🇺🇿🇪🇺 Самарқандда янги иқтисодий истиқболлар очилади
1️⃣“Янги Ўзбекистон” газетасида Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимовнинг жорий йил 3-4-апрель кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” саммити доирасида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларига бағишланган таҳлилий мақоласи эълон қилинди.
🪧 Ўзбекистоннинг машиналар, асбоб-ускуналар ва транспорт воситалари бўйича умумий импортининг 16 фоиз атрофидаги қисми ЕИ мамлакатларига тўғри келади. 2024 йилда ушбу позициялар, шу жумладан, учиш аппаратлари, шунингдек, электротехника маҳсулотлари, асбоблар ва тиббий асбоб-ускуналар ЕИ мамлакатларидан Ўзбекистон импортининг қарийб 50 фоизи атрофидани ташкил этди.
📊Сўнгги йилларда Европа Иттифоқи мамлакатлари билан инвестициявий ҳамкорлик жадал ривожланмоқда. Хусусан, 2024 йилда ЕИдан хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажми (ЕИ мамлакатлари молия институтларини ҳам ҳисобга олган ҳолда) 77 фоиз ўсиб, 4,1 миллиард долларни (2023 йилда – 2,3 миллиард доллар) ташкил этди.
📊Инвестициялар бўйича энг фаол давлатлар:
🇩🇪 Германия – $1,37 млрд.
🇳🇱 Нидерландия – $1,05 млрд.
🇨🇾 Кипр – $858,9 млн.
🇨🇿 Чехия – $137,8 млн.
🇮🇹 Италия – $99,8 млн.
🇸🇪 Швеция – $97,5 млн.
"Ўзаро манфаатли қарорлар қабул қилишдан икки томон ҳам манфаатдор ва бу саммитда қабул қилинган қарорлар Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари, хусусан, Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга энг ижобий ҳисса қўшишидан далолат беради".
🔝Мақолада қуйидаги бўлимлар мавжуд
🔘 Марказий Осиё — Европа Иттифоқи биринчи саммити ҳақида
🔘 Ўзбекистоннинг ЕИ билан ҳамкорлиги траекторияси
🔘 Иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари
🔘 Хулоса
Обид Хакимов,
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори
"Янги Ўзбекистон" газетаси 2025 йил 3 апрель
Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб review.uz/oz/v7y
рус review.uz/v7y
инг review.uz/en/v7y
Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review
telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin