ССВ: Юртимизда “Соғломлаштириш ойлиги” бошланди
✅ Бугундан мамлакатимиз бўйлаб Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан давлат кўмагида ўтказилаётган “Соғломлаштириш ойлиги” бошланди.
💉 “Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!” шиори остидаги ушбу акция доирасида барча ҳудудларда ижтимоий ҳимояга муҳтож, камбағаллик реестрига киритилган аҳоли орасида касалликларни эрта аниқлаш ва беморларни яшаш ҳудудининг ўзида бепул соғломлаштириш кўзда тутилган.
🩺 Дастлаб асосан поликлиникаларда бепул тиббий кўрик ва скрининглар ташкил этилади. Ўзгалар парваришига муҳтож, кексалар, ётиб қолган ногиронлиги бор беморлар махсус мобил бригадалар томонидан уй шароитида текширувдан ўтказилади.
➡️ Тиббий кўрик натижасида аниқланган беморлар хавф омиллари, касаллик гуруҳлари (масалан, юрак-қон томир, эндокрин, руҳий, кўз касалликлари ва ҳоказо) бўйича тоифаларга ажратилади. Шундан сўнг хасталик ташхиси тасдиқланган юртдошларимиз учун индивидуал соғломлаштириш режаси тузилади.
💊 Амбулатор, уй шифохонаси ва кундузги стационарда саломатлигини тиклайдиган аҳоли вакилларига оилавий шифокорлик пункти ва поликлиникаларда мавжуд дори воситалари вилоят мутахассисларининг тавсиясига кўра оилавий шифокор кўрсатмаси асосида бепул берилади.
🏥 Туман марказий шифохонасида даволаниши режалаштирилган беморларга оилавий шифокор йўлланмаси, вилоят даражасидаги тиббиёт муассасаларида муолажа олиши тавсия этилганларга эса имтиёзли йўлланмалар расмийлаштирилади.
📌 Бажариладиган юқори технологик амалиётларнинг сарф-харажатлари Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қоплаб берилади. Ҳудудий ҳокимликлар билан биргаликда олис ва чекка ҳудудлардан беморларни вилоят марказига олиб келиш чоралари кўрилади.
📆 Эҳтиёжманд беморларга тезкор ва манзилли ёрдам кўрсатишга қаратилган мазкур ойлик шу йилнинг 26 апрелдан 25 май кунига қадар давом этади.
Karmana tuman hokimligi rasmiy sahifalari👇
🌐
Veb sayt | ✅
Telegram | 📹
Youtube | ✅
Facebook