Your trial period has ended!
For full access to functionality, please pay for a premium subscription
BA
Channel age
Created
Language
Uzbek
5.64%
ER (week)
25.17%
ERR (week)

Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews

YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Messages Statistics
Reposts and citations
Publication networks
Satellites
Contacts
History
Top categories
Main categories of messages will appear here.
Top mentions
The most frequent mentions of people, organizations and places appear here.
Found 446 results
BA
Банкир
61 497 subscribers
31
9.8 k
04/25/2025, 17:20
t.me/bankir/6450
BA
Банкир
61 497 subscribers
67
31
9.5 k
“Агробанк” экотизимида энди микромолия ташкилоти бор

Янги микромолия ташкилотининг номи — “Ривож Молия”. Биринчи манзил Жиззах шаҳри бўлди.

Йил охиригача унинг филиалларини 6 тага етказиш режа қилинган.

Ташкилот асосан якка тартибдаги тадбиркорлар, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар ва кичик бизнес субъектларини микромолиявий хизматлар билан таъминлаш йўналишида иш олиб боради.

Бу ерда жисмоний шахслар 100 млн сўмгача микроқарз, бизнес эгалари эса 300 млн сўмгача микрокредит олиши мумкин.

“Ривож Молия” “Агробанк” экотизимида ўзбекистонликлар учун яна бир фойдали лойиҳага айланди.

@bankir
04/25/2025, 17:20
t.me/bankir/6449
BA
Банкир
61 497 subscribers
30
9.8 k
04/25/2025, 17:20
t.me/bankir/6451
BA
Банкир
61 497 subscribers
40
60
13 k
25 апрель. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00 гача узайтирилди.

@bankir
04/25/2025, 14:54
t.me/bankir/6448
BA
Банкир
61 497 subscribers
58
15
13 k
Доллар кўтарилди

28 апрель куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 957,14 сўмдан (+29,97 сўм) ҳисобланади.

@bankir
04/25/2025, 14:00
t.me/bankir/6447
BA
Банкир
61 497 subscribers
52
43
14 k
Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) Ўзбекистон бўйича миссиясини якунлаб, ҳисобот эълон қилди.

Айрим асосий таклиф ва хулосалар қуйидагича:

⏺Имтиёзли ва йўналтирилган кредитлашдан воз кечиш устувор вазифалардан бири бўлиши керак;

⏺Давлат банкларини хусусийлаштиришни тезлаштириш керак;

⏺Тизимли аҳамиятга эга банклар — “Агробанк”, “Миллий банк” ва “Халқ банки”ни сақлаб қолиш ғоясидан воз кечиш тавсия қилинади;

⏺Давлат банкларини тўлиқ тижоратга асосланган фаолият юритишини таъминлаш зарур;

⏺Банкларга ижтимоий ёки нохарактеристик операциялар учун бюджетдан аниқ ва шаффоф тарзда компенсация тўланиши керак;

⏺Марказий банк пул-кредит сиёсатини инфляция 5 фоизлик мақсадли кўрсаткичга яқинлашгунга қадар кескин ушлаб туриши керак;

⏺Расмий даромадга эга бўлмаган жисмоний шахслар ва тўловга лаёқатсизлик ёки ликвидлик хавфи юқори бўлган корпорацияларга кредит бериш билан боғлиқ рискларни бартараф этиш зарур.

⏺Марказий банк молиявий барқарорлик бўйича юзага келаётган хавф-хатарларини диққат билан кузатишда давом этиши ва уларни бартараф этишга тайёр бўлиши керак.

ХВЖ Ўзбекистонда инфляция 2025 йил охирида 8,4 фоиз (ҳозирда 10,3 фоиз) бўлишини прогноз қилмоқда. 2026 йилда бу 6,5 фоизгача пасайиши мумкин.

Иқтисодий ўсиш 2025 йилда 5,9 фоиз, 2026 йилда 5,8 фоиз бўлиши кутилмоқда.

Мамлакат ташқи қарзи эса кейинги йилларда бироз пасаяди деб ҳисобланмоқда.

@bankir
04/25/2025, 12:54
t.me/bankir/6446
BA
Банкир
61 497 subscribers
44
23
15 k
Давлат банкларида очиқлик индекси эълон қилинди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 2024 йил якунлари бўйича давлат банкларидаги очиқлик даражасини баҳолади. Марказий банк 83,4 баллга лойиқ кўрилди.

@bankir
04/25/2025, 10:50
t.me/bankir/6445
BA
Банкир
61 497 subscribers
86
34
16 k
Доллар кўтарилади

28 апрель куни амал қиладиган доллар курси 🔼30-31 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Apex bank — 12 930
Aloqabank — 12 940
Anorbank — 12 950
Tengebank— 12 950

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Universalbank — 12 915
Asakabank — 12 910
Mikrokreditbank — 12 910
Apex bank — 12 900

@bankir
04/25/2025, 08:46
t.me/bankir/6444
BA
Банкир
61 497 subscribers
62
143
18 k
Банклар I чоракда қандай фойда кўрди?

2025 йил банклар учун даромад жиҳатдан жуда омадли бўлмоқда.

Банклар I чоракда 3,4 трлн сўм фойда олди. Бу эса бутун бошли 2024 йилги фойда — 7 трлн сўмнинг деярли ярмига тенг.

Bankers.uz ҳар бир банкнинг 2025 йил I чораги бўйича соф фойдасини тақдим қилди.

“Миллий банк” ҳамон энг кўп фойда олувчи банк мақомини сақлаб турибди. Банк уч ойда 467,9 млрд сўм фойда олишга эришди.

“СҚБ” 404 млрд сўм билан иккинчи ўринга кўтарилиб олди. “Ҳамкорбанк” учинчи ўринни эгаллади — 393,4 млрд сўм.

“Капиталбанк” фойдаси 26,9 фоизга камайиб кетди ва 276,4 млрд сўм фойда олди. Натижада банк 6 ўринга тушиб кетди.

Ўтган йили 400 млрд сўмга яқин зарар кўрган “БРБ” бу сафар ТОП 10 ликдан жой олди. Банк уч ой ичида 196,4 млрд сўм фойда олди.

6 та банк эса чоракни зарар билан якунлади. Энг кўп зарар кўрган банк “Ипотека банк” бўлди — 30,7 млрд сўм.

@bankir
04/24/2025, 16:40
t.me/bankir/6443
BA
Банкир
61 497 subscribers
72
24
17 k
Доллар кўтарилди

25 апрель куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 927,17 сўмдан (+36,74 сўм) ҳисобланади.

@bankir
04/24/2025, 14:01
t.me/bankir/6442
BA
Банкир
61 497 subscribers
55
51
15 k
🔥“Бизнесни ривожлантириш банки”дан иккита фойдали илова

“Бизнесни ривожлантириш банки” бизнез учун ростдан ҳам амалий ечимларни тақдим қиляпти.

23 апрель куни банк иккита жуда ҳам фойдали лойиҳаларнинг тақдимотини ўтказди. Иккаласи ҳам бир-бирига боғлиқ.

☯️“Менинг бизнесим” — ўзини ўзи банд қилган фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун яратилган рақамли платформа.

☯️“Менинг буюртмам” — мижозлар ва ўзини ўзи банд қилганлар ўртасида қулай рақамли воситачи.

“Менинг бизнесим” иловаси орқали ўзини ўзи банд қилган сифатида рўйхатдан ўтиш, бизнесни бошлаш ва ривожлантириш учун кредит олиш мумкин.

Барча мобил иловалар каби, одатий банк хизматларидан ҳам фойдаланса бўлади.

Муҳими, иловада ўзини ўзи банд қилганлар хизматларини онлай тарзда таклиф қилиши мумкин. Масалан, сантехник, электрик, тикувчи, ҳамшира, копирайтер ва бошқалар.

“Менинг буюртмам” иловаси эса худди шу хизматлардан фойдаланиш учун яратилган.

Илова орқали қолдирилган изоҳларга қараб ўзингизга керакли хизмат кўрсатувчиларни танлашингиз мумкин.

Бу тизим бир томондан тадбиркорликка энди қадам қўйган ёки буни режа қилганлар учун ривожланишга ёрдам беради.

Бошқа томондан турли хил хизматларни топишда қийналадиганлар учун универсал платформа бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Иловаларни қуйидаги ҳавола орқали юклаб олинг:

⏺“Менинг бизнесим” iOS | Android
⏺“Менинг буюртмам” iOS | Android

@bankir
04/24/2025, 11:58
t.me/bankir/6440
BA
Банкир
61 497 subscribers
51
17 k
04/24/2025, 11:58
t.me/bankir/6441
BA
Банкир
61 497 subscribers
94
9
16 k
Асосий ставка ўзгармади

Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.

@bankir
04/24/2025, 09:16
t.me/bankir/6439
BA
Банкир
61 497 subscribers
97
51
16 k
Доллар кўтарилади

25 апрель куни амал қиладиган доллар курси 🔼36-37 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Kapitalbank — 12 885
Universalbank — 12 880
Asakabank — 12 880
Hamkorbank— 12 860

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Aloqabank — 12 900
Anorbank — 12 900
Tengebank — 12 900
APEX bank — 12 900

@bankir
04/24/2025, 08:46
t.me/bankir/6438
BA
Банкир
61 497 subscribers
80
71
17 k
Президентнинг “2025 йил учун хусусийлаштириш дастури тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Асосий мақсад қилиб 30 трлн сўмлик давлат активларини хусусийлаштириш белгиланди. Бунда камида 10 трлн сўмлик ўсиш таъминланиши керак.

Хусусийлаштириш доирасида банклар таркибидаги активлар ҳам оммавий савдога чиқарилади:

“Миллий банк”
☯️Khorezm Invest Project – 33%
☯️O‘zbegim otlari – 41,9%

“Халқ банки”
☯️Xalq Leasing – 100%

“Алоқабанк”
☯️O‘zbekiston pochtasi – 29,4%
☯️Bozor, pul va kredit – 7,7%

“Асакабанк”
☯️Navoiy Fayzcom Textile – 9,6%
☯️Namangan agro logistics – 99,9%

“Агробанк”
☯️Samarqand Agromuz – 97,1%
☯️Markaziy Osiyo urug‘lik kompaniyasi – 25%

“СҚБ”
☯️SQB Construction – 100%
☯️SQB Securities – 99,7%
☯️SQB Futzal Club – 99,9%
☯️Xiva Plaza – 99,9%
☯️Xiva Trade Center – 99,9%

@bankir
04/23/2025, 17:54
t.me/bankir/6437
BA
Банкир
61 497 subscribers
40
24
16 k
АТТО компанияси тўловлар учун энг кўп фойдаланиладиган банк карталарини ҳудудлар бўйича тақдим қилди.

Маълум бўлишича, 2020 йилда Тошкент шаҳрида йўл ҳақи учун нақд пулсиз тўловлар улуши 5 фоизни ташкил этган бўлса, ҳозирда бу кўрсаткич деярли 100 фоизга етди.

Ўшанда пойтахтдаги жамоат транспорти учун тўловларда банк карталари улуши атига 0,3 фоиз бўлган. Ҳозир эса бу кўрсаткич 49 фоизгача ўсди.

Бироқ, вилоятларда нақд пулсиз тўловлар атига 22 фоизни ташкил қилмоқда. Бу эса банкларга потенсиал мижозлар базасини таклиф қилади.

АТТО ҳамкорликнинг тайёр вариантларини тақдим қилмоқда. Банклар бу бўйича компанияга мурожаат қилиб тўлиқ маълумот олиши мумкин.

Манба: @skartariss, @uzbekfintex

@bankir
04/23/2025, 15:07
t.me/bankir/6435
BA
Банкир
61 497 subscribers
23
17 k
04/23/2025, 15:07
t.me/bankir/6436
BA
Банкир
61 497 subscribers
70
13
16 k
Доллар кўтарилди

24 апрель куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 890,43 сўмдан (+11,47 сўм) ҳисобланади.

@bankir
04/23/2025, 14:00
t.me/bankir/6434
BA
Банкир
61 497 subscribers
101
127
16 k
Иккиламчи автомобиллар нархи пасайишда давом этмоқда

МҲТИ 2025 йилнинг март ойида иккиламчи бозорда автомобиллар нархининг ўзгаришини таҳлил қилди.

Март ойида маҳаллий оммабоп автомобилларнинг барчаси арзонлади. Шундоқ ҳам автомобил бозори пасайишни бошдан кечираётган эди. Бу ҳолат март ойида ҳам давом этди.

Onix нархлари 12 170 долларгача пасайган бўлса, Nexia 10 500 долларгача, Spark 9 500 долларгача тушиб кетди.

Люкс автомобиллар нархи ҳам пасаймоқда. Tracker нархлари 16 200 долларгача тушган бўлса, Malibu 26 000 долларгача, Equinox 27 000 долларгача арзонлади.

Электромобиллар нархи пасайиши ҳам тезлашди. Барча турдаги BYD нархлари йил бошига нисбатан пасайди.

“Иномарка”лар бозорида ҳам худди шу ҳолат. Kia Sorento нархлари сезиларли пасайиб, 35 000–45 000 доллар орасида бўлиб турибди.

Kia Sportage 28 500–30 500, Kia K5 25 100–26 300, Kia Seltos 23 500–24 650 доллар атрофида сотилмоқда.

Нима учун нархлар пасаймоқда?

Инфографикада кўриб турганингиздек, деярли барча автомобиль нархлари кескин кўтарилиш ва кескин пасайишни кўрсатмоқда.

Асосий сабаб — автокредитлар. 2023 йилда Марказий банк рискни камайтириш мақсадида автокредитлар ажратишга чеклов жорий қилди.

Ўша пайтда банклар оммавий равишда автокредит ажратишга ўтганди. Бу эса табиийки бозорда нархларни сезиларли ўсишига олиб келган.

Чекловлар таъсирида автокредит ажратиш кескин камайди. Натижада автомобиллар олди-сотдиси ҳам қисқарди.

Нархлар эса пасайишни бошлади ва бу ҳозиргача давом этмоқда.

@bankir
04/23/2025, 13:01
t.me/bankir/6432
BA
Банкир
61 497 subscribers
127
18 k
04/23/2025, 13:01
t.me/bankir/6433
BA
Банкир
61 497 subscribers
33
60
19 k
Мигрантларга кредит ва субсидиялар ажратиш тартиби белгиланди

Меҳнат миграциясида бўлган фуқароларга субсидия ва кредитлар ажратиш ҳақида ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, "Хорижга ишга тайёрлаш маркази" ташкил этилади ва унда "Ягона дарча" тамойили асосида меҳнат миграциясига доир хизматлар кўрсатилади.

Субсидия ва компенсациялар "Хорижда иш" меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтганларга ажратилади:

⏺чет тиллари ва (ёки) касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш харажатларини қоплаш учун, улар муваффақиятли топширилганда ва сертификат олинганда – БҲМ нинг 3 бараваригача (1,1 млн сўм);

⏺хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширишга "ишчи виза"ни расмийлаштириш харажатларини қоплаш учун — БҲМнинг 5 бараваригача (1,9 млн сўм);

⏺йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун — БҲМнинг 2 бараваригача миқдорда (750 минг сўм);

⏺немис, инглиз, япон ва корейс тиллари бўйича камида Б1 ёки унга тенглаштирилган даражадаги халқаро сертификат олган битирувчилари энг кўп бўлган 50 нафаргача ўқитувчига — 50 млн сўм миқдорида.

Ташкиллаштирилган ҳолда ривожланган мамлакатларга чиқиб кетаётган фуқароларга банклар томонидан 10 млн сўмгача 2 йилга микрокредитлар ажратилади.

Бунда кредитнинг фоизи Марказий банкнинг асосий ставкасидан (14 фоиз) 4 фоиз бандга юқори бўлади.

@bankir
04/23/2025, 10:25
t.me/bankir/6431
BA
Банкир
61 497 subscribers
89
35
18 k
Доллар кўтарилади

24 апрель куни амал қиладиган доллар курси 🔼12-13 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Universalbank — 12 860
BRB — 12 850
Hayotbank — 12 850
SQB— 12 850

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Apex Bank — 12 880
Aloqabank — 12 890
Anorbank — 12 890
Davrbank — 12 900

@bankir
04/23/2025, 08:48
t.me/bankir/6430
BA
Банкир
61 497 subscribers
106
54
19 k
Ўзбекистон мартда 2 млрд долларга яқин олтин сотди

Март ойида Ўзбекистоннинг олтин экспорти 1,86 млрд долларни ташкил қилди. Бу эса мамлакат учун энг йирик ойлик сотув бўлди.

Умумий ташқи савдо 3 ой ичида 17,3 млрд доллар бўлди:

☯️Экспорт — 8,1 млрд доллар (+24,4 фоиз);
☯️Импорт — 9,2 млрд доллар (-2,3 фоиз).

Экспорт ва импорт ўртасидаги фарқ 1,1 млрд долларгача қисқарди. Бироқ экспортнинг 44 фоизи олтин ҳисобига шаклланди.

Эътиборлиси, Хитой ва Россия билан ташқи савдо 2024 йилнинг I чорагига нисбатан бироз камайди.

Ўзбекистон ҳозирги шароитда ташқи савдони бироз бўлсада диверсификация қилишга ҳаракат қилмоқда.

@bankir
04/22/2025, 16:28
t.me/bankir/6429
BA
Банкир
61 497 subscribers
54
50
19 k
22 апрель. Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00 гача узайтирилди.

@bankir
04/22/2025, 14:59
t.me/bankir/6428
BA
Банкир
61 497 subscribers
90
55
19 k
Доллар пасайди

23 апрель куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 878,96 сўмдан (-30,68 сўм) ҳисобланади.

@bankir
04/22/2025, 14:01
t.me/bankir/6427
BA
Банкир
61 497 subscribers
113
84
20 k
Humans'га тегишли Upay фаолиятига қўйилган чекловлар ўз якунига етди

2024 йилнинг октябрида Марказий банк “Мароқанд” тўлов ташкилоти фаолиятини 6 ойга чеклаган эди.

Бу тўлов ташкилоти Upay савдо белгиси билан фаолият кўрсатади ва Humans компаниясига тегишли.

Шундан сўнг, Humans иловасида молиявий хизматларни амалга ошириш имкони бўлмай қолди.

Орадан 6 ой вақт ўтди ва чекловлар бекор қилинди. Айни пайтда Humans иловаси тўлиқ ишламоқда.

Иловада фоизсиз ўтказмаларни ҳам амалга ошириш мумкин.

@bankir
04/22/2025, 12:08
t.me/bankir/6426
BA
Банкир
61 497 subscribers
109
70
18 k
Доллар яна тушади

23 апрель куни амал қиладиган доллар курси 🔽29-30 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Infinbank — 12 900
Hayotbank — 12 890
BRB — 12 880
SQB— 12 875

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Asakabank — 12 910
Aloqabank — 12 920
Xalq Banki — 12 930
Davrbank — 12 930

@bankir
04/22/2025, 08:40
t.me/bankir/6425
BA
Банкир
61 497 subscribers
57
170
23 k
❗️Олтин 3 500 га яқинлашди

Кечагина 3 400 долларлик маррани забт этган олтин нархлари, бугуноқ троя унцияси учун 3 490 долларга чиқди — янги рекорд.

Олтин нархи АҚШ президенти Доналд Трамп Фед раиси Жером Пауелга фоиз ставкаларини пасайтириш бўйича босимни кучайтиргач яна ошди.

Бундан ташқари Доналд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида қуйидаги постни ҳам қолдирганди:

“The golden rule of negotiating and success: He who has the gold makes the rules. Thank you”
(Таржима: Музокаралар ва муваффақиятнинг олтин қоидаси: Кимда олтин бўлса, ўша қоидаларни яратади. Раҳмат)

Ўзбекистонда ҳам олтин қуймалари нархи янгиланди. 100 гр қуйманинг нархи 150 млн сўмга яқинлашди.

100 гр олтин қуйма январь ойида биринчи марта 116,6 млн сўм нархда чиқарилган эди.

@bankir
04/22/2025, 07:47
t.me/bankir/6424
BA
Банкир
61 497 subscribers
169
159
20 k
“Агробанк” аёлларга амалдагидан 2 фоиз паст ставкада 100 млн сўмгача кредитлар бермоқда экан. Ишсиз аёлларга кредит ажратиш — приоритет.

Бундан ташқари аёллар тадбиркорлиги доирасида вилоятларда банк вакиллари томонидан хурмо ва анжир кўчатлари тарқатилмоқда.

Ҳар бир хонадонга 10 тадан кўчат тарқатилмоқда. Ушбу кўчатлар 3–4 йилда мевали дарахтга айланади.

Биз ўзимизча ҳисоб-китоб қилиб кўрдик.

Ҳар бир дарахтдан ўртача 30 кг мевалар олиш мумкин. Шундай қилиб, ҳар бир хонадон йилига тахминан 300 кг хурмо ва анжир етиштириши мумкин.

Ўзбекистон бозорида хурмо ва анжирнинг нархи тахминан 1 доллар (13 000 сўм) атрофида деб ҳисоблаймиз. Шу асосда, 300 кг мевани сотишдан ҳар бир хонадон йилига 3,9 млн сўм даромад олиши мумкин.

Бу микробизнесни бошлаш учун яхши имконият бўлиб, маҳаллий бозорда талаб юқори бўлган маҳсулотларни етиштиришга хизмат қилади.

“Агробанк”нинг ушбу ташаббуси аҳоли бандлигини ошириш ва маҳаллий иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган.

Аёллар ва ишсиз фуқаролар учун бу имконият ўз бизнесини бошлаш ва даромад манбаини яратишда муҳим аҳамиятга эга.

Боғдорчилик орқали нафақат иқтисодий, балки экологик фойда ҳам кўзда тутилади.

@bankir
04/21/2025, 18:47
t.me/bankir/6423
BA
Банкир
61 497 subscribers
43
80
20 k
❗️Тарихий рекорд: Олтин 3 400 доллардан ошди

Бугун эрталаб олтин фючерслари учун нархлар илк марта троя унциясига 3 400 долларга етганди.

Бир неча соат аввал, халқаро биржалардаги олтиннинг реал вақтдаги нархи ҳам 3 400 доллардан ошди. Айни пайтда нарх 3 430 доллар атрофида бўлиб турибди.

Марказий банкнинг олтин қуймалари ҳам бугун рекордни янгилаган эди — 1 гр учун 1,45 млн сўм. Эртага нарх янада юқори бўлиши кутилмоқда.

Олтиннинг хавфсиз актив сифатида ўсишига қарамасдан, доллар бир неча ҳафталардан бери ўз қадрини йўқотмоқда.

Доллар индекси 98,2 долларгача пасайиб, 2023 йилдан бери энг паст даражага тушди.

Доналд Трампнинг сиёсати сабаб, долларнинг глобал ҳукмронлигига нисбатан саволлар ва ҳавотирлар кучаймоқда.

@bankir
04/21/2025, 17:31
t.me/bankir/6422
BA
Банкир
61 497 subscribers
86
33
20 k
Доллар пасайди

22 апрель куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 909,64 сўмдан (-28,56 сўм) ҳисобланади.

@bankir
04/21/2025, 14:01
t.me/bankir/6421
BA
Банкир
61 497 subscribers
43
37
20 k
Кафолатлар бериш ташкилотига рухсат берилмоқда

Янги имзоланган қонун билан, нобанк кредит ташкилотлари қаторига кафолатлар бериш ташкилоти ҳам қўшилди.

Кафолатлар бериш ташкилоти:

⏺Юридик ва жисмоний шахсларнинг кредит ташкилоти олдидаги пул мажбуриятини бажариш бўйича кафолат (кафиллик) беришга;

⏺Кредит ташкилотларига улар томонидан қонунчиликдa белгиланган хизматларни кўрсатиш учун молиявий маблағлар ажратишга;

⏺Ва қонунчиликда белгиланган бошқа молиявий хизматларни кўрсатишга ҳақли.

Кафолатлар бериш ташкилотлари учун ҳам регулятор Марказий банк бўлади. Уларнинг устав капитали камида 100 млрд сўм бўлиши керак.

@bankir
04/21/2025, 11:54
t.me/bankir/6420
BA
Банкир
61 497 subscribers
78
48
20 k
Расмий даромадингиз йўқлиги сабабли кредит ололмаяпсизми?

Энди бу муаммо эмас❗️

Биз айнан сиз каби ўз-ўзини банд қилганлар учун микроқарз ажратувчи банклар рўйхатини туздик.

➡️ Батафсил

Реклама
04/21/2025, 10:41
t.me/bankir/6419
BA
Банкир
61 497 subscribers
89
50
20 k
Доллар тушади

22 апрель куни амал қиладиган доллар курси 🔽28-29 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Infinbank — 12 930
Mikrokreditbank — 12 920
Anorbank — 12 905
SQB — 12 905

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

APEX BANK — 12 940
Kapitalbank — 12 945
Aloqabank — 12 950
Anorbank — 12 950

@bankir
04/21/2025, 08:44
t.me/bankir/6418
BA
Банкир
61 497 subscribers
250
199
19 k
❗️Хориждан божсиз товар олиб кириш қийинлашмоқда

2025 йил 1 майдан бошлаб жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун нотижорат мақсадларда Ўзбекистон ҳудудига олиб кириладиган товарларни божсиз олиб киришнинг қуйидаги нормалари белгиланди:

⏺ҳаво транспортида — 1 000 доллар (ҳозирда 2 000 доллар);

⏺темир йўл ва дарё транспортида — 500 доллар (ҳозирда 1 000 доллар);

⏺автомобил (пиёда) ўтказиш пунктлари орқали — 300 доллар;

⏺халқаро курьерлик жўнатмалари орқали — ойига 200 доллар (ҳозирда бир чоракда 1 000 доллар);

⏺халқаро почта жўнатмалари орқали — 100 доллар (ўзгармаган).

Бундан ташқари, божсиз товар олиб кириш лимитидан фойдаланиш учун фуқаро пиёда ёки автомобилда кириб келаётган пайтда камида 2 кун, самолётда келаётганида эса камида 3 кун Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида бўлиши керак.

Шундай қилиб, ҳозирда бир чоракда 1 000 долларгача курьерлик жўнатмаларини божсиз олиб кириш имконияти бор. Бироқ, 1 майдан бу лимит ойига 200 долларгача камаяди.

⚠️Бу эса аҳоли учун хориждан онлайн харидлар қилиш имкониятини кескин чеклайди.

Ҳаво транспорти орқали лимит 2 000 доллардан 1 000 долларга пасайиши ва 3 кунлик талаб киритилиши эса ноқонуний мобил телефонлар олди-сотдиси сабаб бозордаги iPhone нархларига таъсир қилади.

@bankir
04/20/2025, 06:02
t.me/bankir/6417
BA
Банкир
61 497 subscribers
153
330
18 k
“Трастбанк”нинг Юнусобод БҲМсида босқинчилик бўлди

Бугун соат 16:30 ва 17:00 оралиғида “Трастбанк”нинг Юнусобод туманида жойлашган “Туркистон” БҲМсига ниқоб кийган шахс ҳужум қилган.

Бироқ банк ходимлари томонидан юборилган фавқулодда қўнғироқ асосида зудлик билан ҳодиса жойига Миллий гвардия ходимлари етиб келиб, босқинчилик ҳаракатини бартараф этган ва гумондор шахсни қўлга олган.

Гумондорнинг қўлидаги қурол эса ўйинчоқ тўппонча экани аниқланган.

“Трастбанк” ахборот хизмати банк ходимлари ва мижозларига ҳамда БХМ кассасида мавжуд бўлган пул маблағларига ҳеч қандай зиён етказилмаганини маълум қилди.

@bankir
04/18/2025, 19:30
t.me/bankir/6416
BA
Банкир
61 497 subscribers
86
53
16 k
❌ Кутилган ҳолат: нақд пул ечиб, комиссияга пул йўқотдингиз

✅ Salom Card билан реал ҳолат: нақд пул ечдингиз ва комиссияни қайтариб олдингиз

TBC Bank’дан Salom Card орқали 10 миллион сўмгача нақд пул ечиб олиш учун тўланган комиссияни қайтариб олишингиз мумкин. Комиссия кейинги ойда ҳисобингизга қайтарилади.

📲 TBC UZ иловасида картани расмийлаштиринг

Salom Card билан тежаш қулай.

Реклама
04/18/2025, 18:54
t.me/bankir/6415
BA
Банкир
61 497 subscribers
38
299
19 k
Бугунги кунда Ўзбекистонда 36 та банк бўлиб, уларнинг Телеграмдаги расмий каналлари билан қуйида танишишингиз мумкин.

Марказий банк – @centralbankuzbekistan

Давлат банклари
1 Ўзмиллийбанк — @nbu_official
2 Ўзсаноатқурилишбанк — @sqbuz
3 Агробанк — @AgrobankChannel
4 Микрокредитбанк — @mikrokreditbank
5 Халқ банк — @xalqbankinfo
6 Бизнесни ривожлантириш банки — @brb_uzb
7 Туронбанк — @turonbankuz
8 Асакабанк — @Asakabank_official
9 Алоқабанк — @aloqabank

Бошқа банклар
10 Пойтахт банк — @bank_poytaxt
11 Гарант банк — @garantbankuz_official
12 Ҳамкорбанк — @Hamkorbankuz
13 Ипак Йўли банк — @ipakyulibankuz
14 Зираат Банк — @ziraatbankuzbekistan
15 Трастбанк — @trustbankuz
16 Ипотека-банк — @ipotekabankofficial
17 КДБ Банк — @kdbuzbekistan
18 TBC Bank — @tbc_bank_uzb
19 Универсал банк — @myuniversalbank
20 Капиталбанк — @kapital24
21 Octobank — @Octobank_AJ
22 Давр-банк — @davrbankuz
23 ИнФинБанк — @Infin_bank_bot
24 Asia Alliance Bank —@asiaalliancebank
25 Ориент Финанс банк — @orientfinansbank
26 AVO bank — @avouzbank
27 Mybank — @mybank_uzb
28 Тенге Банк — @Tengebankuz
29 Yangi bank — @yangibank_official
30 Аnor bank — @anorbank
31 Uzum bank — @uzumbank
32 Smart bank — @smart_bank_uz
33 Apex bank — @apexbank_uzb
34 Hayot bank — @hayotbank_uz
35 Эрон "Содерот" банк — ҳозирча йўқ
36 Евроосиё Банки — ҳозирча йўқ

@bankir
04/18/2025, 15:58
t.me/bankir/6414
BA
Банкир
61 497 subscribers
58
17
17 k
Доллар пасайди

21 апрель куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 938,20 сўмдан (-26,23 сўм) ҳисобланади.

@bankir
04/18/2025, 14:00
t.me/bankir/6413
BA
Банкир
61 497 subscribers
62
15
16 k
Президент Шавкат Мирзиёев бугунги йиғилишда глобал иқтисодий ҳолатга тўхталди:

“Ҳозирги дунё аввалгидек эмас. Гап тариф ёки уларни миқдорида ҳам эмас.

Узоқ йиллар давомида давлатлар ўртасида барқарор муносабатлар ва ўзаро ишончни таъминлаган халқаро институтлар, улар ишлаб чиққан қоида ва нормалар бугун самарасиз бўлиб бораяпти”

Биргина юқори тарифлар оқибатида халқаро савдо ҳажми 3,5 трлн долларга қисқариб, дунёдаги инфляция даражаси 7,5-8 фоизга кўтарилиши ҳақида прогнозлар берилмоқда.

@bankir
04/18/2025, 13:22
t.me/bankir/6412
BA
Банкир
61 497 subscribers
129
18 k
04/18/2025, 10:49
t.me/bankir/6411
BA
Банкир
61 497 subscribers
69
124
16 k
Пойтахтда уйлар ижараси нархи пасаймоқда

Тошкентда 1 ва 2 хонали хонадонлар учун ижара нархлари тезроқ арзонлашмоқда.

МҲТИ таҳлилларига кўра, январ—март ойларида 1,2 ва 3 хонали уйларнинг ўртача ижара нархи ўтган йилнинг мос даврига нисбатан сезиларли арзонлади.

Бир йил ичида ўртача таъмирдаги 1 хонали уйлар нархи 356 доллардан 296 долларгача пасайди.

Худди шу даврда тўлиқ таъмирланган 1 хонали уйлар нархи 472 доллардан 411 долларгача тушди.

Ўртача таъмирланган хонадонлар учун нисбатан арзон ва қиммат ижара нархлари қуйидаги туманларда:

Энг арзон:
⏺️Сергели:
1 хонали – 297 доллар
2 хонали – 373 доллар
3 хонали – 432 доллар
4 хонали – 443 доллар
⏺️Олмазор:
1 хонали – 287 доллар
2 хонали – 347 доллар
3 хонали – 408 доллар
4 хонали – 474 доллар

Энг қиммат:
⏺️Шайхонтоҳур:
1 хонали – 345 доллар
2 хонали – 462 доллар
3 хонали – 582 доллар
4 хонали – 617 доллар
⏺️Яккасарой:
1 хонали – 381 доллар
2 хонали – 528 доллар
3 хонали – 616 доллар
4 хонали – 700 доллар

Тўлиқ таъмирланган уйларнинг ижара нархи бўйича энг арзон ва энг қиммат туманлар эса қуйидагича:

Энг арзон:
⏺️Сергели:
1 хонали – 327 доллар
2 хонали – 417 доллар
3 хонали – 513 доллар
4 хонали – 641 доллар
⏺Учтепа:
1 хонали – 386 доллар
2 хонали – 450 доллар
3 хонали – 534 доллар
4 хонали – 625 доллар

Энг қиммат:
⏺️Миробод:
1 хонали – 484 доллар
2 хонали – 731 доллар
3 хонали – 1027 доллар
4 хонали – 1328 доллар
⏺️Шайхонтоҳур:
1 хонали – 521 доллар
2 хонали – 732 доллар
3 хонали – 1093 доллар
4 хонали – 1381 доллар

@bankir
04/18/2025, 10:49
t.me/bankir/6410
BA
Банкир
61 497 subscribers
84
37
18 k
Доллар тушади

21 апрель куни амал қиладиган доллар курси 🔽24-25 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Mikrokreditbank — 12 940
BRB — 12 930
Asakabank — 12 930
NBU — 12 930
SQB— 12 930

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Poytaxt bank — 12 965
APEX BANK — 12 965
Asakabank — 12 970
Anorbank — 12 970

@bankir
04/18/2025, 08:46
t.me/bankir/6409
BA
Банкир
61 497 subscribers
115
87
19 k
Микроқарзлар “даври” тугайдими?

Марказий банк томонидан тақдим қилинган инфографикада, Ўзбекистонда 2023-2024 йилларда аҳолига ажратилган кредитлар улушини кўриб турибсиз.

2023 йилда автокредитлар 36 фоиз билан энг оммабоп кредит тури бўлган эди. Бироқ 2024 йилда микроқарзлар катта фарқ билан ўтиб кетди.

Банклар 2024 йилда аҳолига 104,7 трлн сўм кредит берди. Бу 2023 йилги 100 трлн сўмга нисбатан бирозгина ўсди холос.

Шунга қарамай, ўтган йили ажратилган кредитларда микроқарзлар улуши 44 фоиз бўлди. 2023 йилда 28 фоиз эди.

Автокредитлар бу сафар 16 фоизгача қисқарди — 2023 йилда 36,6 трлн сўм автокредит берилган бўлса, 2024 йилда 17,1 трлн сўмгача камайди.

Нега “ҳамма” микроқарз олишни бошлади?

Микроқарзларнинг оммабоп бўлиб кетишига ўтган йилдан бошлаб уларга лимит 50 млн сўмдан 100 млн сўмгача оширилгани сабаб бўлди.

Онлайн банкинг ривожланиши ҳам бунга туртки бўлди. Банклар уйдан чиқмасдан ортиқча ҳужжатларсиз ва кафилларсиз 100 млн сўмгача микроқарз олиш имкониятини яхшилади.

Биргина декабрь ойининг ўзида 5,1 трлн сўм микроқарз ажратилди. Бу бутун бошли 2024 йилда ажратилган автокредит ёки ипотека кредитларининг 30 фоизи дегани.

2025 йилда ҳам микроқарзлар оммабоп бўладими? Ҳозирча ҳа.

Йилнинг биринчи икки ойида аҳолига ажратилган микроқарзлар қолдиғи 76 фоизга ўсди.

Бироқ, Марказий банк микроқарз ажратишда банкларга 25 фоизлик чегара белгилашни режа қилмоқда.

Бир нечта фаол микроқарз ажратаётган банкларда бу чегара 25 фоиздан баланд ҳисобланади.

2023 йилда автокредитларга ҳам худди шундай чегара белгиланган эди. Натижада банкларда автокредит ажратиш кескин камайиб кетди.

Агар Марказий банк амалда ушбу чегарани микроқарзларга ҳам қўлласа, уларнинг “даври” ўз якунига етиши мумкин.

@bankir
04/17/2025, 15:16
t.me/bankir/6408
BA
Банкир
61 497 subscribers
75
29
18 k
Доллар пасайди

18 апрель куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 964,43 сўмдан (-30,16 сўм) ҳисобланади.

@bankir
04/17/2025, 14:01
t.me/bankir/6407
BA
Банкир
61 497 subscribers
56
119
20 k
Банкларга балансга олинган мол-мулкларни тўғридан тўғри сотишга рухсат берилмоқда

Президент қарор билан 1 майдан банклар балансидаги мол-мулкларни тезроқ сотиш имконияти яратилмоқда.

Бунда давлат улуши 50 фоиз ёки ундан ортиқ бўлган банкларга ва улар ҳузуридаги инвестиция компанияларига қарздорлик ҳисобига тушган мол-мулкларни аукционсиз, бозор нархида, тўғридан-тўғри сотишга рухсат берилмоқда.

Банклар балансдаги активларни кредит, бўлиб тўлаш, лизинг ёки бошқа қонунда тақиқланмаган битимлар асосида сотиши мумкин бўлади.

Шунингдек, банк балансидаги фойдаланилмаётган бинолар ва ускуналар негизида тўхтаб қолган ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш фаолияти тикланади. Улар тайёр бизнес сифатида инвесторларга сотилади.

2025 йил 1 сентябрдан бошлаб судга берилган даъволарни соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиш учун максимал баҳолар оширилади:

⏺Юридик шахслар учун — БҲМнинг 150 бараваригача;
⏺Якка тартибдаги тадбиркорлар учун — 100 бараваригача;
⏺Жисмоний шахслар учун — 50 бараваригача.

@bankir
04/17/2025, 10:59
t.me/bankir/6406
BA
Банкир
61 497 subscribers
88
38
18 k
Доллар тушади

18 апрель куни амал қиладиган доллар курси 🔽28-29 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asakabank — 12 970
Anorbank — 12 965
NBU — 12 960
Universalbank — 12 960

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

APEX bank — 12 995
Davrbank — 13 000
Aloqabank — 13 005
Kapitalbank — 13 005

@bankir
04/17/2025, 08:39
t.me/bankir/6405
BA
Банкир
61 497 subscribers
113
32
20 k
Доллар яна 13 000 сўмга яқинлашди

17 апрель куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 994,59 сўмдан (+13,70 сўм) ҳисобланади.

@bankir
04/16/2025, 14:03
t.me/bankir/6404
BA
Банкир
61 497 subscribers
106
76
20 k
🔥“НКМК” 2 млрд доллардан ошиқ фойда олди

Ўзбекистондаги энг йирик солиқ тўловчи — “Навоий кон металлургия комбинати” (НКМК) компанияси 2024 йилда 2,1 млрд доллар фойда олди.

Бу 2023 йилга нисбатан 44,6 фоизга кўпроқ. Ўшанда компания 1,5 млрд доллар фойда кўрганди.

Бундан ташқари “НКМК” ўтган йили 1,45 млрд доллар (+42,2 фоиз) фойда солиғи ҳам тўлади.

Комбинат давлат компанияси бўлгани учун фойдаси ҳам давлатга тегишли. Масалан, 2022 йилги барча фойдани давлат диведенд кўринишида ўзига олганди.

Режага кўра, “НКМК” учун 2025 йилда IPO бўлиб ўтиши керак.

“НКМК” асосан олтин қазиб олиш ва қайта ишлаш билан шуғулланади. Ўзбекистонга валюта тушумининг катта қисми билвосита (МБ олтинни улардан олади) ушбу компания орқали кириб келади.

Ўтган йил олтин учун тарихий бўлди дейиш мумкин. Йил давомида олтин нархи бир неча бор рекордларни қайд этди.

Бу ҳолат 2025 йилда ҳам давом этаётганини инобатга олсак, “НКМК” фойдаси бу йил ҳам ўсишда давом этиши кутилмоқда.

Мана олтин нархлари ўсиши Ўзбекистонга қанчалик фойда беради.

Юқори нарх сабаб захираларимиз ҳам рекорд даражада бўлиб турибди.

@bankir
04/16/2025, 11:20
t.me/bankir/6403
BA
Банкир
61 497 subscribers
69
33
16 k
Доллар кўтарилади

17 апрель куни амал қиладиган доллар курси 🔼15-16 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

SQB — 12 950
Anorbank — 12 950
NBU — 12 950
Universalbank — 12 950

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

APEX bank — 12 985
Aloqabank — 12 990
Davrbank — 12 990
Anorbank — 12 990

@bankir
04/16/2025, 08:46
t.me/bankir/6402
BA
Банкир
61 497 subscribers
47
126
17 k
❗️Олтин яна рекорд қўйди

Бугун Марказий банк томонидан олтин қуймаларига навбатдаги рекорд нарх белгиланди. 1 гр учун нарх биринчи марта 1,4 млн сўмдан ўшди.

5 гр қуйма нархи 7 млн сўмга баҳоланган бўлса, 100 гр қуйма нархи 141 млн сўмгача ошди.

Жаҳонда ҳам олтин нархи троя унцияси учун илк бор 3 285 долларга етди. 1 гр соф олтин нархи 105,5 долларга баҳоланмоқда.

Таҳлилчилар олтин нархи йил охирида 3 700 доллар атрофида бўлишини кутмоқда. 2026 йил ўрталарида эса нарх 4 000 долларга чиқиши прогноз қилинмоқда.

@bankir
04/16/2025, 08:06
t.me/bankir/6401
BA
Банкир
61 497 subscribers
45
382
19 k
Банкларда бўш иш ўринлари

Канал орқали баъзи банклардаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот бериб бормоқдамиз. Бунда “hh.uz” порталига жойлаштирилган вакансиялардан фойдаланилмоқда.

“Анорбанк”да ҳозирда 18 та бўш иш ўринлари бор. Улар орасида маълумотлар таҳлилчиси, администратор, бизнес таҳлилчиси ва дастурчи кабилар бор.
Батафсил

Uzum компанияси эса 88 та фаол вакансия жойлаштирган. Маълумотлар таҳлилчиси, PR менежери, SMM менежери, бизнес таҳлилчиси ва бошқа бир қанча йўналишларда ходимлар қидирилмоқда.
Батафсил

“ТBC Bank”да — 8 та. Булар мижозларга хизмат кўрсатиш оператори, ҳукумат билан алоқалар координатори, маҳсулот менежери ва бошқалар.
Батафсил

“Ҳамкорбанк”да ҳозирда умумий 55 та бўш иш ўрни бор. Улар орасида тизим администратори, Call-марказ оператори, бизнес таҳлилчиси, тизим таҳлилчиси ва бошқалар мавжуд.
Батафсил

“Инфинбанк”да айни пайтда 12 та бўш иш ўрни бор. Тизим таҳлилчиси, мувофиқлик менежери, администратор, бухгалтер ва бошқа номзодлар ишга таклиф қилиняпти.
Батафсил

“Аво банк”да — 41 та. Булар дизайнер, молиявий назоратчи, маҳсулот таҳлилчиси, бухгалтер, бизнес таҳлилчиси ва бошқа мутахасисслар.
Батафсил

“Тенге банк”да айни пайтда 18 та бўш иш ўрни бор. Тадбир менежери, PR менежери, бухгалтер, энергетика муҳандиси ва бошқа номзодлар ишга таклиф қилиняпти.
Батафсил

“Миллий банк” 18 та бўш иш ўрни учун эълон қўйган. Улар орасида иқтисодчи, маҳсулот менежери, мувофиқлик менежери ва бизнес таҳлилчиси каби вакансиялар бор.
Батафсил

“Капиталбанк”да — 29 та. PR менежери, аудитор, бизнес таҳлилчиси, бизнес мураббий ва бошқа бир қанча вакансиялар эълони берилган.
Батафсил

“Ипак йўли банки” 16 нафар мутахассис қидирмоқда — Дастурчи, маҳсулот менежери, таҳлилчи, бухгалтер ва бошқалар.
Батафсил

Банклар жойлаштирган вакансиялардан келиб чиқиб, сўнги ҳафталарда таҳлилчиларга талаб ошганини кўриш мумкин.

Бундан ташқари қуйида “Click” ва “Payme” компаниялари жойлаштирган вакансиялар билан ҳам танишишингиз мумкин.

“Click” да ҳозирда 28 та бўш ўрни мавжуд. Булар дастурчи, тизим таҳлилчиси, маҳсулот менежери, маркетинг менежери ва бошқалар.
Батафсил

“Payme”да эса — 49 та. Дастурчи, маҳсулот таҳлилчиси, SMM менежери ва таржимон каби вакансиялар жойлаштирилган.
Батафсил

Банкларнинг Телеграмдаги HR саҳифалари билан бу ерда танишиш мумкин — https://t.me/Bankir/5829

@bankir
04/15/2025, 17:41
t.me/bankir/6400
BA
Банкир
61 497 subscribers
167
100
17 k
Отабек Бакиров “Инфинбанк” Кузатув кенгаши аъзосига айланди

Иқтисодчи Отабек Бакиров “Инфинбанк” Кузатув кенгаши аъзоси этиб сайланди.

“Инфинбанк”нинг асосий акциядори (56,42 фоиз) Фарҳод Мамажонов ўз хоҳишига кўра банк Кузатув кенгашидан чиқишга қарор қилди.

@bankir
04/15/2025, 16:38
t.me/bankir/6399
BA
Банкир
61 497 subscribers
63
10
17 k
Доллар кўтарилди

16 апрель куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 980,89 сўмдан (+11,33 сўм) ҳисобланади.

@bankir
04/15/2025, 14:02
t.me/bankir/6398
BA
Банкир
61 497 subscribers
52
16
16 k
Bellissimo Pizza “Ishta-Hа!” боксини тақдим этади! 🍕
Атиги 49 000 сўм!

Пепперони пицца (20 см), товуқли стрипслар (3 дона) ва картошка фрига ҲА денг!

Унумлими? Ҳа!
Мазалими? Ҳа!
Тезкорми? Ҳа!

Bellissimo Pizza’да буюртма қилинг!

Реклама
04/15/2025, 13:48
t.me/bankir/6397
BA
Банкир
61 497 subscribers
39
30
15 k
“Банкир” канали бугунги кунда банклар томонидан таклиф қилинаётган доллардаги энг юқори фоизли омонатлар рўйхатини тақдим қилади:

🏦Анорбанк
Фоизи — 8%
Муддати — 24 ой
Минимал сумма — 1000 $
Омонат очиш усули — Мобил илова
батафсил

🏦Универсалбанк
Фоизи — 8%
Муддати — 18 ой
Минимал сумма — 200$
Омонат очиш усули — Банк офиси
батафсил

🏦МКБанк
Фоизи — 7,5%
Муддати — 36 ой
Минимал сумма — 1000$
Омонат очиш усули — Банк офиси
батафсил

🏦Давр банк
Фоизи — 7,5%
Муддати — 25 ой
Минимал сумма — 100 $
Омонат очиш усули — Банк офиси
батафсил

🏦Агробанк
Фоизи — 7%
Муддати — 24 ой
Минимал сумма — 100 $
Омонат очиш усули — Мобил илова
батафсил

🏦Туронбанк
Фоизи — 7%
Муддати — 18 ой
Минимал сумма — 100$
Омонат очиш усули — Банк офиси
батафсил

Банкларда омонатни муддатидан олдин ечиб олганингизда шартлар ўзгариши мумкин. Тўлиқ маълумот олиш учун батафсил орқали банкларнинг расмий сайтига ўтиш тавсия қилинади.

@bankir
04/15/2025, 12:58
t.me/bankir/6396
BA
Банкир
61 497 subscribers
30
13
14 k
Самарқанд вилоятида ASIA ALLIANCE BANK 25 та маҳаллада иш олиб бормоқда, ҳар бирига махсус банкирлар ва ёрдамчи агентлар тайинланган бўлиб, улар тадбиркорликни ривожлантириш ва ҳаёт шароитларини яхшилашда ёрдам бермоқда.

2025 йил давомида Нуробод ва Тойлоқ туманларида жойлашган 25 та маҳаллада банк томонидан 256 та микролойиҳалар амалга оширилди, бу эса кўплаб одамларни бандлигини таъминлашга ҳамда иш ўринлари яратишга хизмат қилди.

Бундан ташқари, маҳалла дастурлари доирасида банк томонидан жисмоний шахслар учун 200 миллион сўм ва юридик шахслар учун 2 миллиард сўмдан ортиқ миқдорда имтиёзли кредитлар ажратди.

Шунингдек ASIA ALLIANCE BANK томонидан ҳудудларни ривожлантириш ва тадбиркорликни қўллаб қувватлаш борасида юқорида кўрсатилган ишларни йил охиригача давомий кўринишда жадал суратларда давом эттириш режалаштирилган.

Реклама
04/15/2025, 12:29
t.me/bankir/6395
BA
Банкир
61 497 subscribers
74
23
15 k
Коммунал хизматлар ҳамон инфляция кутилмаларига энг катта босим ўтказмоқда

Март ойида аҳолининг инфляцион кутилмалари 14,2 фоизни ташкил қилди. Бу февралдаги 15,3 фоизлик жуда юқори кутилмадан паст бўлди.

Тадбиркорларнинг нархлар ошиши бўйича кутилмалари ҳам 0,8 фоизга пасайиб, 13 фоиз бўлди.

Аҳоли ҳам, бизнес вакиллари ҳам коммунал хизматларнинг қимматлашиши инфляцияга энг кўп босим ўтказади деб ҳисобламоқда.

Маълумот учун, 1 майдан бошлаб электр энергияси ва табиий газ учун нархлар оширилади.

Шу тариқа ҳар йили 1 майда инфляцияни инобатга олган ҳолда нархлар қайта кўриб чиқилади.

Даромадлар кесимида 5 млн сўмдан кўпроқ даромад қиладиганлар инфляцияни юқорироқ бўлади деб ҳисобламоқда.

@bankir
04/15/2025, 11:23
t.me/bankir/6392
BA
Банкир
61 497 subscribers
23
16 k
04/15/2025, 11:23
t.me/bankir/6394
BA
Банкир
61 497 subscribers
23
17 k
04/15/2025, 11:23
t.me/bankir/6393
BA
Банкир
61 497 subscribers
70
19
17 k
Доллар кўтарилади

16 апрель куни амал қиладиган доллар курси 🔼13-14 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Anorbank — 12 940
BRB — 12 940
NBU — 12 940
Asakabank — 12 930

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Aloqabank — 12 980
Davrbank — 12 980
Asia Alliance bank — 12 980
APEX BANK — 12 980

@bankir
04/15/2025, 08:55
t.me/bankir/6391
BA
Банкир
61 497 subscribers
26
99
17 k
Янги олтин прогнози — 3 700 доллар

Goldman Sachs 2025 йил учун олтин прогнозини янгилади. Кутилма — йил охиригача 3 700 доллар (троя унцияси учун).

Таҳлилчилар 2026 йилнинг ўрталарига келиб олтин 4 000 долларга чиқишини прогноз қилмоқда.

UBS ҳам олтин прогнозини янгилади ва жорий йилда нарх 3 500 долларгача чиқишини кутмоқда.

Янги прогнозлар олтин нархи рекорд даражага — 3 245 долларга етганидан сўнг эълон қилинди.

Goldman Sachs йил бошида қимматбаҳо метал нархи максимум 3 000 доллар атрофида бўлишини кутаётган эди. Энг охирги прогноз 3 300 доллар эди.

Бироқ АҚШнинг импорт божлари ва Хитой билан савдо уруши нафақат олтин, балки бошқа активларга ҳам кутилмаган таъсир кўрсатди.

Айни пайтда олтин нархи 3 230 доллар атрофида бўлиб турибди. Марказий банкнинг олтин қуймалари эса 1 гр учун 1,38 млн сўмдан сотилмоқда.

@bankir
04/15/2025, 07:52
t.me/bankir/6390
BA
Банкир
61 497 subscribers
69
26
18 k
Доллар пасайди

15 апрель куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 969,56 сўмдан (-10,77 сўм) ҳисобланади.

@bankir
04/14/2025, 14:01
t.me/bankir/6389
BA
Банкир
61 497 subscribers
99
37
20 k
Марказий банк нақд пулсиз тўловларда ягона QR код яратмоқчи

Бу орқали фуқаролар хоҳлаган мобил иловасини танлашлари ва тўловни амалга оширишлари мумкин бўлади.

Ҳозирда савдо нуқталарида тадбиркорлар томонидан QR-кодли бир нечта тахтачалар ўрнатилган, бу эса харидорларга ноқулайликлар туғдиради.

“Биз ягона стандарт яратишни мақсад қилганмиз. Унга кўра, ташкилотда QR-код ўрнатилади ва мижоз унинг ёрдамида ўзи хоҳлаган мобил илова ёки тўлов хизмати орқали тўловни амалга ошириш имкониятига эга бўлади”, — дейди Марказий банк вакили.

Бундай тизимни ишлаб чиқиш учун бир йил керак бўлиши айтилмоқда.

@bankir
04/14/2025, 13:09
t.me/bankir/6388
BA
Банкир
61 497 subscribers
72
52
20 k
Uzcard 2024 йилда қарийб 1 трлн сўм фойда олди

Uzcard тўлов тизими 2024 йилда умумий 955,7 млрд сўм соф фойда олди. Бу 2023 йилга нисбатан 62,9 фоизга кўпроқ дегани.

Агарда банклар билан солиштирадиган бўлсак, ўтган йили фақат 4 та банк Uzcard’дан кўра кўпроқ фойда олишга эришди — “Миллий банк”, СҚБ, “Капиталбанк” ва “Ҳамкорбанк”.

2022 йилда Uzcard’нинг 75 фоизлик давлат улуши қолган эгаларига 210 млрд сўмга сотилганди.

@bankir
04/14/2025, 10:48
t.me/bankir/6387
BA
Банкир
61 497 subscribers
63
18
19 k
Доллар тушади

15 апрель куни амал қиладиган доллар курси 🔽10-11 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Anorbank — 12 955
Asakabank — 12 950
SQB — 12 945
NBU — 12 940

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Anorbank — 12 990
Aloqabank — 12 990
Davrbank — 12 990
Kapitalbank — 12 995

@bankir
04/14/2025, 08:49
t.me/bankir/6386
BA
Банкир
61 497 subscribers
78
73
13 k
Банклараро тўловларни қабул қилиш 21:00 гача узайтирилди.

@bankir
04/11/2025, 17:48
t.me/bankir/6385
BA
Банкир
61 497 subscribers
61
115
16 k
11 апрель. Банклараро тўловларни қабул қилиш 20:00 гача узайтирилди.

@bankir
04/11/2025, 14:33
t.me/bankir/6384
BA
Банкир
61 497 subscribers
67
31
16 k
Доллар кўтарилди

14 апрель куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 980,33 сўмдан (+11,95 сўм) ҳисобланади.

@bankir
04/11/2025, 14:00
t.me/bankir/6383
BA
Банкир
61 497 subscribers
59
42
16 k
Аёллар сабаб 2025 йилда ипотека кредити олувчилар кўпаймоқда

2025 йил I чоракда Ўзбекистонда ипотека кредити олувчилар сони ўтган йилга нисбатан 527 нафарга кўпайиб, 15 минг кишига етди.

Ўтган йили мамлакатда ипотека кредити олувчилар кескин камайган эди. Бу йил эса аёллар туфайли ўсиш кузатилди.

Уч ойда 5,6 минг аёл уй сотиб олиш учун кредит расмийлаштирган. Бу 2024 йилга нисбатан 749 нафарга кўпроқ.

Эркакларда ипотека кредити олиш 2024 йилга нисбатан бироз камайган — 222 нафарга.

Ажратилган жами ипотека кредитлари миқдори 4,46 трлн сўмни ташкил қилди. Кредитларнинг 75 фоизи янги уйларга ажратилмоқда. 2024 йилда бу кўрсаткич 65 фоиз эди.

Ипотека кредитларининг ўртача фоиз ставкалари бир неча йиллик энг паст даражага тушди.

Банклар ҳисобидан ипотека ўртача 24,5 фоиздан 23,4 фоизга пасайган бўлса, давлат ҳисобидан ипотека 17,8 фоиздан 16,9 фоизгача пасайди.

@bankir
04/11/2025, 12:04
t.me/bankir/6382
BA
Банкир
61 497 subscribers
52
30
15 k
AVO platinum кредит картасини янги даражага олиб чиқдик 

AVO platinum — энди бу шунчаки кредит карта эмас, балки сизнинг фойда манбаингиз 💳🔥

Энг ёқимли янгилик:
💰AVO бонуслари = ҳақиқий пул

1 AVO бонус = 1 сўм. Картангиз билан тўланг — бонусларни қўлга киритинг — уларни исталган АVO картангизга пул кўринишида ўтказинг

АVO-манлар учун махсус таклифлар:
✨Биринчи харид учун 100% гача кешбек — 100 000 сўмгача бонус ҳисобингизга қайтарамиз
✨ Кредит лимитидан қилинган ҳар бир хариддан 1% кешбек — қанча кўп сарфласангиз, шунча кўп қайтариб оласиз
✨ Дўстларни таклиф қилганлик учун 25 000 AVO бонус — фойдани улашинг, янада кўпроғини қўлга киритинг

Ҳаммаси жуда оддий:
Харид қилинг — бонусларни йиғинг — уларни 1 га 1 сўмга алмаштиринг — яна шопингга отланинг!

AVO platinum — харажатларни фойдага айлантирувчи карта!

👉 Ҳозироқ расмийлаштиринг ва ўзингиз синаб кўринг: иловани юклаб олинг
Содиқлик дастурининг батафсил шартлари avo.uz сайтида

Реклама
04/11/2025, 10:31
t.me/bankir/6381
BA
Банкир
61 497 subscribers
60
21
16 k
Доллар кўтарилади

14 апрель куни амал қиладиган доллар курси 🔼12-13 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Anorbank — 12 945
Asakabank — 12 940
BRB — 12 940
NBU — 12 940

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Anorbank — 12 975
Xalq Banki — 12 975
Aloqabank — 12 980
Davrbank — 12 980

@bankir
04/11/2025, 08:43
t.me/bankir/6380
BA
Банкир
61 497 subscribers
49
100
17 k
⚡️Олтин тарихий рекордга чиқди

Бугун олтин нархлари троя унцияси учун илк бор 3 200 доллардан ошди. 1 гр соф олтин нархи айни пайтда халқаро биржаларда 103 долларга баҳоланмоқда.

Марказий банк ҳам олтин қуймалари учун рекорд нарх белгилади — 1 гр учун 1,37 млн сўм. 100 гр олтин қуймалари нархи бир кунда 4,4 млн сўмга кўтарилди.

Қуймаларни банклардан сотиб олиш мумкин. Қайси банкда қанча қуйма борлигини бу ердан билиб олсангиз бўлади.

Олтин нархи АҚШ томонидан қўйилган импорт божларини жаҳон иқтисодиётига таъсири сабаб ошмоқда.

АҚШ президенти Доналд Трамп божларга 90 кунлик пауза эълон қилгач, нархлар кескин кўтарилишни бошлади.

@bankir
04/11/2025, 07:52
t.me/bankir/6379
BA
Банкир
61 497 subscribers
24
14
17 k
“Микрокредитбанк” халқаро молиялаштириш имкониятларини кенгайтирмоқда

"Микрокредитбанк" ва Жаҳон банки гуруҳига кирувчи Халқаро инвестициялар кафолати агентлиги (MIGA) ўртасида 109,3 млн евро эквивалентида маблағлар жалб қилиш бўйича муҳим халқаро молиявий битим имзоланиши кутилмоқда.

Мазкур халқаро кафолат банкка ташқи молия бозорларидан янги маблағларни жалб қилиш имконини беради. Бу эса кичик ва ўрта бизнесни молиялаштириш, экспорт-импорт операцияларини қўллаб-қувватлаш каби устувор йўналишларга йўналтирилади.

Реклама
04/11/2025, 07:28
t.me/bankir/6378
BA
Банкир
61 497 subscribers
47
17
18 k
“Микрокредитбанк” Кузатув кенгашида ўзгаришлар бўлди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги директори Беҳзод Мусаев банк Кузатув кенгаши таркибидан чиқарилди.

Унинг ўрнига Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Ботир Зоҳидов Кузатув кенгаши таркибига киритилди.

Ботир Зоҳидов яқинда Беҳзод Мусаев ўрнига Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири этиб тайинланганди.

Зоҳидов бунгача Тошкент шаҳрида Шайхонтоҳур тумани ҳокими бўлиб ишлаб келаётган эди.

@bankir
04/10/2025, 17:20
t.me/bankir/6377
BA
Банкир
61 497 subscribers
115
188
19 k
BYD’дан қулай автокредитлар

BYD, Ипотека Банк ва Ориент Финанс Банк билан ҳамкорлигида сизга қулай ва ишончли автокредит дастурини таклиф этади!

Орзудаги автомобилни харид қилиш имконияти:
• Масалан, SONG PLUS DM-i Флагшип моделида 5 йил давомида 52 607 521 сўмгача тежанг.
• BYD CHAZOR Champion 120км Флагшип хариди сизга кунига атиги 135 985 сўмга тушади.

✅ Йиллик 18,9% дан 21,9% гача — шаффоф ва қулай фоиз ставкалари.
✅ Мослашувчан ва узоқ муддатли шартлар — кредит муддати 5 йилгача.

Энг талабгир BYD моделлари сиз учун:
• SONG PLUS DM-i CHAMPION
• SONG PRO DM-i CHAMPION
• CHAZOR

☎️ BYD алоқа маркази: 1811
Веб-сайт: https://bydauto.uz
Instagram | Facebook | Реклама
04/10/2025, 17:01
t.me/bankir/6376
BA
Банкир
61 497 subscribers
52
112
19 k
10 апрель. Банклараро тўловларни қабул қилиш 20:00 гача узайтирилди.

@bankir
04/10/2025, 14:49
t.me/bankir/6375
BA
Банкир
61 497 subscribers
68
15
18 k
Доллар пасайди

11 апрель куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 968,38 сўмдан (-4,93 сўм) ҳисобланади.

@bankir
04/10/2025, 14:00
t.me/bankir/6374
BA
Банкир
61 497 subscribers
63
44
19 k
Трамп божлар 90 кунга тўхтатилишини эълон қилди. Бозорлар ўз ўрнига қайтмоқда

Кеча АҚШ президенти Доналд Трамп импорт божлари учун 90 кунлик пауза эълон қилди. Бунда 10 фоизлик базавий тарифлар сақланиб қолади.

Шунга қарамасдан, Хитойга нисбатан тарифлар янада оширилган ҳолда — 125 фоизда сақлаб қолинади.

Трампнинг бу кутилмаган қарори молия бозорларига ижобий таъсир кўрсатди.

Олтин нархи троя унцияси учун 3 000 доллардан пастда эди. Бу хабардан сўнг нарх 3 130 долларгача ошди.

Bitcoin ҳам четда қолмади — нарх 75 000 доллардан 83 000 долларгача кўтарилди.

Фонд бозори ҳам “яшил” тусга кирди. Чоршанба кунини S&P 500 9,5 фоизлик, Nasdaq 12,2 фоизлик сезиларли ўсиш билан якунлади. Бошқа индекслар ҳам ўсишни кўрсатмоқда.

Импорт божларини 90 кунга тўхтатиб туриш ҳақидаги хабарлар анча аввал тарқаган эди. Бироқ, Оқ Уй буни дарҳол рад қилганди.

@bankir
04/10/2025, 12:47
t.me/bankir/6373
BA
Банкир
61 497 subscribers
224
40
20 k
Ўзбекистон расман Евроосиё тараққиёт банкига қўшилди

Бу бўйича ҳукумат томонидан тегишли қонун қабул қилинди.

Евроосиё тараққиёт банки 2006 йилда Россия ва Қозоғистон томонидан ташкил этилган.

2009 йилда Арманистон ва Тожикистон, 2010 йилда Беларус, 2011 йилда Қирғизистон ушбу банкка аъзо бўлган.

@bankir
04/10/2025, 10:36
t.me/bankir/6372
BA
Банкир
61 497 subscribers
71
30
19 k
Доллар тушади

11 апрель куни амал қиладиган доллар курси 🔽5-6 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asakabank — 12 950
BRB — 12 950
Anorbank — 12 950
SQB — 12 940

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Anorbank — 12 980
Xalq Banki — 12 980
Kapitalbank — 12 990
Davrbank — 13 000

@bankir
04/10/2025, 08:48
t.me/bankir/6371
BA
Банкир
61 497 subscribers
205
39
19 k
Эндиликда банклар четдан маблағ жалб қилиши билан уни қандай лойиҳаларга, қанча муддатга ва қайси шартда бериши ҳақида ҳокимларни хабардор қилади. Ҳокимлар эса тадбиркорлар ишлаб чиққан тайёр лойиҳаларни тўплаб, банкларга тақдим этади — Президент

@bankir
04/09/2025, 16:44
t.me/bankir/6370
BA
Банкир
61 497 subscribers
55
129
21 k
9 апрель. Банклараро тўловларни қабул қилиш 20:00 гача узайтирилди.

@bankir
04/09/2025, 14:28
t.me/bankir/6369
BA
Банкир
61 497 subscribers
79
20
19 k
Доллар кўтарилди

10 апрель куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 973,31 сўмдан (+12,93 сўм) ҳисобланади.

@bankir
04/09/2025, 14:01
t.me/bankir/6368
BA
Банкир
61 497 subscribers
225
114
20 k
ChatGPT энди Ўзбекистонда солиқ тўлайди

АҚШнинг OpenAI сунъий интеллект компанияси Ўзбекистонда ҚҚС тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди.

8 апрель куни ChatGPT чат-боти эгаси Солиқ қўмитасининг махсус платформасида ҳисобга олинди.

Ўзбекистонликлар ChatGPT‘дан бепул фойдаланишлари мумкин. Пуллик таъриф учун ойига 20 доллар тўлаш керак бўлади.

@bankir
04/09/2025, 11:00
t.me/bankir/6367
BA
Банкир
61 497 subscribers
45
45
19 k
“Микрокредитбанк” ва Германия банки ўртасида 30 млн евролик келишув имзоланди

“Микрокредитбанк” томонидан Германиянинг етакчи молиявий институтларидан бири — ODDO BHF SE банки билан 30 миллион Евро миқдорида ҳамкорлик келишуви (Фрамеwорк Агреэмент) имзоланди.

Мазкур келишув орқали “Микрокредитбанк” Ўзбекистондаги тадбиркорлик субъектларига — Германия ва бошқа Европа давлатларидан замонавий ускуналар, технологиялар ва хизматларни харид қилиш учун қулай молиялаштириш имкониятларини тақдим этади.

Келишув натижасида банк мижозлари қуйидаги афзалликларга эга бўлади:

⏺Узоқ муддатли ва қулай шартларда молиялаштириш;
⏺Германия ва Европа давлатларидан илғор технологиялар импорти учун молиявий кўмак;
⏺Экспорт кредит агентликлари кафолати орқали хавфсиз ва ишончли молиялаштириш;
⏺Халқаро тажрибага мос ва замонавий молиявий ечимлар.

Аввалроқ “Микрокредитбанк” Европа Инвестиция Банки билан 40 млн евролик меморандум имзолаган эди.

Реклама
04/09/2025, 10:29
t.me/bankir/6366
BA
Банкир
61 497 subscribers
73
19
18 k
Доллар кўтарилади

10 апрель куни амал қиладиган доллар курси 🔼13-14 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asakabank — 12 950
Poytaxtbank — 12 940
BRB — 12 935
Anorbank — 12 930

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Anorbank — 12 970
Xalq Banki — 12 975
Davrbank — 12 980
Tengebank — 12 980

@bankir
04/09/2025, 09:02
t.me/bankir/6365
BA
Банкир
61 497 subscribers
364
362
26 k
❗️Электр ва газ нархлари ҳар йили ошадиган бўлди

Энергетика вазирлиги электр энергияси ва табиий газ нархлари ҳар йили 1 майдан бир маротаба индексация қилинишини маълум қилди.

Бунда нархлар йиллик инфляциядан келиб чиққан ҳолда 10 фоиздан юқори бўлмаган миқдорда оширилади.

Шунингдек, 2025 йил 1 майдан бошлаб элект энергияси истеъмоли учун аҳолига қўшимча имтиёзли таъриф жорий қилинади.

Энди электр учун 200 кВт соатдан 500 кВт соатгача 1000 сўм эмас, 800 сўм тўланади. Янги таърифлар қуйидагича:

☯️ойига 200 кВт/соатгача 1 кВт/соат учун 600 сўм (ҳозирда 450 сўм);
☯️201 дан 500 кВт/соатгача — 800 сўм (900 сўм);
☯️501 дан 1000 кВт/соатгача — 1000 сўм (900 сўм);
☯️1001 дан 5000 кВт/соатгача — 1500 сўм (1 350 сўм);
☯️5 001 дан 10 000 кВт/соатгача — 1 750 сўм (1 575 сўм);
☯️ойига 10 000 кВт/соат ва ундан юқори — 2 000 сўм (1 800 сўм).

Аввалроқ нархлар ошиши 1 апрелдан 1 майга кечиктирилган эди.

@bankir
04/09/2025, 05:59
t.me/bankir/6364
BA
Банкир
61 497 subscribers
113
88
32 k
❗️Openbudget’да ютган маҳаллалар кейинги 2 та мавсумда қатнашолмайди

“Ташаббусли бюджет” жараёнларининг 2025 йилги 1 мавсуми якунларига кўра, 2 011 та маҳалла (жами маҳалла сонига нисбатан 21 фоиз) ғолиб деб топилди. Бунда, ушбу мавсум доирасида 329 та маҳалла илк маротаба ғолибликни қўлга киритди.

Бундан ташқари, 2024 йилги 2 мавсум доирасида ғолиб бўлган 826 та маҳалла ушбу мавсумда ҳам такроран ғолиб деб топилди.

⚠️Шу муносабат билан ушбу маҳаллалар учун жорий йилги 2 мавсум ҳамда 2026 йилги 1 мавсумларда танаффус берилади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мазкур маҳаллалар (шунингдек, ушбу маҳаллаларда жойлашган мактаб, боғча, тиббиёт муассасалари ва бошқа ташкилотлар) навбатдаги икки мавсум доирасида ўз лойиҳалари билан иштирокэта олмаслигини маълум қилди.

Танаффус бериладиган маҳаллаларнинг тўлиқ рўйхати билан мана бу ҳавола орқали танишиш мумкин.

@bankir
04/08/2025, 18:35
t.me/bankir/6363
BA
Банкир
61 497 subscribers
19
1
18 k
Тезкор хабарлар учун ишончли манзил аниқланди!

Энг сўнгги янгиликлардан тез, лўнда ва аниқ шаклда бохабар бўлишни истасангиз, ҳозироқ ушбу Телеграм каналига қўшилиб олинг! 👉👉 @uz24uzb
04/08/2025, 18:15
t.me/bankir/6362
BA
Банкир
61 497 subscribers
38
57
19 k
8 апрель. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00 гача узайтирилди.

@bankir
04/08/2025, 14:47
t.me/bankir/6361
BA
Банкир
61 497 subscribers
58
12
19 k
Доллар пасайди

9 апрель куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 960,38 сўмдан (-6 сўм) ҳисобланади.

@bankir
04/08/2025, 14:01
t.me/bankir/6360
BA
Банкир
61 497 subscribers
50
55
19 k
Давлат банклари коррупцияга қарши қандай курашмоқда?

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат ташкилотлари учун навбатдаги рейтингни эълон қилди.

Рейтингда давлат банклари қуйидагича балл олди:

☯️Миллий банк — 89 балл
☯️Саноатқурилишбанк — 89 балл
☯️Халқ банки — 85 балл
☯️Агробанк — 83 балл
☯️Асакабанк — 79 балл
☯️Бизнесни ривожлантириш банки — 78 балл
☯️Микрокредитбанк — 76 балл
☯️Туронбанк — 76 балл
☯️Алоқабанк — 55 балл

Бундан ташқари Марказий банк 94 балл билан кучли учликдан жой эгаллади. Ўтган йилги рейтингда Марказий банк 93 балл билан иккинчи ўринда эди.

@bankir
04/08/2025, 13:07
t.me/bankir/6359
BA
Банкир
61 497 subscribers
55
263
20 k
❗️ Кредит тарихингизга жиддий қаранг

Кредит тарихи ҳар кимда мавжуд бўлиб, банклар ва микромолия ташкилотларига қарз олувчининг қанчалик ишончли эканини баҳолашга ёрдам беради.

Кредит тарихи ёмон бўлган фуқаролар исталган пайтда банклардан қарз олиш имкониятини йўқотади. Айрим банклар ёки микромолия ташкилотлари гаров эвазига бозорга нисбатан анча юқори фоиз ставкасида қарз бериши мумкин.

Ўзбекистонликларнинг кредит тарихи “Кредит-ахборот таҳлилий маркази” кредит бюроси томонидан доимий баҳолаб борилади.

Бунда фойдаланувчилар кредит тарихидаги ўзгаришларни ойлар кесимида ҳам кузатиб бориши мумкин.

Қарз олувчилар 0 дан 500 гача бўлган оралиқдаги скоринг балл орқали баҳоланади ва ушбу оралиқ 5 гуруҳга бўлинади:

А – аъло (400-500 балл;
B — яхши (300-400 балл);
C — ўртача (200-300 балл);
D — қониқарли (100-200 балл);
E — ёмон (0-100 балл).

Кредит тарихини ушбу сайтлар орқали текшириш мумкин. Хизматдан бир йилда бир марта фойдаланиш бепул.

— portal.infokredit.uz/reports (хизмат нархи 15 000 сўм);
my.gov.uz орқали (хизмат нархи 13 500 сўм).

Тайёр ҳисоботларни “ҳаракатлар тарихи” бўлимидан юклаб олиш ёки кузатиш мумкин.

➡️Скоринг баллингизни КАТМ иловаси орқали ҳар куни бепул кузатиб борсангиз бўлади.

“Freeze” хизматидан фойдаланган ҳолда кредит тарихи бўйича маълумотларингизни чеклашингиз мумкин. Хизматнинг қулайлиги ҳақида бу ерда ўқинг.

Ушбу хизматдан фойдаланиш учун ҳозирда 12 600 сўм тўлов қилинади.

@bankir
04/08/2025, 10:44
t.me/bankir/6358
BA
Банкир
61 497 subscribers
27
19 k
04/08/2025, 10:29
t.me/bankir/6356
BA
Банкир
61 497 subscribers
27
19 k
04/08/2025, 10:29
t.me/bankir/6357
BA
Банкир
61 497 subscribers
32
27
16 k
“Микрокредитбанк” иштирокида миграция соҳасида меморандум имзоланди

Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонасида Ўзбекистон ва Германия ўртасида меҳнат миграцияси ва профессионал мобиллик соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган уч томонлама англашув меморандуми имзоланди.

Унда "Микрокредитбанк" Бошқарув раиси Ориф Бутаев, "International People IP GMbH and Co.KG" компанияси раҳбари Томас Фёрстер бошчилигидаги делегация, дипломатлар, шунингдек, онлайн тарзда "German Sparkassenstiftung for International Cooperation" ташкилотининг Ўзбекистондаги раҳбари Матиас Ванглер иштирок этди.

Меморандумга кўра томонлар Германиянинг гастрономия, логистика ва гўштни қайта ишлаш соҳаларидаги корхоналарига ишга жойлаштириш учун малакали ўзбекистонлик мутахассисларни танлаш ва тайёрлаш тизимини яратишга келишиб олди.

Шунингдек, немис томони тил ва касбий курслар ташкил этишдан тортиб виза олиш, уй-жой билан таъминлаш ва мигрантларни янги иш жойига мослаштиришда ёрдам беришгача бўлган ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёр эканлигини маълум қилди.

Реклама
04/08/2025, 10:29
t.me/bankir/6355
BA
Банкир
61 497 subscribers
59
23
17 k
Доллар бироз тушади

9 апрель куни амал қиладиган доллар курси 🔽3-4 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asakabank — 12 950
Poytaxtbank — 12 940
BRB — 12 940
Anorbank — 12 935

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Anorbank — 12 975
Xalq Banki — 12 980
Tengebank — 12 980
Kapitalbank — 12 985

@bankir
04/08/2025, 09:00
t.me/bankir/6354
BA
Банкир
61 497 subscribers
137
221
19 k
Глобал иқтисодиёт инқироз ёқасида

Апрель бошида АҚШнинг янги сайланган президенти Доналд Трамп бутун дунё давлатларига импорт божларини эълон қилди.

Шундан сўнг Хитой ҳам барча АҚШ маҳсулотларига 34 фоизлик бож жорий қилди. Натижада инвесторлар иқтисодий инқирозни кутишни бошлади ва бу бозорларга жиддий таъсир қилди.

Глобал фонд бозорлари бўйлаб тарихдаги энг йирик қулашлар кузатилди.

Энг барқарор деб қараладагин S&P 500 индекси 2 кунда 10 фоиздан кўпроқ тушди. Бундай ҳолат тарихда атига 4 марта содир бўлган эди:

⏺Октябрь, 1987 йил (Қора душанба)
⏺Ноябрь, 2008 йил (Глобал молиявий инқироз)
⏺Марть, 2020 йил (COVID-19)
⏺Апрель, 2025 йил.

Агарда ушбу индекс бугун ҳам пасайишда давом этиб, кунни “буқа бозори”га (сўнгги чўққисидан 20 фоизлик пасайиш) кирган ҳолда якунласа, тарихдаги энг йирик инқирозлардан бири содир бўлиши эҳтимоли ошади.

Бозордаги пасайишдан Bitcoin ҳам четда қолмади — унинг нархи 74 минг долларгача тушиб кетди. Бу 2024 йил ноябридан бери энг паст.

Инқироз пайтида одатда нархи ошадиган олтин ҳам арзонлай бошлади.

АҚШда бугун Фед раиси иштирокида ёпиқ ҳолда тезкор йиғилиш ўтказилиши эълон қилинди.

Иқтисодий инқирозни олдини олиш мақсадида АҚШда импорт божларини 90 кунга тўхтатиб туриш ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Бироқ Оқ Уй буни рад қилди.

АҚШ муросага келиши ва ечим топиши керак. Акс ҳолда бу тарихдаги энг йирик инқирозлардан бирига айланади. Агар аллақачон айланмаган бўлса.

📷: The Economist

UPD: Ҳозиргина Доналд Трамп Хитойга қўшимча 50 фоизлик божлар киритиш билан таҳдид қилди. Madness!

@bankir
04/07/2025, 18:43
t.me/bankir/6353
BA
Банкир
61 497 subscribers
86
13
18 k
Доллар кўтарилди

8 апрель куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 966,38 сўмдан (+19,18 сўм) ҳисобланади.

@bankir
04/07/2025, 14:00
t.me/bankir/6352
Search results are limited to 100 messages.
Some features are available to premium users only.
You need to buy subscription to use them.
Filter
Message type
Similar message chronology:
Newest first
Similar messages not found
Messages
Find similar avatars
Channels 0
High
Title
Subscribers
No results match your search criteria