Кеча уйга кеч қайтдим, хоналарининг чироғи ёниқ экан, адамни ёнларига кирдим. "Шуҳрат" медалини уларга бериб, табрикладим, дуо олдим. Вазифа бажарилди!
Кўпчилигимизни футболга дадаларимиз қизиқтирган, улар сабаб футбол мухлиси бўлганмиз. Менда бу қизиқиш кейин касбга ҳам айланди. Ота-оналаримиз бахтимизга доим омон бўлсин, ўтганларни Аллоҳ раҳмат қилсин.
Шарҳловчи касбини яхши кўраман, соҳага Даврон ака сабаб кириб келганимдан бери ўз йўлимни топишга, янгиликлар қилишга уриндим. Финални ҳам Даврон ака билан бирга шарҳладик, улар яқинда давлат мукофоти олгандилар, шу боис белгиланган тартибга кўра бу сафарги рўйхатда йўқ эдилар. Отабек ака Жўраев ва менга берилган бу мукофот соҳамиз, ундаги ҳамкасбларга ҳам оид деб биламан.
Барча табиклаганларга ташаккур, яхши кунингиз кўп бўлсин! Футболимиз ривожланишдан тўхтамасин!