Your trial period has ended!
For full access to functionality, please pay for a premium subscription
IS
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
https://t.me/islommarkazi
Channel age
Created
Language
Tajik
-
ER (week)
28%
ERR (week)

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг расмий саҳифаси Official page of the Islamic Civilization Center in Uzbekistan Официальная страница Центра исламской цивилизации в Узбекистане Мурожаат учун: @Islommarkazi_bot

Messages Statistics
Reposts and citations
Publication networks
Satellites
Contacts
History
Top categories
Main categories of messages will appear here.
Top mentions
The most frequent mentions of people, organizations and places appear here.
Found 1 038 results
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Илмий кенгашнинг навбатдаги йиғилишида ишчи гуруҳ аъзолари олимлар, мутахассислар билан биргаликда экспозициядан ўрин олиши керак бўлган лойиҳаларнинг аҳамияти ва уларни жойлаштириш масалаларини таҳлил қилишди.

Йиғилишда Марказ кутубхонасида китобларнинг қамрови, уни тўлдириш ечимлари ва мутолаа имкониятлари бўйича тақдимот қилинди. Экспозиция лойиҳаларида ўрин олган “Вақт девори” эса ташриф буюрувчилар учун ҳам томоша, ҳам ҳордиқ, ҳам маърифат маскани бўлиши кутиляпти.

Батафсил видеода⬆️

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram �� YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
04/24/2025, 17:41
t.me/islommarkazi/5171
Хаттотлик ва китобат санъати мактаблари ташкил этилади

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Халқаро хаттотлик ва китобот санъати мактаблари ташкил этилиши муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ўтказилди. Дастлабки маълумотларга кўра, мактабнинг умумий дарсхоналари сони 20 тани ташкил этади. Таҳсил оладиган ўқувчиларнинг ёши 12 ёшдан 70 ёшгача бўлиши, аудиторияда жами 8 нафаргача тингловчи иштирок этиши режалаштирилган.

Батафсил — cisc.uz

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram �� YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
04/24/2025, 17:17
t.me/islommarkazi/5170
"Вақт девори"да ютуқлар ва кашфиётлар акс этади

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясининг барча бўлимларидан “Вақт девори”га ўрин ажратилган. "Вақт девори"да Амир Темур давлатчилиги, унинг даврида рўй берган муҳим ўзгаришлар, темурийлар даврида давлат ва жамият бошқарув тизими, илм-фан ва маданиятнинг ривожланиши, бобурий ҳукмдорлар давридаги воқеалар, тарихий шахслар миниатюра орқали композицияда, шунингдек, давр тарихи солномаси мониторларда намойиш этилади.

Батафсил — cisc.uz

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram �� YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
04/24/2025, 16:40
t.me/islommarkazi/5167
Ислом цивилизацияси марказининг “Янги Ўзбекистон — Янги Ренессанс пойдевори” экспозициясида ташкил этиладиган “Вақт девори” дунёдаги энг катта кўргазма бўлиши мумкин!

Батафсил видеода⬆️

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram �� YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
04/24/2025, 16:20
t.me/islommarkazi/5164
Президент Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов "Замонлар садоси" кўргазмаси билан танишдилар.

Президент Шавкат Мирзиёев и Национальный лидер туркменского народа Гурбангулы Бердымухамедов ознакомились с выставкой "Миражи времени".

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
04/24/2025, 16:00
t.me/islommarkazi/5163
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов Самарқанддаги халқаро туризм марказида ташкил этилган "Замонлар садоси" кўргазмасига ташриф буюрдилар.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев и Национальный лидер туркменского народа, Председатель Халк Маслахаты Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедов посетили выставку «Миражи времени», организованную в международном туристическом центре в Самарканде.

#Mirziyoyev #tashrif #Turkmaniston #kurgazma

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
04/24/2025, 15:59
t.me/islommarkazi/5162
💠1000 та экспонат каталоги тузилди

Марказ Ишчи гуруҳи томонидан 1000 та экспонат каталоги яратилди. Уларни сонини 2 мингга етказиш режаланган. Бу ҳақида ЎзИЦМда ўтказилган кенгайтирилган Илмий кенгашнинг навбатдаги йиғилишида маълум қилинди.

Батафсил — cisc.uz

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

� Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
04/24/2025, 15:17
t.me/islommarkazi/5155
Ўзбекистондаги мегалойиҳа — Ислом цивилизацияси марказининг ташриф қоғозига айланиши кутилаётган “Янги Ўзбекистон — Янги Ренессанс пойдевори” экспозициясидаги бўлимлар сони 7 тадан 9 тага оширилди.

Батафсил видеода👆

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

� Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
04/24/2025, 13:59
t.me/islommarkazi/5152
✨Қуръон зали концепциясини янада мукаммаллаштириш масалалари кўриб чиқилди



Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Қуръон залини экспонатлар билан бойитиш, экспозицияни ташкил этиш ҳамда режалаштирилган лойиҳалар юзасидан якуний таклиф ва хулосалар муҳокама қилинди.



Батафсил — cisc.uz



Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати



📱 Telegram �� YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
04/24/2025, 12:35
t.me/islommarkazi/5149
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази штабида Қуръон зали экспозициясини такомиллаштириш бўйича навбатдаги муҳокама бўлиб ўтди

Унда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бунёд этилаётган Марказнинг энг муҳим бўлимларидан бири – Қуръони карим зали концепциясини янада мукаммаллаштириш, унинг таркибий қисмларини бойитиш ва ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.

Батафсил видеода👆

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

� Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
04/24/2025, 11:45
t.me/islommarkazi/5148
“Исломдан аввалги давр”да: Амударё ёқалаб, пахтазор оралаб самовий отлардан баҳра олиш мумкин

“Исломдан аввалги давр”да қадимги Окс яъни Амударёнинг мавжланиб оқаётган шакли намоён бўлади. Унда қайиқлар, сув тўлқинлари томошабинга улкан дарёни ҳис қилиш имконини беради. Ипак йўли бўйлаб пахта далалари, тутзорлар ва ипакдан мато олиш техникалари ва либосларни тикиш ускуналари намойиш этилади. Шунингдек, Фарғонанинг самовий отлари макетлари ва 3D формати бўлимга ўзгача кўрк қўшиши кутилмоқда.

Бугун туркиялик ҳамкорлар билан бўлган учрашувда шу ҳақда маълум қилинди.

Батафсил — cisc.uz

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram �� YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
04/24/2025, 11:33
t.me/islommarkazi/5147
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан барпо этилаётган мегалойиҳа — Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг экспозициясини бойитиш ва такомиллаштиришга қаратилган кенгайтирилган Илмий кенгашнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Айни пайтда марказ бўлимлари экспозицияси муҳокама қилинмоқда. Кенгаш учрашуви давомида илмий-инновацион лойиҳалар доирасидаги кино-медиа лойиҳалар тақдимоти ва "Вақт девори" суратлари концепциясини тасдиқлаш ҳам назарда тутилган.

Батафсил видеода👆

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

� Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
04/24/2025, 11:04
t.me/islommarkazi/5144
“Ўзбекистон ҳудудидаги қадимги ёзувлар намуналари” лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилмоқда

Мазкур лойиҳа орқали исломдан аввалги даврда Ўзбекистон ҳудудида мавжуд бўлган ёзувлар ва уларнинг маданий тараққиётдаги ўрни чуқур ўрганилади ва кенг жамоатчиликка тақдим этилади. Лойиҳанинг биринчи босқичида қадимги ёзувларнинг тарихий-маънавий аҳамияти, уларнинг даврлар кесимидаги ривожланиши, ижтимоий ҳаётдаги роли ва ёзув маданиятининг шаклланиш жараёнига оид маълумотлар тайёрланади.

Батафсил — cisc.uz

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram �� YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
04/24/2025, 10:48
t.me/islommarkazi/5143
Ўзбекистон тарихи давлат музейининг нодир экспонатлари Марказга жалб этилади

Айни кунларда Ўзбекстондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясини музейлаштириш жараёнлари қизғин давом этмоқда. Шу кунларда Тошкент шаҳри ва вилоятларда махсус ишчи гуруҳ мамлакатимиздаги мавжуд музейларни ўрганиб, Марказ учун экспонатлар жалб қилиш жараёнлари устида иш олиб бормоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, Ўзбекистон тарихи давлат музейининг 100дан ортиқ нодир экспонатлари Ислом цивилизацияси маркази экспозициясига тақдим этилиши кўзда тутилган. Жараёнлар бориши ва музейнинг марказга тақдим этилаётган “бренд” экспонатлари ҳақида музей директори, тарих фанлари доктори, профессор Жаннат Исмоилова интервьюсида маълум қилди.

Батафсил видеода👆

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

� Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
04/24/2025, 10:15
t.me/islommarkazi/5142
🎥 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Илмий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бошланиш арафасида. Бу галги учрашув ҳам қизғин мунозараларга бой бўлиши кутилмоқда.

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

� Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
04/24/2025, 09:29
t.me/islommarkazi/5141
Хонликлар даври ўзбек давлатчилиги тарихида муҳим аҳамият касб этган даврлардан бири. Ушбу даврда илм-фан, санъат, меъморчилик, адабиёт, шаҳарсозлик каби соҳаларда мукаммал ижод намуналари яратилиб, кўп қисми бизгача етиб келган.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида "Ўзбек хонликлари даври" экспозицияси ташкил этилаётган бўлиб, ундан мазкур даврга оид кашфиётлар, артефактлар ва экспонатлар ўрин олади.

Батафсил видеода👆

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

� Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
04/23/2025, 20:20
t.me/islommarkazi/5139
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясини бойитишга қаратилган чора-тадбирлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Жумладан, Марказнинг “Вақт девори” экспозициясини такомиллаштириш борасида Россиянинг “Planet 9” компанияси вакиллари билан онлайн мулоқот ўтказилди.

Батафсил видеода👆

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

� Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
04/23/2025, 20:01
t.me/islommarkazi/5138
Қуръон зали концепциясини янада мукаммаллаштириш масалалари кўриб чиқилди

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази штабида Қуръон зали экспозициясини ташкил этиш бўйича навбатдаги муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бунёд этилаётган Марказнинг энг муҳим бўлимларидан бири – Қуръони карим зали концепциясини янада мукаммаллаштириш, унинг таркибий қисмларини бойитиш ва ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.

Батафсил — cisc.uz

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram �� YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
04/23/2025, 19:36
t.me/islommarkazi/5137
Амир Темур ва Темурийлар даврига оид нодир қўлёзма манбалар муляжи экспозициядан жой олади

Ўзбек тилининг қадимий намуналарини ўзида мужассам этган ҳужжатлар асрлар давомида турли минтақаларда асраб келинган бўлса-да, бугун уларнинг муляжлари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясидан муносиб ўрин олади.

Темурийлар даврида эски ўзбек тилининг мавқеини тасдиқловчи бир нечта муҳим ҳужжатлар бизгача етиб келган. Улар дунёнинг турли хил кутубхоналарида, фондларида сақланмоқда. Хусусан, уларнинг икки нафари алоҳида аҳамиятга эга. Бу ҳужжатлар бевосита Амир Темурнинг номидан ёзилган бўлиб, ҳозирда Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида сақланмоқда. Айнан ушбу бебаҳо ҳужжатларнинг махсус муляжлари тайёрланиб, марказ экспозициясига қўйилади.

Батафсил видеода👆

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

� Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
04/23/2025, 18:03
t.me/islommarkazi/5132
Туркиянинг етакчи компанияларидан бири “Outdoor Factory” компанияси вакиллари ҳамда марказ ходимлари, Илмий кенгаш аъзолари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Унда "Ўзбек хонликлари даври" экспозициясини замонавий технологиялар билан бойитиш, иммерсив шоулар ва “Вақт девори” лойиҳалари кўриб чиқилди.

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram �� YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
04/23/2025, 16:29
t.me/islommarkazi/5131
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг Махсус штабида мегалойиҳанинг “Биринчи Ренессанс даври” бўлими экспозицияси интерьер дизайни, макети ва экспонатлар жойлашуви бўйича ишчи гуруҳнинг муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.

Мутахассислар экспозицияни италиялик дизайнерлар томонидан ишлаб чиқилган замонавий усул асосида шарқона кўринишда яратишга келишиб олишди.

Батафсил видеода👆

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

� Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
04/23/2025, 15:50
t.me/islommarkazi/5130
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг Махсус штабида Марказ экспозициясини бойитиш бўйича берилган вазифа ва топшириқлар ижросини ўз вақтида таъминлаш мақсадида Ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда олимлар масъулият билан ишлаяпти. Хусусан, штабнинг турли нуқталарида 10 га яқин лойиҳаларнинг учрашувлари бўлиб ўтмоқда.

Жонли жараён батафсил видео👆

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

� Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
04/23/2025, 15:15
t.me/islommarkazi/5129
Ўзбекистон тарихи давлат музейи Марказга 100 дан ортиқ экспонат тақдим этади

Ўзбекистон тарихи давлат музейидаги 100 дан ортиқ нодир экспонатлар Ислом цивилизацияси маркази экспозициясига тақдим этилади. Бу экспонатлар таркибига сопол буюмлар, турли даврларга оид тангалар, пул бирликлари, шунингдек, ўзбек халқининг урф-одатлари, турмуш тарзини акс эттирувчи буюмлар, миллий либослар ва асбоб-ускуналар каби нодир артефактлар киради.

Батафсил — cisc.uz

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram �� YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
04/23/2025, 14:52
t.me/islommarkazi/5128
"Вақт девори" экспозицияси қаршисида ташриф буюрувчилар шахмат ўйнайди

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида ўтказилган Илмий Кенгашнинг навбатдаги учрашувида “Planet 9” компанияси вакиллари онлайн боғланиб, Марказ экспозициясидаги “Вақт девори” лойиҳаси тақдимотини ўтказди.

Компания мутахассислари томонидан Кенгаш аъзолари учун махсус видеоролик намойиш этилди. Марказнинг “Вақт девори” экспозицияси масъули Обид Тангировнинг айтишича, экспозициядан ташриф буюрувчилар маънавий ҳордиқ чиқариш билан бирга тарих бўйича билимларини мустаҳкамлайди. Масалан, шахмат ўйнашлари ёки Самарқанд яқинидаги Мўминобод қишлоғидан топилган 3300 йиллик тарихга эга бўлган найнинг нусхасини чалиб кўришлари мумкин.

Батафсил видеода👆

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

� Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
04/23/2025, 14:30
t.me/islommarkazi/5123
Академик Шарофиддин Юсупов вафот этди

Ўзбекистон Бадиий академияси академиги , “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби, Ўзбекистон Республикаси Санъат арбоби, таниқли кулол Шарофиддин Исомиддинович Юсупов 79 ёшида вафот этди.

Ш.Юсупов узоқ йиллар мамлакатимизда халқ амалий санъати анъаналарини сақлаш, хусусан Риштон кулолчилик мактабини тиклашга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди. Шу билан бирга Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти билан мунтазам ижодий ҳамкорлик қилиб келди.

Ислом цивилизацияси маркази жамоаси марҳумнинг вафоти муносабати билан унинг яқинлари ва оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram �� YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
04/23/2025, 13:22
t.me/islommarkazi/5122
Марказда навбатдаги лойиҳа: Маҳмуд Кошғарийнинг “Девону луғотит турк” асари

Туркий халқларнинг тилшунослик тарихида муҳим ўрин тутган, Маҳмуд Кошғарий томонидан ёзилган “Девону луғотит турк” асарининг медиалойиҳаси устида иш олиб борилмоқда. Мазкур лойиҳага кўра, асарнинг қўлёзма нусхаси рақамлаштирилади ва кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилади.

Батафсил — cisc.uz

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram �� YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
04/23/2025, 12:43
t.me/islommarkazi/5121
Миқёс ан-Нилда қандай ёзувлар акс этган?

Миқёс ан-Нил қурилмаси ҳанузгача Миср тарихий меросининг ёрқин намуналаридан бири сифатида эътироф этилади. У ватандошимиз Аҳмад Фарғоний томонидан 861 йилда яратилган. Қоҳира яқинидаги Равза оролида яратилган Миқёс ан-Нил қурилмаси ўз даврининг етук ускунаси дейиш мумкин. Нилнинг сув сатҳини аниқ ўлчашга мўлжалланган бу қурилма ўз даврида гидрология ва математика фанларининг етук мутахассиси бўлган Фарғонийнинг аниқ илмий хулосалари маҳсулидир.

Мисрда Нил дарёсининг сув оқими туб аҳоли учун доим муҳим аҳамиятга эга бўлган. Аббосийлар халифалиги даврида кўплаб нилометрлар вайрон қилинганлиги учун халифа Ал-Мутаваккил ташаббуси билан Фарғоний бошчилигидаги олимлар гуруҳи Нил сатҳини ўлчашда янги технологияни яратиш учун Мисрга юборилган. Ана шу ҳодиса ихтиронинг юзага келишига туртки бўлган.

Фарғоний яратган Миқёс ан-Нил қурилмаси махсус қудуқ ва унга туташ қувурлардан ташкил топган бўлиб, сув сатҳини ўлчаш учун махсус белгилар билан жиҳозланган эди. Бу қурилма нафақат ўз замонасининг илғор ихтироси сифатида эътироф этилган, балки XX аср ўрталарига қадар қишлоқ хўжалигида фаол фойдаланилган.

Миқёс ан-Нил сайёҳлар кўп борадиган тарихий обидалардан бири бўлиб, Миср туризмининг ажралмас қисмига айланган. Унда ҳукмдорлар ва уни қайта тиклашга ҳисса қўшган шахслар номи ҳамда Қуръон оятлари битилган бўлиб, бу иншоотнинг диний, илмий ва маданий аҳамиятини янада оширади.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясида ушбу ускунанинг улкан макети ўрин олиши режа қилинган.

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram �� YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
04/23/2025, 12:17
t.me/islommarkazi/5120
Махсус штабда "Миллий тараққийпарварлик – жадидчилик ҳаракати” экспозицияси муҳокама қилинди.

Муҳокамаларда бу тарихий жараённи ёритишдаги илмий ёндашувлар, архив манбаларидан фойдаланиш ва экспозицияни мазмунан бойитиш масалалари кўриб чиқилди.

Шу доирада Ўзбекистон халқаро ислом академияси профессори Саидакбар Аъзамхўжаев “Туркистон мухторияти” мавзусида тайёрланаётган медиалойиҳа ҳақида маълумот берди.

Батафсил видеода👆

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

� Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
04/23/2025, 11:34
t.me/islommarkazi/5119
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан барпо этилаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясини бойитиш мақсадида 800 дан ортиқ медиа лойиҳаларни уч босқичда амалга оширишда 2000 га яқин маҳаллий ва хорижлик олимлар тинимсиз изланмоқда.

Марказда ташкил этилган Махсус штабда ҳар куни қизғин муҳокамалар бўлиб ўтмоқда. Унинг бугунги кун тартибидан қандай вазифалар ўрин олган?

Марказ ходими Иззат Ибрагимов батафсил маълумот берди.

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram �� YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
04/23/2025, 10:40
t.me/islommarkazi/5118
Ислом цивилизацияси маркази экспозициялари мазмунини такомиллаштириш мақсадида Махсус штабда қизғин муҳокамалар бўлиб ўтмоқда. Жумладан, Илмий кенгаш аъзолари ва ишчи гуруҳ иштирокида “Ўзбекистон XX асрда” бўлимидаги “Миллий тараққийпарварлик – жадидчилик ҳаракати” экспозицияси қисмида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш масалалари кўриб чиқилди.

Қатоғон қурбонлари хотираси давлат музейи директори Бахтиёр Ҳасанов шу ҳақда сўз юритди.

Батафсил видеода👆

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

� Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
04/23/2025, 10:22
t.me/islommarkazi/5117
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг Махсус штабида экспозициялар учун тайёрланаётган медиалойиҳалар доирасида муҳокамалар бўлиб ўтяпти, экспозицияларнинг концептуал ечимлари устида иш олиб борилмоқда.

Санъатшунослик фанлари доктори, профессор Нигора Каримованинг таъкидлашича, лойиҳа орқали миллий кино санъати анъаналари чуқур ўрганилиб, уни сақлаш ва кенг жамоатчиликка етказиш мақсад қилинган.

Батафсил видеода👆

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

� Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
04/23/2025, 09:16
t.me/islommarkazi/5116
📖Усмон Мусҳафи рақамлаштирилади: электрон ва факсимиле нусхалари яратилмоқда

Ўзбекистонда муқаддас манбаларини чуқур тадқиқ этиш, уларни асраш ва кенг жамоатчиликка етказиш йўлида навбатдаги муҳим илмий-лойиҳа амалга оширилмоқда. Ислом цивилизацияси маркази ташаббуси билан Тошкентда сақланаётган, дунёдаги энг қадимий Қуръон нусхаларидан бири — Усмон Мусҳафи устида кенг кўламли тадқиқотлар олиб борилмоқда.

Батафсил — cisc.uz

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

� Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
04/23/2025, 08:51
t.me/islommarkazi/5115
🔻Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Илмий кенгашининг йиғилиши

📺 "Замон" информацион дастури, "Севимли" телеканали

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
04/23/2025, 07:43
t.me/islommarkazi/5114
Айни кунларда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясини бойитиш ва такомиллаштириш ишлари жадал давом этмоқда. Марказда ташкил этилган Махсус штабда барча ишчи гуруҳ аъзолари, олимларнинг муҳокамалари қизғин тус олган.

Mарказ экспозицияларида “Хонликлар даври” муҳим роль ўйнайди. Айни шу даврда яратилган ва дунёни жалб қиладиган архитектура ёдгорликларини қамраб оладиган экспозицияни яратиш учун таклифлар жиддий таҳлил қилинмоқда.

Батафсил видеода👆

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

� Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
04/22/2025, 20:16
t.me/islommarkazi/5113
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг Махсус штабида ишлар қизғин тус олган. Хусусан, “Ўзбекистон ХХ асрда” бўлими доирасидаги “Ўзбекистон шўролар даврида" экспозиция қисми юзасидан ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида қизғин баҳс ва мунозаралар бўлиб ўтмоқда.

Батафсил видеода👆

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

� Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
04/22/2025, 19:09
t.me/islommarkazi/5112
ИЦМ подкаст: шов-шувларга сабаб бўлаётган бино ёхуд тарихий ҳақиқатлар

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети профессори, педагогика фанлари доктори Саидахбор Булатов билан Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозицияларига бағишланган мавзу доирасида тарихий иншоотлар безакларининг аҳамияти, Сомонийлар мақбараси ва Шердор мадрасаси рамзлари, Улуғбекнинг меъморчиликка оид кашфиётлари ҳақида суҳбатлашдик.

📹 Тўлиқ подкастни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг YouTube'даги расмий саҳифаси орқали томоша қилиш мумкин.

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

� Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
04/22/2025, 18:32
t.me/islommarkazi/5111
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Илмий кенгашининг куни кеча бўлиб ўтган йиғилишида 10 та йўналиш доирасида олиб бориладиган ишлар муҳокама қилинганди.

Бугун Марказда ташкил этилган Махсус штабда Илмий кенгаш аъзолари ва ишчи гуруҳлар иштирокида айни йўналишлар доирасидаги топшириқлар ижросини таъминлаш масалалари кўриб чиқилди.

Батафсил видеода👆

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

� Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
04/22/2025, 17:51
t.me/islommarkazi/5110
Ўзбекистондаги мегалойиҳа — Ислом цивилизацияси марказидаги “Янги Ўзбекистон — Янги Ренессанс” экспозицияда “Ҳаракатлар стратегиясининг Янги Ўзбекистонни барпо этишдаги аҳамияти” ҳамда “Янги Ўзбекистон – Янги Ренессанс вақт девори” медиалойиҳаси ташкил этилади.

Батафсил видеода👆

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

� Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
04/22/2025, 17:13
t.me/islommarkazi/5109
Тарих фанлари доктори, профессор Мирсодиқ Исҳоқов Марказ контентини шакллантиришда Исломдан аввалги давр цивилизацияларига ҳам алоҳида ўрин ажратилгани ҳақида гапирди

Батафсил видеода👆

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

� Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
04/22/2025, 16:22
t.me/islommarkazi/5108
Амир Темур ва Темурийлар давридаги чолғу асбоблари тикланмоқда

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясини бойитиш борасида республика бўйлаб Илмий экспедиция гуруҳлари фаолият юритмоқда. Навбатдаги манзил — Андижон вилояти. Гуруҳ вакиллари моҳир созгар Абдумалик Мадраимов устахонасида бўлиб, соҳибқирон Амир Темур ва Темурийлар даврига оид мусиқий чолғуларнинг намуналари билан танишди.

Батафсил — cisc.uz

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram �� YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
04/22/2025, 16:01
t.me/islommarkazi/5107
🔺Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг Махсус штабида ишлар қизғин кечмоқда. Хусусан, мегалойиҳа экспозицияларининг дизайни, ташқи кўриниши, макети борасида мунозарали баҳслар олиб борилмоқда.

Батафсил видеода👆

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
04/22/2025, 15:34
t.me/islommarkazi/5103
Беҳбудий фаолияти интерактив лойиҳада акс этади

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан жорий йил Туркистон жадидлик ҳаракатининг асосчиси, атоқли адиб ва жамоат арбоби, ношир ва педагог Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллиги кенг нишонланмоқда.

Умуминсоний маданиятнинг етук тарғиботчиси ҳақида марказда қандай ишлар олиб борилмоқда?

Батафсил — cisc.uz

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram �� YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
04/22/2025, 15:19
t.me/islommarkazi/5102
Марказ кутубхонаси хорижий меҳмонларга ҳам хизмат кўрсатади

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази кутубхонаси бир вақтнинг ўзида 200дан ортиқ китобхонга хизмат кўрсатиши режалаштирилмоқда. Шунингдек, 125 мингга яқин китоб фондига эга электрон кутубхона тизими яратилиши кўзда тутилган.

Батафсил — cisc.uz

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram �� YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
04/22/2025, 14:56
t.me/islommarkazi/5101
🔺Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази кутубхонаси ва унинг доирасида амалга оширилиши кутилаётган лойиҳалар муҳокама қилинди

Батафсил видеода👆

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
04/22/2025, 13:53
t.me/islommarkazi/5095
Шайх Нуриддин Холиқназар — Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий

“Фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқи кафолатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига муносабат

"Ўзбекистон 24" телеканали "Интервью 24" дастури

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram �� YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
04/22/2025, 13:31
t.me/islommarkazi/5094
Ўзбекистон тарихига оид энг кўп моддий манбалар Россия давлат Эрмитажи музейида сақланади

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини моддий манбалар билан бойитиш мақсадида 800 дан ортиқ илмий-инновацион медиалойиҳалар ишлаб чиқилган. Айни кунда медиалойиҳаларнинг амалга татбиқ этиш жараёнлари қизғин тус олган.

Ўзбекистон тарихига оид энг кўп моддий манбалар Россия давлат Эрмитаж музейида сақланади. Айни кунда уларни марказга олиб келиш ишлари юзасидан музокаралар олиб борилмоқда.

Батафсил видеода👆

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

� Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
04/22/2025, 13:12
t.me/islommarkazi/5093
🔺Ислом цивилизацияси маркази ташаккурнома билан тақдирланди

Яқинда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази "Карьера куни" меҳнат ярмаркасида иштирок этган эди. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ташаббуси билан ўтказилган ярмаркадаги фаол иштироки учун Марказ ташаккурнома билан тақдирланди.

Меҳнат ярмаркасида марказ фаолияти, унинг истиқболли лойиҳалари, ёш мутахассислар учун мавжуд имкониятлар ва малакалар ҳақида тушунтиришлар берилган эди. Шу билан бирга, марказдаги иш шароитлари, илмий-ижодий муҳит ҳақида ҳам атрофлича фикр алмашилган.

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

� Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
04/22/2025, 12:40
t.me/islommarkazi/5092
🔺Янги босқич: 26 та диний-маърифий лойиҳа йўлга қўйилади

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида диний-маънавий меросни тарғиб қилиш, ёшларни илм-маърифатга йўналтиришга қаратилган 26 та лойиҳа юзасидан штаб йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда 14 та лойиҳа учун техник топшириқлар тайёрлангани, 26 та лойиҳа 3 босқичда амалга оширилиши белгилангани билдирилди. Лойиҳалар 8 та ҳамкор ташкилот, жумладан Дин ишлари бўйича қўмитаси, Ҳадис илми мактаби, Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари шунингдек, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ва Тошкент ислом институти билан бирга ҳаётга татбиқ этилади.

Мазкур ташаббуслар ислом илм-фани, тарихий ҳақиқатлар ва маданий меросни кенг тарғиб этиш, айниқса, ёшларда илмга қизиқишни оширишга хизмат қилади.

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

� Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
04/22/2025, 12:10
t.me/islommarkazi/5090
🔵ЎзИЦМ Махсус штаби Ишчи гуруҳи кун режасида дастлаб диний-маърифий ишлар муҳокама қилинди

🔵шунингдек, илмий-инновацион лойиҳаларни тоифалаш масаласи илгари сурилди

🔵техник топшириқларни оддий ва содда кўринишда бажаришга эътибор қаратиш лозимлиги айтилди

Батафсил видеода👆

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Tel
egram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
04/22/2025, 11:51
t.me/islommarkazi/5089
🇺🇿Янги фармон – диний-маърифий ислоҳотларда яна бир муҳим босқич

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқи кафолатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони қабул қилинди.

Батафсил — cisc.uz

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
04/22/2025, 10:43
t.me/islommarkazi/5088
"Ислом цивилизацияси маркази очилишида иштирок этишга тайёрмиз" — Мамдуҳ Осман

Ўзбекистондаги мегалойиҳа Илмий кенгашининг йиғилишида Саудия Арабистони Ислом санъати музейи директори Мамдуҳ Осман билан онлайн мулоқот ташкил этилди.

Батафсил — cisc.uz

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram �� YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
04/22/2025, 09:00
t.me/islommarkazi/5086
📹 Бугун бўлиб ўтган йиғилишда Илмий кенгаш аъзолари ва хорижлик экспертлар "Қуръон зали" бўйича таклифларда бир тўхтамга келишди

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

� Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
04/21/2025, 19:12
t.me/islommarkazi/5083
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази илмий экспедиция II ишчи гуруҳи Сурхондарё вилоятидаги қадимий артефактлар билан танишди. Термиз археология музейидан 50 дан ортиқ артефакт марказ учун саралаб олинди.

Батафсил видеода👆

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

� Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
04/21/2025, 18:22
t.me/islommarkazi/5082
🇺🇿Ислом цивилизацияси маркази учун янги босқич: Илмий кенгаш йиғилишида муҳим масалалар кўриб чиқилмоқда

Муҳокамада хориждан олиб келинадиган экспонатлар рўйхати, марказ илмий-инновацион лойиҳалар доирасидаги кино-медиа лойиҳалари тақдимоти, вилоятларга экспозицияларни экспонатлар билан тўлдириш бўйича экспедиция ҳисоботлари ва қатор масалалар кўриб чиқилмоқда.

Батафсил — cisc.uz

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
04/21/2025, 18:07
t.me/islommarkazi/5081
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Илмий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда

Унда қатор лойиҳа ва концепциялар муҳокама қилинди. Хусусан, марказ фаолияти билан боғлиқ вазифа ва топшириқлар ижроси, илмий-инновацион лойиҳаларни тоифалаш ва шартномалар тузиш, хориждан олиб келинадиган экспонатлар рўйхати, “Вақт девори” суратлари концепцияларини тасдиқлаш, “Тамаддун, маданият ва маърифат” мавзусидаги “Маърифат карвони” илмий-маърифий ва маданий тарғибот тадбирларини ўтказиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Батафсил видеода👆

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

� Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
04/21/2025, 17:03
t.me/islommarkazi/5078
🔎Сурхон воҳасидаги топилмаларнинг 50 дан ортиғи Ўзбекистондаги мегалойиҳа экспозициясидан ўрин олади

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясини бойитиш мақсадида вилоятларга илмий экспедициялар йўлга қўйилганди. Илмий гуруҳнинг Сурхондарёга сафари давомида марказ учун тарихий топилмалар саралаб олинди.

Батафсил — cisc.uz

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

� Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
04/21/2025, 16:34
t.me/islommarkazi/5077
🎥Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Илмий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бошланиш арафасида

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

� Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
04/21/2025, 15:51
t.me/islommarkazi/5074
Махсус штаб: ҳозиргача диний-маърифий йўналишда 14 та лойиҳа учун техник топшириқлар тайёрланди

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан музей экспозициясини бойитиш, диний-маънавий меросни тарғиб қилиш ва ёш авлодни илм-маърифатга йўналтириш мақсадида амалга оширилаётган махсус лойиҳалар юзасидан штаб йиғилиши бўлиб ўтди.

Батафсил — cisc.uz

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram �� YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
04/21/2025, 15:05
t.me/islommarkazi/5073
800 дан ортиқ медиалойиҳа бўйича ишлар жадаллаштирилмоқда

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясини бойитиш мақсадида 10 та бўлим кесимида 3 босқич доирасида 800 дан ортиқ илмий-инновацион медиа лойиҳалар ишлаб чиқилган. Махсус штабда марказ раҳбари Фирдавс Абдухолиқов томонидан мазкур лойиҳалар ижросини таъминлаш бўйича масъулларга зарур кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, медиалойиҳаларнинг амалга татбиқ этиш жараёнларини тезлаштириш масалалари кўриб чиқилди. Моддий ашёларни йиғиш учун ташкил этилган маҳаллий экспедициянинг бориши, фильмлар суратга олиш ва хориждан келтирилаётган экспонатларни назорат қилиш учун масъуллар белгилаб олинди.

Батафсил видеода👆

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

� Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
04/21/2025, 14:22
t.me/islommarkazi/5070
Search results are limited to 100 messages.
Some features are available to premium users only.
You need to buy subscription to use them.
Filter
Message type
Similar message chronology:
Newest first
Similar messages not found
Messages
Find similar avatars
Channels 0
High
Title
Subscribers
No results match your search criteria