🤩 “Статистика ишларини ташкил этиш ва юритиш тизимини янги босқичга олиб чиқиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-27-сон Фармонининг мазмун-моҳияти юзасидан матбуот анжумани ўтказилди
2025 йилнинг 28 март куни Миллий статистика қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Статистика ишларини ташкил этиш ва юритиш тизимини янги босқичга олиб чиқиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-27-сон Фармонининг мазмун-моҳияти мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.
Унда Миллий статистика қўмитаси раҳбарияти, масъул мутахассислари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Матбуот анжуманида таъкидланганидек, фармонда белгиланган вазифалар мамлакатимизда расмий статистикани юритиш тизимини янги босқичга олиб чиқиш, уни халқаро талабларга мувофиқ тарзда шакллантириш ва маълумотлардан самарали фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.
Фармон билан, Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги Миллий статистика қўмитаси сифатида қайта ташкил этилиб, унинг функция ва вазифалари сезиларли даражада кенгайтирилди. Миллий статистика қўмитаси эндиликда нафақат статистик маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш, балки уларнинг ишончлилигини таъминлаш, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш ҳамда замонавий технологияларни жорий этиш борасида янада кўпроқ масъулиятли вазифаларни бажаради.
Макроиқтисодиёт ва тармоқ даражаларида статистик кузатув ўтказиш тизимини ҳамда уларнинг методологиясини халқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштириш, аҳоли, тадбиркорлик субъектлари ва давлат органлари эҳтиёжидан келиб чиқиб янги статистик маҳсулот ва хизматларни жорий этиш орқали Статистика ишлари самарадорлиги оширилади. Шунингдек, интеграция жараёнларини кенгайтириш орқали статистик ҳисоботларни қисқартириш ва бизнесга “ҳисобот юки”ни камайтириб бориш ҳам тизим олдидаги устувор вазифалардан ҳисобланади.
Ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар бўйича иқтисодий-ижтимоий кўрсаткичларни автоматик шакллантириш имконини берувчи “Ҳудудлар статистикаси” ахборот тизими ишга туширилади. Ушбу тизим орқали ҳудудлардаги демографик ҳолат, иқтисодий фаоллик, саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш соҳалари ва бошқа муҳим кўрсаткичлар ҳақида реал вақт режимида маълумот олиш имконияти яратилади.
Корхона ва ташкилотларга ҳисобот топшириш жараёнида маслаҳат бериш учун сунъий интеллектга асосланган “Маслаҳатчи” интерактив хизмати жорий этилади. Ушбу хизмат тадбиркорлик субъектларига статистик ҳисоботларни шакллантириш, топшириш тартиби ва талаблари бўйича автоматик тавсиялар бериш имконини яратади. Шунингдек, тизим ҳисоботлардаги хатоликларни аниқлаб, уларни тўғрилаш бўйича тавсиялар беради ҳамда фойдаланувчиларнинг саволларига тезкор жавоб қайтариш учун мослаштирилади.
Фойдаланувчиларга статистик маълумотларни тез ва осон излаб топишда кўмаклашувчи “Таҳлилчи” консултатив хизмати ишга туширилади. Ушбу хизмат орқали фойдаланувчиларнинг маълумотларга бўлган эҳтиёжини қондириш, статистик манбалардан самарали фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш назарда тутилган.
Статистик кузатувларни янада самарали ташкил этиш мақсадида телефон орқали маълумот тўплаш имконини берувчи “Call-марказ” фаолияти йўлга қўйилади. Ушбу марказ кузатувларни ўтказиш жараёнини соддалаштириш, респондентлар билан тезкор алоқа ўрнатиш ва маълумотларни ўз вақтида йиғиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда. Шу билан бирга, “Call-марказ” орқали респондентларга кузатув жараёни, саволномаларни тўлдириш тартиби ва талаб этиладиган маълумотлар бўйича тушунтириш бериш механизмлари ишлаб чиқилиши мумкин. Бундан ташқари, марказ орқали йиғилган маълумотларни тезкор қайта ишлаш ва таҳлил қилиш орқали статистик маълумотларнинг ишончлилиги ва сифатини оширишга эътибор қаратилади.
———
�
�🇿 Lotin
🇷🇺 Русск
ий
🇬🇧 English
———
Расмий саҳифалар | Официальные кана
лы✅
| 🔝Tele
gram | 🔝Inst
agram |�� Fac
ebook | 🔝
Yout
ube | 🔝X | LinkedIn