O seu período de teste terminou!
Para acesso total à funcionalidade, pague uma subscrição premium
MU
Idade do canal
Criado
Linguagem
Tadjique
2.94%
ER (semana)
6.28%
ERRAR (semana)

Группа аёллар учун✔️эркаклар ёзмасин❌

Стресc ва тушкунлик ҳолатидан чиқиб кета олмаётган, руҳий мададга эҳтиёжи бор опа-сингилларимизга холис Аллоҳ учун Ўзи қодир қилганча ёрдам берaмиз.

https://www.facebook.com/MuzDalifa777

Mensagens Estatísticas
Repostagens e citações
Redes de publicação
Satélites
Contatos
História
Principais categorias
As principais categorias de mensagens aparecerão aqui.
Principais menções
Não foram detectadas menções significativas.
MU
Ma'rifat_un Nafs
3 432 assinantes
4
3
140
Бир кишининг хотини балиқ қовурса, думидан анча жойини кесиб ташлаб кейин қозончага солар, нега, деб сўраса, онам шунақа қилиб қовурарди, дер эди, охири қайнонаси олдига бориб суриштирди, у ҳам онам шундай қиларди, деб жавоб берди. Куёв катта қайнонаси олдига борди, кампир эса, э болам, қозончам кичкина эди, каттароқ балиқлар сиғмагани учун думини кесиб солардим, дермиш.

P.S.: Шунинг учун кўрган ишини қилиб кетавермасдан, сабабларини ўрганиш керак!

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
28.04.2025, 14:11
t.me/muz_dalifaa/10503 Link
MU
Ma'rifat_un Nafs
3 432 assinantes
1
6
110
Чап томонда вазни 77 кг бўлган қон тозаловчи қурилма. 4 соатда 250 литр қонни 68% тозалайди.

Аллоҳ таоло яратган буйракнинг вазни 300 грам бўлиб, бир кунда 2500 литр қонни 100% тозалайди.

Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?
(Ар-Рахман Сураси, 21-Оят)

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
28.04.2025, 11:09
t.me/muz_dalifaa/10502 Link
MU
Ma'rifat_un Nafs
3 432 assinantes
7
8
270
«Дўзах –Аллоҳ бизни ундан асрасин- хору зорлик, азоб ва муваффаққиятсизлик диёридир. У оҳу фарёд, дўзах аҳлининг овози эса чинқириқ ва йиғи, инграш ва йиғилари тўхтамайди. Улар доимий бахтсизлик, надомат ва йиғидадир. Кишан ва занжирлар қўллари ва бўйинлари орасини жамлайди. Юзлари билан қайноқ сувга судралиб сўнг дўзахда куйдириладилар. Унинг оловдан иборат соябонлари бўлиб, остлари ва устларидан аланга олади. Ҳавоси иссиқ шамол. Дўзах аҳлининг ичимлиги қайноқ сув “У (сув) билан уларнинг ичларидаги нарсалар ҳам, терилари ҳам эритиб юборилур”. (Ҳаж: 20). Таомлари эса заққум “(У таом) мисоли қайноқ сувнинг қайнаши каби қоринларда қайнайдиган эритилган (доғланган) ёғдир!”» (Духон: 45-46).

📚 «Рамазонга оид мақолалар» (Абдурраззоқ ибн Абдулмуҳсин ал-Бадр).

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
27.04.2025, 13:06
t.me/muz_dalifaa/10501 Link
MU
Ma'rifat_un Nafs
3 432 assinantes
3
11
370
|•Дуони икки нарса бузади:
Шошилмоқ ва ижобат бўладими, йўқми деб шубҳа қилмоқ…
Иҳлос энг  гўзал “Амийн” дир дуоларингизга.
Агар Аллоҳ дуо ила унга юзланишингизни хоҳламаганда эди, у дуони тилингизга жо қилмас эди.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
26.04.2025, 08:21
t.me/muz_dalifaa/10500 Link
MU
Ma'rifat_un Nafs
3 432 assinantes
2
20
541
Жумада бир соат борки, унда банда нима дуо қилса ижобат бўлади. Бугунги кун дуоларингиз ижобатига етказсин.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Менга саловот айтиш билан ғамлар кетиб, хожатлар битиб, гуноҳлар ўчирилиб, даражалар кўтарилар, деганлар.

Энг катта орзуингиз бўлган ~ Каъбага Сизни етказсин Аллоҳ. Ҳозирча эса КАЪБА қалбингизни энг тўрисида яшасин...

Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ.
Муборак жуманинг барча яхшиликлари барчамизга бўлсин. Каҳф сурасини ўқишни унутманг...

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
25.04.2025, 07:16
t.me/muz_dalifaa/10497 Link
MU
Ma'rifat_un Nafs
3 432 assinantes
8
8
422
#Ҳар гал гуноҳларимизни эслаб надомат қилаётганимизда нафақат ўзимизни, балки ўша гуноҳларни қилишимизга сабабчи бўлганларни ҳам ёмон кўришни бошлаймиз...Аслида ўзимиздан бошқасини айблашга ҳаққимиз йўқ!..
Аслида агар Аллоҳга тақво қилсак ва нафсимизга ҳоким бўла олсак, на инс ва на жин бизни йўлдан уролмайди...
Одамлар бор-йўғи ўзимиз берган имкониятдан фойдаланишади холос...

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
24.04.2025, 20:17
t.me/muz_dalifaa/10496 Link
MU
Ma'rifat_un Nafs
3 432 assinantes
1
❗️Агар кайфиятингиз ёмон бўлса, бир нарсани эсланг:

Ҳозир ўлиб қолсангиз, шу ёмон кайфият ҳам бўлмайди.

Тирик эканимизга ҳамд айтамиз ва кайфиятни кўтарамиз!!!


𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
24.04.2025, 16:42
t.me/muz_dalifaa/10494 Link
MU
Ma'rifat_un Nafs
3 432 assinantes
7
17
549
#Ислом нима?

– Мулойим сўзлаш:
«Овозингни пасайтир» (Луқмон сураси, 19-оят);

– Тўғри юриш:
«Ер юзида кибр-ҳаво ила юрма» (Луқмон сураси, 18-оят);

– Кўзни тийиш:
«Баъзиларни баҳраманд қилган нарсаларга (ҳавасла) назар солма!» (Ҳижр сураси, 88-оят)

– Қулоқни тийиш:
«Жосуслик қилманглар» (Ҳужурот сураси, 12-оят)

– Тўғри ейиш:
«Енглар, ичинлар, лекин исроф қилманглар» (Аъроф сураси, 31-оят).

– Тилни тийиш:
«Одамларга яхши гаплар айтинг» (Бақара сураси, 83-оят).

Ислом ҳаётингни ислоҳ қилади. У бахтингнинг кафилидир!!!

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
24.04.2025, 07:36
t.me/muz_dalifaa/10492 Link
MU
Ma'rifat_un Nafs
3 432 assinantes
1
348
24.04.2025, 00:06
t.me/muz_dalifaa/10491 Link
MU
Ma'rifat_un Nafs
3 432 assinantes
10
21
475
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини биламизми?

–Хар ишни бошласангиз «Бисмиллаҳ»денг.
–Ният қилсангиз «ИншаАллох»денг.
–Ҳайратлансангиз «Субҳаналлоҳ»денг.
–Мақтасангиз «Ма ша Аллоҳ»денг.
–Рахмат айтсангиз «Жазакаллох»денг.
–Афсуслансангиз«Астағфируллоҳ»денг.
–Кузатсангиз «Фий амааниллах» денг.
–Берсангиз «Фий сабиллах »денг.
–Ўлимни эшитсангиз «Инна лиллах »денг.
–Акса урсангиз «Алҳамдулиллаҳ» денг.
–Қийинчилик етса «Ё Аллоҳ » денг.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
23.04.2025, 12:08
t.me/muz_dalifaa/10490 Link
MU
Ma'rifat_un Nafs
3 432 assinantes
1
22.04.2025, 14:41
t.me/muz_dalifaa/10487 Link
MU
Ma'rifat_un Nafs
3 432 assinantes
6
9
503
Агар сиз ҳаромга эришиш осон замонда яшаётган бўлсангиз билингки, Аллоҳдан қўрққанга жуда катта савоб бериладиган замонда ҳам яшайсиз.

©Айман Ёғий

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
21.04.2025, 06:37
t.me/muz_dalifaa/10482 Link
MU
Ma'rifat_un Nafs
3 432 assinantes
5
9
434
ҲАР СОАТГА ҚАРАГАНИНГИЗДА НИМАНИ ЎЙЛАЁТГАН БЎЛАСИЗ❓

ҚИЛМОҚЧИ БЎЛГАН ИШИНГИЗНИ ВАҚТИНИ БЕЛГИЛАЙСИЗ,

ТУШЛИК ТАЁРЛАШИМ КЕРАК, СОАТ НЕЧЧИ БЎЛДИ❓

МЕХМОН КЕЛИШИ КЕРАК СОАТ НЕЧЧИ БЎЛДИ ❓

БОЛАМНИ УХЛАТИШИМ КЕРАК СОАТ НЕЧЧИ БЎЛДИ❓

ИШГА БОРИШИМ КЕРАК СОАТ НЕЧЧИ БЎЛДИ❓

УЧРАШУВИМ БОР, СОАТ НЕЧЧИ БЎЛДИ ❓

ИМТИҲОНИМ БОР СОАТ НЕЧЧИ БЎЛДИ❓

НЕЧЧИ БЎЛДИ❓

НЕЧЧИ БЎЛДИ❓

УЛГУРУШИМ КЕРАК❗️
ШОШАШИЗ~ПИШАСИЗ,
ЮГУРАСИЗ~ЕЛАСИЗ,
ҚАЕРГА КЕТЯПСИЗ❓
ҲАЁТИНГИЗДА БИР МАРТТАГИНА  СОАТГА ҚАРАБ;
СОАТ НЕЧЧИ БЎЛДИ,
МЕНГА ҚАНЧА СОАТ ҚОЛДИ ДЕБ ҚАРАНГ❗️
ҚАРАНГЧИ НЕЧЧИ БЎЛДИ ЭКАН❓
ЮРАГИНГИЗ ОРҚАГА ТОРТИБ КЕТАДИ
ВАҚТ ОЗ~ЖУДА  ОЗ ҚОЛАЁТГАНИНИ КЎРИБ НАФАС  БЎҒИЗГА ТИҚИЛАДИ.
ҚАНДАЙ КЕТАМАН❓
НИМА ОЛИБ КЕТАМАН❓
ТАЁР ЭМАСМАН❗️
СОАТГА ҚАРАНГ,
ЎЙНАБ КУЛИШЛАРДАН ТЎХТАБ ЎЙЛАБ КЎРИНГ 
ҲАЁТИНГИЗНИ НИМАЛАРГА САРФЛАБ ЮБОРДИНГИЗ❓
БУГУН,
ФАҚАТГИНА БУГУН ОҲИРАТ УЧУН НИМА ҚИЛА ОЛДИНГИЗ❓
АЛЛОҲНИ ДИНИГА НИМА ҲИЗМАТ ҚИЛОЛДИНГИЗ❓
ИНСОНЛАР УЧУН НИМА ЯХШИЛИК ҚИЛОЛДИНГИЗ❓
ҲЕЧ БЎЛМАСА ТАВБА ҚИЛА ОЛДИНГИЗМИ‼️
УНДА ШОШИНГ‼️
ТАВБАГА УЛГУРИНГ‼️

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
20.04.2025, 21:04
t.me/muz_dalifaa/10481 Link
MU
Ma'rifat_un Nafs
3 432 assinantes
1
3+3×3-3+3=?
20.04.2025, 08:34
t.me/muz_dalifaa/10479 Link
MU
Ma'rifat_un Nafs
3 432 assinantes
3
16
460
Agar allah istamasa, siz uni hidoyat qila olmaysiz, magaram allah kimni istasa unga oʻzi hidoyat beradi.


𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
20.04.2025, 05:34
t.me/muz_dalifaa/10477 Link
MU
Ma'rifat_un Nafs
3 432 assinantes
10
16
468
☝️​​​​ЁСИН СУРАСИ ФАЗИЛАТИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким кун аввалида Ёсин сурасини ўқиса, ҳожатлари раво этилади”, деб айтганлар.
Қайси бир банда тонг отганида Ёсин сурасини ўқиса, Аллоҳ унинг гуноҳларини кечиради. Бундан ташқари Қуръонни ўн марта хатм қилиш савобини олади, барча ҳожатлари раво этилади. Демак, бошига ташвиш тушган, оғир аҳволда қолган киши Ёсин сурасини ўқиса, Аллоҳ унга нажот беради, мурод-мақсадига етади.
Аслида ҳар хил бидъат-хурофотлар ўрнига Аллоҳ ва Расули буюрган ишлар қилинса, мушкуллар арийди, қийинчилик бартараф этилади. Бидъатлар ҳеч қандай фойда бермайди. Қолаверса, хурофий одатлар анча-мунча сарф-харажат талаб қилади. Бу ҳам етмаганидек, банда ирим-сиримлар туфайли гуноҳга ботади.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу шундай деган: “Ким тонг отганда Ёсин сурасини ўқиса, кечгача куни енгил ўтади. Ким уни тун аввалида ўқиса, тонггача туни енгил ўтади”.
Биз мўмин-мусулмонларга фақат охират саодати эмас, дунѐда ҳам муваффақият қозониш йўллари ўргатилган. Буни мана шу ривоят мисолида кўриш мумкин.

Яҳѐ ибн Абу Касир айтади: “Ким тонг отганда Ёсин сурасини ўқиса, кечгача хурсандчиликда бўлади. Ким уни кеч кирганда ўқиса, тонг отгунча хурсандчиликда бўлади. Буни тажрибада синаган одам бизга хабар қилишича, Ёсин сураси Қуръоннинг қалбидир”.

Демак, Ёсин сураси қуйидаги фазилатларга эга:
1. Ёсин – Қуръоннинг қалби;
2. Ёсин сураси ўқилса, руҳнинг танадан чиқиши осонлашади;
3. Ёсинни ўқиган кишига Қуръонни ўн марта хатм қилиш савоби берилади;
4. Ёсинни ихлос билан ўқиган банда гуноҳлари кечирилади;
5. Тонгда ѐки кеч кирганда Ёсин сурасини тиловат қилган одамнинг мушкуллари осон бўлади, ҳожатлари раво этилади.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ёсин сураси умматимдан ҳар бир инсон қалбида бўлишини хоҳлардим”, деганлар. Шунинг учун ҳар бир мўмин-мусулмон банда Ёсин сурасини ўқиб-ўрганса, ѐд олса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тавсияларига мувофиқ иш бўлади.

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

✅❗️Бу маълумотни имкон борича бошқа гуруппаларга ҳам етказайлик! Аллоҳ рози бўлсин!

Halovatuz

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
19.04.2025, 19:20
t.me/muz_dalifaa/10475 Link
MU
Ma'rifat_un Nafs
3 432 assinantes
29
Таҳажжуд номози ўқиш тартиби 🌺
19.04.2025, 01:13
t.me/muz_dalifaa/10474 Link
MU
Ma'rifat_un Nafs
3 432 assinantes
5
19
474
САВОБ ДАРАЖАСИ БЕҲИСОБ БЎЛГАН ГЎЗАЛ ДУО

Ибни Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

📗 Росулуллоҳ ﷺ:  “Аллоҳнинг бандаларидан бир банда:

“Я робби лакал ҳамду кама янбағи лижалаали важҳика ва аъзими султоник” деди.

Бу нарса икки фариштага(савобини ёзиш) қийин бўлди. Савобини қандай ёзишни билмай қолдилар.

Аллоҳнинг хузурига кўтарилиб: “Эй Роббимиз бир банданг бир сўзни айтди, уни қандай ёзишни билмаяпмиз” дейишди. Аллоҳ бандасининг айтганини билгувчи бўлсада : “Бандам нима деди” деди. Икки фаришта : “Эй Роббимиз у :

“Я робби лакал ҳамду кама янбағи лижалаали важҳика ва аъзими султоник”.

Шунда Аллоҳ таоло иккисига : “У калимани бандам айтганидек ёзиб қўяверинглар, менга йўлиққанда ўзим мукофотини бераман” деди”

Ибни Можа ривоят қилган

📌Маъноси:  «Эй Роббим! Улуғлигингга ва қудратингнинг буюклигига мос келадиган даражада Сенга ҳамд бўлсин».

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
18.04.2025, 22:19
t.me/muz_dalifaa/10471 Link
MU
Ma'rifat_un Nafs
3 432 assinantes
3
20
524
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Аллоҳим, йиғламайдиган кўздан, ҳиссиз юракдан, ҳушу билмас кўнгилдан, саховатсиз қалбдан, қабул бўлмас дуодан, фойдасиз илмдан, тингланмайдиган сўздан, тўймайдиган нафсдан, зарар келтирадиган амалдан паноҳ бер !!!

Номаи амалингизга хайрлар битиладиган кун бўлсин!

Муборак жуманинг барча яхшиликлари барчамизга бўлсин. Каҳв сурасини ўқишни унутманг.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
18.04.2025, 06:07
t.me/muz_dalifaa/10469 Link
MU
Ma'rifat_un Nafs
3 432 assinantes
1
2
513
ОЛТИ ДИНОРНИНГ ЮКИ

Оиша розияллоҳу анҳо онамиз айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга олти (ё етти) динор бериб, уларни камбағалларга тарқатишимни буюрган эдилар. Аммо ўзлари бемор бўлганлари учун менга берган омонатларини тарқата олмагандим.
Кейин тузалдилар ва мендан динорларни нима қилганимни сўрадилар. Мен: «Аллоҳга қасамки, касал бўлганингиз туфайли сизга қараб, банд бўлиб қолдим. Тарқата олмадим», дедим. «Уни олиб кел», дедилар. Олиб келганимдан кейин кафтларига қўйиб, заиф овоз билан: «Муҳаммад Аллоҳга йўлиққанида қўлида бу пуллар бўлса Роббидан нимани кутган бўларди?» дедилар.

📿 Аллоҳумма, солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа оли Муҳаммад!

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларидан 101 қисса” китобидан.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
17.04.2025, 11:33
t.me/muz_dalifaa/10467 Link
MU
Ma'rifat_un Nafs
3 432 assinantes
2
4
346
Олимлар олам устунлари

Абдураҳмон ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ: "Илмдан шарафлироқ хусусият йўқдир. Унинг зиёда бўлиши сабабидан Одам алайҳиссаломга сажда қилинди (яъни, Аллоҳ таоло амр қилди). Унинг нуқсони, камлиги сабабидан фаришталар (Одам алайҳиссаломга таъзим ила) сажда қилдилар. Бас, халқларнинг Аллоҳга энг яқини олимлардир", деди.

"Сойдул хотир" асаридан.

Изоҳ: Одамнинг фаришталардан устунлик тарафи бор. У ҳам бўлса, илм-маърифат. Ривоятларда келишича, бунинг исми от, буниси туя, манави қуёш, бу эса юлдуз, деб ҳатто кичкина нарсаларгача ўргатилган. Яъни, одамнинг ер юзида халифа бўлишининг асосий сабаблардан бири–илм олишга истеъдодининг борлигидир. Ҳозирда инсон илми ила борлиқнинг сирларини кашф этаётгани ҳам ўшанда берилган қобилият натижасидир.
   Фаришталарга сажда қилишни буюриб, Аллоҳ Одамга улкан мартаба ато этди. Аммо бу сажда ибодат учун эмас, балки Одамни-Аллоҳнинг улуғ ижодини табриклаш маъносида эди.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
17.04.2025, 10:38
t.me/muz_dalifaa/10466 Link
MU
Ma'rifat_un Nafs
3 432 assinantes
382
MU
Ma'rifat_un Nafs
3 432 assinantes
14
18
439
#Кун_ҳикмати

Қиёмат куни сизни энг кўп хафа қиладиган ҳолат:

Қаттиқ севишингизга қарамай ота-онангиз, ҳатто болангизга биттагина яхшилигингизни беролмайсиз...

Бунинг қаршисида эса ёмон кўриб, ғийбат қилган одамингизга ана шу яхшиликларни мажбуран бериб юборасиз...

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
16.04.2025, 11:48
t.me/muz_dalifaa/10464 Link
MU
Ma'rifat_un Nafs
3 432 assinantes
13
19
441
НИМА УЧУН ДУНЁДАН ВОЗ КЕЧДИНГ?

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳнинг олдига бир киши келиб, «Дунёдан воз кечганингнинг сири нимада?» деб сўради. Ҳасан Басрий шундай дедилар: «Тўрт нарсада. Ризқимни ҳеч ким олиб қўя олмаслигини билиб, қалбим таскин топди. Ҳеч ким мен учун амал қилиб бермаслигини билиб, бунга ўзим тиришдим. Аллоҳ таоло мени кўриб турганини билиб, гуноҳ устида кўринишдан ҳаё қилдим. Ўлим мени кутиб турганини билиб, Роббимга йўлиқишга ҳозирлик кўрдим».

«Солиҳлар гулшани» китобидан.


𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
15.04.2025, 09:35
t.me/muz_dalifaa/10461 Link
MU
Ma'rifat_un Nafs
3 432 assinantes
Repostar
49
Бомдод намозини ўз вақтида адо этишга ёрдам берувчи воситалар 🌷
15.04.2025, 01:32
t.me/muz_dalifaa/10460 Link
MU
Ma'rifat_un Nafs
3 432 assinantes
2
10
439
Гуноҳларнинг асл сабаби учта:
1. Қалбнинг Аллоҳ таолодан бошқага боғланиши;
2. Ғазабни жиловламай унинг йўриғига юриш;
3. Шаҳватга қул бўлиш;

Қалбни Аллоҳдан бошқага боғлангани ширкка олиб боради. Ғазабига мағлуб бўлиш зулм ва қатлга олиб боради.
Шаҳватга қул бўлиш эса, зинога элтади.
Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло мазкур уч нарсани битта оятида жамлаб берган:
«Улар Аллоҳ билан бирга бошқа бирон илоҳга илтижо қилмаслар ва Аллоҳ (ўлдиришни ҳаром қилган) бирон жонни ноҳақ ўлдирмаслар ҳамда зино қилмаслар. Ким мана шу (гуноҳлардан биронтасини) қилса уқубатга дучор бўлур».

(Фурқон 68)

Halovatuz

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
14.04.2025, 16:03
t.me/muz_dalifaa/10458 Link
MU
Ma'rifat_un Nafs
3 432 assinantes
5
21
481
Ривоят қилинишича, қиёмат куни инсонлар 12 қисм бўлинган тирилтирилади.

1. Икки қўли ва икки оёғи йўқ ҳолда тирилтирилади. Бир нидо қилувчи: “Булар дунёда қўшниларига озор берган, лекин тавба қилмасдан ўлган кишилардир”, дейди. Мана шу уларнинг дўзахга ташланишига сабаб бўлади.

2. Намозни енгил олиб, тавба қилмай ўтганлар чўчқа суратида тирилтирилади.

3. Закотни адо этмаганлар қоринлари илон ва чаёнга тўлдирилган ҳолда тирилтирилади.

4. Савдога, тижоратга ёлғон аралаштирганлар оғизларига қон тўлдирилган ҳолатда тирилтириладилар.

5. Аллоҳдан қўрқмасдан, балки инсонлардан қўрқиб гуноҳларини яширган, лекин тавба қилмай ўтган кишилар ўлимтик каби сассиқ ҳид билан тирилтирилади.

6. Ёлғон гувоҳлик берган, аммо тавба қилмай ўлганлар ҳалқумлари кесилган ҳолда тирилтирилади.

7. Гувоҳлик беришни ман этган, тавба нималигини билмай ўлганлар озиғлари йиринг ва қонга тўла ҳолда тирилтирилади.

8.  Тавба қилмасдан ўлган зинокорлар бошлари эгик, авратларидан йиринг, қон оққан ҳолда тирилтирилади.

9. Етимларнинг ва одамларнинг молларини ноҳақ еб, тавба қилмай ўтган кишилар юзи қора, кўзлари кўкарган, қоринлари оташга тўлдирилган ҳолда тирилтирилади.

10. Ота-онасига оқ бўлган, тавба қилмаган, улардан кечирим сўрамай ўлган кишилар таналари пес ва мохов ҳолида тирилтирилади.

11. Маст қилувчи ичимликлар ичиб, тавба қилмасдан жон таслим қилган кишилар қалблари ва кўзлари кўр, тишлари ҳўкизнинг тишига ўхшаш, лаблари кўксларига осилган, тиллари қоринларигача шалвираб қолган ҳолда тирилтирилади. Мана шу 11 тоифанинг жазоси жаҳаннамдир.

12. Эзгу ишларни қилган, хайрли амалларнинг бошини тутган, гуноҳ ва ёмон ишлардан тийилган, беш вақтни канда қилмаган, доимий тавба қилиб юриб вафот этган кишилар ойдин кечадаги тўлин ой каби юзлари порлаган ҳолда тирилтирилади. Улар сирот кўпригидан яшин тезлигида ўтиб олишади. Уларнинг мукофоти жаннат, мағфират ва ризвондир.

"Мусулмон учун 30 ваъз".

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
14.04.2025, 12:53
t.me/muz_dalifaa/10457 Link
MU
Ma'rifat_un Nafs
3 432 assinantes
10
22
486
​​ҚАЗО БЎЛГАН БОМДОД НАМОЗИ...

Дунё ва ундаги ишлар намоз вақтларига мослашади, аммо
намоз вақтлари бирор ишга мослашмайди. Яъни бошқа ишлар сабабли намоз вақти кечиктирилмайди. Ушбу қоида ҳар бир муваффақиятга эришган мусулмон амал қиладиган қоидадир. 

Улуғ саҳобий Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ҳар сафар Тустар жанггини эсласалар, йиғлар эдилар. Тустар қалъаси Форс шаҳарларидан бири бўлиб, мусулмонлар бу шаҳарни тўлиқ бир ярим йил қамал қилганлар. Сўнг шаҳар мусулмонларга таслим бўлди. Уларга очиқ фатҳ насиб этди. Шу билан бирга, мусулмонлар эришган энг машаққатли фатҳ бўлди. У холда нима учун Анас ибн Молик оқибати мана шундай ижобий якунланган Тустар воқеасини эслаганда йиғлар эдилар? Чунки мусулмонлар Тустар қалъаси дарвозасини бомдод намози киришидан бироз муддат олдин очишга муваффақ бўлдилар. Мусулмонлар қалъа ичкарисига ёпирилиб бошладилар. Ўттиз минг кишилик мусулмонлар ва бир кира юз эллик минг кишилик форслар ўртасида даҳшатли жанг бошланди.

Бу тарихдаги ўта шафқатсиз курашлардан бирига айланди. Ушбу жангнинг ҳар бир лаҳзасида ўлим етиш эҳтимоли ва ҳар бир лаҳзада мусулмонлар қўшини учун хатар вужудга келиши мумкин эди. Машаққатнинг охирги чегараси, тангликнинг юқори чўққиси. Лекин охирида Аллоҳнинг фазли билан мўминларга ғалаба насиб этди. Душман устидан зафар қучдилар. Бу ғалаба қуёш чиққанидан бир неча дақиқалар ўтиб қўлга киритилган эди. Ушбу даҳшатли жангдан сўнг мусулмонларга бомдоднинг вақти ўтиб кетгани маълум бўлди. Мусулмонлар ушбу ҳалокатли танглик ва бўйинлари атрофида қилич ўйнатилаётган вақтда намозни ўз вақтида ўқишга имкон топа олмадилар!

Анас ибн Молик розияллоху анху мана шу жанг сабаб ҳаётида бир маротаба бомдод намозини қазо қилиб қўйганлари учун йиғлар эдилар. У киши узрли бўлган ҳолларида ҳам бу учун йиғлар эдилар. Мусулмонлар шарафли вазифа устида эдилар. Аммо йўқотилгани ҳам буюк нарса эди. Анас ибн Молик айтади:

«Тустарнинг нима қизиғи бор!? Мендан бомдод намози зое бўлди, мана шу намознинг эвазига бутун дунёга эга бўлишни ҳам истамас эдим!». Мана шу нуқтада аввалгиларнинг муваффақияти калити нимада эканини англаймиз!

«Агар Аллоҳга ёрдам берсангиз, сизга ҳам ёрдам берур ва
қадамларингизни собит қилур» (Муҳаммад сураси, 7-оят).

Бу омил муваффақият сабабларидан бири бўлгач, Аллоҳ хаққи, менга айтингчи, Аллоҳ азза ва жалла бомдод намозини тарк қилган қавмга қандай қилиб муваффақият берсин!? Аллоҳга қасамки, бундай бўлмайди... Агар мусулмонлар Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу каби асосли узр сабабли қазо бўлган бир намоз ҳақида бутун умр ўзини тергайдиган инсонлар бўлсалар, ана ўшандагина барча соҳаларда муваффақият ва ғалабаларга эришадилар.

«Албатта, Аллоҳ Ўзига ёрдам берганларга ёрдам берур. Албатта, Аллоҳ кучли ва ғолибдир» (Ҳаж сураси, 40-оят).

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
14.04.2025, 06:45
t.me/muz_dalifaa/10456 Link
MU
Ma'rifat_un Nafs
3 432 assinantes
9
404
Гуноҳнинг бошланиши қийин бўлади. Кейин осонлашади. Сўнг уни оқлаш бошланади. Охири унга кўникади. Энди ёқа бошлайди. Ва ниҳоят қалбга муҳр урилади. Шу даражага етгач, кейин қалб бошқа гуноҳ излай бошлайди.

Айман Ёғий

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
14.04.2025, 00:19
t.me/muz_dalifaa/10455 Link
MU
Ma'rifat_un Nafs
3 432 assinantes
8
528
Мўғул-татарлар йўлбошчиси Ҳулакунинг қизи Бағдод кўчаларини айланиб юрганди, одамлар бир кишининг атрофида тўпланиб туришганини кўрди. Унинг кимлиги ҳақида сўраган эди, мусулмон олимлардан бири, эканини айтишди. Уни олдига чақиртирди ва келганида ўрталарида қуйидагича савол-жавоб бўлиб ўтди:
— Аллоҳга иймон келтирганларданмисан?
— Ҳа.
— Аллоҳ устингизда бизни ғолиб қилмадими?
— Ҳа, ғолиб қилди.
— Бу бизни сизлардан кўра Аллоҳга севимлироқ эканимизни билдирмайдими?
— Йўқ!!
— Нега?
— Қўй боқадиган подачини биласанми?
— Ҳа.
— Подасида итлар бўлишиничи?
— Ҳа.
— Баъзи қўйлар дайдиб қочса ва итоатдан бўйин товласа подачи нима қилади?
— Уларни итоатга қайтариш учун итларини қўйворади.
— Итлар қўйларни қанча муддат қувади?
— Мудом улар дайдир экан, қуваверади.
— Сизлар Аллоҳнинг заминдаги итларисиз. Модомики, Аллоҳнинг йўли ва тоатидан хорижда эканмиз, бизни қуваверасиз. Бу ҳолат то Аллоҳ азза ва жаллага қайтгунимизча давом этаверади.

Ақл эгаларига бу ҳодисада ибрат бордир.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
13.04.2025, 17:09
t.me/muz_dalifaa/10454 Link
MU
Ma'rifat_un Nafs
3 432 assinantes
10
6
449
ФБИнинг энг кўп қидирилаётган ўн нафар хакеридан бири, жазоирлик Бен Долаж Ҳамза АҚШ суди томонидан ўлимга ҳукм қилинди. Ёш хакер 217 банкига кирган ва 4 миллиард доллардан зиёдроқ пулни ўзлаштирган.

Жазоирлик хакер Африкадаги бир қанча нодавлат ташкилотларни молиявий  қўллаб-қувватлади ва Фаластин нодавлат ташкилотларига 280 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратди.
Бу хакер шу билан чекланиб қолмайди, у 8000 француз сайтларини ёпди, бир қанча ташқи ишлар вазирликларининг веб-сайтларини бузди, ва жазоирлик ёшларга европа давлатларига виза олишда ёрдам берди.

Унинг қисқа фаолиятидаги энг ёрқин омил Исроил ҳукумати веб-сайтини бузиб кириши бўлди, у ердан  Фаластин учун муҳим ва сирли маълумотларни олишга муваффақ бўлди.

Ушбу босқиндан сўнг, Исроил ҳукумати жазоирлик хакерни компьютер тизимларини кучайтириш учун, ФБИнинг барча айбловлар ундан олиб ташлаши шарти билан ишлашга таклиф қилди, у эса Исроил ва АҚШга ишламаслигини айтди.

Адиба Алимова

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
13.04.2025, 13:00
t.me/muz_dalifaa/10453 Link
MU
Ma'rifat_un Nafs
3 432 assinantes
5
7
397
‏قال سفيان الثوري رحمه الله:

"إذا هممت بأمر من أمور الآخرة فشمر إليها وأسرع
من قبل أن يحول بينها وبينك الشيطان".

📙حلية الأولياء ٧/٨٣.

Sufyon Savriy rohimahulloh dedilar :

" Agar oxirat ishlaridan bir ishga himmat qilsang , Shayton seni va u amalni orasini to'sib qo'ymasdan oldin yengingni shimarda unga kirish va tezlash .. "

Haliyam ilm olishni kechiktirib yurganlar diqqatiga :

" Vaqti kelib qolar deyishadi .. aslida vaqt kelmaydi balki vaqt faqat ketadi..."

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
13.04.2025, 07:30
t.me/muz_dalifaa/10452 Link
MU
Ma'rifat_un Nafs
3 432 assinantes
1
53
Таҳажжуд номози ўқиш тартиби 🌺
13.04.2025, 00:09
t.me/muz_dalifaa/10451 Link
MU
Ma'rifat_un Nafs
3 432 assinantes
4
4
416
Инсон ақли англашга ожиз сирли мавжудотлардан бири илонлардир. Бу совуқ ва қўрқинчли мавжудотлар орасида учраб турадиган ўзиданда даҳшатли бир ҳолат борки фанда буни “УРОБОРОС” дейишади. Илонлар баъзан ўлжани ютгани каби, ўз думидан бошлаб ўзини ея бошлайди ва бу ҳолат токи жонивор ҳалокатига қадар давом этади. Олимлар буни илон миясидаги бузилиш деб ҳисоблашади.

Инсон ўз хусусиятига кўра доимо бошқарилувга муҳтож. Асрлар давомида юқори турувчи элита бу хусусиятдан фойдаланиб, турли хил ғоялар ёрдамида жамиятни бошқаради. Аксар инсонлар тафаккур неъматидан бебаҳра бўлганлигидан, уларга нимани сингдиришса шуни ҳақ деб ҳисоблайди, базан бу ақл ва мантиққа тўғри келавермасада. Ўтган асрда босқинчилар халқимиз ҳақида айтган сафсаталарнинг бугун айрим миллатдошларимиз томонидан такрорланаётганлигини шундан деб биламан. Афсуски ғоя, фикр шундай даҳшатли кучга эга. Унинг таъсирига тушган оломон ўз жаллодини худо деб, сиғиниши ёки ўз отасидан нафратланиши мумкин. 

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
13.04.2025, 00:06
t.me/muz_dalifaa/10450 Link
MU
Ma'rifat_un Nafs
3 432 assinantes
5
8
430
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Кимга илми фойда бермаса, илмсизлиги унинг зарарига ишлайди. Сен Қуръон ўқи, у сени (гуноҳдан) қайтарсин. Агар Қуръон ўқиб туриб ҳам гуноҳдан тийилмасанг, унда Қуръон ўқимабсан”, деганлар.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
12.04.2025, 07:43
t.me/muz_dalifaa/10449 Link
MU
Ma'rifat_un Nafs
3 432 assinantes
247
Истихора номозини биласизми? 🌸
12.04.2025, 00:30
t.me/muz_dalifaa/10448 Link
MU
Ma'rifat_un Nafs
3 432 assinantes
6
8
419
#ЮЗИМ ПОРЛАСИН ДЕСАНГИЗ...

Абу Дужона розияллоҳу анҳу бемор ётар экан, у кишини кўргали киришди. Бемор бўлса-да, юзи порлаб турарди.
- Нега юзингиз порлаб турибди? - сўрашди ундан.
- Амалларим ичида иккитасидан кўра мен учун ишончлиси йўқ, - деди у. - Бири - ҳеч қачон ўзимга алоқадор бўлмаган (мо ло яъни) нарсаларни гапирмаганман. Иккинчиси - қалбим мусулмонлар учун тоза бўлган.
(Яъни, уларга нисбатан ҳасад, ғийбат, ёмон гумон ва шу каби қалб иллатлари бўлмаган)

Ибн Жавзий, Сифатус сафва китоби, 1/184.

Сайфуллоҳ Носир


𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
11.04.2025, 22:45
t.me/muz_dalifaa/10447 Link
MU
Ma'rifat_un Nafs
3 432 assinantes
5
8
366
Aliy Ibn abu Tolib raziyallohu anhuga: «Ey Abulhasan, bizga dunyoni sifatlab bering?», dyeyilganida: «Haloliga hisob, haromiga do'zax bor », dedi».

(Ibn abi Dunyo, "Zuhd", 29)

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
11.04.2025, 16:44
t.me/muz_dalifaa/10446 Link
MU
Ma'rifat_un Nafs
3 432 assinantes
6
11
392
#ИХЛОС

"Аллоҳ таоло бир бандага яхшиликни ирода қилса, унинг қалбини ўзининг яхши амалларини кўрмайдиган, тилини сўзламайдиган қилиб, фақат ўзининг гуноҳларини кўрадиган қилиб қўяди. Натижада банда то жаннатга кириб улгургунга қадар ўз гуноҳларини доим кўз ўнгида тутиб яшайди. Зотан, энг мақбул амал кўрилмоғи қалбдан, айтилмоғи тилдан кўтарилган амалдир (яъни, "тузук амал қилдим" деб қалб ҳам ўйламаган, тил ҳам сўзламаган амал)".

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ.
Тариқул ҳижратайн, 277- саҳифа.


𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
11.04.2025, 12:16
t.me/muz_dalifaa/10445 Link
MU
Ma'rifat_un Nafs
3 432 assinantes
3
16
534
Бундан 1400 йил аввал бир инсон сизни қаттиқ севган эдилар?...
Унда ҳали дунёга келмаган эдингиз , лекин у зот сизни дуо қилиб , ҳали қилмаган гуноҳларингиз учун Аллоҳдан мағфират сўраган эдилар.
У зот сиз учун Жаннатни сўраган эдилар.
У зотнинг ўзининг аҳли оиласи бор эди , лекин у киши фақат сизни назарда тутиб « Умматим... умматим...»дея дуо қилар эдилар...
У Муҳаммад саллолоҳу алайҳи ва салламдир.

У муборак зот бизни кўрмасдан севганларидек,биз ҳам у зот соллоллоҳу алайҳи ва салламни кўрмасдан севдик…
Ҳабибимизнинг Кавсар бўйидаги васлилари барча ислом аҳлига насиб қилсин!

Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад.
Qalboshigi

Муборак жуманинг барча яхшиликлари барчамизга бўлсин. Каҳв сурасини ўқишни унутманг.


𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
11.04.2025, 07:00
t.me/muz_dalifaa/10443 Link
MU
Ma'rifat_un Nafs
3 432 assinantes
1
10.04.2025, 13:04
t.me/muz_dalifaa/10441 Link
MU
Ma'rifat_un Nafs
3 432 assinantes
1
10.04.2025, 11:45
t.me/muz_dalifaa/10439 Link
MU
Ma'rifat_un Nafs
3 432 assinantes
3
15
400
Abdulloh ibn Mas'ud rodiyallohu anhu aytdilar: " Allohga yaqin bo'lishinga yordam beradiganlar bilan do'st bo'l "


Sufyon as-Savriy rohimahulloh aytganlar:
" Insonni buzadigan va uning taqvosini yo'q qiladigan narsalarning eng kattasi yomon do'stdir "


Do'st tortuvchidir ... Allohdan qo'rqadigan , oqil inson bilan do'st bo'ling ..💭

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
10.04.2025, 10:08
t.me/muz_dalifaa/10438 Link
MU
Ma'rifat_un Nafs
3 432 assinantes
8
54
899
​​ҚАНДАЙ ҚИЛИБ...

#Албатта_ўқинг

🐀 САВОЛ: Қандай қилиб Жаннатда уйингиз бўлиши мумкин?
ЖАВОБ: Ихлос сурасини 10 марта ўқинг.

🐀 САВОЛ: Қандай қилиб Жаннатда хазинангиз бўлиши мумкин?
ЖАВОБ: “Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ” ни айтинг.

🐀 САВОЛ: Қандай қилиб сизга Жаннатда хурмо дарахти экилиши мумкин?
ЖАВОБ: “Субҳаналлоҳил Азим ва биҳамдиҳ” деб айтинг.

🐀 САВОЛ: Қандай қилиб ҳар бир калима учун сизга Жаннатда дарахт бўлиши мумкин?
ЖАВОБ: “Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу Акбар”ни айтинг.

🐀 САВОЛ: Қандай қилиб гуноҳингиз денгиз кўпигича бўлсада мағфират қилинади?
ЖАВОБ: “Субҳаналлоҳи вабиҳамдиҳи”ни 100 бор айтинг. (ва гуноҳларга қайтманг)

🐀 САВОЛ: Қандай қилиб Аллоҳ таоло ғам-қайғуларингизга кифоя қилиши мумкин?
ЖАВОБ: “Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа илла ҳува Алaйҳи таваккалту ва ҳува Роббул АршилАзим” ни 7 марта айтинг.

🐀 САВОЛ: Аллоҳ сиздан қандай рози бўлиши мумкин?
ЖАВОБ: “Розийту биллаҳи Роббан Ва бил Ислами дийнан Ва би-Муҳаммадин соллоллоҳу алайҳи васаллама набиййан ва росулан” деб 3 марта айтинг.

🐀 САВОЛ: Аллоҳ қандай қилиб гуноҳингизни мағфират этишимумкин?
ЖАВОБ: “Астағфируллоҳал Азималлази лаа илаҳа илла ҳувал Ҳаййул Қойюм ва атубуилайҳ”ни 3 марта айтинг.

🐀 САВОЛ: Қандай қилиб 1000 яхшиликка эришиб, сиздан 1000 ёмонлик ўчирилиши мумкин?
ЖАВОБ: “Субҳаналлоҳ”ни 100марта айтинг.

🐀 САВОЛ: Қандай қилиб Роҳманнинг арши мисолидек ҳасанотга эришиш мумкин?
ЖАВОБ: “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи ва зината аршиҳи” деб айтинг.

🐀 САВОЛ: Қандай қилиб махлуқотлар ададича, арш оғирлигича, Аллоҳнинг ризоси ва У Зотнинг сўзларининг сиёҳи мисолича ажрга эришиш мумкин?
ЖАВОБ: “Субҳаналлоҳи вабиҳамдиҳ адада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зината аршиҳи ва мидада калиматиҳи” ни 3 марта айтинг.

🐀 САВОЛ: Қандай қилиб ҳар бир муслим ва муслима, мўмин ва мўмина учун яхшилик қила олишингиз мумкин?
ЖАВОБ: “Аллоҳуммағфир лий валил муслимина вал муслимат вал муъминина вал муъминат ал-аҳяу минҳум мамат” ни ўқинг.

🐀 САВОЛ: Қандай қилиб Қуръони каримни тўлиқ қироат қилганнинг ажрини олиш мумкин?
ЖАВОБ: Яна Ихлос сурасини 3 марта ўқинг.

🐀 САВОЛ: Қандай қилиб шу амалларни ҳаммасини бир неча баробари савобига эришиш мукин.
ЖАВОБ: Шу рисолани қўлингиздан келганча тарқатинг.  Ва ўзингиз ҳар бирига амал  қилинг !

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
9.04.2025, 13:47
t.me/muz_dalifaa/10437 Link
MU
Ma'rifat_un Nafs
3 432 assinantes
6
8
386
Нега ҳотиржамсиз?

«Эй, Раббимиз, бизни ҳидоят йўлига солганингдан кейин дилларимизни (тўғри йўлдан) оғдирма ва бизга ҳузурингдан раҳмат ато эт! Албатта, Сен Ваҳҳоб (барча неъматларни текин ато этувчи)дирсан. Оли Имрон сураси 8 – оят.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
9.04.2025, 10:59
t.me/muz_dalifaa/10436 Link
MU
Ma'rifat_un Nafs
3 432 assinantes
5
13
406
#Иффатли аёл
    Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни яратиб, жаннатни у кишига маскан қилди. У зот жаннатда хоҳлаган нарсани еб, унинг сояларида сояланиб, унинг неъматларидан баҳраманд бўлиб, тенги йўқ роҳат-фароғатда юрган эдилар. Лекин шунча неъматлар ва роҳатларга, атрофларини ўраб олган гўзалликларга, дарахтларнинг, қушларнинг гўзаллигига, таом ва бошқа нарсаларнинг лаззатлилигига қарамай, у киши ёлғизликни ҳис қилдилар.

Ёлғизликни ҳис қилган Одам алайҳиссаломга Аллоҳ таоло Ҳавво онамизни яратиб берди. Аллоҳ таоло Ҳавво онамизни Одамга унсу улфат бўлсин, унга яқин бўлсин, уларнинг ўртасида муҳаббат бўлсин, унда хотиржамлик, омонлик бўлсин деб яратди. Аллоҳ таоло Ҳавво онамизни Одам алайҳиссаломнинг қовурғаларидан яратди.
Албатта, солиҳа аёл эркак учун роҳат ва гўзаллик масдаридир. Ундай аёл доим эрини рози қилиш пайида бўлади. Солиҳа аёл эри билан яшар экан, унинг ҳаётини роҳат-фароғатга, меҳру муҳаббатга тўлдириш учун қўлидан келган барча ишни қилади. Солиҳа аёлга дунё матоларининг қизиғи бўлмайди. Унинг мақсади фақат Аллоҳнинг розилиги ва эрининг розилиги бўлади. Солиҳа аёл дунёга ҳар қанча рағбати бўлмасин, уларни эрини деб қурбон қилади. Дунё ўз эшикларини унга ҳар қанча очиб турса ҳам, у ўзига керагидан ортиғини олмайди.

Чунки солиҳа аёл қаноатли бўлади. Либос, уй жиҳозлари ва ҳоказо нарсаларнинг илинжида эрининг таъбини хира қилмайди. Ўзига ўхшаган аёллар ўз эрларидан турли нарсаларни талаб қилаётганларини ҳар қанча кўрса ҳам улардек йўл тутмайди. Балки сабрли, қаноатли, борига рози бўлувчи бўлади. Солиҳ эри борлигини Аллоҳнинг катта неъмати деб билади. Агар ўзига ёки эрига бирор мусибат ё беморлик етса, мол ҳам обрў ҳам ҳеч қандай фойда бермаслигини билади. Бундай аёлнинг эри уйига шошилади, аёлини тезроқ кўргиси келади. Солиҳа аёлга уйланган эркак аёли билан гаплашганда кўнгли кўтарилади.

Иффатли аёл одамларнинг кўзига виқорли бўлиб кўринади. Иффатли аёлнинг эри у билан фахрланади. Ислом дини солиҳа, гўзал хулқли аёлга уйланган эркакни зафарга, бахтга эришган деб эълон қилган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Диндорини танла, қўлинг тупроққа қорилгур!” деганлар. Солиҳа аёлга уйланган эркак дунё ва охират яхшилигига эришган бўлади. Чунки у эрига ибодатларни адо этишда, вазифаларни бажаришда эслатувчи, қизиқтирувчи бўлади.
Иффатли аёл эри учун хазинадир. Бундай аёл эри учун фарзанд тарбияси борасида ҳам силаи раҳм борасида ҳам хазинадир. Иффатли аёл фарзандларини Аллоҳни рози қилишга уринадиган этиб тарбиялайди. Фарзандларига барча гўзал хулқларни ўргатади. Натижада фарзандлари энг гўзал хулқли инсонлар бўлиб вояга етишади. Солиҳа, иффатли аёлнинг фарзандлари ҳам ота-оналари учун хазина бўлишади. Саҳобия аёллар, салафи солиҳларнинг аёллари, ҳозирги кунда яшаётган солиҳа, иффатли аёллар ўз эрларига чин маънода хазина бўлишган ва бўлишмоқда.

Буюк инсонларни, забардаст уламоларни, фузалоларни дунёга келтириб, тарбия бериб, илм ўргатиб, комил инсон қилиб жамиятга қўшганлар ҳам солиҳа, иффатли аёллардир. Зурриёдларини комил инсон бўлишини истаганлар аёлини солиҳа бўлишига эътибор қаратсинлар. Зеро, фарзанднинг солиҳ-солиҳа бўлишида аёлнинг ўрни жуда ҳам каттадир.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
7.04.2025, 11:28
t.me/muz_dalifaa/10435 Link
MU
Ma'rifat_un Nafs
3 432 assinantes
2
3
331
Имом Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ деди:

«Солиҳ амални ўзини кўз-кўз қилиш ва ўзига бино қўйишчалик бузувчироқ нарса йўқ».

("Фавоид", 1/152)

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
6.04.2025, 17:56
t.me/muz_dalifaa/10434 Link
MU
Ma'rifat_un Nafs
3 432 assinantes
5
64
521
ДУОЛАР ВА ЗИКРЛАРНИНГ  ФАЗИЛАТЛАРИ!

بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم

​​​​▫️Ла ҳавла...” ўқиш 99 дардга даводир. Буларнинг энг енгили ғам-ташвишдан қутулишдир.”
(Абу Нуайм)

▫️Тонг ва шомда, ҳар куни етти марта “Аллоҳумма ажирна минан-нар” деган киши Жаҳаннамдан қутулади.” (А.Довуд)

▫️Тонгда ва шомда 3 марта “Бисмиллаҳиллазий ла йадурру маъасмиҳи шай'ун фил арди ва лаа фис самаъи ва ҳувас самийъул ъалим” ни ўқиган одам сеҳр-жоду ва золимдан ҳимояланган бўлади.” (Ибн Можа)

▫️Тонгда 3 марта “Аъузу биллаҳис самийъул ъалим минаш шайтонир рожим” деб Хашр сурасининг сўнгги уч оятини ўқиган кишига 70 000 фаришта шомгача дуо қилади. Шу куни вафот этса, шаҳид бўлади. Шом вақти ўқиса, яна айни нарсаларга қовушади.”
(Термизий)

▫️Бомдод намозидан кейин 11 марта Ихлос сурасини ўқиган кишига Жаннатда бир кўшк берилади.”
(Хараит)

▫️Бомдод намозидан сўнг 10 марта “Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду йуҳйи ва йумит ва ҳува ала кулли шай'ин қодир” тасбеҳини ўқиган одам шомгача ҳар турли зарардан сақланади, ҳеч бир гуноҳ унга зарар беролмайди.” (Насоий) (“Гуноҳ зарар бермайди” дегани гуноҳ ишламайди ёки қилган гуноҳига тавба қилиш насиб бўлиб, шу йўсинда гуноҳи унга зарар бермаган бўлади деганидир.)

▫️Шом намозидан кейин (юқоридаги тасбеҳни) ўқиган киши тонггача шайтондан ҳимояланган бўлади. Ўн савобга эришади, ўн гуноҳи авф бўлади ва ўн қул озод этгандек савоб орттиради.”
(Термизий)

▫️Бомдод намозидан кейин 3 марта “Субҳоналлоҳил аъзийм ва биҳамдиҳи” деган киши кўрлик, олапеслик ва фалаждан ҳимояланган бўлади.”
(И.Аҳмад)

▫️Ширкдан сақланиш учун “Аллоҳумма инний аъузу бика мин ан ушрика бика шайан ва ана аъламу ва астағфирука ли-ма ла аъламу иннака анта ъалламулғуйуб”ни ўқинг!” (И.Аҳмад)

▫️Тонгда ва шомда 7 марта “Ҳасбияллоҳу ла илаҳа илла ҳува алайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аршил аъзийм ” ни ўқиган кишининг дунё ва охират ишига Аллоҳу таоло кифоядир.” (Байҳақий)

▫️Кундузи “Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр», дуосини ўқиган киши шу куннинг, шом вақти ўқиган одам эса, шу кечанинг шукрини адо этган бўлади.” (М.Раббоний, 3/17) (Кечқурун ўқилса “асбаҳа” ўрнига “амсо” дейилади.)

▫️Бир кимса тонгда ва шомда 100 марта “Субҳоналлоҳи ва биҳамдиҳи” деса ҳеч ким унингчалик савоб қозона олмайди.”
(Дайламий)

▫️Уйдан чиқаётганда “Бисмиллаҳи таваккалту алаллоҳу ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ” деган киши таҳликалардан ҳимояланади, шайтон ундан узоқлашади.” (Термизий)

▫️Ҳар куни 100 марта саловот айтган одам мунофиқликдан ва Жаҳаннам оташидан узоқлашади. Қиёматда шаҳидлар билан бирга бўлади.”
(Табароний)

▫️Кечқурун Аманарасулуни ўқиган киши учун бу икки оят ҳар нарсага етарлидир. Бу икки оятни хуфтондан кейин ўқиган одамга кечани ибодат билан ўтказгандек савоб берилади.”
(Ширъа)

▫️Таборакани ўқимасдан ётма. Қабр азобини даф қилади. Ҳар кечаси Таборака ўқиган киши Қадр кечасини ибодат билан ўтказгандек савобга эришади.”
(Эй ўғил илмиҳоли)

▫️Уйга кираётганда Ихлос сурасини ўқиган киши йўқсиллик кўрмайди.”
(Тазкиратул Қуртубий)

▫️Уйдан чиқаётганда Оятал курси ўқиган одам учун фаришталар уйга қайтгунига қадар дуо қилишади.” (Эй ўғил илмиҳоли)

▫️Ғам-ташвиши ёки қарзи бўлган одам минг марта “Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳил алиййул аъзийм” деса Аллоҳу таоло ишини осонлаштиради.”
(Ширъа)

▫️Истиғфор айтишда давом этган киши ҳар қанақа ғамдан қутулади, кутмаган жойдан ризқланади.” (Ибн Можа) (Истиғфор сифатида “Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал Ҳаййул Қоййуму ва атубу илайҳ” ни ўқиш керак.)

▫️Кунига 100 марта “Ла илаҳа иллаллоҳ” деган кишининг юзи қиёматда ойдек порлайди.” (Табароний)

▫️Бир жойга келган одам “Аъузу бикалиматиллаҳит тааммати мин шарри ма холақ” ни ўқиса, ўша жойдан кетгунигача унга ҳеч қандай зарар келмайди.”
(Муслим)

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
4.04.2025, 08:34
t.me/muz_dalifaa/10433 Link
MU
Ma'rifat_un Nafs
3 432 assinantes
6
17
445
Ҳаё-иффат ҳақида

• Ҳаё аёлда чирой, эркакда фазилатдир.

• Ҳаё эркакларда гўзал, аёлларда эса гўзалроқдир.

• Аслида аёллар бир хилдирлар. Уларни фақатгина ҳаё, иффат ажратиб туради.

• Аёлларни баланд пошнали пойабзалдан кўра анча баландроқ кўтарувчи нарсалар бор: Иффат, ҳаё-ибо, одоб-ахлоқ, илм...

• Аёл ― бамисоли капалак. Капалак учун қанот, аёл учун ҳаё-ибо муҳим. Капалакка қанотсиз ҳаёт бўлмагани каби аёлга ҳам ҳаёсиз ҳаёт йўқдир.

• Агар ҳаё аёлнинг қалби ва тилидан суғуриб олинса, унинг феъл-атвори ва сўзларида уятсизлик, сурбетлик намоён бўлади.

• Ҳаёзис аёлнинг ҳижоби унга фойда бермайди, либоси уни беркитмайди.

• Эркаклар рашкни тарк этсалар, аёллар ҳаё-ибони тарк этадилар.

• Эркакнинг эркаклиги кўзини ҳаромдан ерга қаратиш билан, аёлнинг аёллиги эса ҳаё-иффат биландир.

• Эркакларнинг ғаюрлиги аёлларнинг иффатли бўлишига сабаб бўлади.

Роғиб айтади: Қайси бир умматнинг эркакларида рашк, қизғаниш йўқолар экан, уларнинг аёлларида ҳам иффат, шарм-ҳаё йўқолади.

[Аз-Зариъа 347]

• Ҳар бир муслима аёл учун:
Ҳижоб ― нур,
Ҳаё ― зийнат,
Сатр ― чирой,
Иффат ― гўзал хулқ.
Ушбу тўрт сифатга эга бўлган аёлга жаннатлар бўлсин!

• Ҳаё шундай либос-ки, уни
ким кийса мос келаверади.

• Ҳижоб ҳаёдир. Аллоҳга қасамки, агар ҳаё йўқолса, яшашда ҳам, дунёда ҳам бирор яхшилик қолмайди.

• Аёллик ― эркакларнинг кўзларида чиройини кўз-кўз қилиш эмас, балки у, иффат ва ҳаёдир. Ким ҳаё ила зийнатланса, ана у аёл дейилишга ҳақлидир.

• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳаё фақат яхшилик келтиради», ― дедилар.

Бухорий ва Муслим ривоятлари

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
3.04.2025, 15:22
t.me/muz_dalifaa/10432 Link
MU
Ma'rifat_un Nafs
3 432 assinantes
14
15
406
Кимки таҳажжуд (қиёмуллайл) ўқишни истаса, қуйидагиларга амал қилсин:

1️⃣Кундузи гуноҳлардан эҳтиёт бўлсин,
⚫️Чунки гуноҳлар қалбни қотиради ва инсонни Аллоҳнинг раҳматидан узоқлаштиради.

2️⃣Жисмини оғир ишлар билан чарчатмасин,
⚫️Чунки қаттиқ чарчоқ таҳажжудга туришни қийинлаштиради.

3️⃣Қайлулани (пешиндан кейин дам олишни) одат қилсин,
⚫️Бу кечаси уйғонишни енгиллаштиради.

4️⃣Таом ва ичимликни камайтирсин,
🟠Агар рўзадор бўлса, ифторда кам ейишга ҳаракат қилсин.
🟠Агар саҳарлик қилиш нияти бўлса, саҳарда зарур миқдорда еб-ичиб олсин.
⚫️Агар рўза нияти бўлмаса, бомдоддан кейин таомланса ҳам бўлади.

📖(Ибн Жавзий, “Қиёмуллайл” 102-бет)

Аллоҳ таоло бизларни кечалари туриб, ихлос ва хушуъ билан намоз ўқийдиган бандаларидан қилсин!

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
3.04.2025, 08:57
t.me/muz_dalifaa/10431 Link
MU
Ma'rifat_un Nafs
3 432 assinantes
7
6
413
Ҳаром-харишдан қайтмаганлар, еб-ичиб семирувчи текинтомоқлар зоғга ўхшайди. Ўрдак эса кечасию кундузи балчиқ титади. Тумшуғига нима илинса ҳам, томоғидан ўтиб туриши керак. Дунёга хирс қўйганлар шу ўрдакка ўхшайди.

Тоҳир Малик “Меҳмон туйғулар” китобидан.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
2.04.2025, 17:03
t.me/muz_dalifaa/10429 Link
MU
Ma'rifat_un Nafs
3 432 assinantes
10
12
391
АМАЛЛАРИМИЗ  ҚАБУЛ  ҚИЛИНАРМИКИН?

Мужамми Таймий бир кийим тўқиди. Тўқиган кийимидан кўнгли тўлиб, яхши тўқидим деб ўйлаб, уни сотди. Сотиб олган одам «Кийимнинг айби бор экан» деб, қайтариб берган эди, Мужамми Таймий йиғлаб юборди.

Харидор меҳнатига ачиняпти деб ўйлаб, «Йиғламанг. Майли розиман, молингизни оламан», деди. Мужамми Таймий: «Мен молимни олмай, қайтариб берганингизга йиғлаётганим йўқ. Мен бу кийимни чиройли қилиб тўқидим деб ўйлагандим, айби бор экан, қайтиб келди.

Қирқ йил давомида қилган амалларим ҳам худди шу каби қабул қилинмай қолишидан қўрқаман. Шунга йиғлаяпман», деди.
("Солиҳлар гулшани")

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
1.04.2025, 09:15
t.me/muz_dalifaa/10428 Link
MU
Ma'rifat_un Nafs
3 432 assinantes
13
36
666
Шаввол ойидан олти кун рўза тутишнинг фазилати

🟠 Абу Айюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким Рамазон рўзасига Шавволдан олти кун рўзани эргаштириб қўйса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади», дедилар (Имом Муслим ривояти, 1164-ҳадис). Шу ҳадиси шарифга биноан, Шаввол ойидан олти кун рўза тутиш суннат ҳисобланади.

⚫️Бу рўзани тезроқ тутиб қўймоқчи бўлган киши ҳайитнинг иккинчи кунидан бошлаб тутиши мумкин. Биринчи ҳайит куни рўза тутиш харомдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар икки ҳайитнинг биринчи кунида рўза тутишдан қайтарганлар.

🟧Бу олти кунни Шаввол ойи давомида тутса бўлаверади. Уни кетма-кет тутиш шарт эмас.

◾️Рамазон рўзасидан қарзи бор опа-сингилларимиз аввало қарзларини тутиб, кейин Шаввол рўзасини тутганлари яхши. Аммо қазоларини тутишлари сабабли Шаввол ойи тугаб колиши эҳтимоли бўлса, қазоларини кечиктириб, Шавволнинг олти кунини тутишлари афзал. Чунки, Шаввол рўзаси фақат Шавволда тутилади ва уни қазо килиб бўлмайди. Рамазоннинг қазосини келгуси Рамазонгача тутиб берсалар бўлаверади. Валлоҳу аълам.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
31.03.2025, 13:21
t.me/muz_dalifaa/10427 Link
MU
Ma'rifat_un Nafs
3 432 assinantes
1
Duo 💚
31.03.2025, 11:31
t.me/muz_dalifaa/10426 Link
MU
Ma'rifat_un Nafs
3 432 assinantes
1
Жума тонгида ўқиладиган дуо:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ
وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ»,

деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.
Ибн Сунний ривояти.

Маъноси: Ҳай ва Қоййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.

Ассалому алайкум ва Рохматуллоҳи ва барокатуҳ!
Муборак жуманинг барча яхшиликлари барчамизга бўлсин. Каҳф сурасини ўқишни унутманг.

Muallemah | معلمة
31.03.2025, 08:29
t.me/muz_dalifaa/10424 Link
MU
Ma'rifat_un Nafs
3 432 assinantes
Repostar
6
16
311
🔴

Erkaklarga yetkazing!

БАЙРАМГА ОИЛА БОШЛИҚЛАРИГА МУҲИМ ЭСЛАТМА.

— Эй оила бошлиқлари байрамда аёлингиз ва болаларингизни хурсанд қилишлик учун харажатда пулингизни аяманг ва тежаманг. Уларга турли ҳадялар олинг, айлантиргани кўнгилочар ерларга олиб чиқинг, уларни хурсанд қилинг. Чунки бу бизнинг кунимиздир.

💠 Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаллам айтдилар:
«Ҳар қавмнинг ўзининг байрами (хурсанд бўладиган куни) бор. Бизни байрамимиз бу кундир.» (яъни Рамазон ва Қурбон байрамлари).
(📚Бухорий ва Муслим)

— Шайх Абдураззоқ Маҳдий айтадилар: Ҳайит куни аҳли оила учун харажатда кенглик қилишлик (пулни аямаслик) ва мубоҳ бўлган нарсалар билан хурсанд қилишлик суннатдир.

— Байрамда харажатни кенг қилишлик, оилангизни хурсанд қилишлик билан ҳам кўп савоб оласиз, ҳам оилангизда бу кунга нисбатан гўзал хотира қолдирасиз. Динимиз шиорларига нисбатан муҳаббатлари ошади. Улар ғарбни янги йилини эмас ўзимизни муборак байрамларни интиқлик булан кун санаб кутишади.

🌐 Muallemah | 🌐Ma'rifat-un nafs |
🌐 Filadzum | 🌐 Filadzum KGZ |
🌐 Farzand kamoli |

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
30.03.2025, 16:16
t.me/muz_dalifaa/10423 Link
MU
Ma'rifat_un Nafs
3 432 assinantes
2
84
1.7 k
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Биз учун азиз ва қадрдон диндошларимиз! Ҳайитингиз муборак бўлсин!

Аллоҳ Таоло гуноҳларимиздан поклаб, Рамазондан тақво билан чиқарган бандаларидан қилсин. Билиб, билмай қилган барча гуноҳларимизни Ўзи мағфират қилсин. Фақат Ўзидан умид қилиб, фақат Ўзидан қўрқадиган, энг сўнгги нафасимизда ҳам марҳаматини ёғдирган, қабрда собит қиладиган, Қиёматда Арши билан соялантирадиган, ҳисоб-китобсиз, Фирдавс жаннати билан сийлаган бандаларидан қилсин.

Келаси йил яна шундай бир-биримизни Ҳайит билан қутлайдиган бандаларидан қилиб, Роббим ҳаммамиздан қабул этсин. Ҳайтингиз муборак бўлсин, хонадонингизга Аллоҳнинг раҳмати ёғилсин. Ўзининг Китобини тиловат қилиб, амал қиладиган бандалардан бўлишимизни насиба айласин! Жамики Аллоҳнинг фазли сизни ўраб олсин, Фирдавс Жаннатда ҳаммамизни жам қилсин! Аллоҳумма амин!

♥️♥️💥💥

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
30.03.2025, 03:41
t.me/muz_dalifaa/10422 Link
Os resultados da pesquisa são limitados a 100 mensagens.
Esses recursos estão disponíveis apenas para usuários premium.
Você precisa recarregar o saldo da sua conta para usá-los.
Filtro
Tipo de mensagem
Cronologia de mensagens semelhante:
Data, mais novo primeiro
Mensagens semelhantes não encontradas
Mensagens
Encontre avatares semelhantes
Canais 0
Alta
Título
Assinantes
Nenhum resultado corresponde aos seus critérios de pesquisa