РОКСАНАНИНГ КЎЗ ЁШЛАРИ
Салом Туз оға! Бу мактубни коррупцияга қарши курашгани учун ўғриларга хизмат қиладиган ўзбек суди 16 йилга қамаган ДХХ зобити Валижон Рахмоновнинг муштипар хотини ëзмоқда.
Менинг кўп бор мурожаатларим «компетент органлар»га, етиб борса ҳам афсуски, ҳеч қандай натижа бермаяпти!
Тушунарлики, қўл-қўлни ювяпти! Еган оғиз уяляпти. Олганлар яна олгиси келяпти.
Ўғрини фош қилган тўғрини эса харбий суд қамаб қўйди.
Мейли, коррупция билан шуғулланаётган УСБ СГБ РЎз нинг айрим ходимларига қарши чора кўришни давлат хоҳламас экан, камида халқимизга давлат пули қаёққа кетяпти деган савол жавобини айтаман. Шу ҳақда сизга аниқ маълумот бераман!
Демак, 2019 йилда, ИИВ РЎз учун тўлиқ комплектациядаги сапёр бронежилетларини харид қилиш учун давлат тарафидан маблағ ажратилди. Бу буюртмани, табиийки, давлат мудофаа саноатига топширишади. Ва шу ерда менинг аввалги мурожаатларимда кўп бор тилга олган, ҳозирда «Ўзтехтрейд» ДУК раҳбари бўлган Юсупов Хотамжон саҳнага чиқади.
У тезкорлик билан, Швейцария компаниясини топди (бу компания фаолияти соҳасида бронежилет ишлаб чиқариш ёки сотиш билан ҳеч қачон шуғулланмаган). Жуда қисқа вақт ичида, бу компания ҳисоб рақамига 50% миқдорида олдиндан тўлов ўтказади (бошқача айтганда, тахминан 1 миллион АҚШ доллари), бу эса давлат харидлари сиёсатига зид!
Пул ўтказилгандан сўнг, Швейцария компанияси алоқага чиқмай қўяди, бошқача айтганда — йўқолиб қолади! Пул ухлатилди! Ҳамма бронежилетларни кутяпти, лекин улар йўқ! Натижада, 2022-2023 йилларда мазкур ҳолат бўйича тегишли органларга ариза тушади ва Ҳарбий прокуратура томонидан жиноят иши қўзғатилади.
Лекин... иш бирдан «музлатиб» қўйилади! (Нима бўлибди давлатнинг бир миллион доллари ўғирланса. Давлат камбағал бўлиб қолмайдику деб ўйлашса керак) Чунки УСБ СГБ РЎз нинг айрим ходимлари — Гойбназаров Фурқат ва Бурхонов Шоҳрух каби шахслар, ва эҳтимол мен билмаган ва бу ишда шерик бошқа баъзи шахслар, битта «сеҳрли қўнғироқ» орқали мазкур иш бўйича тергов жараёнини тўхтатиб қўйди!
Пул йўқ — бронежилетлар ҳам, табиийки, йўқ!
Пул қаёққа кетгани ҳақида эса кейинги постимда ёзаман. Агар ўшангача мени Facebook'да бутунлай блоклаб қўйишмаса! Агар барибир блоклашса, барибир мен у пулларни қаерга кетказишгани ва қандай ювиб юборишгани ҳақида маълумот бериш йўлини топаман...
Ва шу коррупция схемаларининг барчаси ҳақида менинг турмуш ўртоғим — Раҳмонов Валижон Маликжонович — расмий равишда маълумот берган! Шу учун ҳозир унга «Ватанга хиёнат» моддаси билан 16 йил жазо беришди!
Мантиқан савол туғилади: Аслида ким Ватан хиёнатчиси? Мамлакат мудофаа қобилиятини заифлаштираётган одамларми, ёки давлат мулкини ўғирлаëтган мулозимлар халқасининг қонунсиз ишлари ҳақида хабар берган менинг эримми?
Сизга ҳурмат билан Роксана Рахманова
Источник:
Преступная РоссияОлег Москва