Дунёда оила қурган инсон борки ўзидан давомчи - зурриёт қолдириш орзусида яшайдилар. Лекин, фарзанд аталмиш неъмат Аллоҳнинг иродаси билан ҳоҳлаган инсонга бериладиган илоҳий ҳадиядир. Бу ҳақиқатни Аллоҳ таоло каломида шундай баён қилади:
«У Зот ҳоҳлаган кишисига қизлар ҳадя этур ва ҳоҳлаган кишисига ўғиллар ҳадя этур. Ёки уларни жуфтлаб ўғил-қиз қилиб берур ва ҳоҳлаган кишисини туғмас қилур.» (шуро сураси, 49-50 оятлар).
Ояти каримада айтилганидек фарзанд бериш ёки бермаслиги Аллоҳ таолонинг иродасига боғлиқ иш. Бироқ банда доимо Яратгандан мақсадларини сўрашдан тўхтаб қолмаслиги ва энг асосийси тушкунликка тушиб қолмаслиги лозим.
Фарзанд кўриш йўлида ўзини ўтдан - чўғга уриб мутахассисларга учраб, керакли дори - дармонларни ичиб муолажа қилгандан сўнг ҳам натижа топмаганлар топилади. Тўғри, банда қўлидан келганча сабабларни ушлашлиги лозим. Лекин фарзанд неъмати бир ёқлама сабабларгагина боғлиқ иш эмас. Сабабларни қилиш билан Аллоҳ таолодан ҳам астойдил илтижо қилиб сўрашлиги зарур.
Ўлимдан бошқа ҳамма нарсани давоси бор деганларидек, бепуштликни ечими бўлиши табиий. Ҳадис шарифларда бепуштликни ечими юритилган. Мазҳаббошилардан Абу Ҳанифа ўзининг «Муснад» китобларида қуйидаги ҳадисни ривоят қилиб келтирганлар.
«Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади»
Набий соллаллоҳу алайҳи аассалламнинг ҳузурига ансорлардан бир киши келиб:
- эй Аллоҳнинг Росули.! Ҳеч фарзанддан ризқланмадим, бола бўлмади деди
- кўп истиғфор айтсанг ва садақа қилсанг ризқланасанда дедилар.
Бояги киши истиғфор ва садақани кўпайтирди. Жобир розияллоҳу анҳу айтади:
- «унга тўққизта ўғил, фарзанд берилди».
Аллома мулла Али Қорий ушбу ҳадиснинг шарҳида: Набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам гўё Нуҳ алайҳиссаломдан ҳикоя тарзида айтилган:
«Бас Роббингизга истиғфор айтинг, албатта у гуноҳларни кўплаб мағфират қилувчидир дедим. У Зот устингизга кетма кет барака ёмғирини юборадир ва сизларга молу-мулк ва фарзандлар билан мадад беради, ва сизларга боғу-роғлар ва анҳорлар беради». (Нуҳ сураси, 10-12 оятлар) оятидан иқтибос олдилар.
Яна ҳадисларда келганки:
«Ким кўп истиғфор айтса Аллоҳ таъало унга ғамдаб, тангликдан енгиллик беради ва ўйламаган тарафидан ризқлантириб қўяди». (Имом Аҳмад, ҳокимлар Ибн Аббос родияллоҳу анҳудан ривоят қилишган.)
Мулла Али Қорий қаламига мансуб «Шарҳу муснади Абий ҳанифаҳ» 587 саҳифа.
Farzand kamoli | Telegram