Қўлимга бир кейс келди ва танишгач, мен уни “Фуқаро мурожаатининг 365 кунлик сайёҳати” деб номладим‼️ Тушунтиришлар, ваъдалар ва сузиб юрган адолат
Бутун йил давомида сарсон бўлган фуқаро Л.М. учун, ниҳоят, “ҳаракатлар бошлангандек” туюлди.
✔️Туман прокуратураси Л.М.дан батафсил ҳолат ҳақида тушунтириш хати ёздириб олди.
✔️Туман ИИБ ҳам мурожаат асосида, унинг ҳолатини ҳудудий профилактика инспектори орқали ўргана бошлади.
✔️Тилхатга имзо чеккан гувоҳлар чақирилиб, улардан ҳам тушунтириш хатлари олинди.
Пулни олган фуқародан дарак йук... Бу орада ариза берилганига хам 1 ой тўлди.. Бу муаммо бошланганига эса 365 кун бўлди. Аризалар, ИИБ ходимларини суриштирувидан сўнг пулни олган фуқаро 10 кун муддат ичида етказилган зарарни қоплаш ҳақида оғзаки ваъда берди..
Суриштирув олиб бораётган ИИБ ходими фуқарога 102 рақамига яна қўнғироқ қилиш, шу билан суриштирув муддатини янгилаш, ва "ҳужжатларга асос бўлади" деб маслаҳат берган.
Бу ҳолат — қонуний жараён эмас, балки ҳуқуқий сузиб юриш ҳолати. Фуқаро, бир йилдан бери адолат излаётган бўлса ҳам, иш расман жиноят ишига айланмаган, зарар қопланмаган, расмий қарор қабул қилинмаган. Аксинча, оғзаки ваъда — “яқин кунларда зарарни тўлайман” деган гаплар билан чегараланмоқда.
✅ Келинг, энди таҳлил қиламиз:
🧷 Бу ишда қандай ҳуқуқий асослар мавжуд?
✔️Тилхат — фуқаролар ўртасидаги шартнома деб қаралади. Агар унда маблағ, объект ва шартлар ёзилган бўлса, у судда далил сифатида қаралади.
✔️Фуқаронинг пулини олиб, мулкни бермаслик — Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жавобгарликка олиб келиши мумкин.
✔️Суриштирув муддати белгиланган тартибда юритилиши керак. Унга қандай асосда узайтириш ёки қайта бошлаш ҳақида фуқарога ёзма хабар берилиши шарт.
🧷 ИИБ ходимининг “102 га қайта қўнғироқ қилинг” дегани тўғрими?
❌ Йўқ. Бу жараённи сунъий равишда “янгидан бошлаш” ва масъулиятдан қочиш усули бўлиши мумкин. Бундай ҳолатда, фуқаро ўз мурожаати асосида расмий жавоб талаб қилишга тўлиқ ҳақли.
Давоми бор📊
Дўстларга улашами
з✅
@Himoyachi1981