23-25 июнь кунлари Ўзбекистон илк бор БМТнинг Давлат хизматлари форумига мезбонлик қилади
Самарқанд шаҳри Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг нуфузли Давлат хизмати форуми - 2025га (UNPSF)
мезбонлик қилади. Ушбу глобал аҳамиятга эга тадбир вазирлар, юқори лавозимдаги давлат амалдорлари, фуқаролик жамияти етакчилари ва инноваторларни давлат хизматининг истиқболи ҳақида фикр алмашиш учун бир жойга тўплайди.
📌 Мавзу: "2030 йилгача беш йил: Барқарор келажак учун давлат хизматларини кўрсатишни жадаллаштириш"
Ташкилотчилар:
✅ БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий масалалар департаменти (UN DESA)
✅ Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги
✅ Ўзбекистон Республикаси Стратегик ислоҳотлар агентлиги
✅ Ўзбекистон Республикаси Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги
Форум 23 июнь - БМТнинг Давлат хизмати кунида расман очилади ва давлат бошқарувини такомиллаштириш ҳамда давлат хизмати самарадорлигини оширишга қаратилган юқори даражадаги музокаралар, инновацион ечимлар ва стратегик ҳамкорлик учун платформа вазифасини ўтайди.
Telegram |
Facebook |
Instagram |
Youtube |
Медиабанк