Андижон вилоятини комплекс ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
◾️Вилоятда 1,5 миллион квадрат метр турар жой ва 850 минг квадрат метр нотурар объектлар қад кўтарди. Бунинг ҳисобига ўтган йили савдо ва хизматлар 13 фоизга, саноат 7,5 фоизга
ошди.◾️Сўнгги саккиз йилда Андижонда дастгоҳсозлик саноати 20 карра ўсгани қайд
этилди.◾️Вилоятдаги 21 минг гектар адирни 13 минг гектарига сув чиқариб, экин экиш мумкин. Мутасаддиларга республикадаги барча қир ва адирлардан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш
топширилди.◾️Ёшларни тадбиркорлик, ердан самарали фойдаланишга ўргатиш учун аввало уларда касбий кўникмани ривожлантириш зарурлиги қ
айд этилди.◾️Республикада балиқчиликни ривожлантиришга 150 миллион доллар ресурс берилади. Шундан 50 миллион доллари Андижонга
ажратилади.◾️Вилоятнинг туризм салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш зарурлиги
таъкидланди.◾️Ўтган уч йилда вилоят ҳокими ўринбосарлари, туман ҳокимлари хорижий инвесторлар билан 600 дан зиёд келишувга эришгани билан, уларнинг атиги учдан бири лойиҳага айлангани танқид
қилинди.◾️Ҳар йили Андижондан Қирғизистонга 200 миллион долларлик экспорт амалга
оширилмоқда.◾️Бир ҳафта ичида Андижонда 360 та бўш ва самарасиз кўчмас мулк аниқланди. Шунингдек, 96 та бино-иншоотлар очиқ аукционда йиллаб сотилмаяпти. Бу объектлар қулай шарт асосида сотилса, тадбиркорлар лойиҳа қилиб, иш ўрни
яратади.◾️Вилоят ҳокимлигига бу йил қуввати 24 мегаватт, кейинги йил яна 20 мегаватт бўлган жами 763 та кичик ва микро ГЭСларни ишга тушириш чораларини кўриш
топширилди.◾️Янги Андижон массивини Андижон шаҳри ва бошқа ҳудудлар билан боғлаш учун 56 километрлик ҳалқа йўли қуриш зарурлиги
қайд этилди. ◾️Президент тиббиётда Андижон брендини яратиш бўйича барча имкониятлар борлигини
таъкидлади.◾️Мактаблардагидек ўз устида ишлаб, салоҳияти ва кўникмасини оширган директорларни рағбатлантирадиган тизим эндиликда техникумларда ҳам жорий қилиниши
белгиланди.◾️Бобур бобомиз сиймосини абадийлаштириш мақсадида улуғ аждодимиз ва унинг авлодлари бунёд қилган тарихий обидаларнинг кичиклаштирилган нусхаларидан иборат тематик парк
барпо этилади. ◾️Ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш ишларини кучайтириш вазифаси
қўйилди.◾️Йиғилишда вилоят ва республика мутасаддиларининг ҳисоботлари, тадбиркорларнинг таклифлари
тингланди.📩
Telegram | 📩
Instagram | 📩
YouTube | 📩
Facebook | 📩
Web-sayt