Витаминлар бўйича универсал қўлланма
Агар организмда етишмовчилик бўлса, қуйидагиларни рационга қўшиш мумкин!
Витамин A – “Кўриш ҳимоячиси”
Кўз, тери ва иммунитет учун муҳим. Озиқ-овқат манбалари: сабзи, қовоқ, исмалоқ, манго, карам.
Витамин B1 – “Энергия манбаи”
Асаб тизими ва қувват учун керак. Озиқ-овқат манбалари: нўхат, ясмиқ, ёнғоқ, жигарранг гуруч.
Витамин B2 – “Ҳужайра тикловчи”
Тери, кўриш ва моддалар алмашинувини қўллаб-қувватлайди. Озиқ-овқат манбалари: қўзиқорин, авокадо, бодом, брокколи.
Витамин B3 – “Юрак учун фойдали”
Юрак ва қон томирлар учун керак. Озиқ-овқат манбалари: ёрма маҳсулотлари, дуккаклилар, карам, арахис.
Витамин B5 – “Стрессга қарши”
Стрессни камайтиради ва организмга зўриқишга мослашишга ёрдам беради. Озиқ-овқат манбалари: қўзиқорин, ширин картошка, авокадо, брокколи.
Витамин B6 – “Кайфиятни барқарорлаштирувчи”
Кайфият, уйқу ва гормонларни тартибга солади. Озиқ-овқат манбалари: банан, саримсоқ, писта, картошка.
Витамин B7 (Биотин) – “Гўзаллик витамини”
Соч, тери ва тирноқ учун фойдали. Озиқ-овқат манбалари: ёнғоқ, бутун дон маҳсулотлари, гулкарам.
Витамин B9 (Фолий кислотаси) – “Қон яратувчи”
Ҳомиладорлик ва ҳужайраларни янгилаш учун муҳим. Озиқ-овқат манбалари: авокадо, лавлаги, апельсин, қушқўнмас.
Витамин B12 – “Мия ва мушаклар ҳимоячиси”
Асаб тизими ва моддалар алмашинуви учун зарур. Озиқ-овқат манбалари: кунжут, чигитлар, чиа уруғи.
Витамин C – “Иммунитетни мустаҳкамловчи”
Инфекцияга қарши курашиш ва чарчоқни камайтириш учун керак. Озиқ-овқат манбалари: киви, қулупнай, цитрус мевалар, қалампир, помидор.
Витамин D – “Қуёш витамини”
Суяклар ва иммунитет учун муҳим. Озиқ-овқат манбалари: сут, қўзиқорин, кўкатлар, махсус бойитилган маҳсулотлар.
Витамин E – “Тери ҳимоячиси”
Антиоксидант бўлиб, тери ва ҳужайраларни ҳимоя қилади. Озиқ-овқат манбалари: зайтун мойи, ёнғоқ, авокадо.
Витамин K – “Қон ивиш назоратчиси”
Яраларни битиши ва суяклар соғлиғи учун керак. Озиқ-овқат манбалари: карам, брокколи, соя, яшил нўхат.
Агар доим чарчоқ, тери муаммолари ёки уйқусизлик кузатилса, эҳтимол, танангизга витаминлар етишмаяпти.
𝘿𝙖𝙫𝙡𝙖𝙩 𝙭𝙤𝙙𝙞𝙢𝙡𝙖𝙧𝙞