У вас закончился пробный период!
Для полного доступа к функционалу, пожалуйста, оплатите премиум подписку
YA
Yazdurdiyev | #МарсликОвчи
https://t.me/yazdurdiyev_blog
Возраст канала
Создан
Язык
Узбекский
2.78%
Вовлеченность по реакциям средняя за неделю
26.37%
Вовлеченность по просмотрам средняя за неделю

Бошқаларнинг ёруғлиги учун ёнаман!

Каналларим:

🎵 @nota_yazdurdiyev

Сообщения Статистика
Репосты и цитирования
Сети публикаций
Сателлиты
Контакты
История
Топ категорий
Здесь будут отображены главные категории публикаций.
Топ упоминаний
Здесь будут отображены наиболее частые упоминания людей, организаций и мест.
Найдено 160 результатов
1
282
Мана шу одамлар босиб ўтадиган люк (қопқоқ)да нималар тасвирланган?
27.04.2025, 20:00
t.me/yazdurdiyev_blog/5311
7
2
687
“Сабр, ирода ва заковат — энг катта қудрат!” – ДХХ Кубоги

Соғлом авлодни тарбиялаш, ёшларни спортга ошно этиш ва уларни ватанпарварлик руҳида камол топтириш – Давлат хавфсизлик хизматининг устувор йўналишларидан бирига айланган. Хизмат, айниқса, ногиронлиги бўлган ёшларнинг истеъдод ва иродасини юзага чиқаришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Шу мақсадда Қарши шаҳрида ДХХнинг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ташаббуси билан бошқарма бошлиғи кубоги учун шахмат мусобақаси ўтказилди.

150 дан ортиқ ногиронлиги бўлган ёшлар ўз заковати ва сабр-тоқатини синовдан ўтказди. Мусобақа якунида бошқарма бошлиғи Жўрабек Норалиев томонидан ғолибларга эсдалик совғалари топширилди, барча иштирокчилар учун эса илиқ ва самимий дастурхон ёзилди.
27.04.2025, 10:10
t.me/yazdurdiyev_blog/5310
19
7
951
Мактаб ўқувчиси стресс ҳолатда ўз онасини калтаклабди ва улар яраштирилибди 🤬 Энг ор ва номуссиз ахборот шу бўлса керак.

Шу болани жазолашни менга қўйиб беришса эди, глютеал лаблари тилга кириб, юқори ариода Моцартнинг “Қасрдаги ўғирлик” асарини хиргоя қиларди.

Уни кечирмаслик керак. Ватанга нисбатан “Она” деб таъриф берилиши унинг беқиёс қадри ва инсоний туйғулар ичида энг юксагини ифодалайди. Ватанга хиёнат қандай қабиҳ бўлса, Онага хиёнат ҳам шунчалик кечирилмаслиги, бунга ҳам бундан ортиқроқ жазо бериш керак.
26.04.2025, 21:41
t.me/yazdurdiyev_blog/5309
10
11
1.2 k
АҚШ ва Ўзбекистон камбағалларининг фарқи: Қиёсий таҳлил

Таҳлил натижаларига кўра, АҚШлик ва Ўзбекистонлик камбағаллар ўртасида эҳтиёжлар ва имкониятлар жиҳатидан катта фарқлар мавжуд.

🇺🇸 АҚШлик камбағалларнинг асосий эҳтиёжлари:
• Доимий бошпана (уй ва ётоқ)
• Молиявий барқарорлик (пул)
• Муносиб озиқ-овқат таъминоти
• Мулоқот воситалари (телефон)
• Сифатли тиббий хизмат

🇺🇿 Ўзбекистонлик камбағалларнинг асосий эҳтиёжлари:
• Юқори маош ва барқарор даромад
• Оқова сув ва қулайликлар
• Шахсий транспорт (машина)

🇺🇸 АҚШлик камбағалларда мавжуд бўлган имкониятлар:
• Ёпинчиқ
• Давлат томонидан тақдим этилган тиббий суғурта ва ижтимоий ёрдам дастурлари

🇺🇿 Ўзбекистонлик камбағалларда мавжуд бўлган имкониятлар:
• Шахсий уй ва томорқа ҳудуди
• Минимал ойлик маош ёки давлат нафақаси
• Мулоқот воситаси — телефон

Камбағалликдан чиқишда масъулият:
🇺🇸 АҚШда фуқаро ўз имкониятлари ва меҳнати орқали камбағалликдан чиқиши лозим. Жамият унинг шахсий ҳаракатини асосий омил сифатида кўради.
🇺🇿 Ўзбекистонда эса давлатнинг қўллаб-қувватлови ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Фуқаролар кўп ҳолатларда давлат томонидан яратиладиган имконият ва шароитларга суянади.
26.04.2025, 19:14
t.me/yazdurdiyev_blog/5308
13
3
1.0 k
Маҳалла раиси сайлови бошланишига ҳам оз қолди. Сиз учун бу сайлов қай даражада муҳим? “Маҳалла еттилиги”нинг қай бири самарали фаолият кўрсатмоқда?
26.04.2025, 17:56
t.me/yazdurdiyev_blog/5307
12
26
2.4 k
Лавозимда юқорилаш сирлари😁
26.04.2025, 13:48
t.me/yazdurdiyev_blog/5306
31
19
2.2 k
Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси Сардор Умрзоқов Қашқадарёда
25.04.2025, 18:49
t.me/yazdurdiyev_blog/5305
15
15
1.1 k
Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида матбуот котиби лавозимида ишлаган Исмоилова Сарвиноз Уткировна Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспексияси матбуот котиби лавозимига тайинланди.
24.04.2025, 16:33
t.me/yazdurdiyev_blog/5304
10
7
1.0 k
Сукут – енгилганлик белгиси эмас!

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг Самарқанддаги “Мотамсаро она ҳайкали” пойига гул қўйиб, “Бу ерда инглиз тилида ёзув бор, лекин русчасини кўрмадим”, деган сўзи ижтимоий тармоқда анча шов-шувга сабаб бўлди.

Бир қарашда оддий гап, аммо бу сўз остида яна кимгадир ишора, кимларнидир синовдан ўтказиш истаги бордек.

Улар аслида ўзбек расмийлари гапирсин, демаяптими? “Мени эшитяпсизми?” демоқчи, балки “менга гапиряпсизми?” деб сўрашимизни кутяпти. Иее, менга айтяптими, менга-я?, деб туриб, қабих ниятини ошкор қилмасин. Ўзи асрасину, агар улар қора қадам ташлаб қўйишса, бугун ҳайқираётган “интернет полвонлар”нинг айримлари четдаги вилласида туриб, бизга бефарқ бўлмай, маслаҳат ва йўл йўриқ кўрсатишса керак!?. Танқид қилаётганлар ичида ор учун куйинаётганлар ҳам кўп, аммо бу вазиятда жим туриб, кулиб қўйиш ҳам тўғри ечим.

“Сукут ҳар доим енгилганлик белгиси эмас. Баъзида энг юксак жасорат, энг ақлли қарор — гапирмасликдир.”

Бу — ҳудди увиллаётган бўри олдида салобат билан жим турган тоғдек. Ҳеч қандай жавоб бермасдан, лекин бор қудрати билан “менимча бўлмайди” дейдиган жимлик.

Мўғуллар империяси ҳам 170 йил, СССР ҳам 70 йил яшамаган. Империялар келади, кетади. Лекин халқ қолади. Ва тинчлик. Вақт халқ томонда. Сабр таги олтин, лекин бу олтинни кучи етганларгина тута олади.
24.04.2025, 16:16
t.me/yazdurdiyev_blog/5303
16
36
2.1 k
1991-2000 йиллар орасидаги Қаршига қисқа саёҳат қиламиз
23.04.2025, 05:31
t.me/yazdurdiyev_blog/5302
13
4
1.1 k
Президентнинг яқинда қабул қилинган фармонида динга бўлган муносабатидан келиб чиқиб устунлик бериш, камситиш ҳамда виждон эркинлиги кафолатларини бузишнинг барча кўринишларига йўл қўймаслик қатъий таъкидланган.

Бу жуда муҳим ва замонавий ҳаётимизда долзарб масаладир. Бироқ, бу ерда айрим нозик нуқталарни ҳам эътибордан четда қолдирмаслик лозим.

Динга бўлган муносабатидан келиб чиқиб устунлик бериш деганда, ҳар қандай чегарасиз, шахсий қарашларга асосланган талабларни амалга ошириш назарда тутилмаган, деб ўйлайман.

Масалан, ҳижоб масаласини олайлик. Бизда кўпинча ҳижоб ёки ниқобни диний либос сифатида қабул қилишади. Бироқ ҳижоб — бу Исломдан аввал ҳам арабларда миллий, маданий либос бўлган. Исломда “ҳижоб” сўзи парда, тўсиқ маъносини англатади.

Шариатда мўмин аёллар авратларини, яъни юзи ва кафтларидан ташқари қисмларини бегона эркакларга кўрсатмаслиги тарғиб қилинади. Шунинг ўзи етарли бўлган ҳолда, баъзи инсонлар юзини тўлиқ беркитиб олишади.

Эслатиб ўтиш жоизки, амалдаги қонунчилигимизга кўра, жамоат жойларида шахсни аниқлаш имконини чекловчи ҳолат — яъни юзни тўсиб юриш — ҳуқуқий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.

Аллоҳ қалбимиздаги иймонга қарайди. Шу боис, қалб поклиги, хулқнинг гўзаллиги, сўз ва амалнинг тозалиги — ҳақиқий иймоннинг нишонасидир.

Бир ҳикматли иборада шундай дейилади:
“Иймон либос эмас — кийиниб кўрсатиб юриладиган. У юракдаги нур, яширин ҳолда қалбдан қалбга йўл топади.”

Қуръон ва ҳадисларда ҳам иймон юракда бўлиши, у амал орқали намоён бўлиши, камтарлик ва самимият билан уйғунлашиши таъкидланган.

Шу боис, келинг, қалбимизда иймон бўлсин, хулқимизда гўзаллик, сўзимизда ҳакиқат бўлсин. Ана шунда жамиятда ҳам, ҳаётимизда ҳам ҳақиқий нур ва барокат ҳукм суради.
22.04.2025, 18:53
t.me/yazdurdiyev_blog/5301
58
59
4.8 k
Ҳатто Президент устози томон югуриб боряпти. Ҳозир-чи, бемалол қўл ҳам кўтариб, ижтимоий тармоққа отишяпти. Устозларни қадрлаган сўнги авлод биз бўлсак керак, устоздан калтакни еб, уйга бориб айтиб ҳам калтак еган. Қизиға, устози берган шапалоққа дош беролмаганлар бугун қизлар каби соч ўстириб, “Вор закон сила”, деб юрипти.
22.04.2025, 10:52
t.me/yazdurdiyev_blog/5300
14
1
1.8 k
Агар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳар ойда бир коррупция тадбирини ўтказса, туғруқхоналарда қисман бу иллат камаяди. Бошқача йўли йўқ!
21.04.2025, 19:57
t.me/yazdurdiyev_blog/5299
1.8 k
Папа Франциск вафот этди.

У Франция журналисти Каролин Пигоззининг “ўзга сайёраликлар борми?” дея берган саволига “Тўғриси, мен бунга қандай жавоб беришни билмайман.. Лекин ҳар бир ҳолатда олимлар айтган нарсага амал қилишимиз керак”, деган эди.

Шунингдек, у ердан ташқари ҳаёт шакли ҳақида ҳар гапида яшил ранглилар, деярди. Черков эса, доим ажнабий гуманоидлар учун очиқ бўлишини билдирган.
21.04.2025, 11:40
t.me/yazdurdiyev_blog/5298
29
3
1.2 k
Пиармастер учун бугун ўзгача кун!

Оилапарварлик соҳасида докторлик дессертациясини ёқлаган, “Хотин қули” атамаси илк илдизини ерга қадаб, якунда Танос каби шу номни бармоқларига жойлаштириб олган Капитан Каримов бир ёшга қариди бугун.

Бу ҳаммаси аслида ҳазил.. эмас, аччиқ ҳақиқат. Блогерлар, журналистлар орасида ҳам, ҳаётда ҳам, тарозида ҳам веси баланд бўлиб юраверинг. Узоқ умр, сиҳат саломатлик тилаймиз.

Қизлар! Табрикни йўллашдан аввал уни кўчада эканлигига амин бўлинг, ўзи гуруч тортилган😂
21.04.2025, 05:56
t.me/yazdurdiyev_blog/5297
6
1.0 k
Осиёдаги энг машҳур янгилик сайтлари (трафик бўйича)

Сунъий интеллект талқинида
20.04.2025, 17:19
t.me/yazdurdiyev_blog/5296
3
1
1.0 k
Сунъий интеллект ёрдамида Ўрта Осиёдаги бир ойда энг кўп ўқиладиган оммавий ахборот воситалари рўйхатини туздим.

Унга кўра, қуйидагича ташрифлар бўлади:
Kun.uz (Ўзбекистон) 15-20 млн,

Daryo.uz (Ўзбекистон) 10-15 млн,

Tengrinews.kz (Қозоғистон) 10-12 млн,

Gazeta.uz (Ўзбекистон) 5-7 млн,

informburo.kz (Қозоғистон) 4-6 млн,

AKIpress.org (Қирғизистон) 2-3 млн.
20.04.2025, 17:14
t.me/yazdurdiyev_blog/5295
1.0 k
Бош прокуратурада Осиё чемпионлари ва уларнинг мураббийлари тақдирланди.
19.04.2025, 18:24
t.me/yazdurdiyev_blog/5294
1.0 k
19.04.2025, 18:24
t.me/yazdurdiyev_blog/5293
12
1.0 k
19.04.2025, 18:24
t.me/yazdurdiyev_blog/5292
6
1.1 k
“Роддом”да неча киши ва неч пулдан олишади чақалоқ суюнчисига, улар кимлар?

Келинг, реал ҳолатлар ҳақида гаплашамиз!
19.04.2025, 07:13
t.me/yazdurdiyev_blog/5291
14
8
1.1 k
“Айбим шундаки, йигитларим кам маошга ишлашади. Ижарадаги уйларда яшашади. Лекин шундай ходимлар тизимни ушлаб туришипти”
18.04.2025, 18:39
t.me/yazdurdiyev_blog/5290
24
1.1 k
Бир вақтлар “Эпика” машинаси борлар қаергадир чақиртирилар эди, 2-3 кунда қайтиб, оддий машинага ўтиб олишарди. Қисқаси, одамларни катта даромад қилишга ҳаққи йўқ эди.

Энди-чи?, Президентнинг Андижонга ташрифидаги корхоналарни кўрдингизми? Чексиз имкониятдан максимал фойдаланишяпти. Хориж бекорга тан олмаяпти бизни.

Одамлар қадимги мажбурлик занжиридан узилиб, янги эркинлик қанотида парвоз этмоқда. Ҳақиқий тараққиёт — бу “ёпиқлик” эмас, балки ҳар бир фуқаронинг чексиз имкониятларини рўёбга чиқаришдир.
17.04.2025, 18:53
t.me/yazdurdiyev_blog/5289
4
1
1.1 k
Айтишларича, Шаҳрисабз шаҳридаги “Зингирон” маҳалласида йирик хорижий такшилотлар 👉 бир иш қилаётган эмиш 🧐
17.04.2025, 07:27
t.me/yazdurdiyev_blog/5288
7
15
1.2 k
185 миллионлик “йўқ қарз” ҳикояси

“Энергиясавдо” Кашқадарё бўлими тадбиркорнинг елкасига 185 млн сўм қарз “ёпиштириб” қўйди. Ҳисоб-китоблар қайси сайёрадан келгани номаълум, лекин “Рақобат” қўмитасининг ҳудудий бошқармаси текшириб, бундай қарз асоссиз эканини очиқлади.

Шундай қилиб, тадбиркор ёниб кетмади — на светдан, на қарздан.
16.04.2025, 17:17
t.me/yazdurdiyev_blog/5287
12
51
5.7 k
Иккита меҳнаткаш оила. На четдан иш излашади, на катта бизнес қилган. Фақатгина ўз томорқаси, оз миқдордаги чорва ва парранда билан йил давомида барака топишмоқда.

Уларнинг томорқасида 20 дан ортиқ турдаги кўкат ва сабзавот етиштирилади. Оиланинг йиллик егани-ичгани, сарф-ҳаражати томорқадан таъминланади. Қолганидан эса — 20 миллион сўм даромад олишга ҳам улгуряпти.

Бу — имкон эмас, бу ҳақиқат. Бу — меҳнат ва баракали ернинг натижаси.

Видео лавҳада — илҳом, барака ва сабоқлар ҳамда боқимандалик ҳақида фикрлар ҳам бор. Томоша қилинг, илҳом олинг!

Миришкор тумани “Миробод” маҳалласи.
16.04.2025, 14:20
t.me/yazdurdiyev_blog/5286
1
144
50 градус иссиқда кўча бўйлаб 800 та қорбобо юрганда, 50 та блогер ҳеч нима эмасе😁
16.04.2025, 12:58
t.me/yazdurdiyev_blog/5285
44
37
1.5 k
Дарс вақти тугаган. Йигитлар мактаб орқасига ўтиб, дарс қилишяпти.

Миришкор тумани, Жейнов шаҳарчаси, 20-сонли мактаб.
16.04.2025, 11:58
t.me/yazdurdiyev_blog/5284
7
11
1.9 k
Қашқадарёда ЙПХ инспекторига ҳурматсизлик жавобсиз қолмади. Муштумзўр қамалди.
15.04.2025, 07:59
t.me/yazdurdiyev_blog/5283
11
11
1.1 k
Тайинлов

Ички ишлар вазирининг буйруғига кўра, Таиров Фаррух Саламович Китоб тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар, Ф.Таиров Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
14.04.2025, 13:30
t.me/yazdurdiyev_blog/5282
8
7
1.1 k
Ўзбекистон24 каналида бир хатолик кетипти. Видео тасвирдаги жараёнда Миришкор туманидаги тадбирни кўрсатиб, юқорида Косон тумани ёзилган.

Аввалроқ Миришкорлик тадбиркор бошқа тумандан эфирга узатилган кўрсатувда асосий мавзуни визуал тарзда намойиш этиш учун иллюстратив лавҳа сифатида унинг фаолияти ва ишчилари акс этган видеодан фойдаланишганидан эътироз қилганди.

Бундай ҳолатда ижтимоий ишончга путур етади, томошабин эса, ахборот холислигига ишонмай қўяди.
13.04.2025, 10:48
t.me/yazdurdiyev_blog/5281
5
8
1.5 k
“PRда замонавий тенденциялар ва сунъий интеллект: янги даврга йўл”

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги тизимидаги ахборот хизмати ходимлари учун долзарб мавзуда семинар-тренинг ташкил этилди.

Тадбирга медиа соҳасидаги етакчи экспертлар таклиф этилган бўлиб, улар ўз тажрибалари ва халқаро ёндашувлар асосида ахборот хизматлари фаолиятини янада самарали ташкил этиш бўйича фикр алмашдилар.
13.04.2025, 08:24
t.me/yazdurdiyev_blog/5280
9
3
735
Соғинч — бу кўринмас, аммо юракни сиқувчи жазо. У танани эмас, қалбни қамашдир. Кулгидан айрилган кунлар, овозини эшитмай, нигоҳини кўрмай яшашга мажбурлик — бу жазодир.

Янги “Шунақа” лойиҳаси айнан шундай жазога маҳкумлар қалбидаги сўзларни эътиборингизга ҳавола этади.

👉 https://youtu.be/puxqLdccz8U?si=6KoZ-ANVvgmRsMak | Nasafnews
11.04.2025, 17:12
t.me/yazdurdiyev_blog/5279
22
2
856
Авваллари “Яшил макон” доирасидаги тадбирлар бошланганда, кўнглимда бир гумон бор эди. Шунча дарахт экилаяпти, лекин сув кам, айниқса чўлли ҳудудларда улар қуриб кетмайдими? Қаровсиз қолмайдими? Ҳаммаси қаёққа боради, деб ўйлардим. Ўйлаганимда мантиқ бор эди — шунча қийинчиликда дарахт боқиш осон эмас. Аксига олиб, табиатсеварлар ҳам аксарият эмас эди.

Лекин амал барча тахминларимни инкор қилаётгандек. Эътибор бердингизми? Табиат жонланаётгандай. Илгари сувсизликдан қоп-қуруқ бўлган ерларда ҳам энди яшиллик юра бошлади. Бу шунчаки лойиҳа эмас. У одамларни бирлаштирди. Бу — келажак авлод учун қолаётган тирик, нафас олаётган тарих. Президентдан миллатга, табиатга, эртанги кунга қолдирилаётган беқиёс ҳадя.
7.04.2025, 19:27
t.me/yazdurdiyev_blog/5278
5
1
986
“Welcome to USA, Jakhongir bro”!
7.04.2025, 16:27
t.me/yazdurdiyev_blog/5277
10
1
1.5 k
Насаф яна битта гол урса, ҳисобни ёзиб бўлмайди😅
5.04.2025, 20:03
t.me/yazdurdiyev_blog/5276
21
5
1.0 k
3.04.2025, 17:25
t.me/yazdurdiyev_blog/5275
13
48
6.9 k
Журналистиканинг чегараси: Ахборот олиш ҳуқуқи ва шахсий дахлсизлик ўртасидаги мувозанат

Бугун ахборот олиш ва тарқатиш ҳуқуқи билан шахсий дахлсизлик ўртасидаги чегара тобора муҳим масалага айланмоқда. Айниқса, оммавий ахборот воситаларининг (ОАВ) мансабдор шахслар билан мулоқоти, интервью олиш услуби ва ахборотни тақдим этиш шакли қонуний меъёрларга мувофиқ бўлиши лозим. Аммо айрим ҳолатларда журналистлар ушбу чегараларни бузиб, шахсларнинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказиши кузатилмоқда.

Интервью бериш мажбурий эмас

Сўз эркинлиги ва ахборот олиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 33-моддаси билан кафолатланган бўлса-да, бу ҳуқуқ бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини поймол қилмаслиги шарт. Яъни, ҳар қандай шахс, жумладан, мансабдорлар ҳам интервью беришга мажбур эмас.

“Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонуннинг 35-1-моддасига кўра, ОАВ мансабдор шахслар билан интервью ташкил этиш учун аввал сўров юбориши лозим. Сўров оғзаки ёки ёзма шаклда бўлиши мумкин, лекин ташкилот унга 7 кун ичида жавоб қайтариши шарт. Бироқ, айрим журналистлар бу тартибга риоя қилмай, расмий шахслардан зудлик билан интервью талаб қилиш ёки микрофонни бурун тагига тутиш орқали уларни босим остида қолдиришга ҳаракат қилиши кузатилмоқда.

Бу ҳолат бугун расмий бир сайт мухбирлари томонидан амалга оширилган. Улар бир мансабдор шахсдан интервью олиш учун уни видеотасвирга олишган. Мансабдор шахс эса бунга норозилик билдирган ва суратга туширишни тўхтатишни талаб қилган. Талаб бажарилмагач, ҳиссиётга берилган. Сайт эса ушбу вазиятни “ахборот олишга қаршилик” сифатида тақдим қилган. Аслида эса бу қонун бузилиши бўлиб, “Журналистик фаолиятни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддасига кўра, журналист шахснинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиши шарт.

Журналистлар ҳам қонунчиликка бўйсуниши шарт

Журналистлар фуқароларнинг ҳуқуқларини поймол қилишга ҳақли эмас. “Журналистик фаолиятни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддаси айбсизлик презумпсиясига риоя қилишни талаб этади. Шунга кўра, агар бирор шахснинг айби суд томонидан тасдиқланмаган бўлса, журналистлар уни жиноятчи сифатида тақдим эта олмайди.

Шунингдек, ушбу сайт ўз суриштирув видеоси муқовасига ҳокимларнинг расмини қўйиб, “Сиёсатга қаршилар” деган ёзувни жойлаштирган. Бу билан улар ҳокимларни давлат сиёсатига қарши бўлишда айблашга уринган, аммо бунга ҳеч қандай асос келтирмаган. Бу ҳолат Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) ва 140-моддаси (ҳақорат) доирасига тушиб, қонуний жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.

Хулоса

Журналистика жамиятга хизмат қилувчи касб бўлиб, ҳақиқатни ёритиш ва ахборот тарқатиш билан шуғулланиши лозим. Бироқ, бу жараёнда шахсий дахлсизлик ва қонуний меъёрларга риоя қилиш муҳим. Ҳеч ким журналистлар микрофон тутганда дарҳол интервью беришга мажбур эмас. Шунингдек, ОАВ мансабдор шахсларни асоссиз равишда айблаш, обрўсига путур етказиш ёки ахборотни бузиб кўрсатиш орқали қонунни бузмаслиги шарт.

Акс ҳолда, бундай ҳаракатлар ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши мумкин. ОАВ вакиллари ва журналистлар жамиятни хабардор қилиш билан бирга, ўзларининг ҳуқуқий жавобгарликларини ҳам унутмасликлари керак.
3.04.2025, 16:45
t.me/yazdurdiyev_blog/5274
6
6
1.1 k
Жинси костюмлилар жиддий формага ўтиши мумкин. Агроинспекция инспекторлари кул рангли хизмат формага ўтмоқда. Аввал улар Жинси костюм шим кийишарди.
2.04.2025, 17:15
t.me/yazdurdiyev_blog/5273
8
3
984
31.03.2025, 20:03
t.me/yazdurdiyev_blog/5270
3
994
Хўжанд шаҳрида Президентлар байрамона кайфиятдаги тадбирда иштирок этишди.
31.03.2025, 20:03
t.me/yazdurdiyev_blog/5272
3
991
31.03.2025, 20:03
t.me/yazdurdiyev_blog/5271
7
4
1.0 k
Ким пора олса ҳам, формадаги олмасин!😁
31.03.2025, 17:19
t.me/yazdurdiyev_blog/5269
19
30
2.3 k
Саида Мирзиёева Туркман либосида Туркманистонда. 🇺🇿 🇹🇲
31.03.2025, 07:49
t.me/yazdurdiyev_blog/5268
11
4
1.1 k
Мендан аразлаган омад Рустам акага биттада кулиб боқди, бир гап бооор😁

Миришкорнинг чегараолди ҳудуди “Гулшанбоғ”да ёшлар билан волейбол ва баскетбол ўйнадик.
30.03.2025, 20:33
t.me/yazdurdiyev_blog/5267
13
13
710
“Ифтор – меҳр рамзи”

Рамазон ойи – меҳр-мурувват, саховат ва ҳамжиҳатлик ойи. Шу маънода, оғир кунларни бошидан кечирган инсонларга меҳр қўлини чўзиш – жуда савобли амал ҳисобланади. Қашқадарё волонтёрлар маркази ёшлари ана шу эзгу ният билан 32 йил аввал кўчкидан азият чеккан Жавзободликлар учун ифторлик дастурхони ёзиб, 300 нафарга яқин инсонлар кўнглига шодлик улашдилар.

Тадбир давомида меҳмонлар учун тўкин дастурхон ёзилиб, улар билан самимий суҳбатлар ўтказилди. Волонтёр ёшлар нафақат ифторлик уюштирдилар, балки меҳр-мурувват ва хайру эҳсон орқали жамиятда инсонпарварлик тамойилларини мустаҳкамлашга ҳисса қўшдилар.
29.03.2025, 17:51
t.me/yazdurdiyev_blog/5266
7
3
708
Алвидо эмас, кўришгунча бўлса тўғри бўлади, менимча. “Алвидо” сўзи бутунлайга хайрлашув эдиёв, Аммо Рамазон қайтади-ку)
29.03.2025, 16:58
t.me/yazdurdiyev_blog/5265
5
12
1.1 k
🇺🇿Prezidentimizning PF-61-sonli farmoni asosida yoshlarga yaratilgan imkoniyatlar ro‘yxati:

1. Xalqaro fan olimpiadasi g‘oliblariga salkam 1 mlrd so‘m pul mukofoti beriladi!

2. TOP100 OTM PhD bitiruvchilari uchun 10 yilga foizsiz uy-joy ssudasi ajratiladi (806 mln so‘mgacha).

3. Kreativ park rezidentlari uchun soliq imtiyozlari joriy qilinadi (ijtimoiy va daromad solig‘i 50%gacha kamayadi).

4. C1 sertifikatiga ega yoshlar chekka hududda til markazi ochsa, foizsiz ssuda oladi (120 mln so‘mgacha, 3 yil muddatga).

5. “Yorqin iste’dod” loyihasi orqali mahallalardagi faol yoshlar xorijda o‘qitiladi, xarajatlar to‘liq qoplanadi (300 mlrd so‘m ajratiladi).

6. “El-yurt umidi” stipendiatlari tanlovsiz davlat ishiga qabul qilinadi va kadrlar zaxirasiga kiritiladi.

7. Kreativ industriya parklari va ularning hududiy filiallari tashkil etiladi, biznes maktablar ochiladi.

8. Harbiy OTM namunali kursantlari uchun “Oliy bosh qo‘mondon” stipendiyasi joriy etiladi.

9. Muhandislik olimpiadalari g‘oliblari mos OTMlarga grant asosida qabul qilinadi.

10. Milliy mediakontent va shoular uchun Yoshlar agentligi 100 mln so‘mgacha grant ajratadi.

11. Ekologik loyihalar uchun 10 mlrd so‘mli “Yashil tashabbuslar jamg‘armasi” tashkil etiladi.

12. Yoshlar agentligi binolari ijara daromadlari to‘liq rivojlantirishga yo‘naltiriladi.

13. Toshkentda Robototexnika markazi tashkil etiladi (2025-yil).

14. Toshkentda Yoshlar teatr studiyasi ochiladi (2025-yil).

15. Samarqandda “Take Off” startap sammiti o‘tkaziladi (2026-yil, “Texnofest” doirasida).
29.03.2025, 15:20
t.me/yazdurdiyev_blog/5264
9
7
946
Бандлик вазири ташаббуси билан Касбида ифторлик дастурхони ёзилди

Рамазон – меҳр-мурувват, саховат ва ўзаро ёрдам ойидир. Жамиятда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш, уларни моддий ва маънавий жиҳатдан қувонтириш эса савобли ва эзгу амаллардан бири саналади. Шу мақсадда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Ботир Захидов ташаббуси билан Қашқадарё вилояти, Касби туманидаги оғир тоифадаги 5 та маҳаллада истиқомат қилувчи 400 нафарга яқин фуқаро учун ифторлик дастурхони ёзилди.

Мазкур тадбир доирасида эҳтиёжманд оилалар, кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва муҳтож фуқароларга алоҳида эътибор қаратилди. Меҳмонлар учун нафақат тўкин дастурхон, балки маънавий ва руҳий қувонч улашувчи суҳбатлар ҳам ташкил этилди.

Бундан кўзланган асосий мақсад жамиятда бағрикенглик ва меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, муҳтож фуқароларга ҳар томонлама кўмак беришдир.
29.03.2025, 15:08
t.me/yazdurdiyev_blog/5263
9
2
984
Саволда, ажрим ёқасидагилар ЗАГСга мурожаат қилганда, идора ходими ёки мудираси ажримни олдини олишга ҳисса қўшиши, ҳаракат қилиши, икки дунёни савобини олиши, бола етим қолмаслигига сабабчи бўлиши керакми ёки мени ишим пул тушириш, бошқасига тупурдим, деб телефонга жавоб бермай, ҳатто ўзи чақириб олиб ажраштириб юбориши керакми?

Агар шундай ҳолатлар ҳатто Президенти ажримларни олдини олишга чақираётган мамлакатда бўлса. Қандай фикрдасиз?
29.03.2025, 06:35
t.me/yazdurdiyev_blog/5262
10
3
1.7 k
Қадринг ва қийматинг кейин билинади..
27.03.2025, 17:44
t.me/yazdurdiyev_blog/5261
1
1.9 k
Менимча хорижлик келажакка сайр этувчи блогер ўзимизга ҳам келган. Қаранг, ҳудди унинг видеоларидаги каби заправка бўм бўш
27.03.2025, 13:43
t.me/yazdurdiyev_blog/5260
22
4
1.3 k
Ёдингизда бўлса, ўтган 2024 йилда Қашқадарё ёшлари ДХХ Кубогининг Республика босқичида 3 та йўналишда ҳам ғолиб бўлиб, уччала кубокни ҳам воҳага олиб қайтишганди. Бу йил ҳам шундай натижалар насиб этсин🙏🏻
26.03.2025, 21:46
t.me/yazdurdiyev_blog/5259
7
13
1.6 k
Футбол бўйича ДХХ кубоги старт олмоқда!

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ташаббуси билан, Спорт вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамкорлигида футбол ва мини-футбол бўйича анъанавий “ДХХ кубоги” мусобақаси бошланмоқда.

Турнирнинг асосий мақсади – соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшлар ўртасида футболни оммалаштириш ҳамда иқтидорли спортчиларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлашдир.

Мусобақа шартлари

✅ Ёш тоифаси:
• 16 – 30 ёш
• Ўғил болалар: футбол ва мини-футбол
• Қизлар: фақат мини-футбол

✅ Босқичлар:
1️⃣ Туман/шаҳар саралаш босқичи – апрель-май ойлари
2️⃣ Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоят босқичлари – июнь-июль ойлари
3️⃣ Республика финал босқичи – август ойи

Қатнашинг ва ғолиб бўлинг!

⚽ Футболга қизиқадиган ёшлар учун бу мусобақа ўз имкониятларини намоён этиш, маҳаллий ва миллий даражада танилиши учун муҳим имкониятдир.

Туман ва шаҳар босқичларига рўйхатдан ўтиш учун ёшлар етакчиларига мурожаат қилинг.

🔥 ДХХ Кубоги – ёш иқтидорлар учун янги имкониятлар эшиги!
26.03.2025, 21:36
t.me/yazdurdiyev_blog/5258
7
6
1.3 k
Қарши аэропортида 16 минг АҚШ долларини яширинча олиб чиқиб кетишга бўлган уриниш тўхтатиб қолинди | Батафсил
25.03.2025, 14:19
t.me/yazdurdiyev_blog/5257
18
42
1.2 k
Қашқадарё ИИБ тизимида кенг кўламли ўзгаришлар амалга оширилди


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғига биноан Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси тизимида қатор лавозим ўзгаришлари амалга оширилди. Хусусан, бир қатор раҳбар ходимлар лавозимидан озод этилди, айримлари эса кескин интизомий жазога тортилди.

Лавозимидан озод этилган раҳбарлар:

• Вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғининг ўринбосари,

• Вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари,

• Рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлими бошлиғи,

• Кукдала ва Китоб туманлари ИИБ бошлиқлари,

• Косон ва Касби туманлари ИИБ бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари,

• Муборак тумани ва Қарши шаҳри ИИБ жамоат хавфсизлиги хизмати бўйича ўринбосарлари.

Интизомий жазо чораларига тортилганлар:

• Вилоят ИИБ бошлиғининг жамоат хавфсизлиги бўйича ўринбосари,

• Тергов бошқармаси бошлиғи
• Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи,

• Йўл ҳаракати хавфсизлиги қидирув-суриштирув бўлинмаси бошлиғи,

• Касби тумани ИИБ бошлиғи ва унинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари,

• Қарши шаҳар, Косон ва Муборак туманлари ИИБ бошлиқлари.

Мазкур лавозим ўзгаришлари Ички ишлар тизимида тартиб-интизомни мустаҳкамлаш ва самарадорликни оширишга қаратилгани таъкидланмоқда.

Ҳозирча, ушбу раҳбарларнинг ўрнига янги тайинловлар амалга оширилгани ёки йўқлиги бўйича расмий маълумот берилмаган.
24.03.2025, 18:35
t.me/yazdurdiyev_blog/5256
6
1
1.2 k
Ёмғир қаерларда ёғяпти?
23.03.2025, 20:53
t.me/yazdurdiyev_blog/5255
10
6
1.1 k
Телеграмдан хабар келди. Телеграм очилганига 15 кунлар бўлди. Ҳаккерлар илова ташлабди. Энг қизиғи ҳаккерлар исм фамилия ва шарифгача билади. Бу маълумот бирор давлат ташкилоти ёки мобил оператор базасидан ўғирланганми ёки ҳаккер бирор жойда ишлармикан? Янги номер бўлса, бизга тегишлилигини танишлар ҳам билмасди рақамни? Қизиға
22.03.2025, 17:52
t.me/yazdurdiyev_blog/5254
15
5
1.1 k
Аввалги ва ҳозирги болалар ўртасидаги фарқни кўринг
22.03.2025, 12:43
t.me/yazdurdiyev_blog/5253
11
14
957
Наврўз ҳақида қизиқарли фактлар:

1. Наврўз – энг қадимий байрамлардан бири

Наврўзнинг тарихи камида 3000 йил олдинга бориб тақалади. Уни қадимги форслар, сўғдийлар, бахтрияликлар ва туркий халқлар нишонлаган. У инсониятнинг энг қадимий анъаналаридан бири сифатида ЮНEСКО томонидан номоддий маданий мерос рўйхатига киритилган.

2. Наврўз – фақат бир кун эмас

Кўпчилик Наврўзни 21-март куни нишонласа-да, баъзи мамлакатларда байрам тадбирлари бир неча кун ёки ҳатто бир ой давом этади. Масалан, Ўзбекистонда расмий байрам куни – 21-март бўлса, Эронда 13 кун давом этади, Афғонистонда эса бутун ой давомида байрам қилинади.

3. Дунёнинг 12 дан ортиқ давлати Наврўзни нишонлайди

Наврўз асосан Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Озарбайжон, Афғонистон, Эрон, Покистон, Ҳиндистон ва Туркияда кенг нишонланади. Ҳатто Россия ва Болқон мамлакатларида ҳам баъзи жамоалар Наврўзни нишонлайди.

4. Наврўз турли халқларда турлича нишонланади

– Ўзбекистонда сумалак ва ҳалим тайёрлаш анъанаси мавжуд.
– Тожикистонда Наврўз олдидан Ҳафт Син деб номланган 7 хил маҳсулотдан иборат дастурхон тузилади.
– Эрон ва Афғонистонда одамлар сув устига кўприклар қуриб, байрамни нишонлашади.
– Қозоғистонда “Наурйз коже” деган махсус таом тайёрланади.

5. Баҳорги тенгкунлик билан боғлиқ

Наврўз астрономик ҳодиса – баҳорги тенгкунлик билан боғлиқ. Бу кунда кундуз ва туннинг давомийлиги тенглашади, шунинг учун ҳам у янгиланиш ва уйғониш рамзи сифатида қабул қилинади.

Байрам муборак бўлсин, юртдошлар!
20.03.2025, 22:22
t.me/yazdurdiyev_blog/5252
21
2
914
Бугун формадаги айрим кибр эгарига михланганлар агар кўзини каттароқ очса, балки эртага дераза олдида шундай ҳурмат топар!
20.03.2025, 19:25
t.me/yazdurdiyev_blog/5251
29
3
873
Фақат Аллоҳ олар жонимиз..
бандасидан қўрққанимиз йўқ,
яшаяпмиз, ўлганимиз йўқ!
19.03.2025, 10:34
t.me/yazdurdiyev_blog/5250
27
55
3.7 k
Отлиқ милиционер!

Қашқадарё вилояти Kўкдала туманида бўлиб ўтган Наврўз байрами сайлида от уловида ҳаракатланган ички ишлар органи ходими.
18.03.2025, 19:01
t.me/yazdurdiyev_blog/5249
1
Шаҳар устидан нимадир учиб ўтди. Ориентир 3 митти туман. Ким кўрди?
18.03.2025, 18:54
t.me/yazdurdiyev_blog/5248
8
1
1.0 k
Биринчи “Сабзи ранг” – “Озодлик радиоси” тугаш арафасида

Радиочилар тушунади, “Озодлик” АМ станциясидан 1000 GHz’да инфрақизил нур узатиб юборди. Халқ тилида бу - қаттиқ чопиб, кириб кетди, дегани.
16.03.2025, 06:55
t.me/yazdurdiyev_blog/5247
7
8
1.1 k
«Яшасин Ўзбекистон, яшасин Франция, яшасин Франция-Ўзбекистон дўстлиги» – Эммануел Макрон, дунёдаги энг йирик иқтисодиётга эга 7 та мамлакатдан бири, глобал таъсири энг кучли армияга эга бўлган Франция Президенти.

Халқаро майдондаги катта таъсирга эга, глобал сиёсатда муҳим қарорларни чиқарувчи лидер сифатида Макрон Президентимизга ўзгача ҳурмат кўрсатмоқда. Хатто ўзбек тилида гапиряпти. Буюк Британия билан иқтисодий рақобатлашиш кучига эга мамлакатнинг ҳаракатларидан билиш мумкинки, Ўзбекистон Жаҳондаги муҳим аҳамиятга эга давлат.
13.03.2025, 06:21
t.me/yazdurdiyev_blog/5246
48
32
4.3 k
Сарказмга Марғилон дўппи кийдирган Артиков, “Интригачи Капитан”, АвтоМаестро Музаффаров, камина – Марслик овчи ва далада ҳалок бўлган 15 порц шашлык!
11.03.2025, 19:23
t.me/yazdurdiyev_blog/5245
16
1
2.1 k
Блогерлар душман эмас, дўст эканлиги ҳис этиш бошланди..
11.03.2025, 11:14
t.me/yazdurdiyev_blog/5244
31
1.0 k
Миришкор марказидаги «парк»да Экология вазирлиги кўмаги ва туман ҳокимлиги томонидан “Эко боғ” ташкил этиладиган бўлди. Лойиҳа декоратив ўтирғичлар, шаклга эга йўлаклар, майдон ва айвонларни ўз ичига олади. Кўпчиликни қизиқтирган яна бир маълумот, аттракционлар рухсатномалари ҳам тайёр бўп қолиш арафасида.
9.03.2025, 13:57
t.me/yazdurdiyev_blog/5243
1.2 k
Шу ҳақида кимдир биладими?
8.03.2025, 22:42
t.me/yazdurdiyev_blog/5242
18
107
1.9 k
📹 Миллион жамоаси | Янги концерт 2024
8.03.2025, 18:59
t.me/yazdurdiyev_blog/5241
41
9
1.5 k
“Марка” олдида бир оқ жентра уни тўхтатган “гаи” ходимига беписандларча эшик очмай тезлик билан суриб юборди. Ҳойнаҳой катталарнинг бирини фарзанди. Ходимлар ҳам нима қилишни билмай, синган “палка”га тикилиб, жим қайтишди. Чора кўрилмаса ҳисобмас, қонун олдида ҳамма тенглигини кўришимиз шарт!
8.03.2025, 14:05
t.me/yazdurdiyev_blog/5240
39
11
2.6 k
Просто респект! Божхона қўмитаси Матбуот хизмати “8 март - Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан шедевр лойиҳа қилган.
8.03.2025, 08:34
t.me/yazdurdiyev_blog/5239
22
9
1.5 k
Миришкорлик фермер аёл Раъно Бозорова ўтган йилда 2 млрд сўм даромад қилган. Энг қизиғи, сув йўқ, тупроқ унумсиз, деб баҳона қилинадиган ерлар сифати билан бир хил ерда тонналаб пахта ва ғалла етиштириб, бошқа экинларни ҳам, чорва билан ҳам шуғулланяпти опа. Гап меҳнатда!
8.03.2025, 06:53
t.me/yazdurdiyev_blog/5238
30
10
1.4 k
Аёл эркакдан жисмонан ожиз, аммо руҳан кучлироқ, матонатли ва иродалироқ. Уларсиз на буюклар ва на қаҳрамонлар бўларди. Байрамингиз муборак бўлсин!
7.03.2025, 22:29
t.me/yazdurdiyev_blog/5237
1
Биласизми, аёллар сирни 47 соат сақлай олишади холос. Аммо, сирни 1-бўлиб кимга айтишади?

Бу каби илмий асосланган психологик маълумотларга қизиқсангиз, ушбу каналга ўтволинг: @psixo_bloguz
Қизиқ маълумотлар жуда кўп экан!
7.03.2025, 19:04
t.me/yazdurdiyev_blog/5236
7
1.4 k
7.03.2025, 17:33
t.me/yazdurdiyev_blog/5233
7
1.3 k
7.03.2025, 17:33
t.me/yazdurdiyev_blog/5235
7
1.4 k
7.03.2025, 17:33
t.me/yazdurdiyev_blog/5234
25
7
1.3 k
Президент 8-март – Хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбирини ўтказди. Тадбирдан олинган энг юқори кайфиятдаги фотолар.
7.03.2025, 17:33
t.me/yazdurdiyev_blog/5232
10
5
1.1 k
Биласизми, аёллар сирни 47 соат сақлай олишади холос. Аммо, сирни 1-бўлиб кимга айтишади?

Бу каби илмий асосланган психологик маълумотларга қизиқсангиз, ушбу каналга ўтволинг: @psixo_bloguz

Қизиқ маълумотлар жуда кўп экан!
7.03.2025, 07:34
t.me/yazdurdiyev_blog/5231
2
1.2 k
Қашқадарёдаги тиббиёт соҳаси инспекцияси рақамини билувчилар бўлса, ташлаб юборинглар
7.03.2025, 06:35
t.me/yazdurdiyev_blog/5230
8
1
1.2 k
Абдуқодир Ҳусанов – «Манчестер Сити»нинг феврал ойидаги энг яхши ўйинчиси деб эълон қилинди. Клуб матбуот хизмати сўровнома натижаларини эълон қилган.

#ManCity #Khusanov #OpenBudget
7.03.2025, 06:11
t.me/yazdurdiyev_blog/5229
1
3
1.2 k
Ўзбекистон ерлари Хитойга бериб юборилдими? Кадастр агентлиги нуқта қўйди. Батафсил
6.03.2025, 17:53
t.me/yazdurdiyev_blog/5228
13
6
1.3 k
“Эътибор берган бўлсангиз, бизда битта одат бор, ўзимизга сўраймиз. Дўстингизга нимани сўраб дуо қилсангиз, икки баробар зиёда қилиб сизга ҳам беради. Ота-онани, юртбоши ҳаққига дуо қилиш фарзандлик, умматлик бурчимиз”, – Шайх Нуриддин Холиқназаров, Муфтий.
6.03.2025, 05:55
t.me/yazdurdiyev_blog/5227
16
12
1.1 k
Миллий гвардиянинг Қўриқлаш хизмати Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаментига айлантириларкан
5.03.2025, 16:17
t.me/yazdurdiyev_blog/5226
7
3
1.1 k
Сўз эркинлиги ҳақида яна гапирилди. Элакдан ўтгани ўтди. ОАВ, журналист ва блогерлар яна аввалгидек бемалол гапирармикин? Сабаби, Сўз эркинлигининг ягона ҳимоячиси Президент, у шу соҳа ҳақида гапирганда ҳамма биларди ким орқада турганини..
5.03.2025, 09:12
t.me/yazdurdiyev_blog/5225
10
8
1.3 k
Сукут сақлаш – заифлик эмас!
2.03.2025, 16:10
t.me/yazdurdiyev_blog/5224
19
2
1.0 k
2.03.2025, 13:51
t.me/yazdurdiyev_blog/5223
19
2
2.5 k
Кўплар Хитой эгаллади, ҳар ерни босди, деб нолишяпти. Ҳа, ростдан Хитой кириб келди. Бизга бу ҳам кам. Нега, дейсизми?

Тор фикрловчилар бунга қўшилмас, бироқ, Ўзбекистон имкониятлар мамлакатига айланиб боряпти. Биз бундан фойдаланиш ўрнига, муҳокамадан, ғийбатдан бўшамаяпмиз. Қайсидир тоифа эса, эркин гапириш имконини берган шахснинг ўзига тош отяпти.

Четдагилар қаради, уларга душман керак эмас, ўз-ўзини оёғига болта урар экан, унда биз кириб фойдаланайлик, деди. Кириб келди ҳам.

Ер шўр, ҳеч бало ўсмайди, сув йўқ, деб юравердик. Лекин Хитойликлар ўша ердан чучук сув олиб, пахта ўстиряпти. Биз эса, ҳамон муҳокама қиляпмиз.

Бизникиларда ҳам ўсиш бор, лекин сони кам. Ҳеч бир ишни оқламайман, аммо илк айбдор ўзимиз. Шу учун келинг, шу масалани муҳокама қиламиз😁
2.03.2025, 13:06
t.me/yazdurdiyev_blog/5222
2
1.2 k
Қаерларда қор бошлади?
2.03.2025, 12:29
t.me/yazdurdiyev_blog/5221
11
7
1.2 k
Абдусалом Азизов Қашқадарёда
1.03.2025, 15:01
t.me/yazdurdiyev_blog/5220
18
20
1.8 k
Нукус. 1-март
1.03.2025, 10:30
t.me/yazdurdiyev_blog/5219
41
2
1.1 k
Муқаддас Рамазон ойи муборак!

Баааарча ниятларимиз ижобат бўлсин!
28.02.2025, 22:55
t.me/yazdurdiyev_blog/5218
6
938
Танқидга бардошли, аграр соҳада пишган одам ўзига янги тизимни ҳам эплайди)
26.02.2025, 13:08
t.me/yazdurdiyev_blog/5217
2
2
1.1 k
Муборакка янги ҳоким тайинланди: https://t.me/nasafnewsuz/17643
25.02.2025, 18:57
t.me/yazdurdiyev_blog/5216
22
1
1.2 k
25.02.2025, 18:05
t.me/yazdurdiyev_blog/5215
1
1.2 k
ОАВ ҳурматини жойига қўядиган, очиқлик сиёсатини қўллаб-қувватловчи инсон. Ишларига омад.
25.02.2025, 17:56
t.me/yazdurdiyev_blog/5214
7
11
1.9 k
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Ботир Баҳромович Қудратхўжаев Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари – Ҳарбий прокурори лавозимидан озод этилди.
25.02.2025, 17:50
t.me/yazdurdiyev_blog/5213
5
1.1 k
Вилоят маҳаллалар бошқармасига ким раҳбар қилиб тайинланса? Кимларни лойиқ, деб биласиз?
25.02.2025, 17:43
t.me/yazdurdiyev_blog/5212
Результаты поиска ограничены до 100 публикаций.
Некоторые возможности доступны только премиум пользователям.
Необходимо оплатить подписку, чтобы пользоваться этим функционалом.
Фильтр
Тип публикаций
Хронология похожих публикаций:
Сначала новые
Похожие публикации не найдены
Сообщения
Найти похожие аватары
Каналы 0
Высокий
Название
Подписчики
По вашему запросу ничего не подошло