🖊️Оддий фалсафа
Яшамоққа журъат топинг, куч топинг,
Бори орзу гарчи сароб, пуч, топинг,
Ўлмасликка сабаб топинг, ўч топинг,
Ўлим ўлмас, ўладиган дунё бу.
Бугун яшанг, гарчи олов, чўғдирмиз,
Нишонига учаётган ўқдирмиз,
Бугун бормиз, балки эрта йўқдирмиз,
Ҳар гулларки, сўладиган дунё бу.
Отар тонглар, ўтар хуфтон, шомимиз,
Худойимнинг ғўрларимиз, хомимиз,
Муҳаббатга тўла бўлсин жомимиз,
Паймонамиз тўладиган дунё бу.
Беш кунликда ҳасрат чекиб нетармиз,
Кунларимиз - маржон, бир-бир ситармиз,
Бизку йиғлаб келдик, йиғлаб кетармиз,
Устимиздан куладиган дунё бу.
Чумоли ҳам судраб юрар бир донни,
Аслида дон судраб юрар ҳар жонни,
Подшо сийлар доно қолиб, нодонни,
Бўлмайдиган, бўладиган дунё бу.
Шоир йигит кетди, эсиз азиз жон,
Қандоқ кетдинг, навбатингсиз навқирон?
Барча жонга етар бир кун ёвқирон,
Чечакларни юладиган дунё бу.
Бўладиган, бўлмайдиган дунё бу.
✍🏼Guljamol_Asqarova
https://t.me/SHohiraHamro