Францияда Ўзбекистон фуқаролик жамияти вакиллари ва Европа истиқбол ва хавфсизликни ўрганиш институти ўртасида учрашув бўлиб ўтди
2025 йил 15 апрель куни Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонасида фуқаролик жамияти институтлари вакилларидан иборат делегация Франциядаги Европа истиқбол ва хавфсизликни ўрганиш институти директори Эммануэль Дюпюи билан учрашув ўтказди.
Учрашув Ўзбекистон Президентининг 2025 йил март ойида Францияга амалга оширган расмий ташрифи доирасида белгиланган устувор йўналишларни амалга ошириш, жумладан, фуқаролик жамияти институтлари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган навбатдаги амалий қадам бўлди.
Делегация раҳбари А.Пардаев ўз сўзида, давлат раҳбарлари ўртасида эришилган келишувларнинг мазмун-моҳиятини жамоатчиликка етказишда фуқаролик жамияти институтлари фаол иштирок этаётганини қайд этиб, Франциядаги “ақл марказлари” ва ННТлар билан тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатиш муҳимлигини таъкидлади.
Шунингдек, делегация аъзолари Б. Бекмуродов ҳамда С.Ходжаева ўз чиқишларида Ўзбекистон ва Франция муносабатлари янги босқичга кўтарилганини мамнуният билан қайд этиб, икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликда ҳудудий ва жамоатчилик даражасидаги муносабатларни ривожлантириш зарурлигини айтиб ўтди.
Ўз навбатида Эммануэль Дюпюи Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолаб, 22 йил давомида юртимиздаги сиёсий-ижтимоий жараёнларни кузатиб борганини ва охирги йилларда эришилаётган натижалардан мамнунлигини билдирди. Шу билан бирга, у франциялик ва ўзбекистонлик экспертлар ўртасида мунтазам тажриба алмашувини ташкил этиш таклифини билдирди.
Шунингдек, учрашув давомида Франциядаги марказлашган давлат бошқаруви шароитида ННТлар фаолиятида юзага келаётган қийинчиликлар, шунингдек, номарказлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди. Э.Дюпюи бу масалаларда Ўзбекистон тажрибаси муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
Бундан ташқари, Э.Дюпюи томонидан Ўзбекистон ва Франциянинг тарихий шаҳарлари ўртасида “биродар шаҳар” мақомини жорий этиш орқали маданий ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кучайтириш таклифи билдирилди.
Учрашув якунида томонлар мулоқот фойдали ва амалий аҳамиятга эга бўлганини қайд этиб, ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга интилишлар давом эттирилишига келишиб олинди.
〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
�� Kanalga ulanis
h - @cadpuz
�
� website |
YouTube