ШЕРАЛИ ҲИКМАТ
О н а м г а
Байраминг муборак бўлсин онажон,
Худодан тиларман соғлиқларингни.
Худди ёш чоғимдек тутиб ҳаяжон,
Энтикиб ютарман соғинчларимни.
Бу азиз умримизда ҳар не ўткинчи,
Қатор қатор бўлиб, ўтар ҳар баҳор.
Март ойининг ҳам ҳар саккизинчи,
Байрамини ҳам такрорлар кўп бор.
Бу ҳаёт карвони дарёдай оқиб,
Олис манзил сари кўчаркан танҳо.
Уйқусиз кечалар осмонга боқиб,
Ўйлайман, Онажон шуларни гоҳо.
Аммо, онажоним балки бу байрам,
Оғир эвазларда бир юпанч бўлмас.
Йиллар адоғида на дардга малҳам,
Эзилган юракка ҳеч қувонч тўлмас.
Биламан, онажон қайда юрсам ҳам,
Менга меҳрларинг бўлган пойидор.
Эллар кезганимда кўзларимда нам,
Юрагимда ишқнинг оташлари бор.
Байрам кун, зарра ғубор қолмасин,
Қутлайин қалбим меҳварим билан.
Бу ҳаёт йўлида ҳеч ҳам толмагин,
Онажон, муборак байраминг билан.
08.03.2025 йил
Жиззах шаҳри