#Франция
Ўзбекистон фуқаролик жамияти институтлари вакиллари Францияда қатор музокараларда иштирок этмоқда
Фуқаролик жамияти институтлари вакилларидан иборат Ўзбекистон делегациясининг Европага ташрифи ҳақида
хабар берилган эди.Ташриф доирасида Париж шаҳрида Франция жамоатчилиги ва нодавлат ташкилотлари вакиллари иштирокида «Ўзбекистон − 2030» стратегияси доирасида фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Қизғин ва конструктив руҳда ўтган давра суҳбати давомида мамлакатимизда сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотларда фуқаролик жамияти институтларининг роли, Ўзбекистон Президентининг Францияга ташрифи давомида имзоланган Стратегик шериклик тўғрисидаги шартномани амалга оширишда икки давлат фуқаролик жамияти институтларининг иштироки каби масалаларда фикр алмашилди.
Шунингдек, Франциянинг Европада хавфсизлик ва истиқболлар институти (IPSE) директори Эммануэл Дюпюи, ватандошимиз, "BAHOR FRANCE" бренди асосчиси Навбаҳор Хониёзова-Будо хоним, "Euronews" журналисти Галина Полонская хоним, Франциянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси жаноб Жан Клод Ришарлар билан бўлиб ўтган учрашувларда ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва келгусидаги режалар муҳокама қилинди.
🇺�
� Oʻzbek (lotin)
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб борин
г
Веб-сайт
| Telegram
| Instagram
| Facebook
| Youtube