Охирги кунлар анча тиғиз ўтди. Мен ўзбек клублар футболи потенциалига ишонаман, яъни ҳозиргидан каррасига каттароқ ва қизиқроқ, томошабоп бўлишига, унинг шу томошабоплигини кўрсата олишимизга ишонаман. Бозор кенгайиб, келажакда қўшни мамлакатлар, узоқ хориж мамлакатларида Суперлига ўйинлари эксклюзив намошийи учун талаб пайдо бўлишига ишонаман. Кимгадир қийин, кимгадир имконсиз туюлар, аммо менга ундай эмас.
Лигани шу даражага аввало клублар ўзининг шиддали, муросасиз ўйини билан олиб чиқиши зарур. Бундан ташқари, ЎзПФЛ ва футбол атрофидаги медия, жумладан Спорт ва Футбол ТВ бунинг учун имкониятларни ишга солмоқда.
Охирги ҳафталар Лига жамоаси билан бироз яқиндан ишлаб билдимки, бу ерда жуда иқтидорли, ишини чиндан яхши кўрадиган ва биладиган кадрлар бор. Қачондир Суперлига телетрансляция ҳуқуқи халқаро даражада талабгир бўлади. Бунга айнан юқорида саналган ва саналмаган ўзбек футболида меҳнат қилаётган самимий томонлар ҳаракати билан борилади.
Ҳозирча яна бир мавсум бошланди. Ҳаммага омад!