёзиш сўралган. Бу қарор шаҳар бандлик бўлими бошлиғининг иш вақтида психотроп модда истеъмол қилгани билан боғлиқ бўлиши мумкин. Аммо вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати ҳозирча бу ҳолатни расмий тасдиқламади.

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
04/20/2025, 16:00
t.me/mushtumjurnali/5745
Рассом Ойбек НОРҚУЛОВ

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
04/20/2025, 15:45
t.me/mushtumjurnali/5744
«Баъзан учраб турадиган ҳолат...»

Беҳруз ҚЎЛДОШЕВдан "Муштум" учун махсус.

➡️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
04/20/2025, 13:09
t.me/mushtumjurnali/5743
#Долзарб

Энергетик ичимликлар нимаси билан хавфли?

Бугун ёшлар ўртасида урф бўлган энергетик ичимликлар илк бор 1960 йилда Японияда дори воситаси сифатида яратилган. Кейинчалик Европа ва АҚШни «забт этгач», бизнесменлар бу маҳсулотни оммалаштириш учун таркибига бир қанча кимёвий моддаларни қўшишган.

2014 йилга келиб, ЖССТ ўсмирлар ўртасида энергетик ичимликлар кўп истеъмол қилинаётгани юзасидан хавотирли баёнот билан чиқди. 2017 йилда эса АҚШда 16 ёшли ўсмирнинг ўлимига кўп миқдорда истеъмол қилинган энергетик ичимлик сабаб бўлгани айтилди.

Ҳозир дунёнинг қатор давлатларида бундай маҳсулотлар сотувига тақиқлар ўрнатилган. Ўзбекистонда ҳам бу борада маълум қонуний чекловлар амалда.

Хўш, шифокорлар нега бу маҳсулотдан тийилишни тавсия қилади?

Дониёр АЛИМОВ,
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази директори:

— Энергетик ичимликлар меъёрдан ортиқ ва сурункали истеъмол қилинса, бош мия, марказий нерв тизими, бўғимлар ва бошқа аъзоларга жиддий зиён етади. Таркибидаги кофеин — психостимулятор модда. У вақтинчалик тетиклик ҳиссини бағишлаб, чарчоқни аритиши, ақлий фаолиятни кучайтириши мумкин, аммо маълум бир вақтдан сўнг, масалан, 1 – 1,5 соат ўтгач, инсон организмида ҳорғинлик баттар кучаяди, бош оғриғи пайдо бўлади ва нафақат ақлий, балки жисмоний фаолият ҳам сусаяди.

Бундай маҳсулотларни тез-тез истеъмол қилувчиларда кейинчалик бўғимларда оғриқлар пайдо бўла бошлайди ва маълум бир асоратларга олиб келади. Ўсмирлар ва болалар учун ҳафта мобайнида кофеин истеъмолини 60 мг.дан оширмаслик керак.

Битта энергетик ичимлик таркибида эса ўртача 30 мг кофеин мавжуд. Энергетиклар ичиш 18 ёшга тўлмаган болалар ва ўсмирлар, ҳомиладор ва эмизувчи аёллар, юрак-қон томир хасталикларига чалинган ҳамда қандли диабети бор беморларга мутлақо тавсия этилмайди.

Севара ФАХРУТДИНОВА,
Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази масъул ходими:

— Энергетик ичимликлар меъёридан ортиқ истеъмол қилинганда қонда глюкоза миқдори кўпайиб кетади. Шакарнинг ортиқча қисми ёғга айланади ва инсулин организмда кўпайиб, қандли диабетга олиб келади. Энг ёмони, одам бу ичимликка беихтиёр боғланиб қолади.

Қолаверса, энергетикларни кўп истеъмол қилиш инсон танасидаги ҳужайра ва тўқималарга жиддий зарар етказиб, жигар, юрак қон-томир касалликларига олиб келади.

Гули ШАЙХОВА,
Тошкент тиббиёт академияси профессори, тиббиёт фанлари доктори:

— Юқори концентрацияланган қувватбахш ичимликлар таркибидаги таурин – энергетик жараённи жадаллаштирувчи ва нерв тизимини ривожлантирувчи модда. Унинг инсон организми учун суткалик меъёри – 400 мг. Айрим энергетиклар таркибида эса бу модда 2 баробаргача ошиқ бўлади ва ўсмирлар соғлигига салбий таъсир кўрсатади.

Бундай ичимликлар қисқа муддатда организмга зарарли таъсир кўрсата бошлайди. Лекин таркибида ортофосфат кислотаси борлиги учун буни сезмайсиз.

Масалан, 45 дақиқадан сўнг дофамин ишлаб чиқарилиши ортиб, бош мияда роҳатланиш, қониқиш марказини қўзғатади. 70-80 дақиқадан кейин акс таъсир қилиш вақти бошланиб, организмда ҳолсизлик ҳолатлари юзага келади.

Қолаверса, энергетик ичимликлар асаб тизимини ишдан чиқаради. Руҳий касалликларга чалиниш хавфи ортади, одамларда тажовузкорлик кучаяди. Болаларнинг зеҳни ўтмаслашиб, дарсларни ўзлаштириши пасайиб кетиши, ногирон, ақли заиф фарзандлар туғилиши айни шундай иллатларнинг ҳам асорати, десак хато бўлмайди.

АҚШлик тадқиқотчилар хулосаси:

Энергетик ичимликлар юракдаги QT интервали (юракнинг электрик систоласи)ни ўртача 2 соатда 10 миллисонияга оширади. Агар миллисонияларда ўлчанадиган ушбу вақт оралиғи ҳаддан ташқари узун ёки калта бўлса, юрак урушида жиддий ўзгаришлар юз беради. Бу эса ҳаёт учун хавфли бўлган аритмияга олиб келиши мумкин.

Telegram  |  InstagramYoutubeFacebook
04/20/2025, 11:00
t.me/mushtumjurnali/5742
#Долзарб

Telegram  |  InstagramYoutubeFacebook
04/20/2025, 11:00
t.me/mushtumjurnali/5739
"Муштум"чи рассом Маҳмуджон ЭШОНҚУЛОВ ижодидан

Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
04/20/2025, 09:34
t.me/mushtumjurnali/5738
СИЁСИЙ ЛАТИФА

Брежнев Андроповни чақириб сўрабди: 
– Сен мен ёзган китобни ўқиб чиқдингми?
Андропов:
– Албатта, Леонид Ильич, бунақа китобни ўқимай бўладими, зўр ёзгансиз!
Шундан сўнг Брежнев Касигинни чақириб, ундан ҳам китоби ҳақида сўрабди.
Касигин:
– Жуда мукаммал ёзгансиз, фактлар етарли, оламшумул!
Сўнгра Брежнев Кунаев ва Шевернадзеларни ҳам фикрини билибди. Улар ҳам китобни роса мақташибди. Шунда Брежнев ўз ўзига нима дермиш: “Наҳотки, китобим шунчалар зўр ёзилган бўлса? Ўзим ҳам бир ўқиб чиқсам бўларкан...”

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
04/20/2025, 04:02
t.me/mushtumjurnali/5737
КАЙФИЯТ УЛАШИНГ!

Жаҳон молиявий инқирози жараёнида икки иқтисодчи бир-бири билан суҳбатлашяпти:⠀
— Оғайни, шу кунларда кечалари умуман ухлай олмаяпман. Инқироз қаттиқ таъсир қилди менга. Сизчи, сизда қандай кечяпти?⠀
— Мен чақалоқлардек ухлаяпман.⠀
— Йўғ-е?..
— Ҳа, ҳар 10 минутда уйғониб, йиғлаб-йиғлаб оляпман.⠀

* * *
Судья:⠀
— Сиз бутунлай бошқа одамга айланишингиз керак! Уриниб кўринг!⠀
— Йўқ, ўртоқ судья, мумкин эмас.⠀
— Нега ахир?⠀
— Яқинда ҳужжатларимни қалбакилаштирганим учун ўтириб чиқдим...

* * *
Қаҳратон қишда афандининг уйига меҳмон келибди. Афанди иссиқ сандалда дутор чалиб ўтирган экан. Дуои фотиҳадан сўнг меҳмон сўради:⠀
— Янгамиз кўринмайдилар?⠀
— Ташқарида ўтин ёряпти.⠀
— Сиз иссиқ уйда дутор чалиб ўтирсангиз, аёлингиз совуқда ўтин ёрса, шуям инсофданми?, — дебди меҳмон.⠀
— Янгангиз дутор чалишни билмаса, нима қилай?

Telegram  |  InstagramYoutubeFacebook
04/19/2025, 18:47
t.me/mushtumjurnali/5736
КУН ФОТОСИ

Чет эл давлатларида ёмғирдан сўнг қўзиқоринлар чиқса, бизда эса мана шундай ”ямалар” пайдо бўлади!

Манзил: Андижон вилояти, Шаҳрихон тумани, «Дориломон» маҳалласи.

Фото муаллифи: "Муштум"нинг махсус мухбири Озодбек ШАРОБИДДИНОВ

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
04/19/2025, 15:53
t.me/mushtumjurnali/5735
#ибрат

Султон Абдулҳамидхоннинг пойабзали йиртилганда уни ўзи қайтадан тикиб, таъмирлаб олар эди.
Сарой хизматчилари: "– Нега янги пойабзал сотиб олмайсиз" – мамлакатнинг бойлиги ўз қўлингизда-ку? – дейишганида, султон: "Хазинадаги бойлик меники эмас – халқники, мен мусулмонларни ҳақини ўз эҳтиёжим учун сарфлай олмайман, мен бу ерга уларни беҳуда сарфлаш учун эмас, уни муҳофаза қилиш учун келганман" – дер эди.
Шу сабабдан дурадгорлик билан шуғулланиб, ёғочдан ҳар хил буюмлар ясар, хизматчилар эса, буюмларни бозорда сотиб келишар, тушган пулни султон ўзи ва оиласи эҳтиёжи учун сарфлар эди.

Абдулҳамидхонни тахтдан ағдаришгач, унинг саройига талончилар ишонч билан, катта бойлик умидида, султон чексиз бойликни яширган бўлса керак" – деган хаёлда киришади. Улар бирор тешик туйнукни ҳам қолдирмасдан, ҳаммаёқни тинтиб чиқишгач, таҳорат қилиш учун сув тўлдирилган обдаста, сочиқ ва жойнамоздан бўлак ҳеч нарса топа олмайдилар ва ноумид у ердан қайтиб чиқиб кетадилар.

Telegram  |  InstagramYoutubeFacebook
04/19/2025, 13:13
t.me/mushtumjurnali/5734
Рассом Ойбек НОРҚУЛОВ

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
04/19/2025, 12:24
t.me/mushtumjurnali/5733
Сизнингча, Билл Гейтс тўғри йўл танладими?

➡️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
04/19/2025, 08:29
t.me/mushtumjurnali/5732
ЖИРАФА БИЛАН ЭШАК

(Масал)

Қайсарлик – одобсизлик,
Бўйин чўзмоқ – ёмон-да.
Эшак билан Жирафа,
Ҳайфсан олди ўрмонда.

Аммо кўп вақт ўтмасдан,
Ўзгарди ҳокимият.
Барча эски буйруқлар
Бекор бўлди ҳайрият.

Қайсар эмас, меҳнаткаш,
Узоқни кўрар бешак.
Орден олишди энди,
Жирафа билан Эшак.

Ёр МУҲАММАД.
Самарқанд шаҳри

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
04/19/2025, 04:05
t.me/mushtumjurnali/5731
“БИРОРТА АҚЛЛИ АКТЁРНИ УЧРАТМАДИМ...”

Актёрларнинг ақли ноқис бўлади. Ҳаётда ҳали бирор марта ақл-идроки баланд актёрни учратмадим. Бирор марта ҳам! Улар орасида  кимдир меҳрибон эди, кимнингдир қаҳри қаттиқ, яна бири ўзига бино қўйган, бошқаси камтарин эди – бироқ ҳеч қачон ақлли актёрга дуч келмадим. Бергманнинг “Земляничная поляна” фильмида бир нафар ақлли актёрни кўрдим ва кейин билсам у ҳам режиссёр экан.

Андрей Тарковский, кинорежиссёр

Жалолиддин САФОЕВ таржимаси

➡️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
04/18/2025, 20:47
t.me/mushtumjurnali/5729
«Муштум» журнали телеграм каналида «ҚУМҚЎРҒОНДА ОБИ-ҲАЁТ ИСРОФ БЎЛМОҚДА!» сарлавҳаси билан берилган танқидий мақола юзасидан расмий

МУНОСАБАТ:

Қумқўрғон тумани «Чўкирли» маҳалласида сув қувурида юзага келган носозлик ва ундан сув исроф бўлаётганлиги ҳақида билдирилган танқидий пост «Сурхондарё сув таъминоти» АЖ Қумқўрғон тумани бўлими мутахассислари томонидан ўрганилди.

Ўрганиш натижасида, мазкур ҳудуддаги сув қувуридаги техник носозлик аниқланиб, жойида бартараф этилди ва тўлиқ таъмирланди.

Шу ўринда, ижтимоий тармоқ фаолларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Сизларнинг фаоллик ва бефарқ бўлмаганлигингиз туфайли жойлардаги муаммолар тезкорлик билан бартараф этилмоқда.

«Сурхондарё сув таъминоти» АЖ ахборот хизмати

Telegram  |  InstagramYoutubeFacebook
04/18/2025, 19:49
t.me/mushtumjurnali/5726
«Фашист ҳайратда...»

Беҳруз ҚЎЛДОШЕВдан "Муштум" учун махсус.

➡️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
04/18/2025, 19:10
t.me/mushtumjurnali/5725
Фельетон

Бозордан бир кило асал сотиб олибсангизу, сохта чиқса, алам қиладими?
“Асал”чини аанча вақтгача нордон сўзлар билан “сийлаб” юрсангиз кераг-а?
Мабодо, биров сизни 1 тонна асалга “ухлатса”-чи?.. Айниқса, мана шу пул рўзғорингизнинг бир йиллик ямоғи бўлса?
Бойсунлик 4 нафар асалчини 192 миллионга “ухлатиб” кетган Жалақудуқлик асалфуруш бир неча ойдан буён уйига келмай юрибди.
Айтишларича, у яна бир неча вилоятлардаги асалчиларни  ҳам “ухлатган”.
Бойсун туман ИИБ бошлиғининг эса бу ҳолатлардан хабари йўқ экан.
Наманганлик ҳожи акалар асалфурушнинг бўғзига пичоқ тираб, “самосуд” қилишибди...
Жалақудуқ туман ИИБ си қаёққа қараяпти?

Бундан-да ажабланарлиси:

Нега шу пайтгача асалфурушга жиноий иш очилмаяпти? У қидирувга берилмаяпти?..

Асалфурушга чув тушган фуқароларнинг дарду ҳасратини ҳамда бошқа ҳолатларни

Сурхондарё ва Андижон вилоятлари Ички ишлар бошқармалари эътиборига ҳавола қиламиз.

Масъуллардан фельетонга расмий муносабат кутиб қоламиз.

👉Тўлиқ видео YOUTUBE'да

“Муштум” бобо
04/18/2025, 12:21
t.me/mushtumjurnali/5724
Фельетон

Бозордан бир кило асал олсангизу, сохта чиқса, алам қиладими? “Асал”чини аанча вақтгача нордон сўзлар билан “сийлаб” юрасиз.
Мабодо, биров сизни 1 тонна асалга “ухлатса"-чи?.. Айниқса, шу пул рўзғорингизнинг бир йиллик ямоғи бўлса?
Бойсунлик 4 нафар асалчини 192 миллионга “ухлатган" жалақудуқлик асалфуруш бир неча ойдан буён уйига келмай юрибди.

Айтишларича, у яна бир неча асалчиларни ҳам “ухлатган”.
Бойсун туман ИИБ бошлиғининг эса бу ҳолатлардан хабари йўқ экан.
Наманганлик ҳожи акалар асалфурушнинг бўғзига пичоқ тираб, “самосуд” қилишибди. Жалақудуқ ИИБ қаёққа қараяпти?

Бундан-да ажабланарлиси:
Нега шу пайтгача асалфурушга жиноий иш очилмаяпти? У қидирувга берилмаяпти?..

Чув тушган фуқароларнинг дарду ҳасратини, ойдинлик киритиш лозим бўлган бошқа ҳолатларни
Сурхондарё ва Андижон вилоятлари Ички ишлар бошқармалари эътиборига ҳавола қиламиз.

Масъуллардан фельетонга расмий муносабат кутиб қоламиз.

Батафсил томоша қилинг 👉 🎬 Тўлиқ видео YOUTUBE'да

"МУШТУМ" бобо
04/18/2025, 12:11
t.me/mushtumjurnali/5723
Турли тошмалар, тери касалликлари, соч ва тиш тўкилиши, юзга ажин босиши ва шу каби бошқа бир қатор касаллик­ларнинг пайдо бўлиши ҳам бевосита табиий муҳитга боғлиқ эканини унутмаслигимиз керак. Шунда соғлом, узоқ умр кўриш мумкин бўлади.

Экологияни асраш – ҳаётни асраш демак. Бунга эса барчамиз масъулмиз. Ҳар биримиз ҳар қандай масалада меъёрни унутмайлик. Ҳар қандай қулайлик эса бошқа томондан ноқулайлик туғдирмаслиги тўғрисида чуқур мушоҳада юритиб қадам босишни одат қилсак, кўплаб экологик муаммоларнинг олдини олишга катта ҳисса қўшган бўламиз.

Камолиддин РЎЗИМАТОВ,
ЎЭП Марказий кенгаши матбуот бўлими бош мутахассиси

Telegram  |  InstagramYoutubeFacebook
04/18/2025, 09:01
t.me/mushtumjurnali/5722
#Долзарб

«БИР МАРТАЛИК»ДАН ВОЗ КЕЧИШ ВАҚТИ ЕТМАДИМИ?

Авваллари қайсидир хорижий давлатларда чиқиндининг ҳаддан зиёд ортиб кетаётгани тўғрисидаги хавотирли гапларни эшитганмиз, тан олайлик, ўша хавотирларга унчалик жиддий эътибор қаратмаганмиз.

Мана, орадан унчалик ҳам кўп вақт ўтгани йўқ, биз ҳам айни шу муаммога рўбарў келдик ва бу ҳақда тинмай жар соляпмиз. Ўша мамлакатлар анча-мунча ечим топишга эришди бу муаммоларга, афсуски, биз бу борада ҳалигача бирор жўяли натижага эриша олмаяпмиз. Чунки аҳоли сонининг ошиб бориши, турмуш даражасининг яхшиланиши, маҳсулот турларининг кўпайиб бориши ва қадоқлашга бўлган талабнинг ошиши ҳисобига чиқиндиларнинг кўриниши, тури ва ҳажми тобора ортиб бормоқда.

Маълумотларга кўра, юртимизда ҳар йили ўртача 7 миллион тонна маиший чиқинди ҳосил бўлади. Бу оилада ўртача ҳар бир киши кунига 650-750 грамм чиқинди чиқаради деганидир. Кундалик маиший чиқиндиларнинг кўп қисмини эса озиқ-овқатлардан қоладиган бир марталик идишлар ташкил қилмоқда. Бу борада миллий таомлардан кўра «фаст-фуд»лар тайёрлаш билан шуғулланувчи марказлар етакчилик қилаётганини кўришимиз мумкин.

Бир дона лаваш билан биргина «разливной» кола буюртмаси учун ўнга яқин турли ўрамлар ишлатилади. Табиийки, улар ишлатиб бўлиниши билан чиқиндига ташланади. Уларнинг табиий шароитда чириши эса жуда узоқ вақт талаб қилади.

Мисол учун:
– бир марталик салфеткалар 1-1,5 ойда;
– «фаст-фуд» марказлари локациялари тушилган қоғозлар 3 ойда;
– картон қутилар 1 йилда;
– консерва идишлар 10 йилда;
– сақич 30 йилда;
– пластик стакан 50 йилда;
– фольга 100 йилда;
– полиэтилен пакет 200 йилда чирийди.

Энди ўйлаб кўрайлик, бундай идиш­лардан бир кунда қанча ишлатилади? Битта шаҳарнинг ўзида қанча «фаст-фуд» маркази бор?
Тасаввур қиладиган бўлсак, жуда катта рақамлар келиб чиқади. Чиқинди муаммоси эса кун сайин кучайиб бораётгани ҳеч биримизга сир эмас.
Ўзбекистон Экологик партияси бир марталик ишлатиладиган пластик ва бошқа идишлардан фойдаланишдан босқичма-босқич воз кечиш вақти етди деб ҳисоблайди.

Тўғри, COVID — 19 пандемияси даврида турли чекловлар умумий овқатланиш жойларида олиб кетиш хизматларини кўпайтиришга ва бир марталик идиш­ларга (кофе стаканлари қопқоқлари, страфорли идишлар, бошқа турдаги озиқ-овқат идишлари, ҳатто бир марталик санчқию пичоқларгача) талабнинг кескин ортишига сабаб бўлган эди.

Энди вазият ўзгарди. Бу ёғига юртимиздаги экологик вазиятни яхшилаш учун босқичма-босқич «бир марталик»лардан воз кечишимиз зарур. Бу бўйича, айрим хорижий мамлакатлар турли йўлларни кўриш орқали бундай идишлардан фойдаланишни камайтириш йўлларини изламоқда.

Мисол учун, айрим давлатларда овқат етказиб бериш ёки буюртмачининг ўзи олиб кетиши учун овқатларни пластик идишларда эмас балки, пўлатдан тайёрланган металл контейнерларга солиб бериш урф бўлмоқда. Бунда буюртмачилар овқатдан бўшаган идишларни келгуси сафар олган жойига қайтаради.

Эътибор берган бўлсангиз, Япония ва Корея давлатидаги мактабларда ва бошқа таълим муассасалари ўқувчилари ҳам тушлигини ўзи билан худди юқорида айтганимиздек металл контейнерда олиб келишади. Биз буни уларнинг кўплаб кино ва сериалларида кўрганмиз. Ҳавас қиладиган томонида бу йўл ўқувчилар учун ҳам камчиқим, ҳам чиқинди муаммосини камайтиришда катта аҳамиятга эга.

Бир эслаб кўринг, авваллари жамоат ошхоналаридан овқат олиб кетиш ёки уйга овқат буюртма қилиш ҳозиргидек кучаймаган эди. Гўёки жуда катта қулайликдек туюлган бир марталик плас­тик идишлар кўпайдию, юқоридагидек ҳолатлар тез фурсатда жуда оммалашиб кетди. Тўғри, бунинг қулайлигини буткул рад этиб бўлмас, бироқ унинг атроф муҳитга етказаётган зарари-чи? Ахир экологиянинг яхши бўлиши нафақат ўзимиз ва фарзандларимиз учун, балки келгуси авлод учун ҳам жуда зарур.

Биламизки, кўплаб ёшлар юқорида келтирилган икки мамлакатдаги одамларнинг чиройли кўринишга эга эканига ҳавас қилишади. Улардек бўлишга ҳаракат қилиб, баъзи қизларимиз турли пардоз воситаларидан фойдаланишади. Аммо бунинг учун энг аввало экология ва табиатга ҳам улардек муносабатда бўлиш кўникмасини ўзлаштиришимиз зарур.
04/18/2025, 09:01
t.me/mushtumjurnali/5721
04/18/2025, 09:00
t.me/mushtumjurnali/5713
#Долзарб

Telegram
  |  InstagramYoutubeFacebook
04/18/2025, 09:00
t.me/mushtumjurnali/5720
ЎЗБЕКИСТОН – ШИМОЛИЙ КОРЕЯ
3 – 0

Кеча Саудия Арабистонида бўлиб ўтаётган футбол бўйича 17 ёшли ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионатининг ярим финалида ҳамюртларимиз Шимолий Корея ўсмирларини 3-0 ҳисобида ютиб, финалга йўл олишди.

Ютубеда қарийб 2,5 миллион обуначиси бор Afk Asian Cup каналида кечаги ўйиндан мухтасар лавҳа эълон қилинибди.

Мени эътиборимни қуйидаги самимий изоҳлар жалб қилди:

*** Табриклаймиз, Ўзбекистон! Индонезиядан катта севги ва қўллаб-қувватлаш! Ўзбекистон учун энг яхши тилакларни тилаб дуо қилинг! У чемпион бўлади!

673 та лайк, 40 та савол-жавоб

*** Табриклайман! Ўзбекистон – енгилмас!
Япониядан.

111 та лайк.

*** Эрондан Ўзбекистонга ҳурмат!

131 та лайк.

*** Ўзбекистонни табриклайман! Сиз жуда зўрсиз!
Таиланддан.

95 та лайк.

*** Ўзбекистон жудаям кучли экан!
Салом Қирғизистондан!

116 та лайк.

Мана шундай мингга яқин табриклар ёғилибди.

17 ёшли ўзбек ўғлонлари Осиёда тенгсиз футболчи эканликларини исботлашмоқда.

Каналимиз обуначилари!
Икки оғиз илиқ тилакларингизни сизлар ҳам илининг ўғлонларимизга!

“Муштум” бобо

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
04/18/2025, 07:43
t.me/mushtumjurnali/5712
Қулоқчўзма!

ҚУМҚЎРҒОНДА ОБИ-ҲАЁТ ИСРОФ БЎЛМОҚДА!

Таҳририятимизга Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон тумани ”Чўкирли” маҳалласида 1 ойдан буён тоза ичимлик суви исроф бўлиб, оқиб ётгани бўйича мурожаат келиб тушди.

”Маҳалламизда сув қувури ёрилиб кетди. Шу сабабли уйимизга оби-ҳаёт етиб бормаяпти. Қайсидир жойларда бу неъматга зорлар бор, лекин бизда исроф бўлмоқда. Масъулларга телефон қилдик, лекин, ана қиламиз, мана қиламиз, деб лақиллатиб юришибди. Масъулларнинг қулоғидан тортиб қўйинг, мурожаатимизга эътибор беришсин!” – дейди мурожаатчи.

Ушбу ҳолатга “Сурхондарё сув таъминоти” АЖдан амалий ечиб кутиб қоламиз!

“МУШТУМ” бобо

➡️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
04/18/2025, 07:13
t.me/mushtumjurnali/5711
ИККИ ҚЎЧҚОР СУҲБАТИ

Масал

– Бўрилардан дод! – деди Шохсиз Қўчқор Шохдорга,
Токай бизлар ўлжамиз йиртқич Бўри ғаддорга?!

Яйловда эмин-эркин ўтлагани қўймаслар,
Битта е, иккита е, подани еб, тўймаслар!

Шоҳдор кулди: – Ошнажон, сўзларинг хўп ғалати,
Бўш-баёвни Ҳўтик ҳам тепиб ўтар лаънати.

Аслида катта айб, биз – қўйларнинг ўзида,
Меҳри бору қаҳри йўқ мўлтираган кўзида.

Битта бўри подага ташланса, бирлашмаймиз,
Маъраб кўкни бузамиз ва лекин сирлашмаймиз.

Ўтакетган соддамиз, ўтакетган кўнгли бўш,
Кўнгли бўшни, билиб қўй, ҳамма вақт – ўзи гўшт!

Бошимиз силаганни, йиқиламиз пойига,
Бўйнимиз силаганни, айланамиз мойига.

Содда, ишонувчанмиз, яна андак қўрқоқмиз,
Емни талашиб еймиз, бало келса – тарқоқмиз!

Ақалли эчкичалик айёрликни билмаймиз,
Серкалар лақиллатса, жоди сари боргаймиз!

Бўри, майли, бор йиртқич бизни кўрса қувнайди,
Ҳаттоки итваччалар лабларини ялайди.

Бу шафқатсиз дунёда гўллик – ҳаёт нақшимас!
Фақат яхши бўлишлик, дўстим, кўпам яхшимас!..

Носиржон ТОШМАТОВ

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
04/18/2025, 06:08
t.me/mushtumjurnali/5710
САҲАРХАНДА

Ривожланган мамлакатлар коррупцияга қарши курашишнинг иккита усулини таклиф қилишади:
Биринчиси, Швейцария усули. Раҳбарлик лавозимлари муддатини қисқартириш. Шунда коррупцияга улгурмайди.
Иккинчиси, Корея усули. Умрни қисқартириш. Мабодо коррупцияга улгурган бўлса!..

* * *
Овчини сўроқ қилаётган терговчи сўрабди:
— Нега жабрланувчига қарата ўқ уздингиз?
— Мен уни буқа деб ўйлабман.
— Одам эканини қачон пайқадингиз?
— Оёғига ўқ тегиб, сўкишни бошлаганида.

* * *
Тиланчи:
— Садақа беринг...
Бир киши:
— Пулим йўқ эди...
Тиланчи:
—Ишлаш керак, биродар!

➡️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
04/18/2025, 04:19
t.me/mushtumjurnali/5709
#Тунги_ҳордиқ

БОШЛИҚНИНГ ЮМУШЛАРИ

Ҳажвия

Бошим қотиб қолган. Ўйлайвераман-ўйлайвераман. Бошлиғим билан муносабатимиз аввалги ҳолатига қайтмаяпти-да! Нима қилсам экан? Тўғриси, бошлиғим менга ҳеч қандай эътироз билдирмади, у кишидан хафа бўлишга асосим ҳам йўқ. Зиммамга юклатилган вазифани қойилмақом қилиб бажарганимнинг исботи шуки, бошлиқдан бирор марта дакки эшитмаганман. Кўнглимнинг безовталиги сабаби... бошлиқнинг мен билан бир хонада ишлайдиган ҳамкасбимга нисбатан меҳри ортиб бораётганида. Худди бир кунда бор будидан айрилиб, хонавайрон бўлган одамдекман.

Авваллари бошлиқнинг бирор шахсий иш чиқса, уйига мени юборарди. Айниқса, дам олиш кунларида ҳақиқий байрам бўларди. Чунки, бошлиқнинг дала ҳовлисини тартибга келтиришдан тортиб, ҳовли саҳнида мармар ҳовузи бор икки қаватли муҳташам бинодан иборат шаҳардаги ҳовлисигача саранжом-саришта қиларканман, худди жаннатда юргандек сезардим ўзимни. Арзимас шу хизмат сабаб раҳбаримиз билан яқин эдик.

Хуллас, ҳаммаси яхши эди. Аммо бир куни ҳамхонамнинг ҳасадини келтириш учун уни ўзим билан ўша дала ҳовлига олиб бордим. Кейин эса...

Меҳнат таътилига чиқиш зарилмиди менга? Бир ой ишда бўлмаганимда ҳаммаси бунчалар чаппа бўлиб кетишини ким ҳам ўйлабди, дейсиз!

Ҳамкасбимдан икки йил олдин ишга келганим учун хонадаги ягона телефон менинг иш столимда турар, қўнғироқларга ҳам ўзим жавоб қайтарардим. Бу сафар ҳам шундай бўлди.

– Алё?
– Хонадошингизга айтинг, бизнинг уйга борсин.
– А?.. Хўп бўлади.
Гўшакни қўйиб, ҳамкасбимга қарадим. У сўзсиз тушуниб, ўрнидан турди.
– Хўжайингами?
– Уйларига, – дедим базўр тилиб айланиб.

Хонадошим чиқиб кетиши билан юрагимга оғриқ кирди. Ҳасад қилиш яхши эмас, аммо нима қилай? Аҳволим сира енгиллашмасди. Ахийри чидолмай, бошлиқнинг хонаси томон йўналдим.

Бошлиққа гап йўқ. Йиғлагудек бўлиб айтган ҳар бир сўзимни жим туриб эшитди. Кейин келадиган шанба куни дала ҳовлисига ўзим боришимни айтиб, юпатган бўлди. Дўстлари билан улфатчилик қилишаркан. Ҳовузни тозалашдек шарафли иш яна каминага юклатилганидан севинчим ичимга сиғмасди.

– Хонадошингиз эса уй ишларига боради, – деди бошлиқ. – Роса муғомбир экан, янгангизнинг кўнглини топганга ўхшайди.

Бошлиқ охирги сўзни айта туриб, бир кўзини маъноли қисиб қўйди.

Мен хонамга қайтиб, оғир ўйга ботдим. Худдики хонадошим хонада пайдо бўлиб, менга тиржайиб қўйгандек туюлди. Ҳаётимдаги энг катта хатоим бошлиқнинг уйига қатнаб, хотинига етарли эътибор бермаганим, деган хулосага келдим. Энди янганинг кўнглини топишим керак.

Шу ҳақда ўйлайвераман-ўйлайвераман. Бошим шишиб кетди.

Хуршид НУРУЛЛАЕВ,
Самарқанд вилояти

Telegram  |  InstagramYoutubeFacebook
04/17/2025, 19:01
t.me/mushtumjurnali/5708
БИР ДАҚИҚА…

Ҳажвия

Пенсияга чиққанимга ўн беш йил бўлди. Мактаб директори ҳалигача тадбирларга чақириб туради. Устозлар байрами, учрашувлар…

— Бошқа устозлар Юсуфбой, Олимбой, Омонбойларни ҳам таклиф қил! Яхши бўлади, — дедим директорга бир куни.

Собиқ ҳамкасблар билан бирга устозлар байрамига таклиф қилишди. Столлардаги ноз-неoматларни кўриб, кўз қувнайди. Товуқ гўшти, лаққа балиқ, сарҳил мевалар…

Тантана охирида касаба уюшмаси раиси ҳар биримизга сиҳатгоҳга бепул йўлланма берди. Халқ таълими мудири менинг елкамга тўн ташлаётгапн эди, қаттиқ турткидан чўчиб уйғониб кетибман. Бошимда неварам турарди. Тушим экан. Овқатга чиқинг, деди у.

— Бир дақиқа уйғотмаганингда зарин тўн кийгизмоқчи эдилар...

— Нима деб алаҳсираяпсиз. Чиқинг тезроқ, мастава совиб қолади.

Барди ЖУМАНИЁЗОВ,
Хоразм вилояти, Хива шаҳри

➡️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
04/17/2025, 18:00
t.me/mushtumjurnali/5707
НАПОЛЕОН БОНАПАРТ ҲИКМАТЛАРИ

Инсонга ҳукмронликни беринг, унинг кимлигини биласиз.

* * *
Ваъданинг устидан чиқишнинг энг ишончли йўли – ваъда бермаслик.

* * *
Мақсадингга эришмоқчи бўлсанг, ҳар куни ҳеч бўлмаганда у сари озгина бўлса ҳам ҳаракат қилишинг керак.

* * *
Ўз ҳарбийларини боқишни истамаган халқ тез орада ўзга ҳарбийларни боқишга мажбур бўлади.

* * *
Нодон ўзини ҳамиша донодан устун қўяди: у доим ўзидан мамнун.

* * *
Тафаккур дунёни бошқаради.

* * *
Одамларни бошқаришнинг иккита усули бор: биринчиси – шахсий манфаат, иккинчиси – пул!

* * *
Мен баъзида шер, баъзида тулки бўламан. Бошқарувнинг моҳияти қай маҳал қайси бири бўлишда.

* * *
Аксари жангда аскарлар ютади, генераллар тақдирланади.

* * *
Генерал, Сиз мендан бир бош баландсиз. Агар ғазабимни қўзғатсангиз, мана шу фарқни йўққа чиқараман.

* * *
Журналист – қалам билан кўча тозаловчи фаррош.

* * *
Шер бошқараётган қўйлар подаси қўй бошқараётган шерлар тўдасини ҳамиша мағлуб этади.

Носиржон ТОШМАТОВ таржимаси

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
04/17/2025, 17:15
t.me/mushtumjurnali/5706
Рассом Ойбек НОРҚУЛОВ

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
04/17/2025, 14:57
t.me/mushtumjurnali/5705
#Долзарб

БМТ: “2050 йилга келиб инсониятнинг 40 фоизи сув танқислиги муаммосига дуч келади”.

Бугунги кунда жаҳоннинг 43 мамлакатида яшовчи 700 миллионга яқин киши сув етишмовчилигидан азият чекади. 2,7 миллиард одам эса ҳар йили камида бир ой мобайнида сув танглиги кузатиладиган минтақаларда истиқомат қилади.

Бутунжаҳон ёввойи табиат фонди (WWF) маълумотларига кўра, дунё сув заҳирасиинг 2,5 фоизинигина чучук сув ташкил этади, устига-устак бу ичимлик сувининг 70 фоизи музликларда мужассам.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти келтирган маълумотларда айтилишича, ҳозирда 785 миллион киши ичимлик сувидан маҳрум, 144 миллион киши эса тозаланмаган сувни ичади.

2 миллиард инсон канализация оқава сувлари аралашган ичимлик сувини истеъмол қилади, бу эса вабо, ичбуруғ (дизентерия), терлама (тиф), полиомиелит каби касалликларнинг тарқалиши хавфини туғдиради.

БМТ маълумотларига биноан, жаҳонда сув истеъмоли ҳажми 6 бараварга ошган ва бу кўрсаткич тинмай ўсиб бормоқда. Бутунжаҳон ташкилоти экспертлари 2050 йилга бориб инсониятнинг 40 фоизи сув танқислиги муаммосига рўбарў келишини маълум қилишмоқда.

Дунёда ичимлик суви танқислиги ва антисанитария ҳолати туфайли йилига 1,4 миллион киши вафот этмоқда

ЖССТ ва ЮНИСЕФ томонидан эълон қилинган ҳисоботга кўра, дунё бўйича 2 миллиард одамнинг тоза ичимлик суви, 3,6 миллиард кишининг санитария-гигиена воситаларидан фойдаланиш имконияти чекланган. Шу икки омил йилига 1,4 миллионга яқин инсоннинг ўлимига сабаб бўлмоқда.

Ҳатто миллионлаб болалар ва катталар совун каби оддий гигиена воситасидан фойдаланиш кўникмасига эга эмас. Қатор соғлиқни сақлаш муассасаларида сув, дезинфекция воситалари ва спиртли эритмалар йўқ.

Қолаверса, мутахассислар канализация тармоқлари етишмаслиги ҳалокатли оқибатларга сабаб бўлишидан огоҳлантирмоқда.

Шу боис қўшма ҳисоботда ҳукуматларга сув ва канализация учун давлат харажатларини ошириш ҳамда бу соҳада инновацион ечимларни жорий этиш тавсия этилган.

Бугун дунёнинг жуда кўп мамлакатларида миллионлаб одамлар тоза ичимлик сувига ташна, бир челак сув учун жанжал-можаролар бўлаётган бир пайтда, биз тоза ичимлик сувини жўмраклардан оқизиб қўйяпмиз. Ичимлик суви билан экинларимизни суғорамиз, машинамизни ювамиз, сувни ҳовлиларимизга ва кўчаларимизга сепамиз.

Шу ўринда яна бир маълумот: дунёда ҳар йили 5 ёшдан кичик бўлган ўртача 297 минг бола тозаланмаган ичимлик суви истеъмол қилгани ёки ана шундай сув билан қўл ювиши натижасида диарея касаллигига учраб вафот этмоқда. Шу даҳшатли рақамларнинг ўзи ҳам томчи сувни қадрини бугундан англашимиз учун асос бўлади, йўқса эртага келгуси авлод олдида айбдор бўлиб қолишимиз аниқ.

➡️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
04/17/2025, 13:37
t.me/mushtumjurnali/5704
04/17/2025, 13:37
t.me/mushtumjurnali/5698
Сув муаммоси...

👉 @mushtumjurnali
04/17/2025, 13:37
t.me/mushtumjurnali/5699
«Раҳбарларга қарши ов...»

Беҳруз ҚЎЛДОШЕВдан "Муштум" учун махсус.

➡️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
04/17/2025, 12:21
t.me/mushtumjurnali/5697
Сунъий интеллектда ишланган карикатура.
Мавзу муаллифи: Оламгир АБДИЕВ.

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
04/17/2025, 09:38
t.me/mushtumjurnali/5696
ТОЗА СУВНИНГ УВОЛИ ТУТМАСИН!

Андижоннинг Асака шаҳри, “Ҳамдўстлик“ маҳалласи “Қаноат“ кўчасида кўпдан буён сув қувури тешилиб, тоза ичимлик суви исроф бўлиб ариққа оқиб ётибди экан.

Ҳар бир томчи тоза сувни қадрлашимиз керак, асримизнинг 40-йилларига бориб Марказий осиёда, хусусан, бизнинг ҳудудларда ичимлик суви муаммоси кутилаётгани ҳақида бот-бот бонг урилмоқда. Асака шаҳар “Сув таъминоти“ раҳбарлари наҳотки бундан бехабарлар?!

Юқоридаги ҳолатга Асака шаҳар ҳокимлигидан расмий муносабат кутиб қоламиз.

Озодбек ШАРОБИДДИНОВ,
“Муштум”нинг махсус мухбири.

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
04/17/2025, 09:05
t.me/mushtumjurnali/5695
Search results are limited to 100 messages.
Some features are available to premium users only.
You need to buy subscription to use them.
Filter
Message type
Similar message chronology:
Newest first
Similar messages not found
Messages
Find similar avatars
Channels 0
High
Title
Subscribers
No results match your search criteria