❓Айрим турдаги товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш тартибини такомиллаштириш чоралари нега керак?
АОКАда ўтказилган
брифингда Божхона қўмитаси Ахборот хизмати раҳбари Ҳусан Тангриев ушбу саволга батафсил тушунтириш берди:
📌Халқаро савдо ҳажми 3,5 трлн долларга қисқариб, дунёдаги инфляция даражаси 7,5-8 фоизга кўтарилиши прогноз қилинаётган бир вақтда мамлакатимиз ўз кучи ва ички имкониятларига таяниб, ўз сиёсатини юритиши керак.
📌Вазирлар Маҳкамасининг тегишли
қарорига биноан 2025 йил 1 майдан эътиборан жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжи учун нотижорат мақсадларида республикага олиб кириладиган товарларнинг божсиз олиб кириш нормалари белгиланди.
📌Халқаро амалиёт билан таққослаганда, товарларни божсиз олиб кириш нормалари Ўзбекистонда юқори белгилангани намоён бўлади.
📌Иқтисоди анча катта, имкониятлари кенгроқ бўлган давлатлар ҳам, бож тўловисиз ўз мамлакатларига кириб келадиган товарлар қийматини қатъий чеклаган.
📌2023-2024 йиллар давомида 1,1 минг та ҳолатда 8,3 млрд сўмлик божхона қоидалари бузилиши аниқланган.
📌2024 йил давомида Ўзбекистонда 687 мингдан зиёд фуқаролар номига 5 млн 735 мингдан зиёд жўнатмалар келган. Яъни, жўнатмани қабул қилган ҳар бир фуқаро номига ўртача 8 тадан жўнатма келган. Айрим фуқаролар номига эса йилига 1000 тадан 2400 тагача (яъни, кунига ўртача 3-6 та) жўнатма келган.
⚠️ Таъкидлаш лозимки, ҳар бир давлат бугунги дунёдаги туб иқтисодий ўзгаришлар даврида, глобал санкциялар шароитида ўзининг иқтисодий сиёсатини миллий манфаатлари ва ўз халқининг фаровонлиги нуқтаи назаридан ташкил этмоқда.
Айни пайтда, қарор билан киритилаётган ўзгаришлар халқаро стандартлар ва ривожланган хорижий давлатлар тажрибасига тўлиқ мувофиқ келади.
✅ Энг муҳими, ушбу ўзгаришлар тартибли тадбиркорликни йўлга қўйиш орқали тушумларни ошириш ҳисобига фақат ва фақат жамиятимиз манфаатига, иқтисодиётимизни барқарор ўсишига, тадбиркорларимизни эмин-эркин ишлашларига, янги иш ўринларини яратилишига, бюдждетга тушумларни ошиши ҳисобига янгидан-янги боғчалар, мактаблар, тиббиёт муассаларининг қурилишига ва инфратузилмани кучайтиришга, пировардида одамларимизнинг турмуш фаровонлиги яхшиланишига хизмат қилади.
📌
БатафсилTelegram |
Facebook |
Instagram |
Youtube |
Медиабанк