АЁЛЛАР
Ҳаётнинг аввали бешик ва алла,
Она – гул ҳаётни асровчи қалъа,
Опалар, сингиллар – тун ичра шуъла,
Овозимни қўйиб айтсам баралла,
Сурати, сийрати – бори бир жумла:–
Офтобга, моҳтобга тимсол аёллар,
Олам меҳробида соҳибжамоллар.
Онанинг бағрида кўз очдинг, инсон,
Сўнг ёруғ оламга сўз сочдинг, инсон,
Баъзан ҳимоядан тез қочдинг, инсон,
Вафо, садоқати бошқача, инон,
Саховати кўзу қошгача, инон,
Меҳр йўлин очиб кутган аёллар,
Аразни унутган соҳибжамоллар.
Оналар, опалар, сингиллар, ёрлар,
Ҳаётга кўрк берган боқий баҳорлар.
Агар аёл бўлса, саҳро ҳам гулшан,
Гар аёл бўлмаса, гулшан ҳам душман,
Бағрига талпинган озурда қушман,
Балки тунларини ёритган тушман,
Ширин сўз айтмаса, беҳол, беҳушман,
Офтобга, моҳтобга тимсол аёллар,
Олам меҳробида соҳибжамоллар.
БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
https://t.me/namangan_kasaba/2895