✅✅✅
Юқори Чирчиқ туманида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил
8-апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, бугун Юқори Чирчиқ туман ҳокими Ускенбай Атемов тадбиркорлар билан учрашув ўтказди.
➡️ Учрашувда туман прокурори У.Ганиев, туман солиқ инспекцияси бошлиғи Д.Йўлдошев, шунингдек, тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда туманда фаолият юритаётган тадбиркорлар иштирок этди.
✅ Мулоқот давомида тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари очиқ равишда тингланди. Туман миқёсида ҳал қилиниши мумкин бўлган масалаларни жойида ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилди. Мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда аниқланган муаммоларнинг асосий қисмига ечим топилди.
🟢Бундай очиқ мулоқотлар тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш, маҳаллий ишбилармонларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва уларга амалий ёрдам кўрсатишда муҳим аҳамият касб этади.
📇 Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
✅
Telegram 🌐
WebSayt📸
Instagram ✅
Facebook