Your trial period has ended!
For full access to functionality, please pay for a premium subscription
SS
Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
https://t.me/ssvuz
Channel age
Created
Language
Tajik
0.62%
ER (week)
9.1%
ERR (week)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Messages Statistics
Reposts and citations
Publication networks
Satellites
Contacts
History
Top categories
Main categories of messages will appear here.
Top mentions
The most frequent mentions of people, organizations and places appear here.
Found 727 results
🔴 🟦🟦🟦

❗️ЛОР маркази: Касалликлар асоратларининг олди олиниб, беморлар соғлом ҳаётга қайтарилмоқда

📆 Давлатимиз раҳбарининг 2023 йилдаги тегишли қарорига мувофиқ, Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил қилинган эди.

🏥 Муассаса ва унинг жойлардаги филиаллари юртимизда оториноларингологик ва бош-бўйин касалликлари профилактикаси, уларни эрта аниқлаш ҳамда даволаш дастурларини амалиётга татбиқ этиб келмоқда.

➡️ Жорий йилда муассасада амалга оширилган ишлар ва эришилган ютуқлар ҳақида унинг директори Улуғбек Ҳасанов батафсил маълумот берди.

💬 — Муассасага келган беморлар аввал маслаҳат-диагностика поликлиникасида кўрикдан ўтказилади. Бу ерда кунига 100 нафар беморни қабул қилиш имконияти мавжуд. Замонавий ускуналарда аниқ ташхис қўйиш амалиёти жорий этилган. Поликлиника илғор ЛОР-комбайнлари, офтальмологик тиббий ускуналар, сурдологик текширув қурилмалари ҳамда бошқа керакли жиҳозлар билан таъминланган.

📊 Ҳозирда ЛОР маркази нафақат юртдошларимиз, балки хорижий давлатлар фуқароларига ҳам сифатли тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда. 2025 йил бошидан буён бу ерда 30 нафарга яқин чет эллик беморларамбулатор, 15 нафардан зиёди эса стационар шароитда даволанди.

🩺 Сўнгги 3 ой давомида муассасада Кардионейрореабилитация ҳамда Юз-жағ жарроҳлиги бўлимлари ташкил этилиши билан аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш кўлами янада кенгайди.

📌 Жорий йилда марказимизда 450 дан ортиқ операциялар ўтказилди. Шундан 310 таси юқори технологик амалиётлардир. Муҳими, кохлеар имплантация, бурун ҳалқум ангиофибромаси, бурун ҳалқум муртаги ва бурун пастки чиғаноқлари электропарацияси каби юқори технологик мураккаб операциялар илк бор бажарилди.

🌐 Чет эллик ҳамкасбларимиз билан биргаликда юқори технологик қўшма операциялар ўтказиб, яхши натижаларга эришяпмиз. Жумладан, бу йил Исроил ва Хитойдан келган мутахассислар билан ноёб қўшма операциялар ўтказдик.

✅ Ўз ўрнида йил бошидан буён муассасада бажарилган энг ноёб амалиётдан иккитаси ҳақида алоҳида тўхталиб ўтмоқчиман.

📎 Биринчи бемор 23 ёшда бўлиб, унга икки томонлама сенсоневрал эшитиш заифлиги ташхиси қўйилди. Бу хасталикнинг хавфлилиги шундаки, уни вақтида даволамаса, бемор бир умрга кар бўлиб қолиши мумкин. Шифокорларимиз унда ноёб деб ҳисобланган амалиётни бажаришди. Яъни қулоқ чиғаноғи ичига имплант жойлаштирилди. Ҳозир беморнинг эшитиш қобилияти тикланди.

🟣 Иккинчи бемор — 17 ёшда. Ташхиси: бурун ҳалқум ангиофибромаси. Бу хасталик амалиётда кам учрайди. Қон кетиши ва мия ичида асорат қолдириши мумкинлиги билан хавфли. Ўтказилган мураккаб амалиётдан сўнг беморнинг аҳволи яхшиланди.

📍 Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар кўп тармоқли тиббиёт марказларининг оториноларингология бўлимлари марказнинг ҳудудий филиаллари ҳисобланади. Жойларда янги даволаш ва диагностика усулларини амалиётга татбиқ этишга ҳам аҳамият бериляпти. Жумладан, бу йил Бухоро ва Жиззах филиалларида бир қатор янги усуллар жорий қилинди.

🟢 Ҳудудларда аҳоли ўртасида сурункали ЛОР хасталиклари скрининги мунтазам ўтказиляпти. Марказнинг малакали шифокорлари жойларда бўлиб, маҳаллий мутахассислар иштирокида юқори технологик операцияларни бажармоқда.

📋 Бундан ташқари, муассасамиз шифокорлари замонавий даволаш ва ташхислаш усулларини кенг жорий қилиш мақсадида вилоятларда доимий равишда семинар ва маҳорат дарслари ташкил этиб келмоқда.

📝 Шунингдек, ҳудудларда фаолият олиб бораётган мутахассисларнинг ривожланган чет эл клиникаларида малака ошириши таъминланяпти. Бу йил Россиянинг академик И.П.Павлов номидаги Биринчи Санкт-Петербург давлат тиббиёт университети билан имзоланган меморандумимиз ҳам юртимизда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматни яхшилашга хизмат қилиши, шубҳасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
04/25/2025, 12:18
t.me/ssvuz/18210
🔴🟦🟦

❗️ССВ: Юртимизда “Соғломлаштириш ойлиги” бошланди

✅ Бугундан мамлакатимиз бўйлаб Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан давлат кўмагида ўтказилаётган “Соғломлаштириш ойлиги” бошланди.

💉 “Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!” шиори остидаги ушбу акция доирасида барча ҳудудларда ижтимоий ҳимояга муҳтож, камбағаллик реестрига киритилган аҳоли орасида касалликларни эрта аниқлаш ва беморларни яшаш ҳудудининг ўзида бепул соғломлаштириш кўзда тутилган.

🩺 Дастлаб асосан поликлиникаларда бепул тиббий кўрик ва скрининглар ташкил этилади. Ўзгалар парваришига муҳтож, кексалар, ётиб қолган ногиронлиги бор беморлар махсус мобил бригадалар томонидан уй шароитида текширувдан ўтказилади.

➡️ Тиббий кўрик натижасида аниқланган беморлар хавф омиллари, касаллик гуруҳлари (масалан, юрак-қон томир, эндокрин, руҳий, кўз касалликлари ва ҳоказо) бўйича тоифаларга ажратилади. Шундан сўнг хасталик ташхиси тасдиқланган юртдошларимиз учун индивидуал соғломлаштириш режаси тузилади.

💊 Амбулатор, уй шифохонаси ва кундузги стационарда саломатлигини тиклайдиган аҳоли вакилларига оилавий шифокорлик пункти ва поликлиникаларда мавжуд дори воситалари вилоят мутахассисларининг тавсиясига кўра оилавий шифокор кўрсатмаси асосида бепул берилади.

🏥 Туман марказий шифохонасида даволаниши режалаштирилган беморларга оилавий шифокор йўлланмаси, вилоят даражасидаги тиббиёт муассасаларида муолажа олиши тавсия этилганларга эса имтиёзли йўлланмалар расмийлаштирилади.

📌 Бажариладиган юқори технологик амалиётларнинг сарф-харажатлари Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қоплаб берилади. Ҳудудий ҳокимликлар билан биргаликда олис ва чекка ҳудудлардан беморларни вилоят марказига олиб келиш чоралари кўрилади.

📆 Эҳтиёжманд беморларга тезкор ва манзилли ёрдам кўрсатишга қаратилган мазкур ойлик шу йилнинг 25 май кунига қадар давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
04/25/2025, 08:55
t.me/ssvuz/18206
🔴 ⚖️👨‍💻👩‍💻💬

📍 Как мы ранее сообщали, в Самарканде проходит международная научно-практическая конференция на тему «Актуальные вопросы современной эндокринологии: от инноваций к реальной клинической практике».

📝 В повестке дня — глобальные вопросы, связанные с эндокринологической службой, сахарным диабетом, заболеваниями щитовидной железы, йододефицитом, ожирением, нейроэндокринологией и репродуктивным здоровьем населения.

📹 Подробнее в видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
04/24/2025, 17:38
t.me/ssvuz/18205
🔴 🟦🟦🟦

✅ Пойтахтимизда Республика қон қуйиш маркази томонидан "IVD EXPERT "компанияси ҳамкорлигида “Ўзбекистон Республикасида қон компонентлари хавфсизлигини таъминлашда инновацион технологияларнинг ўрни” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди.

📍 Тадбирда мамлакатимиздаги тегишли тиббиёт муассасалари ходимлари ҳамда Россия, Беларусь, Қозоғистон ва Грузия давлатлари мутахассислари иштирок этди.

💬 Таъкидланганидек, бу йўналишда юртимизда катта ишлар қилинмоқда. Аввало, “Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида”ги Қонун қабул қилиниб, соҳанинг ҳуқуқий асоси мустаҳкамланди. Унда қон ва унинг таркибий қисмларини топширишнинг инсон (донор) учун безарарлигини ва донор қони ва унинг таркибий қисмини ишлатиш хавфсизлигини таъминлаш тизимдаги муассасаларнинг асосий вазифаларидан бири эканлиги белгилаб қўйилган.

📊 Бугунги кунда республика бўйича мазкур соҳада 25 дан зиёд муассасалар самарали фаолият олиб бормоқда. Уларнинг саъй-ҳаракати билан ўтган йили 2020 йилга нисбатан донациялар сони 1,7 баравар, қон тайёрлаш ҳажми эса 1,6 баравар ошгани эътиборга молик.

‼️ Анжуман доирасида хорижлик мутахассислар иштирокидаги маърузалар ва тақдимотлар ҳам уюштирилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
04/24/2025, 16:01
t.me/ssvuz/18204
🔴🟦🟦🟦

❓ Сурхондарёда тиббиёт тизимини рақамлаштириш жараёнлари қандай бормоқда?

🖥 Тиббиётни халққа яқинлаштириш доирасида тизимни рақамлаштиришга катта эътибор берилаётгани бежиз эмас. Бу орқали одамлар учун қандай қулайликлар яратилишини ҳозирдан тасаввур этиш қийин эмас. Яъни фуқаролар ортиқча вақт ва куч сарфламасдан туриб текширувлардан ўтади, даволаниш жараёни ҳам тез ва соз кечади.

📌 Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Олим Омонов томонидан жойларда ўтказилаётган видеоконференцалоқа шаклидаги йиғилишларда бу борада ҳудудларда олиб борилаётган ишлар ана шу нуқтаи назардан келиб чиқиб чуқур таҳлилдан ўтказилмоқда.

📍 Сурхондарё вилоятида ташкил этилган навбатдаги йиғилишда ҳудуддаги ҳолат тизим раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилди.

➡️ Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ҳамда Тошкент шаҳри ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқларининг рақамлаштириш бўйича ўринбосарлари жойлардаги студиялардан иштирок этди.

💬 Таъкидланганидек, Президентимизнинг 2024 йилдаги тегишли қарорида Сурхондарё вилоятида 2026 йил 1 апрелдан давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этиш ҳамда тиббиёт муассасаларини компьютер ва бошқа техник воситалар, локал тармоқлар билан таъминлаш кўзда тутилган.

❓Хўш, вилоятда ушбу жараёнлар қандай бормоқда?

📊 Бугун ҳудудда 276 тиббиёт муассасаси мавжуд бўлиб, шундан 22 тасида локал тармоқ қурилиши якунланмаган. Ажабланарлиси шундаки, жорий йил март ойида вазирлик томонидан ўрганиш ўтказилиб, инфратузилма ҳолати яхши эмаслиги, мавжуд қурилмалардан фойдаланилмасдан келинаётганлиги, локал тармоқ тортиш ишлари якунига етказилмаганлиги танқид қилинган ва зарур вазифалар белгилаб берилган эди.

❗️Мана, орадан сал кам 2 ой ўтяпти, аммо муаммолар ҳануз бартараф этилмаган.

💻 Республика бўйича компьютер техникалари билан таъминлаш 65 фоизга етгани ҳолда Сурхондарёда 37 фоизни ташкил этаётгани ҳам ташвишлидир.

📍 Туманлар мисолида айтадиган бўлсак, компьютер техникасига бўлган эҳтиёж Деновда 20, Қумқўрғонда 24 ва Олтинсойда 28 фоизга қоплангани барча масъулларни ўйлантириши керак.

⌨️ Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида 60 та компьютер қурилмаси мавжуд, 30 таси маънан эскирган ҳамда 80 та эҳтиёжи бор. Марказга охирги 2 йил ичида компьютер қурилмаси умуман харид қилинмаган.

📆 Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йилдаги тегишли буйруғи билан вилоятда “Ягона тиббиёт ахборот тизими” (DMED)ни февраль ойига қадар тўлиқ жорий этиш белгиланган бўлса-да, 4 та тиббиёт муассасасида вазифа бажарилмаган.

🖥 Тадбирда вилоятда пуллик хизмат кўрсатувчи 39 та тиббиёт муассасаси мавжудлиги, лекин уларнинг бирортасида DMED тизимининг касса модули йўлга қўйилмагани танқид қилинди.

⏩ Бойсун тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбари DMED тизими хусусида тасаввурга эга эмас, шекилли, марказий шифохонага компьютер қурилмаси ажратмаган, шу боис ходимлар ҳамон қоғозда ишлашга мажбур бўлмоқда.

✅ Тадбирда ҳудуддаги ижобий ҳолатлар тилга олиниб, намуна сифатида тавсия этилди.

‼️ Йиғилишда кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
04/24/2025, 13:44
t.me/ssvuz/18202
🔴 🟦🟦🟦🟦🟦

📍 Пойтахтимизда “Абу Али ибн Сино ва замонавий фармацевтикада инновациялар” мавзусида анъанавий VIII халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

🌐 Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент фармацевтика институти ҳамда Ибн Сино жамоат фонди томонидан гибрид форматда ташкил этилган ушбу тадбирда юртимиздан ташқари Хитой, Россия, Германия, Туркия, Корея Республикаси, Эрон, Ҳиндистон, Исроил, Украина, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон каби давлатлардан 200 нафардан зиёд соҳанинг етук мутахассислари, олимлар ҳамда экспертлар иштирок этди.

🟢 Анжуманда Тошкент фармацевтика институти ректори К.Ризаев, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори А.Темиров ва бошқалар сўзга чиқиб, бундай мулоқотлар буюк олим Абу Али ибн Синонинг инсониятга қолдирган бой илмий меросини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб этиш, тиббиёт ва фармацевтика соҳасида илмий тадқиқотларни ривожлантириш, кадрлар салоҳиятини оширишга хизмат қилишини алоҳида таъкидлади.

🔬 Конференцияда маҳаллий ва хорижлик олимлар 6 та йўналиш бўйича ўз маърузалари билан қатнашди.

‼️ Шунингдек, тадбирда 3 та номинация бўйича Абу Али ибн Сино мукофоти учун илмий тадқиқотлар танловига номзодлар саралаб олинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
04/24/2025, 12:14
t.me/ssvuz/18199
🔴 🟦🟦🟦🟦🟦🟦🟦

📍 Аввал хабар берганимиздек, Самарқанд шаҳрида “Замонавий эндокринологиянинг долзарб масалалари: инновациялардан реал клиник амалиётгача” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтмоқда.

📑 Кун тартибидан эндокринология хизмати билан боғлиқ глобал муаммолар, қандли диабет, қалқонсимон без касалликлари, йод танқислиги, семизлик, нейроэндокринология ва аҳолининг репродуктив саломатлиги масалалари ўрин олган.

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳада бу ҳақда батафсил маълумот берилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
04/24/2025, 08:31
t.me/ssvuz/18198
🔴 🟦🟦🟦

❗️Битирувчи курс талабаларига Университет дипломи берилади

🖥 Кеча хабар берганимиздек, “Тиббиёт соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-149-сон, 22.04.2025 й.) қабул қилинди

➡️ Унга кўра, янги ташкил этиладиган Тошкент давлат тиббиёт университети тиббиёт соҳаси учун олий маълумотли мутахассислар ва илмий кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича етакчи олий таълим муассасаси ҳисобланади.

📆 2025/2026 ўқув йилидан магистратурада босқичма-босқич хорижий тилларда ўқитиладиган алоҳида гуруҳлар ташкил этади.

📌 Ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ва Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасалари Университет талабалари учун клиник амалиёт базалари этиб белгиланади.

🎓 Университетга талабаларни ўқишга қабул қилиш 2025/2026 ўқув йилидан бошланади.

✅ 2025/2026 ўқув йилидан Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент педиатрия тиббиёт институти ва Тошкент давлат стоматология институтида таҳсил олаётган барча талабалар ўқишини Университетда давом эттиради ҳамда битирувчи курс талабаларига белгиланган тартибда Университет дипломи берилади.

📁 Университет тузилмасида ҳомийлик хайриялари ҳисобидан тўлдириладиган Тошкент давлат тиббиёт университетини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
04/24/2025, 07:25
t.me/ssvuz/18197
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Тошкент давлат тиббиёт университети ташкил этилади

“Тиббиёт соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-149-сон, 22.04.2025 й.) қабул қилинди

📌 Қарорга кўра:

🟣 Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент педиатрия тиббиёт институти ва Тошкент давлат стоматология институти негизида Тошкент давлат тиббиёт университети ташкил этилади;

🟣 Тошкент тиббиёт академиясининг марказий илмий-текшириш лабораторияси негизида Тиббиёт илмий-инновацион тадқиқот институти фаолияти йўлга қўйилади;

🟣 Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали Урганч давлат тиббиёт институти этиб қайта ташкил этилади;

🟣 Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникаси, Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникаси ва Тошкент давлат стоматология институти клиникаси Тошкент давлат тиббиёт университети клиникалари этиб қайта номланади;

🟣 Тошкент тиббиёт академиясининг Термиз ва Чирчиқ филиаллари Тошкент давлат тиббиёт университетининг Термиз ва Чирчиқ филиаллари этиб қайта номланади;

🟣 Тошкент тиббиёт академияси академик лицейи, Тошкент педиатрия тиббиёт институти академик лицейи ва Тошкент давлат стоматология институти академик лицейи Тошкент давлат тиббиёт университетининг 1-, 2- ва 3-сон академик лицейлари этиб қайта номланади.

✅ Таълим дастурларини халқаро тиббий таълим стандартларига мувофиқлаштириб, компетенцияларга асосланган тиббий таълим дастурларини жорий этиш Университетнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишларидан бири этиб белгиланди.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
04/23/2025, 17:36
t.me/ssvuz/18196
🔴 🟦🟦🟦

❓ Қашқадарёда тиббиёт тизимини рақамлаштириш ишлари қониқарлими?

💻 Бугунги тезкор замонда ҳеч бир соҳа истиқболини рақамлаштиришсиз тасаввур этиш қийин. Шу боис мамлакатимизда бу масалага алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Хусусан, тиббиёт соҳасини рақамлаштириш чоралари кўрилаётир. Бу борадаги ишлар аллақачон мамлакат бўйлаб бошланган, аммо натижа ҳамма жойда ҳам қониқарли деб бўлмайди...
📌 Хабарингиз бор, Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Олим Омонов томонидан жойларда ўтказиб келинаётган видеоконференцалоқа шаклидаги йиғилишларда ҳудудлардаги мавжуд вазият кенг таҳлил қилиниб, зарур чора-тадбирлар белгилаб олинмоқда.

✅ Қашқадарё вилоятида ташкил этилган навбатдаги йиғилишда ҳудуддаги ҳолат тизим раҳбарлари иштирокида атрофлича кўриб чиқилди.

➡️ Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳри ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқарма бошлиқларининг шу йўналиш бўйича ўринбосарлари жойлардаги студиялар орқали қатнашди.

💬 Таъкидланганидек, 2023 — 2024 йилларда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан Қашқадарё вилоятига 970 та компьютер техникаси харид қилиш белгиланган. Аммо бугун вилоятда компьютерлар етишмайди. Масалан, Ғузор туманида 62 та компьютер мавжуд бўлиб, бу эҳтиёжнинг 14 фоизини қоплайди, холос. Нишон туманида эҳтиёжнинг 26, Қамашида эса 34 фоизи таъминланган.

📆 Соғлиқни сақлаш вазирлигининг шу йил 31 январдаги Ҳайъат йиғилиши баёни билан бошқарма бошлиқларининг тиббиёт муассасаларини локал тармоққа улаш бўйича зарурий чоралар кўриши белгиланган.

🔎 Лекин бугунги кунгача қатор муассасаларда локал тармоқ қурилиши якунига етмаган. Косон ТТБнинг кўп тармоқли марказий поликлиникаси, “Сарипул” оилавий поликлиникаси, Китоб ТТБнинг 13-оилавий поликлиникаси шулар жумласидандир.

🟣 “Ягона тиббиёт ахборот тизими”ни вилоятда февраль ойига қадар тўлиқ жорий этиш белгиланган бўлса-да, 3 та муассасада бу вазифа бажарилмаган. Аксинча, аллақачон тўхтатилиши керак бўлган дастурлардан ҳамон фойдаланилмоқда.

❗️Афсусланарлиси шундаки, бир қатор раҳбарлар вазирликнинг тегишли буйруғидан умуман бехабар. Айрим АКТ ходимлари ўзларининг функционал вазифалари ҳақида аниқ тасаввурга эга эмас.

⌨️ Вилоятдаги айрим туман бирлашма раҳбарлари, ОП ва ОШП мудирлари электрон дастур бўйича назоратни қўлга олмаган.

✅ Китоб тумани марказий шифохонасида ва бошқа даволаш профилактика муассасаларида DMED тизими йўқ. Қарши шаҳар КТМПда электрон навбат учун телевизор ўрнатилгани ҳолда, ундан ҳалигача фойдаланилмаяпти.

📍 Яккабоғ, Ғузор, Кўкдала ва Қамаши туманларида жорий йил бошидан бугунги кунгача DMED тизимида мурожаатлар ёпилмаган, яъни “Навбатда” статусида қолиб кетган.

📊 Вилоятнинг 7 та тумани тиббиёт муассасаларида тизимдан фойдаланиш паст даражада. Масалан, Дехқонободда 74, Кўкдалада 83, Чироқчида 84, Қамаши ва Ғузорда 89 фоизни ташкил этган.
➡️ Йиғилишда ҳозир вилоятда пуллик хизмат кўрсатувчи 45 та тиббиёт муассасаси борлиги, шундан 10 тасида DMED тизимининг касса модулидан фойдаланилаётгани ҳам айтиб ўтилди.

💊 Вилоятда “Электрон рецепт” дастури ишга туширилган ва дори-дармон учун Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан 484 млн. сўм маблағ ўтказиб берилган. Аммо маблағнинг бор-йўғи 2 фоизига электрон рецепт ёзилган. Деҳқонобод, Яккабоғ, Ғузор ва Косон туманларида бу кўрсаткич жуда кам фоизни ташкил этганини асло қабул қилиб бўлмайди.

🔗 Ўз навбатида, йиғилишда ҳудуддаги ижобий ҳолатлар ҳам тилга олиниб, намуна сифатида кўрсатиб ўтилди.

‼️ Якунда келтирилган камчиликларни бартараф этишга қаратилган зарур вазифалар белгилаб олинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
04/23/2025, 15:35
t.me/ssvuz/18189
🔴 0️⃣0️⃣0️⃣

🇺🇸 Национальный детский медицинский центр посетил колоректальный хирург из США Луис де ла Торре и провел мастер-классы для коллектива учреждения. В то же время состоялся обмен опытом по ряду операций и совместно выполнено сложное хирургическое вмешательство.

❓Что делает эту операцию уникальной?

❓Какие еще результаты были достигнуты в ходе визита?

❓Какие у профессора впечатления от созданных здесь условий?

📹 Ответы на эти вопросы вы найдете в видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
04/23/2025, 14:30
t.me/ssvuz/18188
🔴 🟦🟦

❗️Эндокринологиянинг долзарб масалалари муҳокамасига бағишланган халқаро илмий-амалий анжуман қизғин муҳокамаларга бой тарзда ўтмоқда.

🌐 Унда иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрида шу соҳанинг 600 нафардан ортиқ етакчи вакиллари жам бўлишган.

📑 Анжуманда олимлар ва экспертлар бу хасталикларнинг дунё бўйича ҳолати, уларнинг олдини олиш ва даволашнинг янги усуллари ҳақида маълумот беришмоқда. Шунингдек, бу борада Ўзбекистонда олиб борилаётган ишлар тақдимоти ҳам йиғилганларда катта қизиқиш уйғотяпти.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
04/23/2025, 12:27
t.me/ssvuz/18184
🔴 🟦🟦🟦🟦🟦🟦🟦

🇺🇸 Америкалик колоректал жарроҳ Луис де ла Торре Болалар миллий тиббиёт марказида бўлиб, маҳорат дарсларини ўтказди. Айни чоғда бир қатор операциялар бўйича тажриба алмашилди ҳамда ҳамкорликда мураккаб жарроҳлик амалиёти бажарилди.

❓Мазкур операция нимаси билан ноёб ҳисобланади?

❓Ташриф доирасида яна қандай натижаларга эришилди?

❓Бу ерда яратилган шароитлар профессорни қониқтирдими?

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳа орқали шу каби саволларга жавоб топасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
04/23/2025, 10:22
t.me/ssvuz/18183
🔴 🟦🟦

📍 Самарқанд шаҳрида “Замонавий эндокринологиянинг долзарб масалалари: инновациялардан реал клиник амалиётгача” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман бошланди.

📌 Тадбир Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан ташкил қилинди.

📑 Анжуман Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяровнинг иштирокчиларга йўллаган видеотабриги намойиши билан бошланди.

✅ Ушбу нуфузли тадбирда Буюк Британия, Германия, Россия, Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари, Польша, Беларусь, Грузия, Қозоғистон каби давлатлардан соҳанинг энг етакчи мутахассислари, олимлар ҳамда экспертлар иштирок этмоқда.

➡️ Анжуманда таъкидланганидек, эндокрин тизими инсон танасида барча ҳаётий жараёнларни тартибга солишда асосий роль ўйнагани боис бу йўналишдаги хасталикларни эрта аниқлаш, олдини олиш ва асоратлари хавфини камайтириш жуда муҳим. Шу мақсадда Президентимиз ташаббуси билан хавф гуруҳига кирувчи аҳолини эндокрин касалликлар скринингидан ўтказиш тизими йўлга қўйилгани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
--------------------------------------

📍 В Самарканде проходит международная научно-практическая конференция на тему «Актуальные вопросы современной эндокринологии: от инноваций к реальной клинической практике».

🏥Организаторы — Министерство здравоохранения и Республиканский специализированный научно-практический медицинский центр эндокринологии.

📃Конференция началась с видеоприветствия к участникам министра здравоохранения Асилбека Худаярова.

🌐 В этом престижном мероприятии принимают участие ведущие специалисты, ученые и эксперты в данной области из таких стран, как Великобритания, Германия, Россия, Турция, ОАЭ, Польша, Беларусь, Грузия и Казахстан.

✅ Как отмечалось на конференции, эндокринная система играет ключевую роль в регуляции всех жизненно важных процессов в организме человека, поэтому очень важно своевременно выявлять и предупреждать заболевания этого направления, а также снижать риск развития осложнений. В этой связи важно, что по инициативе Президента нашей страны создана система скрининга эндокринных заболеваний среди населения, входящего в группу риска.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
04/23/2025, 08:44
t.me/ssvuz/18182
🔴 ✏️✏️✏️✏️✏️

⏩ 10 ёшли бола нейрохирургия соҳасига нега қизиқиб қолди?

⏩ Автоҳалокат туфайли мияси оғир лат еган жажжи бемор операцияси қандай якунланди?

⏩ Дунёнинг энг моҳир нейрожарроҳлари қўл остида таълим олган ўзбек шифокори нега Финляндияда қолмади?

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган "ИЧКАРИДА" лойиҳасининг навбатдаги сони орқали Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Нейро қон-томир хирургияси бўлими бошлиғи, тиббиёт фанлари доктори Маҳкамжон Маҳкамов фаолиятининг кўпчиликка маълум бўлмаган қирралари билан яқиндан танишасиз.

➕ Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
04/22/2025, 15:47
t.me/ssvuz/18181
🟢 🟦🟦🟦

❓ Хусусий клиникалар: Тиббий фаолиятни амалга ошириш учун қандай ускуналар талаб этилади?

✅ ССВ Матбуот хизмати ушбу саволга Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази директори Жалолиддин Асамутдиновдан жавоб олди.

📌 — Тасдиқланган энг кам талабларга мувофиқ хусусий клиникалардан тиббий фаолиятни амалга ошириш учун бир қанча зарур ускуна ва бошқа техник воситалар, шу жумладан, тиббий техниканинг мавжудлиги ҳақида маълумотлар талаб этилади, — дейди мутахассис.

📎 — Хусусан, ушбу маълумотда:

🟣 тиббий техника, ускуналар ва бошқа техника воситаларининг номи, сони, ҳар бирининг серияси ва рақами;

🟣 ишлаб чиқарувчиси ва ишлаб чиқариш санаси;

🟣 ушбу воситаларнинг ишлатилиши учун давлат органларидан махсус рухсат олиш кўзда тутилган бўлса, тегишли тасдиқловчи ҳужжат рақами, санаси ва ҳужжат берган ташкилот номи кўрсатилиши лозим.

➡️Бундан ташқари, танланган ҳар бир ихтисослик бўйича тиббий ихтисослашувнинг тегишли турини амалга ошириш учун зарур моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалар, шу жумладан тиббий техникага энг кам талаблар рўйхати мавжуд.

📎 Жумладан:

☺️ мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан тегишли бўлган, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мос лицензияланган фаолият турини амалга оширишга мўлжалланган хоналар;

☺️ мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан тегишли бўлган, белгиланган метрологик меъёр ва техника хавфсизлиги меъёрларига мос ускуналар ҳамда бошқа техника воситалари, шу жумладан, тиббий техника;

☺️ терапевтик йўналиш ва диагностика ихтисосликлари бўйича тиббий фаолиятни амалга оширишда стерилизация ишларини бажаришга шартнома ёки стерилизация бўлими;

☺️ туғуруқни қабул қилиш ташкил этилганда муассасада туғуруқ (жарроҳлик блоки билан), жонлантириш, чақалоқларни жонлантириш, муддатига етмай туғилган гўдакларни парвариш қилиш, ҳомиладорлар патологияси, эндовизуал гинекология бўлимлари, поликлиника (гинекология, неонатология, педиатрия, ультратовуш диагностикаси), бактериология ва клиник-биокимё лабораториялар ташкил этиш;

☺️ хирургия йўналишидаги ихтисосликлар, шу жумладан, стоматология бўйича тиббий фаолиятни юритишда стерилизация бўлими бўлиши талаб этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
04/22/2025, 12:25
t.me/ssvuz/18180
🔴0️⃣0️⃣0️⃣

🏥 В Республиканском специализированном научно-практическом медицинском центре кардиологии действуют 12 отделений. В трех из них проводятся хирургические вмешательства при различных заболеваниях сердца. Здесь от простых до сложных – все операции выполняются успешно.

🔬 Недавно здесь создана операционная, где коллектив центра имеет возможность проводить гибридные хирургические вмешательства. К примеру, одномоментно можно выполнить стентирование коронарных артерий и аортокоронарное шунтирование. Хотя раньше такие вмешательства проводились поэтапно, с перерывами несколько недель. В результате пациент излечивается сразу от нескольких заболеваний сердца.

📹 Об этом и других новшествах рассказывается в видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
04/22/2025, 10:02
t.me/ssvuz/18179
🔴 🟦🟦🟦

🫀Бугун Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказида кўплаб юрак касалликларини даволаш, зарурат бўлганда, операция қилиш йўлга қўйилган. Бу эса юртдошларимизга катта қулайликлар яратмоқда.

❓Охирги йилларда мазкур муассасада юрак хасталиклари билан боғлиқ қандай жарроҳлик амалиётлари ўзлаштирилди?

❓Улар орасида ривожланган давлатлардагина ўтказиладиганлари ҳам борми?

❓ Марказнинг кам инвазив кардиохирургия бўлими минтақада ягонами?

❓ Янги очилган операция хонаси нима учун "гибрид" деб аталади?

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳа орқали шу каби саволларга жавоб топасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
04/22/2025, 08:26
t.me/ssvuz/18178
🔴 ✏️✏️✏️

🧠 Миянинг заррадек нуқтасига яширинган касаллик ҳам инсон ҳаётига нуқта қўйиши мумкин. Шу боис қўлига нозик тиғ тутган нейрохирург микроскопик аниқлик билан иш тутиши шарт. Бу чоғда шифокор, ҳатто, чорак миллиметр адашишга ҳам ҳақли эмас...

📌 Заргарона маҳорат эса фақат тажриба билан шаклланмайди. Юксак билим, етук салоҳият, касбга меҳр ва садоқат — тиббиёт ходимининг меҳнатини юзага чиқарувчи муҳим омиллар...

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган “ИЧКАРИДА” лойиҳасининг навбатдаги меҳмони — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Нейро қон-томир хирургияси бўлими бошлиғи, тиббиёт фанлари доктори Маҳкамжон Маҳкамов.

➡️ Яқин соатларда ушбу кўрсатувнинг навбатдаги сони эътиборингизга ҳавола этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
04/21/2025, 15:39
t.me/ssvuz/18177
🔴 ‼️‼️

🏥 Три года назад в Республиканском специализированном научно-практическом медицинском центре хирургии была выполнена уникальная операция при дилатационной кардиомиопатии, врачи имплантировали специальный аппарат в сердце Умида Аширматова. Недавно успешно проведена вторая подобная операция.

❓Каково сегодня состояние пациентов?

❓В чем же уникальность этого хирургического вмешательства?

❓Какие перспективы открываются с налаживанием таких видов операций?

📹 Ответы на эти вопросы вы найдете в видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
04/21/2025, 15:22
t.me/ssvuz/18176
🔴 🟦🟦🟦

❗️Хусусий клиникаларда фаолият юритиш учун тиббиёт ходимларига қандай талаблар қўйилган?

✅ ССВ Матбуот хизмати ушбу саволга Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази директори Жалолиддин Асамутдиновдан жавоб олди.

💬 — Хусусий тиббиёт — доимий ривожланиб борувчи соҳа бўлиб, унинг фаолияти белгиланган талаблар асосида тартибга солиб борилади, — дейди у. — Унга кўра, нодавлат клиникаларда фаолият юритиш учун шифокор ва ўрта тиббиёт ходимлари малакасига бир қанча талаблар қўйилган.

📌 Жумладан:

🟣 стационар турдаги нодавлат тиббиёт ташкилотида операция бўлимини ташкил этиш учун жарроҳлик амалиётини бажарувчи хирург ҳамда анестезиолог-реаниматолог ихтисослиги бўйича камида биринчи малака тоифасига, ассистент-врач хирургия ихтисослиги бўйича малака тоифасига, анестезиология-реаниматология ҳамда операция хонаси ҳамшираси камида биринчи малака тоифасига;

🟣 бош шифокор — олий тиббий маълумот ва малакавий тоифа, бошқа врач-мутахассислар (олий тиббий таълим маълумотига эга бўлмаган, халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий фаолият билан шуғулланувчи шахслардан ташқари) тегишли тиббий мутахассислик бўйича олий маълумот ва малакавий тоифага;
🟣 хорижий мутахассис — агар у операция қилувчи врач бўлса, камида етти йиллик иш стажи ёки етакчи тиббий муассасалар ёхуд клиникаларнинг операция қилувчи врачининг зарур касбий кўникмаларга эга эканлигини тасдиқловчи тавсияномасига;

🟣 туғруқни қабул қилиш — акушер-гинеколог, анестезиолог-реаниматолог, неонатолог ва клиник лаборант-врачлар камида биринчи малакавий тоифага;

🟣 мутахассис-врачлар — белгиланган тартибда олинган малака ошириш бўйича амалдаги сертификатга;

🟣 хорижий таълим муассасасини тамомлаган мутахассис — хорижий мамлакатларда олинган маълумот тўғрисидаги ҳужжатларнинг нострификацияси (эквивалентлигини белгилаш)га оид гувоҳноманинг давлат намунаси (агар нострификация қилиш талаб этилса) ҳамда мутахассислиги бўйича малакасини тасдиқловчи ҳужжатга;

🟣 тиббиёт ходими — стерилизация ускунасида ишлаш бўйича ўқувдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат (агар стерилизация бўлими мавжуд бўлса)га эга бўлиши талаб этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
04/21/2025, 12:58
t.me/ssvuz/18175
🔴 🟦🟦🟦🟦

✅ Сўнгги пайтларда дунё аҳолиси орасида таянч-ҳаракат тизими касалликлари кўп учрамоқда. Гонартроз ва коксартроз шулар сирасидан.

❓ Хўш, ушбу хасталикларнинг келиб чиқишига қайси омиллар сабаб бўлади?

❓ Уларнинг қандай даражалари бор?

❓ Қачон беморларга жарроҳлик амалиёти тавсия этилади?

❓ Бу касалликлар ўз вақтида даволанмаса, қандай оқибатларга олиб келади?

🎤 ССВ Матбуот хизматининг шу каби саволларига Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори, травматолог-ортопед Шуҳрат Абдиев батафсил жавоб берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
04/21/2025, 09:02
t.me/ssvuz/18174
🔴 🟦🟦🟦🟦🟦

❗️Якунланган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар дайжести

🤱🏻 Она ва бола саломатлиги маркази: Халқаро аккредитациядан ўтган филиаллар сони кўпаймоқда

👁 Катаракта касаллиги аниқланган беморларда сунъий гавҳар имплантацияси амалга оширилади

🦷 Тошкент давлат стоматология институти томонидан халқаро форум ўтказилди

🩺 Аллергик касалликлар инновацион усуллар ёрдамида аниқланмоқда

💉 ССВ: Гематология марказида беморлар чет эл тажрибаси асосида даволанмоқда

📍 Тиббиётда Андижон бренди яратилади

📈 Болалар миллий тиббиёт маркази: Уч ойда 820 дан зиёд мураккаб операциялар ўтказилди

❓Биобанк ташкил этишдан кўзланган мақсад нима?

🤝 ССВ: Корея Республикаси билан соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш бўйича қатор келишувларга эришилди

🔎 Эндокринология маркази филиалларида янги турдаги даволаш ва диагностика усуллари йўлга қўйилди

🖥 Қорақалпоғистонда давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этиш ҳолати қониқарлими?

🟣 Юртимизда нефрология ҳамда гемодиализ хизмати қандай ривожланяпти?

➡️ “Ҳукумат соати”да қайси масалалар муҳокама қилинди?

Оториноларингология ва бош-бўйин касалликларининг долзарб муаммолари таҳлил қилинди

📋 Хусусий клиника лицензиясини олиш тартиби қандай?

🔬 Республика хирургия марказида яна бир ноёб операция ўтказилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
04/21/2025, 07:46
t.me/ssvuz/18173
🔴 🟦🟦🟦🟦

🫘 Мутахассислар ўсимлик оқсили саломатлик учун жуда фойдали эканлигини таъкидлайди.

❓Хўш, бу модда қайси маҳсулотлар таркибида кўп учрайди?

❓ Улар организм фаолиятига қандай ижобий таъсир кўрсатади?

📹 Юқоридаги видеолавҳа орқали шу ҳақда маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
04/20/2025, 15:42
t.me/ssvuz/18172
🔴 ‼️‼️

❗️Центр охраны здоровья матери и ребенка: количество филиалов с международной аккредитацией увеличивается

🤱🏻 В нашей стране в процессе трансформации здравоохранения направление охраны здоровья матери и ребенка совершенствуется на основе новых подходов. Эти обновления полностью соответствуют глобальным усилиям, предпринимаемым по всему миру.

📌 В частности, в этом году во Всемирный день здоровья ВОЗ дал старт годичной информационной кампании по вопросам охраны здоровья матерей и новорожденных. Под девизом «Здоровое начало жизни – залог благополучного будущего» обращен призыв активизировать усилия по ликвидации предотвратимой материнской и младенческой смертности и уделять приоритетное внимание здоровью и благополучию женщин в целом.

✅ ВОЗ также подчеркивает важность предоставления женщинам медицинской и социальной поддержки до, во время и после родов. В нашей стране этим вопросам уделяется постоянное внимание.

🏥 Создан Республиканский специализированный научно-практический медицинский центр здоровья матери и ребенка, внедрена единая вертикальная система управления в сфере. В результате сформирован комплексный механизм оказания качественной и системной медицинской помощи женщинам репродуктивного возраста и контроля за состоянием плода, чтобы дети приходили в свет здоровыми.

👩🏻‍⚕️‍ Директор учреждения Наталья Надирханова рассказала о деятельности центра:

💬 — Охрана здоровья матери и ребенка постоянно в центре внимания главы нашего государства. В частности, Президент нашей страны дал поручение по налаживанию современного менеджмента в медицинских центрах.

➡️ На основе этого в нашем учреждении при поддержке специалистов Российского Национального медицинского исследовательского центра акушерства, гинекологии и перинатологии имени академика В.И. Кулакова организованы научно-практические семинары с использованием симуляционных технологий. Обучение прошли сотрудники всех филиалов центра и региональных родильных комплексов.

📝 Кроме того, представители центра обогатили свои знания и навыки в Учебном центре по подготовке и переподготовке работников финансовых органов и финансово-учетных подразделений бюджетных организаций при Министерстве экономики и финансов, что способствовало налаживанию современного менеджмента.

📍 В частности, мы работаем над совершенствованием по 2 района от каждой области (всего 28) с целью улучшения оказания специализированной медицинской помощи на районном уровне. Для этого в районы мобилизованы наши специалисты.

🩺 Наша цель — внедрение высокотехнологичных операций, повышение качества диагностики и лечения, налаживание системного проведения скрининговых обследований в регионах. Мы работаем над улучшением потенциала местных кадров посредством мастер-классов, тренингов и семинаров, которые проводят наши представители в каждом регионе.

🟣 В частности, местные специалисты повысили квалификацию на своих рабочих местах, освоив использование современных технологий инфузионной терапии в акушерстве, новые методы диагностики и лечения заболеваний шейки матки, фетальной хирургии, малоинвазивные лапароскопические методы.

🔬 В результате в первом квартале текущего года в образцовых районах внедрено в практику 6 новых методов диагностики и 7 современных методов лечения.

🔎 Хирурги центра совместно с местными врачами в районах проводят высокотехнологичные и малоинвазивные хирургические вмешательства.
* * *
‼️ Напоминаем, что Республиканский специализированный научно-практический медицинский центр здоровья матери и ребенка является первым государственным медицинским учреждением в Узбекистане, получившим международную аккредитацию. Его директор была признана «Лучшим руководителем медицинской организации в Центральной Азии».

📍Также филиалы Хорезмской, Андижанской и Ферганской областей получили сертификат соответствия международным стандартам от Центра аккредитации по качеству в здравоохранении (ACQH). Ожидается, что в этом году к их рядам присоединится еще несколько филиалов.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
04/20/2025, 13:44
t.me/ssvuz/18171
🔴 🟦🟦🟦

➡️ Бундан уч йил илгари Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида дилатация кардиомиопатияси операцияси илк бор ўтказилиб, бемор юрагига махсус аппарат ўрнатилган эди. Яқинда шу турдаги иккинчи операция муваффақиятли бажарилди...
❓ Хўш, бу жарроҳлик амалиёти нимаси билан ноёб ҳисобланади?

❓ Ўрнатилган махсус аппарат ёрдамида киши қанча вақт яшаши мумкин?

❓Бу операция чиндан ҳам юрак трансплантациясида муҳим босқичми?

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳа орқали шу каби саволларга жавоб топасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
04/20/2025, 09:24
t.me/ssvuz/18170
🔴 🟦🟦🟦

❗️Гепатитнинг C турини экспресс-тест орқали тезкор усулда аниқлаш йўлга қўйилди

📊 Таҳлилларга кўра, дунёда 500 миллион нафардан ортиқ инсон гепатит вируси ташувчиси ҳисобланади. Бу — ОИВ ва барча турдаги саратон касалликларига чалинган умумий беморлар сонидан 12 баравар юқори кўрсаткич. Қолаверса, сайёрамиз бўйича йилига бир миллиондан ортиқ одам гепатит туфайли вафот этмоқда.
🩺 Шу боис ушбу хасталикка чалинган беморларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, унга ташхис қўйиш ва даволаш муҳим масала ҳисобланади.

🏥 Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази — мазкур йўналишда юртимиздаги бош муассаса. Бу ерда нафақат гепатит, балки инсон ҳаётига хавф туғдирувчи бир қанча юқумли хасталикларни самарали аниқлаш, даволаш йўлга қўйилган.

💬 — Шу йил бошидан буён муассасамиз ва унинг ҳудудий филиалларида вирусли гепатитнинг C турини қонда экспресс-тест орқали тезкор ҳамда полимераз занжир реакцияси усулида аниқлаш йўлга қўйилди, — дейди марказ директори Ботир Тожиев. — Шунингдек, клиник аҳамиятга эга патогенларнинг антибиотикларга сезгирлигини ЭУCАСТ талабларига мувофиқ текширишни жорий қилдик.

💊 Гепатит C ни этиотроп муолажа қилиш ҳамда антибактериал даволашнинг рационал ёндашуви амалиётга татбиқ этилди.

🔬 Бунинг учун яқинда марказимизга жигар фибрози ва циррозини эрта аниқлашга мўлжалланган илғор фиброскан аппарати олиб келиниб, ишга туширилди.

➡️ Ҳозир кунлик 100 қатновга мўлжалланган маслаҳат-диагностика поликлиникамизда юқумли касалликлар билан мурожаат қилган беморларга юқори малакали тиббий хизмат кўрсатилмоқда.

🟣 Бундан ташқари, бу ерда ташкил этилган мобил клиника орқали жойларда юқумли хасталикларга чалинган ва гумон қилинган беморлар мунтазам равишда тиббий текширувлардан ўтказиляпти.

🧪 Шифо масканимизда, шунингдек юқори молекуляр-генетик усуллар ёрдамида вирусларни аниқлашга мўлжалланган замонавий лаборатория, 2 та Миллий коллекция ва илмий изланишлар олиб борувчи 4 та лаборатория ишлаб турибди.

‼️ Айни пайтда марказ жамоаси туманлар даражасида йўлга қўйилган юқори технологик диагностика ва даволаш усулларини кўпайтириш чораларини кўрмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
04/20/2025, 07:52
t.me/ssvuz/18169
🔴 🟦🟦🟦🟦

❓ Хусусий клиника лицензиясини олиш тартиби қандай?

✅ ССВ Матбуот хизмати ушбу саволга Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази директори Жалолиддин Асамутдиновдан жавоб олди.

💬 — Мамлакатимизда тиббий фаолиятни лицензиялаш йўналиши бир қанча қонуний, норматив-хуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади, — дейди у.

📱— Сўнгги йилларда соҳа рақамлаштирилиши туфайли лицензия олишда турли оворагарчилик ва бюрократик тўсиқларга чек қўйилди. Натижада аҳолига кўплаб қулайликлар яратилди.

📰 Айни пайтда нодавлат тиббиёт муассасалари учун лицензия олишнинг соддалаштирилган талаб ва мезонлари мавжуд бўлиб, улар бир неча босқичда амалга оширилади.

💻 Унга кўра, дастлаб талабгор ёки унинг номидан иш юритиш ваколатига эга бўлган шахс ўз электрон рақамли имзоси (ЭРИ) ёрдамида (талабгор — жисмоний шахслар учун ЭРИ ўрнига Мобил-ID тизимидан ҳам фойдаланиши мумкин) “Лицензия” ахборот тизими (license.gov.uz) ёки Ягона итерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz ) орқали рўйхатдан ўтади.

➡️ Сўнг фаолиятнинг лицензияланадиган, шу жумладан, ҳар бир кичик турини кўрсатган ҳолда электрон шаклда ариза тўлдиради.

📌 Аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши лозим:

✔️ ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш, муддатини узайтириш, ўзгартириш);

✔️ юридик шахснинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банк ҳисоб варағи, телефон рақами, СТИР, электрон почта манзили (агар бўлса);

✔️ тиббий фаолиятни амалга ошириш манзили маълумотлари (кадастр, ижара шартномаси);

✔️ танланган тиббий фаолият амалга ошириладиган тиббий ихтисосликлар ва (ёки) тиббий хизмат турлари (тиббий муолажалар ва (ёки) тиббий усуллар);

✔️ тиббий ёрдам кўрсатиш шакллари (амбулатор, стационар);

✔️ тиббиёт ходимлари тўғрисида маълумот (паспорт маълумотлари, ўқув юртларини тамомлаганлиги тўғрисидаги ҳужжат, "Ягона миллий меҳнат тизими" (ЯММТ)да рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги маълумот);

✔️ талабгорнинг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги;

📆 лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор 30 кун муддат ичида қабул қилинади.

❌ Лицензия бериш бир неча ҳолларда рад этилади. Хусусан:

🟣 зарур ҳужжатларни тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этиш;

🟣 талабгорнинг лицензия талаблари ва шартларига мос келмаслиги;

🟣 тақдим этилган ҳужжатларда ёлғон ёки нотўғри маълумотлар бўлиши;

🟣 ўтказилиши шарт бўлган ўрганишлар, тадқиқотлар, текширишлар ёки бошқа илмий ва техник баҳолашларнинг якунлари бўйича асосланган салбий хулоса лицензия беришни рад этиш учун етарли бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
04/19/2025, 12:57
t.me/ssvuz/18168
🔴 ⚖️👨‍💻👩‍💻💬

❗️В столице прошла международная научно-практическая конференция на тему «Актуальные проблемы оториноларингологии и болезней головы и шеи».

🌐 Помимо представителей нашей страны в ней приняли участие ведущие ученые и специалисты из таких стран, как Россия, Италия, Турция, Беларусь, Казахстан, Таджикистан.

📃 На конференции были заслушаны доклады ведущих ученых и специалистов Узбекистана и зарубежных стран, посвященные инновационным технологиям диагностики и лечения ЛОР-заболеваний, исследованиям, проводимым в этой области, а также передовым методам реабилитации пациентов.

📹 Подробнее об этом в видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
04/19/2025, 11:52
t.me/ssvuz/18167
🔴 🟦🟦🟦🟦🟦🟦🟦

❗️Пойтахтимизда “Оториноларингология ва бош-бўйин касалликларининг долзарб муаммолари” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

🌐 Унда юртимиз вакилларидан ташқари, Россия, Италия, Туркия, Беларусь, Қозоғистон, Тожикистон каби давлатлардан етакчи соҳа олимлари ва мутахассислар иштирок этди.

➡️ Анжуманда Ўзбекистон ва хорижий давлатлар етакчи олим ҳамда мутахассисларининг оториноларингология, бош-бўйин касалликлари бўйича инновацион диагностика ва даволаш технологиялари, бу йўналишда олиб борилаётган тадқиқотлар, беморларни реабилитация қилишнинг илғор усулларига доир маърузалари тингланди.

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳада шу ҳақда сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
04/19/2025, 09:22
t.me/ssvuz/18166
🔴 🟦🟦🟦

☺️ Кўпчилигимиз юрак фаолияти жиддий издан чиққан пайтда дефибриллятор ускунаси ёрдамида беморда жонлантириш ҳаракатлари олиб борилишини эшитганмиз.

🔬 Айни пайтда Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиалида ўтказилаётган кардиохирургик амалиётларда ушбу қурилманинг кичик модули оғир юрак хасталигига чалинган беморлар танасига ўрнатилмоқда.

❓Хўш, бу муолажа усулининг афзаллиги нимада?

❓Ҳудудда яна қандай ноёб кардиожарроҳлик операциялари бажариляпти?

📹 "O‘zbekiston 24" телеканали ижодкорлари томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда сўз боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
04/19/2025, 07:41
t.me/ssvuz/18165
🔴 🟦🟦🟦

📹 Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати томонидан “ИЧКАРИДА” лойиҳасининг навбатдаги сони тасвирга олинди.

📌 Унинг бу галги меҳмони — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Нейро қон-томир хирургияси бўлими бошлиғи, тиббиёт фанлари доктори Маҳкамжон Маҳкамов.

✅ Яқин кунларда ушбу кўрсатув эътиборингизга ҳавола этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
04/18/2025, 16:31
t.me/ssvuz/18161
🔴 ✏️✏️✏️

✅ Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ўтказилган навбатдаги “Ҳукумат соати” соғлиқни сақлаш соҳасида коррупцион омилларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокамасига бағишланди.

📌 Кун тартибидаги масала юзасидан депутатларнинг саволларига Соғлиқни сақлаш вазири А.Худаяров жавоб берди.

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳа ушбу тадбир тафсилотларига бағишланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
04/18/2025, 14:28
t.me/ssvuz/18160
🔴 🟦🟦🟦🟦🟦

🔬 Юртимизда амалга оширилаётган тиббиёт трансформацияси жараёнида нефрология ҳамда гемодиализ хизмати ривожига алоҳида эътибор қаратилиб, салмоқли натижаларга эришиб келинмоқда.

👩‍⚕️ Пойтахтимизда қатор ҳамкор ташкилотлар томонидан ўтказилган халқаро илмий-амалий анжуманда айни шу масала таҳлил марказида бўлди.

❓ Ўзбекистоннинг бу борадаги тажрибаси нимаси билан ажралиб туради?

❓ Қўлга киритилаётган ютуқларимиз қандай омилларга асосланади?

❓ Шу йўналишдаги халқаро тажрибанинг қайси жиҳатларини ўрганиш биз учун манфаатли?

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳа орқали шу каби саволларга жавоб топасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
04/18/2025, 12:46
t.me/ssvuz/18159
🔴 🟦🟦🟦🟦🟦🟦🟦

❗️Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Корея Миллий тиббиёт маркази ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилди

📝 Яқинда соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Ф.Ташпулатов бошчилигидаги делегация Корея Республикасида бўлди. Сафарнинг энг муҳим натижаларидан бири Корея Миллий тиббиёт маркази билан ҳамкорлик тўғрисидаги келишувнинг имзоланиши бўлди.

📑 Мазкур келишувга мувофиқ мамлакатимизда лойиҳа амалга оширилади.

✅ Унинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:

➡️ кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш (инсон ресурслари), яъни тез тиббий ёрдам соҳасидаги фаолият юритаётган ходимларини ўқитиш ва малакасини ошириш;

➡️тез тиббий ёрдам тизимини мониторинг қилиш ва баҳолаш, яъни АКТни қўллаган ҳолда тез тиббий ёрдам хизмати фаолиятини мунтазам кузатиб бориш ва самарадорлигини баҳолаш;

➡️ АКТ асосида тез тиббий ёрдам сифатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш, яъни замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилаш ва назорат қилиш.

📌 Имзолаш маросимида иштирок этган Ф.Ташпулатов ва Корея Миллий тиббиёт маркази президенти Со Гил Жун мазкур лойиҳанинг аҳамияти ва долзарблиги эканини таъкидлади.

📎 Лойиҳа икки босқичдан иборат бўлиб, Республика тез тиббий ёрдам маркази негизида амалга оширилади.

1⃣-босқич – 2025-2026 йилларни қамраб оладиган бўлиб, тадқиқотлар, мавжуд вазият таҳлили ва техник-иқтисодий асослашни ўз ичига олади. Лойиҳанинг биринчи босқичи учун Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОICА) томонидан 340 минг АҚШ доллари ажратилиши кўзда тутилган.

2⃣-босқич ишлари 3 йилдан 5 йилгача давом этилади. Унда биринчи босқич натижаларига кўра, 1,5 – 7 миллион АҚШ долларигача маблағ йўналтирилиши режалаштирилган.

🏥Бунда йирик мониторинг маркази яратилиб, барча зарур ўқув-услубий материаллар ва жиҳозлар билан таъминланади, тез тиббий ёрдам тизими ходимлари ўқитилади ва қайта тайёрланади.

‼️ Шунингдек, лойиҳанинг пилот версияси ишга туширилиши назарда тутилган. Бунда вазиятларни мониторинг қилиш ва тез тиббий ёрдам хизматини сифатини баҳолаш кўзда тутилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
04/18/2025, 11:16
t.me/ssvuz/18155
🔴 🟦🟦🟦

❓Қорақалпоғистонда давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этиш ҳолати қандай?

✅ Касалликларнинг олдини олиш, уларни эрта аниқлаш, беморларга кафолатланган тиббий ёрдамни сифатли ва малакали кўрсатиш, аҳолининг саломатлик даражасини ошириш...

📌 Булар – Президентимиз томонидан давлат тиббий суғуртаси тизими олдига қўйилаётган энг устувор вазифалар.

🏥 Шу мақсадда бугун мамлакатимиз соғлиқни сақлаш соҳасида ушбу механизмларни босқичма-босқич жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

📝 Хусусан, давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 5 сентябрдаги тегишли қарорига кўра, шу йил 1 январдан Қорақалпоғистон Республикасида мазкур янги тизимни амалиётга татбиқ этиш белгиланиб, дастлабки ишлар бошлаб юборилган.

🟣 Соғлиқни сақлаш вазирлиги ишчи гуруҳи ушбу ҳудудда бўлиб, тиббиёт муассасаларида бу йўналишда амалга оширилаётган ишларни атрофлича ўрганди.

💻 Мониторинг натижалари юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида видеоконференцалоқа шаклида йиғилиш ўтказилиб, унда бир қатор масалалар чуқур таҳлил қилинди.

👨‍⚕️ Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Фаррух Шарипов раҳбарлигида бўлиб ўтган тадбирда Тиббий суғурта бошқармаси бошлиғи Ш.Алмарданов, Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи директори биринчи ўринбосари Ш.Иноятов, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари, тегишли ташкилотлар вакиллари, жойлардаги студиялардан барча туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари иштирок этди.

📰 Йиғилиш аввалида кафолатланган пакетга киритилган дори воситалари, тиббий буюмлар, сарфлов материаллари, лаборатор текширувлар учун зарур бўлган реактивлар таъминоти, диагностик-таҳлиллар учун керакли бўлган жиҳозлар билан таъминланиш ҳолати кўриб чиқилди.

📊 Шунингдек, аҳолининг саломатлик кўрсаткичларини мониторинг қилиш, касаллик тарихини юритиш ва тиббиёт муассасаларига йўналтириш мақсадида амалга оширилаётган рақамлаштириш жараёнлари самарадорлиги атрофлича баҳоланди.

📎 Тадбирда ишчи гуруҳ ўрганишлари давомида қатор хато ва камчиликлар аниқлангани қайд этилди.

🔬 Таъкидланганидек, Хўжайли тумани бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари томонидан февраль ойида уйдаги қатновлар режаси атиги 8,7 фоизга бажарилган. Қолаверса, бирлашмада ангиограф ва мультиспирал компьютер томографияси ускунаси бўлмаса-да, ҳисоботда 113 та коронар томирларнинг ангиографик ҳамда МСКТ текширувлари ўтказилгани кўрсатиб кетилган.

🩺 Республика кўп тармоқли тиббиёт марказида имтиёзли йўлланма билан даволанган айрим беморларнинг касаллик тарихида йўлланма ва Mis2.ssv.uz. ахборот тизимига киритилган 066-ҳ/ш ташхислари бир-бирига тўғри келмаслиги ва уларга марказ томонидан пуллик хизмат кўрсатилгани аниқланган.

📎 Бундан ташқари, 2025 йил 1 апрелдан Қорақалпоғистон Республикаси бўйича реимбурсация дастури тўлиқ жорий қилинганига қарамай, Элликқалъа, Тўрткўл, Мўйноқ ва Амударё туманларида аҳолини ушбу тизимга жалб қилиш ҳамда уларнинг бепул дори воситалари билан таъминлашда сусткашликка йўл қўйилаётгани маълум бўлган.

➡️Шулардан келиб чиққан ҳолда йиғилишда ҳудуддаги барча тиббиёт муассасасалари раҳбарларига мавжуд камчиликларни қисқа муддатда бартараф этиш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.

‼️ Шунингдек, тадбирда кун тартибидаги бошқа масалалар кўриб чиқилиб, масъулларга аниқ вазифалар юклатилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
04/18/2025, 08:55
t.me/ssvuz/18151
🔴 🟦🟦🟦

❓Эндокринология маркази филиалларида қандай янги турдаги даволаш ва диагностика усуллари йўлга қўйилди?

✅ Эндокрин тизими инсон танасида барча ҳаётий жараёнларни тартибга солишда асосий роль ўйнайди. Шу боис бу йўналишдаги касалликларни эрта аниқлаш, олдини олиш ва асоратлари хавфини камайтириш жуда муҳим.

🏥 Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази юртимизда айни шу соҳада аҳолига ихтисослашган тиббий хизмат кўрсатувчи бош муассаса ҳисобланади.

💬 — Марказимиз барча замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, қалқонсимон без касалликлари, қандли диабет ва унинг асоратлари, қолаверса, орфан хасталикларини эрта аниқлаш ва ўз вақтида даволаш борасида салмоқли натижаларга эришиб келмоқда, — дейди муассаса директори Анвар Алимов.

🩺 Мисол учун ўтган йили марказда 59, вилоятларда 132, туман шифохоналарида 4 турдаги янги даволаш ва диагностика усуллари ҳаётга татбиқ этилди. Шу каби ютуқлар эътирофи сифатида муассасага ISO 9001:2015, ISO 7101:2023 халқаро сифат стандартларини жорий этганлиги муносабати билан махсус сертификатлар топширилди.

📎 Шунингдек, жорий йил бошидан клиникамиз ўз фаолиятида янги натижаларни қўлга киритиб, жами 550 дан зиёд жарроҳлик операциялари ўтказилди. Эътиборлиси, уларнинг 180 дан ортиғини юқори технологик амалиётлар ташкил этади.

➡️ Хусусан, CO-2 лазер қурилмаси ёрдамида амбулатор шароитдаги кам инвазив жарроҳлик амалиётлари, қалқонсимон без тугунлари микро тўлқинли абляцияси, метаболик морбид семизликда ошқозон лапароскопик резекцияси, буйрак усти бези гормонал актив ўсмалари лапароскопик жарроҳлик амалиётлари, қалқонсимон олди бези аденомасини икки томонлама олиб ташлаш, гемиструмэктомия, тотал тиреоидэктомия, субтотал тиреоидэктомия билан олиб ташлаш каби 10 дан зиёд мураккаб амалиётлар шулар сирасидан.

➡️ Муассасада хорижлик шифокорлар билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлиб, бу йил ҳам ушбу анъана давом этмоқда.

🔎 Жумладан, январь ойида академик Н.Н.Бурденко номидаги Россия миллий эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази профессори Юрий Кушел мутахассисларимиз билан бирга, эпилепсия билан оғриган беморда “Чапдаги энса соҳасидаги фокал-кортикал дисплазия резекцияси” операциясини ўтказди.

🛫 Шунингдек, соҳани халққа яқинлаштириш мақсадида марказнинг Фарғона ва Наманган филиалларига ИХЛА аппарати келтирилиб, 15 турдаги гормонларни аниқлаш имкони яратилди. Қорақалпоғистон Республикасида янги 3 та диагностика ва 4 та даволаш, шу жумладан, ИХЛА ёрдамида қондаги эстрадиол, кортизол ва инсулин, Қашқадарёда ферритин ҳамда Anti-TG, Жиззахда пешобда микроальбуминурияни аниқлаш усуллари йўлга қўйилди.

✅ Сурхондарё филиалида экспресс ТТГ, экспресс Т4, тезкор кортизол, прогестерон, эстрадиол, инсулин миқдорини текшириш, микроалбуминурия, экспресс гликирланган гемоглобин, витамин Д, витамин В12 аниқлаш каби муҳим лаборатор текширувлар амалга оширилмоқда.

🔬 Шу билан бирга, юрак-қон томир, бўйин ва оёқ томирларида қон оқими, томир аномалиялари, стеноз ва тромбларни аниқлаш учун УТТ доплер, қалқонсимон без ва кўкрак сут бези эластографияси ҳамда Эхо ЭКГ текширувлари ўтказилмоқда.

☺️ Муассасага 2025 йил “Криптолиполиз Clatuu“ аппарати келтирилди. Ушбу ускуна ёрдамида семизлик билан касалланган беморларда янгиланган 360 С музлатиш технологияси асосида бир марталик сеансда тери ости ёғини 20 фоизгача йўқотиш амалиётини бажариш мумкин.

📌 Марказ филиаллари ходимлари тиббий бригадалар ва оилавий шифокорлар билан биргаликда 40 ёшдан ошган аҳоли ўртасида скрининг текширувлари олиб бормоқда. Жумладан, жорий йил бошидан жами 1.5 млн. фуқаро скринингдан ўтказилиб, 33 минг 820 нафар диабет олди ҳолати ва 9510 нафардан зиёд янги аниқланган қандли диабетли беморларга зарур тавсиялар берилди.

‼️ Муассасада тиббий туризмни ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, шу йилнинг ўтган уч ойи мобайнида клиникага қарийб 600 нафар чет эл фуқароси мурожаат қилиб, уларга сифатли тиббий хизмат кўрсатилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
04/18/2025, 07:30
t.me/ssvuz/18150
🟢 🟦🟦🟦🟦🟦🟦🟦

❗️ССВ: Корея Республикаси билан соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш бўйича қатор келишувларга эришилди

📌 Корея Республикасининг етакчи компаниялари билан тиббиёт соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида мамлакатимиз соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Фарҳод Ташпулатов бошчилигидаги делегация ушбу давлатда бўлди.

📎 Сафар давомида қатор учрашувлар ўтказилди, уларда Корея билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар муҳокама қилиниб, кейинги босқичда бажарилиши лозим бўлган тадбирлар белгилаб олинди.

📌 Бундан ташқари, соҳа учун аҳамиятли қатор келишувларга эришилди.

📝 Жумладан, биоинформатика ва сунъий интеллект соҳасидаги етакчи “3BIGS” компанияси билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Мазкур ҳужжат салмоқли биологик маълумотлар, сунъий интеллект асосида соҳани ривожлантириш ва инновацион дори воситаларни ишлаб чиқишда ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича томонларнинг вазифаларини ўз ичига олади.

📰 Маълумот учун: “3BIGS” компанияси геном, саратон биомаркерлари ва микробиома бўйича катта ҳажмдаги биомаълумотларни таҳлил қилувчи платформаларни ишлаб чиқиш билан шуғулланади. У кўплаб дунё мамлакатлари томонидан тан олинган бўлиб, сунъий интеллект асосида дори ишлаб чиқиш йўналишида жаҳондаги энг яхши 40 та компания қаторидан ўрин олган.

🔎 “3BIGS” билан тузилган меморандум Ўзбекистон учун стратегик аҳамиятга эга бўлиб, мамлакатда биоинформатика инфратузилмасини ривожлантириш, микробиома тадқиқотларини йўлга қўйиш ва рақамли соғлиқни сақлашни илгари суриш йўлидаги муҳим қадам ҳисобланади.

🔬 Бундан ташқари, “TS Bio” компанияси билан ҳужайра терапияси технологиялари, тиббий инфратузилмани ривожлантириш соҳаларида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

☺️ “Quantum Bio Co., Ltd.” компанияси билан эса Ўзбекистондаги тиббиёт муассасаларида рақамли технологияларни кенг жорий этиш, ходимлар малакасини ошириш ва консультация хизматлари бўйича дастлабки келишувга эришилди.

🏥 Шунингдек, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Термиз филиалида тиббий ҳужайралар соҳасини йўлга қўйиш учун “ABC SANG-SA” компанияси билан 5 млн. доллар миқдорида инвестиция киритиш юзасидан ҳамкорлик қилиш бўйича меморандум имзоланди.

💻 Корея Миллий тиббиёт маркази (NMC) билан “Ўзбекистонда АКТ билан таъминланган тез тиббий ёрдам тизими салоҳиятини ошириш” лойиҳаси бўйича дастлабки келишув лойиҳаси имзолангани ҳам бу йўналишдаги ишларнинг ривожланишига асос бўлиши шубҳасиз.

‼️ Ушбу лойиҳа тафсилотлари билан кейинги материалимизда таништирамиз.

➕ Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
04/17/2025, 16:41
t.me/ssvuz/18147
🔴 🟦🟦

➡️ “Ҳукумат соати” давом этмоқда. Унда Соғлиқни сақлаш вазири А.Худаяров маъруза қиляпти.

📌 Қайд этилганидек, кейинги йилларда мамлакатимизда аҳолини сифатли, хавфсиз дори воситалари билан таъминлаш мақсадида тиббиёт ходимлари ва фармацевтика компаниялари ўртасидаги яширин келишувларнинг олдини олиш, давлат ва хусусий дорихоналарда “Электрон рецепт” тизимини жорий этиш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

💊 Хусусан, Ягона тиббиёт ахборот тизими (DMED)да “Электрон рецепт” модули ишлаб чиқилди. Бу модуль дори воситаларининг дозалари ва шаклларини ҳисобга олган ҳолда рецептларни электрон шаклда бериш, уларнинг маркировкасини назорат қилган ҳолда сотиш, ҳисобот юритиш жараёнини автоматлаштириш ҳамда беморлар учун мобил илова орқали рецептлар ҳаракатини кузатиб туриш имконини яратади.

🔎 Шунингдек, ушбу тизимнинг ишлаши учун дори воситаларининг халқаро патентланмаган номлари, шакллари, дозалари ва ўлчов бирликларини ўз ичига олган маълумотлар базаси ҳам шакллантирилди.

⌨️ Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этиш доирасида “Электрон рецепт” модулида “реимбурсация дастури” йўлга қўйилди. Яъни, беморнинг дорихонага бориб ахборот тизимига киритилган электрон рецепт билан шифокор ёзиб берган препаратни пул тўламасдан олиш имкони яратилди.

🖥 “Ҳукумат соати”да депутатларга соғлиқни сақлаш соҳасида ахборот тизимлари ягона комплексини жорий этиш, бошқарув жараёнидаги ортиқча тартиб-таомилларини қисқартириш, кадрларни ишга қабул қилиш билан боғлиқ коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан ҳам маълумотлар берилди.

💬 А.Худаяровнинг қайд этишича, вазирлик билан биргаликда Ягона интегратор – “UZINFOCOM” томонидан соғлиқни сақлаш тизимидаги жараёнларни автоматлаштириш ва ундаги ахборот тизимларининг ягона комплексини жорий этиш мақсадида Ягона тиббиёт ахборот тизими (DMED) ишлаб чиқилган.

📊 Ушбу тизимнинг аҳоли учун DMED, шифокорлар учун эса DMED Pro мобил иловалари ҳам яратилди. DMED ахборот тизими 2 571 та бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасасидан 2 475 тасига ўрнатилди. Ҳозир зарур жиҳозларни ҳарид қилиш ва ўрнатиш, тиббиёт ходимларини тизимда ишлашга ўқитиш ва маълумотларни ахборот тизимига киритиш ишлари жадал олиб борилмоқда.

‼️ Бундан ташқари, вазирлик тизимида тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш марказини ташкил этиш орқали мутлақо янги, шаффоф ва объектив малака баҳолаш тизими ҳам яратилди. Унда замонавий ахборот технологияларини жорий этиш орқали тиббиёт ва фармацевтика ходимларига малака тоифаларини бериш функциялари амалга оширилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
04/17/2025, 14:04
t.me/ssvuz/18143
🔴 🟦🟦

Айни дақиқаларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси фракцияси ташаббуси билан навбатдаги “Ҳукумат соати” бўлиб ўтмоқда.

🔎 Унда депутатлар “Соғлиқни сақлаш соҳасида коррупцион омилларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги масалани муҳокама қиляпти.

📌 Кун тартибидаги ушбу масала юзасидан депутатларнинг саволларига Соғлиқни сақлаш вазири А.Худаяров жавоб бермоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
04/17/2025, 13:33
t.me/ssvuz/18140
🔴 2️⃣2️⃣2️⃣2️⃣

✅ Министерством здравоохранения и Научно-исследовательским институтом вирусологии был организован научно-практический учебный семинар на тему «Диагностика и лечение парентеральных вирусных гепатитов у больных, получающих гемодиализ и гемотрансфузию».

❓ Итак, какие вопросы здесь обсуждались?

❓Какая работа проводится в нашей стране для раннего выявления и лечения гепатита В и С?

❓С какой целью создается биобанк?

📹 Ответы на эти вопросы можно найти в видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
04/17/2025, 13:03
t.me/ssvuz/18139
🔴 2️⃣2️⃣2️⃣

🔬 Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Вирусология илмий-тадқиқот институти томонидан пойтахтимизда “Гемодиализ ва гемотрансфузия олаётган беморлар орасида парентерал вирусли гепатитларни ташхислаш ҳамда даволаш” мавзусида илмий-амалий ўқув семинар ташкил этилди.

❓Хўш, унда қандай масалалар муҳокама этилди?

❓Юртимизда гепатит B ва Cни эрта аниқлаш ва даволаш бўйича қандай ишлар қилинмоқда?

❓Биобанк ташкил этишдан кўзланган мақсад нима?

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган ушбу видеолавҳа орқали шу каби саволларга жавоб оласиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
04/17/2025, 10:28
t.me/ssvuz/18138
🔴 🟦🟦🟦🟦

🍟 🍔 “Кириешки”, “хрустяшки”, чипс, "фаст-фуд", энергетик ва газланган ичимликлар... Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бу каби маҳсулотларни кундалик таомномадан чиқаришни тавсия қилади.

🚫 Қолаверса, улар юртимиздаги умумтаълим муассасаларида рухсат этилмайдиган озиқ-овқат ва ичимликлар рўйхатига киритилган.

📹 Юқоридаги видеолавҳа орқали трансёғларга тўйинган, шакар ва туз меъёридан кўп қўшилган шундай маҳсулотларнинг саломатлик учун зиёни ҳақида сўз юритилади.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
04/17/2025, 08:30
t.me/ssvuz/18137
🔴 🟦🟦🟦

❗️Болалар миллий тиббиёт маркази: Уч ойда 820 дан зиёд мураккаб операциялар ўтказилди

✅ Соғлиқни сақлаш соҳасига қаратилаётган юксак эътибор боис юртимиз тиббиёти жадал ривожланмоқда. Буни яқингача фақат хориж клиникаларида ўтказилган қатор мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўзимизда йўлга қўйилиб, салмоқли натижалар қўлга киритилаётгани ҳам яққол тасдиқлаб турибди.

🏥 Хусусан, Болалар миллий тиббиёт марказида шу йилнинг ўтган уч ойи мобайнида 1130 та жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтказилди. Шундан 823 таси ўзининг мураккаблиги билан ажралиб туради. Улар орасида илк бор амалга оширилганлари ҳам талайгина.

💬 — Ҳеч бир натижа ўз-ўзидан қўлга киритилмайди, — дейди шу муассаса директори Бахтиёржон Умаров. — Бунинг замирида юртимизда соҳага қаратиб келинаётган катта эътибор ётибди.

🔬 Марказимизга замонавий асбоб-ускуналар олиб келиб ўрнатилгани ва мутахассисларимиз чет давлатларда малака ошириб келаётгани ўз самарасини беряпти. Натижада бир пайтлар фақат орзу қилиш мумкин бўлган мураккаб операцияларни ўзимизда бажаряпмиз.

📌 Биргина жорий йилнинг ўтган уч ойида мутахассисларимиз томонидан 46 турдаги мураккаб жарроҳлик амалиёти ўзлаштирилди.

➡️ Мисол сифатида эса реконструктив иридопластика, пастки жағ анкилозни бартараф этиш ва имплант ёрдамида реконструкциялаш, алвеоляр ўсиғ ёриғини суяк кўчириб ўтказиш ёрдамида бартараф этиш, куйгандан кейинги чандиқли тортувчи контрактурасини қон томирли тери кўчириб ўтказиш ёрдамида ҳал этиш, юқори жағ нуқсонини лахтакли кичик болдир суяги билан тиклаш, жигар кўчириб ўтказиш, жигарнинг атипик резекцияси ҳамда лапароскопик усулда буйрак трансплантациясини кўрсатиш мумкин.

🔎 Шу ўринда Ўзбекистонда илк бор ўтказилган ноёб юрак жарроҳлик амалиётларидан бирини алоҳида келтирмоқчимиз.

👶 Бир ойлик чақалоқда юракнинг чап қоринча чиқиш йўли торайиши аорта орқали бартараф этилди.

➡️ Бундай юқори хавфли ва жуда нозик жарроҳлик амалиёти дунёдаги энг илғор тиббиёт марказларида бажарилади, холос.

➡️ Кичик тана вазнига эга чақалоқда биринчи марта ўтказилган операция мамлакатимиз тиббиётида янги саҳифа очди.

➡️ Болалар кардиохирургияси соҳасидаги ушбу инновацион қадам юрак нуқсонлари билан туғилган чақалоқлар учун янги имкониятлар яратади.

🤝 Ноёб жарроҳлик амалиётлари хусусида сўз борганда, бу борада халқаро ҳамкорликнинг ўрни салмоқли бўлаётганлигини алоҳида таъкидлаш зарур.

🟣 Жорий йилнинг уч ойи мобайнида хорижликлар билан биргаликда қатор операциялар амалга оширилди. Германия ва Италия жарроҳлари кўмагида 2 нафар бета-талассемия беморларида аллоген суяк илиги трансплантацияси ўтказилди.

❗️Германиялик Жан Соэренсоннинг маслаҳати асосида жувенил миеломоноситик лейкозда азацитидин билан даволаш усули қўлланилди. Швейцария ва германиялик мутахассислар иштирокида юрак эхинококкоз жарроҳлик амалиёти муваффақиятли бажарилди.

📍 Америкалик тажрибали жарроҳ Луис де ла Торре марказимизга ташриф буюриб, мутахассисларимиз билан тажриба алмашди. Ташриф доирасида у тўғри ичак ва аноректал касалликларнинг замонавий даволаш усуллари, шу жумладан, гиршпрунг касаллиги, аноректал мальформация ва функционал ичак бузилиши бўйича маҳорат дарслари ўтди. Айни чоғда у кам инвазив жарроҳлик усулларини жорий этиш бўйича маслаҳатлар берди ва қатор ноёб операцияларда иштирок этди.

📈 Шу каби саъй-ҳаракатлар туфайли нафақат юртдошларимиз, айни чоғда хорижликларнинг ҳам бизга бўлган ишончи ортиб бораётир. Натижада бизга мурожаат қилаётган чет элликлар сони сезиларли даражада ошмоқда.

📊 Уч ой давомида 516 нафар норезедентга амбулатор ҳамда 57 нафарига стационар шароитда сифатли тиббий хизматлар кўрсатилди. Улар орасида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Россия, Туркия ҳамда Хитой фуқаролари кўпчиликни ташкил этади.

‼️ Умуман олганда, муассасамиз фаолияти ҳам янги операция ва даволаш усулларини ўзлаштириш маъносида, ҳам тиббий хизматлар сифатини халқаро даражага олиб чиқиш нуқтаи назаридан кенгайиб бормоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
04/17/2025, 07:21
t.me/ssvuz/18136
🔴 🤝🌏👨‍🏫👩‍🏫

✅ В рамках реформирования системы здравоохранения в нашей стране особое внимание уделяется развитию службы нефрологической и гемодиализной помощи, и здесь достигаются значительные результаты. На международной научно-практической конференции, проведенной в столице рядом партнерских организаций, именно этот вопрос оказался в центре обсуждения.

❓В чем уникальность опыта Узбекистана в этом направлении?

❓ Благодаря каким факторам достигаются хорошие результаты?

❓Какие аспекты международного опыта нам стоит изучать?

📹 Ответы на эти вопросы вы найдете в видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
04/16/2025, 15:14
t.me/ssvuz/18135
Nefralogiya_uzb_new.mp4
🔴 🟦🟦🟦🟦🟦

🔬 Юртимизда амалга оширилаётган тиббиёт трансформацияси жараёнида нефрология ҳамда гемодиализ хизмати ривожига алоҳида эътибор қаратилиб, салмоқли натижаларга эришиб келинмоқда.

👩‍⚕️ Пойтахтимизда қатор ҳамкор ташкилотлар томонидан ўтказилган халқаро илмий-амалий анжуманда айни шу масала таҳлил марказида бўлди.

❓ Ўзбекистоннинг бу борадаги тажрибаси нимаси билан ажралиб туради?

❓ Қўлга киритилаётган ютуқларимиз қандай омилларга асосланади?

❓ Шу йўналишдаги халқаро тажрибанинг қайси жиҳатларини ўрганиш биз учун манфаатли?

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳа орқали шу каби саволларга жавоб топасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
04/16/2025, 13:13
t.me/ssvuz/18134
🔴 🟦🟦🟦

❗️Тиббиётда Андижон бренди яратилади

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятини комплекс ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказмоқда. Унда ижтимоий соҳа масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Президент тиббиётда Андижон брендини яратиш бўйича барча имкониятлар борлигини таъкидлади.

Бу борада ўтган йили 650 ўринли клиника Андижон давлат тиббиёт институти балансига ўтказилиб, уни таъмирлаш ва жиҳозлашга 180 миллиард сўм берилди. Бу 11 минг талабага бир вақтни ўзида ҳам ўқиш, ҳам амалиёт ўташ имконини беради.

Институтдаги симуляцион марказда тиббиёт ходимлари малакасини 2 босқичда баҳолаш тизимини йўлга қўйиш, клиника ёнига травматология, педиатрия ва жарроҳлик, гинекология бўлимини қуриб, кластерга айлантириш ташаббуслари қўллаб-қувватланди. Бунга яна 100 миллиард сўм ажратилиши маъқулланди.

Симуляцион марказда синовдан ўтган тиббий ходимларга қўшимча 100 фоиз устама берилиши белгиланди.

Ҳозир 2 минг нафар наманганлик ёшлар Андижонга қатнаб ўқиётганини ҳисобга олиб, Наманган давлат университетидаги тиббиёт факультети Андижон тиббиёт институти филиалига айланади. Бу филиал кейинчалик мустақил олийгоҳ даражасига олиб чиқилади, Андижон тиббиёт институтига эса университет мақоми берилади.

Умуман, Қирғизистон, Тожикистон, Хитой ва Ҳиндистондан келиб ўқимоқчи бўлганлар ҳисобига, вилоятда тиббий таълим экспортини йилига 20 миллион доллардан ошириш мумкинлиги таъкидланди. Мутасаддиларга хориждан келиб ўқиётган талабалар учун “талаба визаси” жорий қилиш бўйича бир ойда таклиф киритиш топширилди.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
04/16/2025, 12:07
t.me/ssvuz/18133
🔴 🟦🟦

📍 Пойтахтимизда “Оториноларингология ва бош-бўйин касалликларининг долзарб муаммолари” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман бошланди.

🛬 Унда юртимиз вакилларидан ташқари, Россия, Италия, Туркия, Беларусь, Қозоғистон, Тожикистон каби давлатлардан етакчи соҳа олимлари ва мутахассислар иштирок этмоқда.

➡️ Тадбирни Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи Д.Султанов кириш сўзи билан очди.

🔎 Анжуманда оториноларингология, бош ва бўйин касалликлари бўйича инновацион диагностика ва даволаш технологиялари, бу йўналишда олиб борилаётган молекуляр генетик тадқиқотлар, беморларни реабилитация қилишнинг илғор усулларига доир маърузалар тингланмоқда.

💬 Қайд этилганидек, ЛОР касалликлари аҳоли орасида энг кўп учрайдиган патологиялардан. Бироқ яқин йилларгача юртимизда мазкур йўналишда ихтисослаштирилган тиббий хизмат кўрсатишнинг яхлит тизими йўқ эди. Соҳа тарқоқ ҳолда бўлиб, анчайин эътибордан четда қолганди.

📌 Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил август ойидаги тегишли қарори бу муаммонинг оқилона ечими бўлди. Мазкур ҳужжатга кўра, Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилиши натижасида тиббиётнинг ушбу йўналиши ҳудудларда ўз филиалларига эга яхлит тизимга айланди.

🔬 Бугунги кунга келиб, муассаса ва унинг жойлардаги филиаллари юртимизда оториноларингологик ва бош-бўйин касалликлари профилактикаси, уларни эрта аниқлаш ҳамда даволаш дастурларини амалиётга татбиқ этиб келмоқда.

‼️ Анжуман доирасида маҳорат дарслари ва тақдимотлар ўтказиш ҳамда якунда хорижий тиббиёт муассасалари билан ҳамкорлик меморандумларини имзолаш кўзда тутилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
04/16/2025, 08:58
t.me/ssvuz/18129
🔴 🟦🟦🟦

❗️ССВ: Гематология марказида беморлар чет эл тажрибаси асосида даволанмоқда

🏥 Аввал хабар берганимиздек, Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази қон ва қон яратиш тизими касалликларига чалинган беморларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида янги даволаш ва диагностика усуллари ҳамда юқори технологик амалиётларни ўз фаолиятига татбиқ этиб келмоқда.

🧑🏻‍⚕️ Бу борада халқаро ҳамкорликнинг аҳамияти катта. Бу ҳақда марказ директори ўринбосари Азиза Маҳмудова қуйидагиларни маълум қилди:

💬 — Беморларга гематологик ва трансфузиологик ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида жаҳоннинг бир қанча етакчи марказ ва ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйганмиз.

🔎 Жумладан, бунинг самараси ўлароқ, яқинда Россиянинг Р.М.Горбачева номидаги болалар онкологияси, гематологияси ва трансплантологияси институти профессори А.Ю. Полушин муассасамизга ташриф буюриб, аутоиммун касалликлар, ревматизм, тарқоқ склерозда аутологик ўзак ҳужайралар трансплантациясини амалиётга татбиқ этиш мақсадида 32 нафар беморни кўрикдан ўтказиб, маслаҳат берди.

🔬 АҚШнинг “Глобомикс” компанияси билан ҳамкорликда молекуляр-генетик лабораторияни ISO ва JCI стандартлари бўйича аккредитациядан ўтказишга тайёргарлик кўряпмиз.

📌 Шунингдек, Беларуснинг Минск хирургия, трансплантация ва гематология илмий-амалий маркази, Москвадаги А.И.Воробьёв номидаги гематология миллий тиббий-тадқиқот маркази билан хамкорлик шартномаларини туздик.

🟢 Муассаса Тинч океани ва Осиё минтақаси мамлакатлари суяк кўмиги трансплантацияси ташкилотига (APBMT) аъзо бўлиб, ҳамкорликда иш олиб бориляпти.

🩺 Бу ерда тиббий туризмни ривожлантиришга ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда муассаса фаолияти, янги ташхислаш ва даволаш усуллари ҳақида маълумот берувчи буклетлар, роликлар тайёрланиб, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлатларига тарқатилди. 2025 йилнинг биринчи чорагида марказга 174 нафар чет эллик фуқаро мурожаат этиб, улардан 157 нафари амбулатор ва 17 нафари стационар шароитда даволанди.

✅ Касалликларни самарали диагностика қилиш ва даволаш мақсадида марказ инфратузилмасини яхшилашга ҳам катта аҳамият беряпмиз. Бу ерда йил бошидан бери иммуногистохимия лабораториялари ташкил қилиниб, замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди. Марказ ҳовлисидаги 5 қаватли асептик бино қурилиши ҳам якунланди.

🌐 Бу бино жаҳон стандартларига мос равишда бунёд этилган бўлиб, гематологик ва онкогематологик хасталикларга чалинган беморларда суяк кўмиги ўзак ҳужайралар трансплантациясини ўтказиш имконни беради.

‼️ Марказ йилнинг биринчи чорагида эхокардиограмма, замонавий УЗИ доплер, FISH-микроскоп, инвертирланган микроскоп, гибридизайтор, Nano Probe FISH, наркоз аппаратлари, дефибриллятор, жарроҳлик столлари билан қўшимча таъминлангани ҳам беморларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини оширишга хизмат қилмоқда.

➡️ Ҳозирги кунда Туркия, Россия ва Жанубий Корея давлатлари мутахассислари билан биргаликда CAR-T ҳужайралар терапиясини онкогематология амалиётига татбиқ этиш ва хорижий ҳамда қўшни давлатлардан беморларини жалб қилиш бўйича иш олиб бориляпти.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
04/16/2025, 08:08
t.me/ssvuz/18128
🔴 ‼️‼️

✅ В нашей стране особое внимание уделяется своевременному выявлению и лечению онкологических и гематологических заболеваний у детей.

🏥 В частности, в Научно-практическом медицинском центре детской онкологии, гематологии и иммунологии, созданном по инициативе Президента страны, сегодня для маленьких пациентов созданы все необходимые условия.

📹 Подробнее об этом в видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
04/15/2025, 16:40
t.me/ssvuz/18127
🔴 🟦🟦🟦

❗️Аллергик касалликлар инновацион усуллар ёрдамида аниқланмоқда

🔎 Атроф-муҳитнинг ифлосланиши, кимёвий қўшимчалар ва консервантлар билан бойитилган озиқ-овқатлар истеъмоли ортиши, дори воситаларини ҳаддан ташқари кўп қабул қилиш, камҳаракатлилик, стресс...

📌 Булар — кўплаб патологиялар қатори аллергик касалликларни ҳам келтириб чиқарувчи асосий омиллар. Шу боис дунё бўйича ушбу турдаги хасталикларни аниқлаш, даволаш ва уларнинг олдини олиш долзарб масалага айланмоқда.

🏥 Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази юртимизда мазкур йўналишда аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатувчи бош муассаса ҳисобланади.

💬 — 200 га яқин текширув усулларини қўллаяпмиз, — дейди марказ директори Илмира Разикова. — Масалан, биргина “ALEX” ташхис усули бемор қонидаги салкам 300 та аллергенга сезувчанликни молекуляр оқсил даражасида аниқлаш имконини беради.

🔬 “PROTIA Allerqy-Q 96” технологияси орқали эса 90 турдаги махсус аллергенларни бир вақтнинг ўзида текшириш мумкин. Қолаверса, энг илғор диагностика усули бўлган “Phadia 200” ёрдамида 100 га яқин маҳсулотларга нисбатан оқсил даражасида аллергик ҳолатларни аниқлай оламиз.

📊 Умуман, шу йил бошидан буён марказимизда 5 та янги ташхис ва 5 та даволаш усули жорий этилди. Жумладан, яширин бронхлар гиперреактивлигини аниқлашда бронхопровакацион диагностика туридан фойдалана бошладик. Иммуноглобулин Е ни ИХЛА усулида текшириш ўзлаштирилди.

🧪 Марказимизда янги ЛОР-комбайн мосламаси ишга туширилди. Шу тариқа юқори нафас аъзоларини текшириш имконияти юзага келди.

💊 Дори аллергияси натижасида ривожланган токсикодермияни ҳамда сурункали идиопатик қаварчиқларни плазмоферез ёрдамида, гистаминозларни “DAO Prim Vegan” препарати билан даволаш технологияси, баҳорги ўсимликлар чангчалари аралашмаси билан махсус аллергологик иммунотерапия амалиётга татбиқ этилди.

✅ Шу билан бирга, яқинда маслаҳат поликлиникамизга Англияда ишлаб чиқилган BTL-08 SPIRO PRO спирографини ўрнатдик. Бу технология орқали ташқи нафас йўлларига баҳо берилиб, синамалар ўтказилади.

🟣 Ҳозир муассасамизда ривожланган мамлакатлар клиникаларида қўлланилаётган энг замонавий инновацион аллергочип ImmunoCAP ISAC текширув усулини йўлга қўйиш ҳаракатидамиз. Бу диагностика воситаси бир пайтнинг ўзида 112 хил аллергеннинг оқсилли молекуласини аниқлаш имконини беради.

🛬 Бундай изланиш ва янгиланишлар натижасида марказимизга хорижий мамлакатлардан ҳам беморлар мурожаатлари сони орта бошлади. Мисол учун, ўтган уч ойда бу ерда Россия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Турканистон, Афғонистон каби ўнга яқин давлатдан ташриф буюрган фуқароларнинг қарийб 170 нафари амбулатор, 20 нафарга яқини стационар шароитда даволанди.

📍 Бу каби ижобий ўзгаришлар марказнинг жойлардаги ҳудудий филиаллари фаолиятида ҳам кузатилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
04/15/2025, 14:42
t.me/ssvuz/18126
🔴 🟦🟦🟦🟦🟦🟦🟦

✅ Пойтахтимизда Тошкент давлат стоматология институти томонидан ўтказилган халқаро форумда Ўзбекистонда аҳоли саломатлигини таъминлаш йўналишида амалга оширилаётган янгиланишлар ҳамда соҳа истиқболларига доир долзарб масалалар кўриб чиқилди.

❓ Хўш, мамлакатимизда бу борада қандай ютуқлар қўлга киритилмоқда?

❓ Натижаларимиз хорижликларда қизиқиш уйғота олдими?

❓ Бугун дунёда аҳоли саломатлигини таъминлаш борасида қайси масалалар устувор?

❓ Мавжуд муаммоларнинг ечими борми?

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳа орқали шу каби масалаларга жавоб топасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
04/15/2025, 12:34
t.me/ssvuz/18125
❗️ЖССТ томонидан менингитни ташхислаш ва даволаш бўйича йўриқнома эълон қилинди

🧠 Менингит — бош ва орқа миянинг яллиғланиши ҳамда умумий интоксикация белгилари билан кечадиган ўта юқумли касаллик.

📌 Ҳозиргача унинг баъзи турларига нисбатан самарали даво чоралари, ташхис усуллари ва вакциналар яратилганига қарамай, ҳамон бу патология инсонлар саломатлиги учун жиддий хавф бўлиб қолмоқда.

🖥 Шундан келиб чиқиб, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти менингитни ташхислаш, даволаш ва унга чалинган беморларни парваришлаш бўйича илк глобал кўрсатмаларини эълон қилди.

💬 Қайд этилишича, 2019 йили дунё бўйича бу хасталикка чалинган 2,5 миллион нафар бемор рўйхатга олинган. Улардан 1,6 миллион нафарида касалликнинг энг хавфли тури — 24 соат ичида ўлимга олиб келувчи бактериал менингит аниқланган. Оқибатда 240 минг киши ҳаётдан кўз юмган.

✅ ЖССТнинг янги кўрсатмалари энг сўнгги тадқиқот ва далилларга асосланган. Қўлланма ушбу касаллик билан боғлиқ ўлим ҳолатлари ҳамда ногиронликни камайтиришга доир муҳим тавсияларни ўз ичига олади.

➡️ Ташкилот бош директори доктор Тедрос Гебрейесуснинг таъкидлашича, бактериал менингитни юқтирган ҳар олти бемордан бири ҳалок бўлаётгани ачинарли. Омон қолган аксарият кишилар ҳам узоқ муддат касалликнинг оғир асоратларидан азият чекади.

‼️ Янги йўриқнома менингитни юқтирган бир ойликдан ошган болалар, ўсмирлар ва катталарни клиник даволашга қаратилган.

🔎 Тавсиялар тиббий ёрдамнинг барча жабҳаларини қамраб олади. У бирламчи ва иккиламчи тиббиёт муассасалари, жумладан, шошилинч, стационар ва амбулатория ёрдамини кўрсатувчи мутахассислар учун мўлжалланган.

🟣 Йўриқнома ЖССТга аъзо давлатлар томонидан қабул қилинган 2030 йилгача менингитга барҳам беришга доир ҳаракатлар режаси мақсадларига мосдир.

📉 У орқали бактериал менингит эпидемиясини бартараф этиш, хуусан, эмлаш орқали касалланиш кўрсаткичини 50 фоизга ва ўлим ҳолатларини 70 фоизга камайтириш кўзда тутилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
04/15/2025, 09:11
t.me/ssvuz/18124
🔴 🟦🟦🟦

☺️ Маълумки, Президентимизнинг тегишли қарорига мувофиқ юртимизда илк бор болалар гематологияси ва онкологияси соҳаси катталар шифохонасидан ажратилиб, алоҳида марказ сифатида ташкил этилган эди.

🔬 Ўтган қисқа вақт ичида мазкур муассаса ўғил-қизларда онкологик, гематологик ва иммунологик касалликларни ўз вақтида аниқлаш ҳамда даволаш, соҳага замонавий жарроҳлик амалиётларини кенг татбиқ этиш борасида сезиларли ютуқларга эришди.

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил ҳикоя қилинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
04/15/2025, 07:07
t.me/ssvuz/18123
🔴🤝🌏👨‍🏫👩‍🏫

👁 Офтальмология – важное направление медицины, и международное сотрудничество играет важную роль в её развитии.

🤝 Поэтому сегодня в нашей стране уделяется особое внимание налаживанию тесного сотрудничества с ведущими зарубежными медицинскими учреждениями в этой области.

🏥 Так, сегодня усилиями Минздрава, Республиканского специализированного научно-практического медицинского центра микрохирургии глаза и международной организации NOOR Dubai (ОАЭ) стартовала благотворительная акция с целью оказания хирургической офтальмологической помощи людям с катарактой.

📹 Подробности в видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
04/14/2025, 17:12
t.me/ssvuz/18122
🔴 🟦🟦🟦🟦🟦🟦🟦

👁 Офтальмология — тиббиётнинг энг муҳим йўналишларидан бири бўлиб, соҳа тараққиётида халқаро ҳамкорликнинг ўрни беқиёс.

🔬 Шу боис бугун мамлакатимизда бу жабҳада етакчи хорижий тиббиёт муассасалари билан яқин алоқаларни йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

🏥 Хусусан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази ва БААнинг “NOOR Dubai” халқаро ташкилоти ҳамкорлигида кўз катарактасидан азият чекаётган юртдошларимизга жарроҳлик йўли билан офтальмологик ёрдам кўрсатиш мақсадида мурувват акциясига старт берилди.

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳа орқали ушбу тадбир тафсилотлари билан яқиндан танишасиз.

➕ Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
04/14/2025, 15:34
t.me/ssvuz/18121
❗️Республика хирургия марказида ташхислаш 584 тага, амалиёт усуллари эса 388 етди

✅Ўтган йилни салмоқли натижа ва ютуқлар билан якунлаган Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази жамоаси бу йил ҳам изланишларда давом этмоқда.

📌 Буни муассасада жорий йилнинг ўтган уч ойи давомида бир қатор янги диганостика ва даволаш усуллари йўлга қўйилгани яққол тасдиқлаб турибди.

🔬 Мисол тариқасида жигар донор трансплантант бўлагида қўшимча вена коллекторларини томирлар ёрдамида протезлаш, оёқ томири қайталанган варикоз кенгайишида эндовеноз лазер облитерацияси, тўш орти соҳасидаги қолқонсимон безли буқоқни ультратовуш скальпель ёрдамида олиб ташлаш, семизлик ва қизилўнгач тешиги чурраларида симултан операцияларини келтириш мумкин.

📊 Бугунга келиб ушбу марказдаги ташхислаш 584 тага, амалиёт усуллари эса 388 етди.

💬 — Шу йилнинг ўзида жамоамизнинг саъй-ҳаракатлари билан бир нечта юқори технологик мураккаб операциялар илк бор амалга оширилди, — дейди марказ директори Саидмурод Исмаилов. — Бу эса аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати ва кўламини яхшилаш имконини бермоқда.

⬇️ Улар қуйидагилардан иборат:

🟣 перорал эндоскопик миотомияси (POEM);

🔴 қалқонсимон тугунли буқоқнинг тўш орти жойлашуви ҳамда трахея эзилишида бўйин министернотом струмэктомияси;

🟢 трахеянинг чандиқли торайишида министернотом усули орқали анастомоз қўйиш;

🔵 фибротораксда видеоторакоскопик плеврэктомияси,

🟣 ўпка ҳосиласида видеоторакоскопик лобэктомия ва лимфодиссекция амалиёти,

🔴 тўғри ичакнинг лапароскопик пастки резекцияси.

🔎 Бу даврда муассасамизда бир нечта ноёб операциялар ҳам ўтказилди. Шулардан бири хусусида кенгроқ тўхталмоқчимиз.

➡️ Пойтахтлик Камолахон Ирназарова туғма юрак нуқсони билан мурожаат қилган эди. Унга митрал клапани критик стенози эндоваскуляр миниинвазив усулда ўрнатилди. Амалиёт тиғсиз, рентген нурларисиз ва чуқур наркозсиз ўтказилди. Бу усул бемор операциядан кейин тез оёққа туриб кетишида айни муддаодир. Ҳозирги пайтда аёл ўзини яхши ҳис этяпти.

🤝 Шу ўринда жамоамиз томонидан халқаро ҳамкорликка катта эътибор бериб келинаётганлигини алоҳида айтиш зарур. Негаки, бу кўрсаткичларни янада яхшилашда қўл келади.

🫀Ҳозирги пайтда БМТ, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Хитой Тиббиёт фанлари академияси билан ҳамкорликда “Юрак структуравий касалликларини даволаш имкониятларини перкутан ва но-флуороскопик муолажалар ёрдамида кучайтириш” дастури ижросига киришилмоқда.

📆 Унинг биринчи босқичи апрель-май ойларига мўлжалланган бўлиб, унда фарғоналик бошланғич синф ўқувчилари орасида туғма юрак нуқсонларини аниқлаш мақсадида 4 минг нафардан ортиқ болалар скрининг текширувидан ўтказилади.

🔗 Қолаверса, марказимизда “Перкутан ва но-флуороскопик муолажалар” мавзуида минтақавий симпоизум ўтказиш ниятимиз ҳам бор. Унда минтақа давлатларидан 80 нафарга яқин мутахассислар иштирок этиши кутилмоқда.

🎚 Ушбу нуфузли анжуман доирасида 10 нафардан зиёд юрак нуқсони бор болаларда рентген нурисиз ультратовуш ускунаси ёрдамида, кесмаларсиз, қон томир орқали окклюдер ўрнатиш бўйича маҳорат дарслари ўтказилиши ҳам кўзда тутилаётир.

‼️ Умуман, олдимизда залворли вазифалар турибди. Уларни изчил амалга ошириш орқали халқимизга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини халқаро андозалар даражасига кўтариш асосий мақсадимиздир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
04/14/2025, 14:09
t.me/ssvuz/18120
🔴 🟦🟦🟦

🔬Жорий йилнинг 15-17 апрель кунлари “Соғлиқни сақлаш – TIHE 2025” 29-Тошкент анъанавий халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади.
☺️ Янги манзил – “CAЕх Uzbekistan” халқаро кўргазмалар марказида ташкил этилаётган ушбу нуфузли тадбир билан бирга, пойтахтимиз илк бор эстетик тиббиёт, anti-age парвариши ва гўзаллик саноатига бағишланган “Beauty Uzbekistan 2025” кўргазмасига мезбонлик қилади.

💊 Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа ҳамкор ташкилотлар кўмагида ўтказилаётган мазкур йирик тиббиёт кўргазмаси нафақат хорижлик ишлаб чиқарувчилар, балки маҳаллий тадбиркорларнинг жаҳон бозорига чиқиши учун муҳим платформа бўлиши кутилмоқда.

📍Манзил: Тошкент шахри, Мирзо Улуғбек тумани, Миллий боғ 1 кўчаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
04/14/2025, 12:41
t.me/ssvuz/18119
🔴 🟦🟦🟦

❗️Она ва бола саломатлиги маркази: Халқаро аккредитациядан ўтган филиаллар сони кўпаймоқда

🤱🏻 Юртимизда тиббиётнинг оналар ва болалар саломатлигини асраш йўналиши мутлақо янгича ёндашувлар асосида ислоҳ қилинмоқда. Бу янгиланишлар дунё миқёсида олиб борилаётган глобал ҳаракатларга бутунлай мос келади.

📌 Жумладан, ЖССТ жорий йил нишонланган Бутунжаҳон саломатлик кунида она ва янги туғилган чақалоқлар саломатлиги масалалари бўйича бир йиллик тарғибот кампаниясига старт берди. Бунда “Ҳаётни соғлом тарзда бошлаш — фаровон келажак гарови” шиори остида оналар ва болалар саломатлигини асраш, хусусан, ҳомиладор аёллар ва чақалоқлар ўлимига барҳам беришга алоҳида урғу берилади.

✅ Шунингдек, ЖССТ хотин-қизларни туғуруқдан олдин, кўзи ёриши пайтида ва ундан кейинги даврда тиббий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш муҳимлигига урғу бермоқда. Мамлакатимизда эса бу масалалар аллақачон доимий эътиборда.

🏥 Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази айни шу мақсадда ташкил қилиниб, соҳа бўйича ягона вертикал бошқарув тизими жорий этилди. Бу билан туғиш ёшидаги аёлларга сифатли ва тизимли тиббий хизмат кўрсатиш, дунёга келадиган ўғил-қизлар саломатлигини назорат қилишнинг яхлит механизми яратилди.

👩🏻‍⚕️ Муассаса фаолияти ҳақида унинг директори Наталья Надирханова тўлиқ маълумот берди:

💬 — Она ва бола саломатлигини асраш давлатимиз раҳбарининг доимий эътиборидаги масаладир. Жумладан, Президентимиз тиббиёт марказларида замонавий бошқарувни йўлга қўйиш топшириғини берганди.

➡️ Шундан келиб чиққан ҳолда, муассасамизда Россиянинг академик В.И.Кулаков номидаги Акушерлик, гинекология ва перинаталогия миллий тиббиёт тадқиқот маркази мутахассислари кўмагида симуляция технологияларидан фойдаланган ҳолда илмий-амалий ўқув семинарлари ўтказилди. Унда барча ҳудудий филиаллар ва минтақавий туғуруқ мажмуалари ходимлари ўқитилди.

📝 Бундан ташқари, марказ вакиллари Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Молия органлари ҳамда бюджет ташкилотлари молия-ҳисоб бўлинмалари ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув марказида ўз билим ва кўникмаларини бойитгани ҳам замонавий менежментни йўлга қўйишда қўл келди.

📍 Асосийси, марказимиз ходимлари ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни туман даражасига тушириш мақсадида бу йил ҳар бир ҳудуддан 2 тадан (жами 28 та) туманни намунавий ва илғор қилишга бел боғлаган. Бунинг учун мутахассисларимиз туманларга сафарбар қилинган.

🩺 Мақсадимиз ҳудудларда юқори технологияли амалиётларни татбиқ этиш, диагностика ва даволаш сифатини ошириш, скрининг тадбирларини тизимли олиб боришдан иборат. Ҳар бир ҳудудда вакилларимиз томонидан ўтказилаётган маҳорат дарслари, тренинг ва семинарлар орқали маҳаллий кадрлар салоҳиятини оширишга эришяпмиз.

🟣 Жумладан, ҳудудлардаги мутахассислар акушерликда инфузион терапия замонавий технологиялари, бачадон бўйни касалликларини ташхислаш ва даволаш, фетал жарроҳлик амалиётлари, кам инвазив лапароскопик усулларни қўллаш бўйича иш жойининг ўзида малакаси оширди.

🔬Натижада жорий йилнинг биринчи чорагида намунавий туманларда 6 та янги диагностика ва 7 та замонавий даволаш усули амалиётга татбиқ қилинди. Бу эса, беморларнинг ихтисослаштирилган марказга йўналтирилиши анча камайишига хизмат қилмоқда.

🔎 Марказ жарроҳлари маҳаллий шифокорлар билан биргаликда туманларда юқори технологик ва кам инвазив жарроҳлик амалиётларини ўтказмоқда.

* * *
‼️ Эслатиб ўтамиз: Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази халқаро аккредитациядан ўтган Ўзбекистондаги илк давлат тиббиёт муассасаси ҳисобланади. Унинг директори эса “Марказий Осиёда энг яхши тиббий ташкилот раҳбари” сифатида эътироф этилган.

📍 Шунингдек, Хоразм, Андижон, Фарғона вилоятлари филиаллари ҳам Соғлиқни сақлаш соҳасида сифат бўйича аккредитация маркази (ACQH)нинг халқаро стандартларга мувофиқлик сертификатини қўлга киритган. Жорий йилда улар сафига яна бир қатор филиаллар қўшилиши кутилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
04/14/2025, 10:47
t.me/ssvuz/18118
🔴 🟦🟦

❗️ССВ: 1000 нафар эҳтиёжманд аҳоли бепул скринингдан ўтказилиб, катаракта аниқланган беморларда сунъий гавҳар имплантацияси амалга оширилади

✅ Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази Бирлашган Араб Амирликларининг “NOOR Dubai” халқаро ташкилоти билан биргаликда кўз катарактасидан азият чекаётган юртдошларимизга жарроҳлик йўли билан офтальмологик ёрдам кўрсатиш мақсадида мурувват акциясига старт берди.

➡️ Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда сўзга чиққан Соғлиқни сақлаш вазири А.Худаяров, аввало, ушбу ҳамкорлик икки давлат раҳбарларининг ўзаро ишончга асосланган дўстона муносабатлари самараси эканлигини алоҳида таъкидлаб, бундай лойиҳалар мамлакатимизда кўз касалликларини эрта аниқлаш ва даволаш, ушбу йўналишдаги тиббиёт муассасалари фаолиятини янада яхшилашга хизмат қилишини қайд этди.

📊 Акция доирасида Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида юртимизнинг барча ҳудудларидан келган жами 1000 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож бемор юқори технологик скрининг текширувларидан ўтказилиб, катаракта касаллиги аниқланганларга даволашнинг “олтин стандарти” асосида юқори технологик факоэмулсификация усулида сунъий гавҳар имплантацияси билан жарроҳлик амалиёти бажарилади.

📆 Акция 14-17 апрель кунлари Тошкент шаҳрида, 17-19 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида – марказ филиалида ўтказилади.

‼️ Ҳар бир беморга жарроҳликдан кейин даволанишни давом эттириш учун барча дори ва сарфлов воситалари бепул тақдим этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
04/14/2025, 08:53
t.me/ssvuz/18114
🔴 🟦🟦🟦🟦🟦

❗️Якунланган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар дайжести

📝 Асилбек Худаяров ва Ханс Клюге ҳамкорлик стратегиясини имзолади

🇺🇿🇻🇳 Ўзбекистон – Вьетнам: Соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

🔎 Дерматовенерология маркази: Беморларга сунъий интеллект ёрдамида аниқ ва тезкор ташхис қўйилмоқда

✍️ Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар соғлиқни сақлаш вазирлари Қўшма декларацияни имзолади

🛬 Республика кўз микрохирургияси марказига йил бошидан буён 500 нафарга яқин чет эллик бемор мурожаат қилди

🇺🇿🇯🇵 Ўзбекистон — Япония: Тиббиёт йўналишидаги ҳамкорлик алоқалари янада кенгаяди

➡️ Андижон давлат тиббиёт институтида халқаро анжуман ва фан олимпиадаси ўтказилди

🖥 Бухоро вилоятида тиббиёт тизимини рақамлаштириш талаб даражасидами?

Навоий вилоятида тиббиёт тизимини рақамлаштиришга нима халал беряпти?

📍 Пойтахтимизда “Соғлом буйрак – ҳамма учун” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди

Акушерлик ва гинекологиянинг долзарб масалалари муҳокома этилди

🚑 Бухоронинг тарихий масканларида 24/7 тартибидаги электромобиль тез ёрдам машиналари фаолияти йўлга қўйилди

🔬 Хирургик ангионеврология: Уйқу артерияларида мураккаб жарроҳлик амалиётлари бажарилмоқда

📊 Республика перинатал маркази: Икки ойда 183 мингдан зиёд лаборатор, 11 мингдан  ортиқ функционал ва инструментал текширувлар ўтказилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
04/14/2025, 07:43
t.me/ssvuz/18113
🔴 🟦🟦🟦

❗️Республика перинатал маркази: Икки ойда 183 мингдан зиёд лаборатор, 11 мингдан ортиқ функционал ва инструментал текширувлар ўтказилди

✅ Республика перинатал маркази 2002 йилда ташкил этилган бўлиб, ўтган даврда бу ерда кўплаб замонавий тиббий технологиялар — илғор ташхислаш ва даволаш усуллари ҳамда мураккаб жарроҳлик амалиётлари йўлга қўйилди.
📌 Ҳозир муассасада йўлдош ўсиши кузатилган аёлларда аъзони сақлаб қолиш, туғма пастки ичак тутилиши кузатилган гўдакларга стома қўйиш, шунингдек, янги туғилган гўдакларда лапароскопик, пилоромиотомия ва лапароскопик гистерэктомия ҳамда миомэктомия, синтетик тасма билан промонтофиксация қилиш орқали гистерэктомия, гистероскопик миомэктомия ва слингли жарроҳлик амалиётлари муваффақиятли ўтказиб келинмоқда.

🔎 Марказда туғуруқдан кейинги септик асоратлар натижасида кесарча кесишдан сўнг, бачадонда операциядан кейинги чоклар билан муаммо бўлганда аъзони сақлаб қолиш, операциядан кейинги қизилўнгач торайишида эндоскопик бужлашларни ўтказиш ҳамда диафрагма чуррасида торакоскопик коррекциялаш ва қизилўнгач атрезияларини бартараф этиш борасида ҳам бой тажриба тўпланган.

💬 — Мутахассисларимиз саъй-ҳаракати билан янги технологиялар йўлга қўйилаётгани ва юқори малакали тиббий хизматлар кўрсатилаётгани боис нафақат юртдошларимиз, хорижликларда ҳам бизга бўлган ишонч мустаҳкамланиб бормоқда, — дейди марказ директори Нилуфар Ўринбоева. — Буни жорий йилнинг дастлабки икки ойида 386 нафар чет эл фуқароси мурожаат қилгани ҳам тасдиқлайди.
📊 Яна бир мисол: икки ой давомида 183 мингдан зиёд лаборатор ҳамда 11 мингдан ортиқ функционал ва инструментал текширувлар ўтказилган.

📈 Жарроҳларимиз томонидан 125 та амалиёт бажарилган бўлиб, шундан 95 таси юқори технологик операциялар ҳисобланади. Улар орасида хорижлик ҳамкасбларимиз билан биргаликда амалга оширилганлари ҳам бор. Бу орқали чет эл клиникалари билан изчил ҳамкорлик йўлга қўйилганлигини алоҳида таъкидламоқчимиз. Мисол сифатида озарбайжонликлар билан меморандум имзолангани, унинг доирасида ўзаро тажриба алмашиш, янги технология ва усулларни амалиётга татбиқ этиш ишлари изчил давом эттирилаётганини келтириш мумкин.

🔬 Ноёб жарроҳлик амалиётлари ҳақида сўз кетганда, яхши тасаввурга эга бўлиш учун улардан бири тўғрисида кенгроқ тўхталиш ўринлидир.

➡️ Шу йил бошида чимкентлик 22 ёшли аёл мурожаат қилиб келди. Оила қурганига энди 1 ой бўлган бу аёлда ички жинсий аъзолар ривожланиш нуқсони, Майер – Рокитанский – Кюстер – Хаузер синдроми аниқланди. Уни тезда жарроҳлик амалиётига тайёрладик.

⬇️ Амалиёт 5 босқичда муваффақитли ўтказилди. Реабилитация даври ҳам қониқарли кечди ва беморга 9 кундан сўнг уйига жавоб берилди. Бир ойдан кейин кўрикдан ўтказганимизда ҳаммаси рисоладагидек эканлиги маълум бўлди.

👩🏻‍🏫 Фаолиятимиз давомида ҳудудлардаги ҳамкасбларимизнинг малакасини оширишга ҳам алоҳида эътибор берилмоқда. Масалан, “Эффектив перинатал парвариш” бўйича семинар-тренинглар ўтказилаётир. Икки ой давомида Сурхондарё, Бухоро ва Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида 24 та ана шундай тадбир ташкил этилди. Уларда 500 нафардан зиёд акушер-гинекологлар, 600 нафардан ортиқ доялар, 400 нафардан зиёд неонатологлар ўқитилди.
‼️ Умуман, марказимизда тиббиётни халққа яқинлаштириш доирасидаги саъй-ҳаракатлар изчил давом эттирилмоқда. Бу яқин келажакда янада кўпроқ самара беришига ишонамиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
04/13/2025, 11:19
t.me/ssvuz/18112
🔴 🟦🟦🟦

❗️Хирургик ангионеврология: Уйқу артерияларида мураккаб жарроҳлик амалиётлари бажарилмоқда

🌐 ЖССТ таҳлилига кўра, дунё бўйича бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши эрта ўлим сабаблари орасида иккинчи ўринда қайд этилади. Жумладан, ишемик инсультга чалинганларнинг катта қисми ҳаётдан кўз юмиши ёки умрбод ногиронликка маҳкум бўлиши ачинарли ҳолат.

📌 Шу боис бу хасталикнинг олдини олиш, уни самарали даволаш ва оғир асоратларини бартараф этиш замонавий тиббиёт олдидаги долзарб вазифалар сирасига киради. Чунки қатор давлатлар клиникаларида уйқу артерияларида бажариладиган жарроҳлик амалиётлари сони минимал даражада.

🏥 Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази айни шу мақсадни кўзлаб ташкил этилган.

🧠 Муассасанинг фаолият йўналиши мия қон-томир етишмовчилиги касалликлари профилактикаси, диагностикаси ва уларни даволашнинг замонавий усулларини татбиқ этишга қаратилган.

🔬 Бу ерда уйқу ва юракнинг қон томирлари артериялари шикастланишига чалинган беморлар илғор услуб ва юқори технологиялар асосида муолажа қилинмоқда. Эътиборли жиҳати, сўнгги пайтларда бу ерда янги турдаги юқори технологик ташхис ва даволаш усуллари йўлга қўйилмоқда.

💬 — Ўтган уч ойда марказимизда 35 та юқори технологик операция ўтказилди, — дейди муассаса директори ўринбосари Абдурасул Юлбарисов. — Эндоваскуляр амалиётлар сони 47 тани ташкил этди. Илк бор бемор ички уйқу артериясининг интракраниал қисми ҳамда ўрта мия артериясининг М1 сегментига бир вақтнинг ўзида стентлар ўрнатилди. Бир қатор янги диагностика ва муолажа усулларини ўзлаштирдик.

📍 Бундай ижобий натижалар марказимизнинг ҳудудий филиалларида ҳам қайд этилмоқда. Ютуқларимизни туман ва шаҳарлар даражасида татбиқ этиш чораларини кўряпмиз.

➡️ Жумладан, қисқа муддатда Фарғона вилояти маркази, Марғилон шаҳри ва Қувасой тумани, Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ, Чиноз туманлари ҳамда Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳарларида дуплекс сканерлаш ёрдамида ички уйқу артериясининг интракраниал қисмида стеноз мавжудлигини ташхислаш ўзлаштирилди.

🔎 Бундан ташқари, ушбу ҳудудларда ТКДС ёрдамида трансорбитал усулда бош миянинг ишемияга толерантлилигини аниқлаш янги диагностика усуллари амалиётга жорий қилинди.

↗️ Марказ мутахассислари иштирокида жойларда ўтказилган тиббий кўриклар натижасида аниқланган беморлардан 775 нафарига амбулатор, 459 нафарига стационар даволаниш, 168 нафарига эса пойтахтда жарроҳлик амалиётларини бажариш тавсия этилди.

⤴️ Ўз навбатида, муассасага 3 ойда 30 нафар чет эл фуқароси мурожаат қилган бўлиб, уларга малакали тиббий хизмат кўрсатилди.

🟣 Ҳозир марказда қон томирларни дуплекс ва транскраниал дуплекс сканерлаш, электрокардиография, эхокардиография, электроэнцефалография, транскраниал церебрал оксиметрия, ультратовуш диагностика, холтер-мониторинг, тредмил-тест, мультиспирал компьютер-томографик ангиография, рентгеноконтраст ангиография, физиотерапия ва функционал реабилитация каби замонавий усуллар қўлланилмоқда.

‼️ Жамоамиз йил охирига қадар яна ўнга яқин диагностика ва муолажа усулларини ўз фаолиятига татбиқ этишни режалаштирган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
04/13/2025, 08:30
t.me/ssvuz/18111
Search results are limited to 100 messages.
Some features are available to premium users only.
You need to buy subscription to use them.
Filter
Message type
Similar message chronology:
Newest first
Similar messages not found
Messages
Find similar avatars
Channels 0
High
Title
Subscribers
No results match your search criteria