ИЙМОН
• Иймон Нуҳ алайҳиссаломнинг кемаларига ўхшайди, кемага минганлар нажот топдилар, кемага минмаганлар ғарқ бўлди.
• Иймон инсон танасидаги бош кабидир.
• Иймон бамисоли Арш кабидир, у ҳамма нарсадан юқоридир.
• Иймон фалак кабидир, унда нур айланиб туради.
• Иймон қуёш кабидир, у порлаган замон ер юзида зулмат қолмайди.
• Иймон юлдуз кабидир, у одамларга тўғри йўлни кўрсатиб туради.
• Иймон бамисоли тупроқ кабидир, унда ҳамма нарса ўсади.
• Иймон олтин кабидир, у билан ҳамма нарсани сотиб олинади.
• Иймон кумуш кабидир, агар унинг ичида ўндан бир қисм мис бўлса ҳам, топилади.
• Иймон денгиз кабидир, у нажосатни қабул қилмайди.
• Иймон қип-қизил лола кабидир, ер ундан зийнат олади.
• Иймон бамисоли мушк кабидир, унинг ҳидини узоқдагилар ҳам, яқиндагилар ҳам ҳидлайди.
• Иймон бамисоли (жаннатдаги) кофур чашмаси кабидир, у осий ва қотган қалбларни поклайди.
• Иймон Мусо алайҳиссаломнинг асоларига ўхшайди, кўп асолар (Фиръавн сеҳргарларининг асолари) унинг олдида йўқ бўлди. Шунингдек, гуноҳ ва куфр ҳам иймоннинг олдида йўқ бўлиб кетади.
• Иймон бамисоли Сулаймон алайҳиссаломнинг узукларига ўхшайди, у зот ўша узук билан (иззат ва ғолиблик топиб) салтанатга эга бўлдилар, узукни йўқотиш билан салтанатни йўқотдилар.
“Баҳрул-маҳабба” китобидан.
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
🤲 @KundalikDuolarBot - Кундалик Дуолар ва Бепул Араб тили ва Тажвид дасрларини ҳамда Намоз ўқишни ўрганмоқчи бўлганлар учун фойдали бот.
ДУО ВА ЗИКРЛАР КАНАЛИ👇🏼
➥ https://t.me/+ggiFcSwWZ80zNzUy
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻