O seu período de teste terminou!
Para acesso total à funcionalidade, pague uma subscrição premium
HU
Husan Tangriyev I Rasmiy kanal
https://t.me/husantangriyev
Idade do canal
Criado
Linguagem
Tadjique
1.32%
ER (semana)
16.78%
ERRAR (semana)

Bojxona qo’mitasi Raisining matbuot kotibi

Mensagens Estatísticas
Repostagens e citações
Redes de publicação
Satélites
Contatos
História
Principais categorias
As principais categorias de mensagens aparecerão aqui.
Principais menções
Não foram detectadas menções significativas.
Encontrado 657 resultados
#kun_tarixi

БОЖХОНАДА КУН ТАРИХИ

1993 йил 26 апрель - Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг давлат чегарасини қўриқлашни янада мустаҳкамлаш тўғрисида” ПФ-600-сон Фармони қабул қилинди.

1999 йил 26 апрель - Жисмоний шахслар томонидан нақд чет эл валютасини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва олиб чиқиш тартиби тўғрисида Йўриқнома кучга кирди. Ҳужжат 2018 йил 12 июлга қадар амал қилди.

2017 йил 26 апрель - Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегараси орқали ўтадиган «Оқ олтин» ва «Малик» назорат ўтказиш пунктлари очилди.

2023 йил 26 апрель - Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-135-сон қарори билан ташкил қилинган туризм соҳасини ривожлантириш бўйича Республика ишчи гуруҳи таркибига Божхона қўмитаси Раиси ҳам киритилди. Қарорда “Косонсой” чегара ўтказиш пункти ҳудудидан транспорт орқали ўтказиш тизимини яратиш вазифаси ҳам белгиланди.

2023 йил 26 апрель - Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида фуқароларнинг ўзаро келиб-кетишлари тўғрисидаги Битимга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги Баённома тасдиқланди.
26.04.2025, 07:46
t.me/husantangriyev/4577
Yodda tuting!

2025-yil 1-maydan boshlab jismoniy shaxslar tomonidan shaxsiy ehtiyoj uchun respublikaga tovarlarni bojsiz olib o'tish normalari
25.04.2025, 17:52
t.me/husantangriyev/4576
6
1
335
КУННИНГ ЯХШИ ХАБАРИ

Божхона қўмитаси Матбуот хизмати фаолият самарадорлиги бўйича 150 та вазирлик ва идоралар ичида 7-ўринни, қўмиталар ичида 2-ўринни қўлга киритди!

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 2024 йил декабрь ойига қадар фаолият юритиб келган республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 150 нафар матбуот котиби иш самарадорлиги баҳоланди.

Бу "Очиқлик индекси"нинг биринчи индикатори ҳисобланади. Ўрганиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан амалга оширилди.

2024 йил якунлари бўйича Агентлик томонидан баҳоланган жами 150 та ташкилот ва идоранинг 45 нафар матбуот котиби (30%)нинг иш натижалари юқори, 59 нафари (39,4%)ники ўрта даражада баҳоланган бўлса, 38 нафари (25,4%)ники қониқарли, 8 нафари (5,2%)нинг фаолияти паст даражада, деб топилди.
25.04.2025, 16:38
t.me/husantangriyev/4575
#kun_tarixi

БОЖХОНАДА КУН ТАРИХИ

2012 йил 24 апрель – Ўзбекистон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Тамакига қарши курашиш бўйича Ҳадли конвенциясига (Женева, 2003 йил 21 май) қўшилди.

2019 йил 24 апрель - Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда маъмурий тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4297-сон қарори билан «Ягона дарча» божхона ахборот тизими ташкил қилинди.

2020 йил 24 апрель – Ўзбекистон Вақтинча олиб кириш тўғрисидаги конвенцияга (1990 йил 26 июнь, Истанбул) қўшилди.

2023 йил 24 апрель – Японияда бир гуруҳ ўзбекистонлик божхоначилар учун "Божхона жараёнларини соддалаштириш" махсус ўқув курси ўз ишини бошлади.

2024 йил 24 апрель - БМТнинг Гиёҳвандлик воситалари ва жиноятчилик бошқармаси ва Жаҳон божхона ташкилоти ҳамкорлигида "Авиаюклар“ божхона постида “Контейнерда ташувлар назорати” глобал лойиҳаси доирасида амалий семинар бошланди.
24.04.2025, 07:31
t.me/husantangriyev/4573
Repostar
1
232
23.04.2025, 16:44
t.me/husantangriyev/4572
Repostar
1
208
23.04.2025, 16:44
t.me/husantangriyev/4568
Repostar
1
198
#huquqiysavodxonlik

Xabaringiz bor, 2025-yil 1 maydan boshlab O‘zbekistonga kelayotgan jismoniy shaxslar tomonidan endilikda shaxsiy ehtiyoj uchun notijorat maqsadlarda olib kiriladigan tovarlar uchun bojsiz olib kirish meyori havo transportida 1000 AQSH dollariga teng etib belgilandi.

Shu munosabat bilan Toshkent xalqaro aeroportida bojsiz olib kirish normalari to‘g‘risida targ‘ibot tadbirlari tashkil qilindi. Unda "O‘zbekiston 24" va "Toshkent" telekanallari muxbirlari ham jalb qilinib, reportajlar tayyorlandi.

Shuningdek, tadbirda yo‘lovchilarga qarorda ko‘rsatilgan jismoniy shaxslar tomonidan respublikaga bojsiz olib kiriladigan ayrim tovarlarning cheklangan miqdoriy normalari to‘g‘risida batafsil ma’lumotlar berildi.

Targ‘ibot tadbirida yo‘lovchilarning bojsiz olib kirish normalari to‘g‘risidagi savollariga javob qaytarilib, yangi normalarni o‘zida aks ettirgan turli buklet va flayerlar tarqatildi.
23.04.2025, 16:44
t.me/husantangriyev/4565
Repostar
1
209
23.04.2025, 16:44
t.me/husantangriyev/4570
Repostar
1
228
23.04.2025, 16:44
t.me/husantangriyev/4571
Repostar
1
210
23.04.2025, 16:44
t.me/husantangriyev/4569
Repostar
1
201
23.04.2025, 16:44
t.me/husantangriyev/4566
Repostar
1
208
23.04.2025, 16:44
t.me/husantangriyev/4567
Repostar
1
1
208
Reportaj 24 | Ayrim turdagi tovarlarni bojxona chegarasi orqali olib o`tish tartibi yanada takomillashtirilmoqda
#23apr

mtrk.uz | Instagram | Youtube | Facebook | Telegram
23.04.2025, 15:16
t.me/husantangriyev/4564
Repostar
1
2
120
“Айрим турдаги товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори юзасидан ижтимоий тармоқлар орқали келган саволларга жавоблар:

❓Янги тартиботлар билан ўтган даврдаги “10 доллар”лик норма бошқача кўринишда, яъни, чет элда бўлиш талаби тарзида қайтдими?

➖1️⃣дан мазкур қарор билан автомобилларда жойлашган чегара божхона постлари орқали жисмоний шахслар томонидан божсиз олиб кириш нормаси ўзгартиришсиз қолдирилди яъни – 300 АҚШ доллари!

Фақат нотижорат мақсадларида ҳаракатланиш муддатлари белгиланди, ҳолос. Бу ҳам бўлса фақатгина бошқаларнинг юкларини маълум бир ҳақ эвазига олиб ўтиб бераётган яъни “ташмачилик” фаолияти билан шуғулланувчи шахсларгагина таъсир этади, холос.

2️⃣дан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 июндаги 463-сонли қарори хали хам ўз кучида! Яъни, уни ҳеч ким бекор қилгани йўқ. Ушбу қарорда божхона тўловлари ундирилмайдиган 21 хил товарларни олиб ўтишнинг миқдорий нормалари белгиланган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
23.04.2025, 14:39
t.me/husantangriyev/4559
Repostar
4
3
263
❓Жисмоний шахслар томонидан шахсий эхтиёж учун олиб кирилаётган товарларнинг қиймати божсиз олиб кириш нормасидан ортган тақдирда қандай йўл тутилади?

➖Қонунчилик талабларига асосан товарларнинг божсиз олиб кириш нормасидан ортиқ бўлган қисмига соддалаштирилган тартибда импорт божи, қўшилган қиймат ва акциз солиқлари ўрнига божхона қийматидан 30 % лекин ҳар бир кг учун 3 $ дан кам бўлмаган миқдорида ягона божхона тўлови ундирилади.

Шунингдек, йўловчилаар томонидан божсиз нормаларидан ортиқча олиб келинган товарлар учун тўловларни тўлай олмаса, ушбу товарларни чегара постларида вақтинча сақловга олиш жойлари ташкил этилган.

Мазкур товарларни йўловчилар томонидан 30 кун ичида тўловларни тўлаган ҳолда олиб киришлари ёки қайтариб олиб чиқиб кетишлари мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
23.04.2025, 14:39
t.me/husantangriyev/4563
Repostar
1
3
183
❓ Жисмоний шахслар томонидан шахсий эхтиёж учун олиб кирилаётган товарларнинг қиймати қай тартибда аниқланади?

➖ Жисмоний шахслар томонидан нотижорат мақсадларда божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона қиймати чеклар, квитанциялар ва (ёки) бошқа тижорат ҳужжатлари асосида аниқланади.

Шахс томонидан тасдиқловчи ҳужжатлар ва маълумотлар тақдим этилмаган тақдирда, мазкур товарларнинг қиймати божхона органлари томонидан ахборот дастурлари орқали илгари олиб кирилган шу турдаги товарларга оид мавжуд маълумотлар асосида аниқланади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
23.04.2025, 14:39
t.me/husantangriyev/4562
Repostar
2
115
❓Янги қарор билан божсиз нормаларни қўллаш учун чет давлатда бўлиш муддати белгиланган. Буни аниқлаш қай тартибда амалга оширилади?

➖ Бугунги кунда фуқароларнинг асосий оқими яни 76% и авто чегара божхона постлари орқали, 20%и авиа чегара божхона постлари орқали 4 %и эса темир йўл чегара божхона постлари орқали ҳаракатланади.

Кўриниб турибдики, юқорида таъкидлаганимдек, мазкур тартиб авто чегара божхона постлари орқали ҳаракатланаётган йўловчиларга айрим “ташмачи” шахсларни инобатга олмаганда, сезиларли таъсири бўлмайди.

Хозирги кунда, божхона органлари 50 га яқин авиакомпаниялар билан ўзаро ахборот алмашинуви йўлга қўйган бўлиб, халқаро аэропортларда йўловчилар, уларнинг багажлари ва хорижда бўлган муддатлари тўғрисида маълумотлар улар хали республикага етиб келмасларидан туриб, божхона органларида мавжуд бўлади.

Бу эса, халқаро аэропортлар орқали харакатланувчи йўловчиларни рейслар оқими юқори бўлган вақтларда тезкорлик билан божхона назоратидан ўтказилишига имкон беради.

Қарорнинг айнан ушбу қисми яъни хорижий давлатларда 2-3 кун бўлиш тўрисидаги нормалар 2025 йил 20 июлдан кучга кириши сабабли ҳозирда ушбу жараёнга пухта тайёргарликка киришилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
23.04.2025, 14:39
t.me/husantangriyev/4560
Repostar
3
136
❓Чегара божхона постлари орқали тижорат товарларини “шахсий эҳтиёж учун” ниқоби остида олиб ўтилишига сабаб божхона ставкаларининг юқори эканлигидами?

➖Ўзбекистон Республикасида амалдаги божхона божи ставкалари ривожланган ва ривожланаётган давлатлар тажрибасига асосланган ҳолда “тариф эскалацияси” тамойили асосида белгиланган. Яъни:

⚫️Хом-ашёга 0 %дан 5 %гача;

⚫️Ярим-тайёр маҳсулотга 5 %дан 10 %гача;

⚫️Тайёр маҳсулотга эса 10 %дан юқори.

Етакчи ривожланган давлатлар бож-тариф сиёсати тажрибасидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси бож-тариф сиёсатини такомиллаштиришда мамлакат айрим соҳаларида инвестицион жозибадорликни ошириш, шунингдек, миллий ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилиш мақсадида нисбатан юқори импорт божлари ставкаларини ҳамда аралаш ставкаларни белгилаш каби амалиётлардан фойдаланиб келинмоқда.

Шундай бўлсада, бугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг бож ставкаларининг ўрта арифметик қиймати 8 %ни ташкил қилади. 2017 йилгача бу 15.4 фоизни ташкил қиларди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
23.04.2025, 14:39
t.me/husantangriyev/4561
Repostar
3
1
226
❓Айрим турдаги товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш тартибини такомиллаштириш чоралари нега керак?

АОКАда ўтказилган брифингда Божхона қўмитаси Ахборот хизмати раҳбари Ҳусан Тангриев ушбу саволга батафсил тушунтириш берди:

📌Халқаро савдо ҳажми 3,5 трлн долларга қисқариб, дунёдаги инфляция даражаси 7,5-8 фоизга кўтарилиши прогноз қилинаётган бир вақтда мамлакатимиз ўз кучи ва ички имкониятларига таяниб, ўз сиёсатини юритиши керак.

📌Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига биноан 2025 йил 1 майдан эътиборан жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжи учун нотижорат мақсадларида республикага олиб кириладиган товарларнинг божсиз олиб кириш нормалари белгиланди.

📌Халқаро амалиёт билан таққослаганда, товарларни божсиз олиб кириш нормалари Ўзбекистонда юқори белгилангани намоён бўлади.

📌Иқтисоди анча катта, имкониятлари кенгроқ бўлган давлатлар ҳам, бож тўловисиз ўз мамлакатларига кириб келадиган товарлар қийматини қатъий чеклаган.

📌2023-2024 йиллар давомида 1,1 минг та ҳолатда 8,3 млрд сўмлик божхона қоидалари бузилиши аниқланган.

📌2024 йил давомида Ўзбекистонда 687 мингдан зиёд фуқаролар номига 5 млн 735 мингдан зиёд жўнатмалар келган. Яъни, жўнатмани қабул қилган ҳар бир фуқаро номига ўртача 8 тадан жўнатма келган. Айрим фуқаролар номига эса йилига 1000 тадан 2400 тагача (яъни, кунига ўртача 3-6 та) жўнатма келган.

⚠️ Таъкидлаш лозимки, ҳар бир давлат бугунги дунёдаги туб иқтисодий ўзгаришлар даврида, глобал санкциялар шароитида ўзининг иқтисодий сиёсатини миллий манфаатлари ва ўз халқининг фаровонлиги нуқтаи назаридан ташкил этмоқда.

Айни пайтда, қарор билан киритилаётган ўзгаришлар халқаро стандартлар ва ривожланган хорижий давлатлар тажрибасига тўлиқ мувофиқ келади.

✅ Энг муҳими, ушбу ўзгаришлар тартибли тадбиркорликни йўлга қўйиш орқали тушумларни ошириш ҳисобига фақат ва фақат жамиятимиз манфаатига, иқтисодиётимизни барқарор ўсишига, тадбиркорларимизни эмин-эркин ишлашларига, янги иш ўринларини яратилишига, бюдждетга тушумларни ошиши ҳисобига янгидан-янги боғчалар, мактаблар, тиббиёт муассаларининг қурилишига ва инфратузилмани кучайтиришга, пировардида одамларимизнинг турмуш фаровонлиги яхшиланишига хизмат қилади.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
23.04.2025, 11:43
t.me/husantangriyev/4558
8
7
454
Жаҳон савдо ташкилоти сари яна бир дадил қадам!

Энди энг кўп қулайлик беришни назарда тутилмаган мамлакатларда ишлаб чиқарилган ёхуд ишлаб чиқарилган мамлакати аниқланмаган товарларга нисбатан амалдаги импорт божлари ставкаларининг 2 баравари қўлланилиши бекор қилинади!
22.04.2025, 16:46
t.me/husantangriyev/4557
1
2
478
Божхона қўмитаси Вазирлар Маҳкамасининг “Айрим турдаги товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2025 йил 19 апрелдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган жисмоний шахслар томонидан товарларни божсиз олиб кириш тартибидаги ўзгаришлар юзасидан батафсил тушунтиришлар беради.
20.04.2025, 17:55
t.me/husantangriyev/4556
20.04.2025, 14:53
t.me/husantangriyev/4549
20.04.2025, 14:53
t.me/husantangriyev/4552
20.04.2025, 14:53
t.me/husantangriyev/4550
1
1
405
Тошкент халқаро аэропортида Енгил атлетика бўйича U18 Осиё чемпионати ғолиблари ва иштирокчилари тантанали кутиб олинди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза медал билан чемпионатда 2-ўринни қўлга киритди.

Бу енгил атлетика бўйича шу пайтга қадар ўтказилган Осиё чемпионатларидаги энг юқори натижа ҳисобланади!

Бундан аввалги энг юқори натижа 2022 йилда Қувайтда кузатилган эди. Унда Ўзбекистон учинчи, 2023 йилда пойтахтимизда бўлиб ўтган чемпионатда эса тўртинчи ўринни эгаллаган.

Спортчиларни тантанали кутиб олиш маросимида Божхона қўмитаси Раиси ўринбосари ҳамда Енгил атлетика федерацияси раиси ўринбосари О.Чориев қатнашмоқда.
20.04.2025, 14:53
t.me/husantangriyev/4548
20.04.2025, 14:53
t.me/husantangriyev/4553
20.04.2025, 14:53
t.me/husantangriyev/4551
20.04.2025, 14:53
t.me/husantangriyev/4555
20.04.2025, 14:53
t.me/husantangriyev/4554
1
4
225
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Қарор билан жисмоний шахслар томонидан республикага божсиз олиб кириладиган айрим товарларнинг чекланган қуйидаги миқдорий нормалари тасдиқланди.

Алкоголь маҳсулоти, шу жумладан, пиво – 2 литр;
Сигарет – 200 дона;
Сигара – 5 дона;
Тамаки – 100 гр;
Атир ва ифор тарқатувчи сувлар – 3 дона (300 мл.дан ошмаган миқдорда);

Биологик фаол қўшимчалар:
суюқ ҳолатида ва сироп шаклида –10 дона флаконда;
кукун ҳолатида – 0,5 кг;
таблетка –100 дона;
капсула –100 дона ёки 4 дона ПЭТ идишларда;
қуритилган ҳолатда (ўсимлик гули, тана қисми ва илдизи) – 0,5 кг.

Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари божсиз олиб кириш нормаларидан ортиқ нотижорат мақсадларда олиб ўтилаётганда товарларга ягона божхона тўлови икки баробар миқдорда белгиланади.
20.04.2025, 07:47
t.me/husantangriyev/4545
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Қарор билан жисмоний шахслар томонидан айрим турдаги товарларни республикадан олиб чиқишнинг қуйидаши миқдорий нормалари тасдиқланди.

Гуруч - 3 кг.дан кўп бўлмаган,
Нон-булка маҳсулотлари - 5 кг.дан кўп бўлмаган,
Гўшт ва гўшт озиқ-овқат маҳсулотлари - 2 кг.дан кўп бўлмаган,
Шакар - 2 кг.дан кўп бўлмаган,
Ўсимлик мойлари - 2 кг.дан кўп бўлмаган,
Янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз экинлари, дуккакли ўсимликлари ҳамда қуритилган сабзавот ва мевалар - 40 кг.дан кўп бўлмаган.
20.04.2025, 07:47
t.me/husantangriyev/4546
1
3
313
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Қарор билан эркин муомалага чиқариш режимига (импорт) божхона режимига жойлаштиришда божхона қиймати ва миқдори алоҳида назорат қилинадиган 70 турдаги товарлар рўйхати тасдиқланди.

Тўқимачилик, электротехника, озиқ-овқат, пластмасса, резина, пойабзал, тери, мўйна, тош, керамика, шиша, металл, кимё саноати маҳсулотлари киритилган ушбу рўйхатдаги товарларнинг божхона юк декларациялари расмийлаштируви охирги тўқсон календарь кун ичида декларация қилинган шунга ўхшаш товарларнинг ўртача божхона қийматининг 80 фоизидан кам бўлмаган ҳолларда амалга оширилади.
20.04.2025, 07:47
t.me/husantangriyev/4547
#qonunchilikdagi_yangiliklar

2025 йил 1 майдан чет элдан республика ҳудудига қуруқ сут олиб киришга қўйилган чеклов бекор қилинади.
20.04.2025, 07:47
t.me/husantangriyev/4544
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган қимматбаҳо металлардан тайёрланган ўлчовли ёмбилар ва Марказий банкнинг қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангаларини уларнинг сертификатлари мавжуд бўлган ҳолатларда, республика ҳудудидан ташқарига чекловларсиз олиб чиқишга ва уларнинг қиймати 5 000 АҚШ долларидан ошган тақдирда, йўловчи божхона декларациясини тўлдириб олиб чиқишга рухсат берилади.
20.04.2025, 07:47
t.me/husantangriyev/4543
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Темир йўл ва дарё транспортида ҳамда автомобиль ўтказиш пунктлари орқали нотижорат мақсадларда товарларни олиб кираётган шахс хорижий давлатда икки календарь кундан,

ҳаво транспортида уч календарь кундан кам муддат бўлган тақдирда, божсиз олиб кириш нормалари қўлланилмайди!

Бунда ушбу товарларга божсиз олиб кириш нормасидан ортиқ деб қаралади ҳамда товарнинг тўлиқ қийматидан ягона божхона тўлови ундирилади.

Халқаро курьерлик жўнатмалари орқали жисмоний шахслар номига олиб келадиган товарларга нисбатан божсиз олиб киришнинг белгиланган нормалари бир календарь ой давомида қўлланилади.
20.04.2025, 07:47
t.me/husantangriyev/4541
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 апрель куни “Айрим турдаги товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 244-сон қарори қабул қилинди.

Қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ишлаб чиқариш, экспорт ва тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш, савдо ва саноат сиёсати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2025 йил 18 апрелдаги ПФ-67-сон Фармони билан товарларнинг божхона қийматини аниқлашда асоссиз имтиёзлар ёки махсус божхона расмийлаштируви тартибларини қўллашга йўл қўйилмаслиги ҳамда божсиз олиб кириш меъёрлари ва божхона расмийлаштируви шартлари жаҳон стандартларидан келиб чиққан ҳолда белгиланишини эътиборга олиб қабул қилинди.
20.04.2025, 07:47
t.me/husantangriyev/4539
1
3
238
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Жисмоний шахслар томонидан қиймати 5000 АҚШ доллари эквивалентигача бўлган товарлар божхона декларациясини тақдим этмаган ҳолда республикадан олиб чиқилиши мумкин.

Бунда, ушбу қиймат доирасидаги тижорат мақсадидаги товарлар товарнинг кузатув ҳужжатларидан фойдаланилган ҳолда статистик мақсадлар учун божхона органлари томонидан ҳисоби юритилади ва республика экспорт ҳажмида инобатга олинади.
20.04.2025, 07:47
t.me/husantangriyev/4542
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Қарор билан 2025 йил 1 майдан эътиборан жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжи учун нотижорат мақсадларида республикага олиб кириладиган товарларнинг божсиз олиб кириш нормалари қуйидаги миқдорларда белгиланди:

ҳаво транспортида – 1000 АҚШ доллари;
темир йўл ва дарё транспортида – 500 АҚШ доллари;
автомобиль (пиёда) ўтказиш пунктлари орқали – 300 АҚШ доллари;
халқаро курьерлик жўнатмалари орқали − 200 АҚШ доллари;
халқаро почта жўнатмалари орқали – 100 АҚШ доллари.
20.04.2025, 07:47
t.me/husantangriyev/4540
6
3
423
Тарихий ютуқ: Енгил атлетика бўйича U18 Осиё чемпионатида Ўзбекистон 2-ўринни қўлга киритди!

18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон 12 та медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади:

🥇Олтин медаль – 3 та
🥈Кумуш медаль – 5 та
🥉Бронза медаль – 4 та

Бу терма жамоамиз тарихидаги энг яхши натижадир!

Бундан аввалги энг юқори натижа 2022 йилда Қувайтда кузатилган эди. Унда Ўзбекистон учинчи, 2023 йилда пойтахтимизда бўлиб ўтган чемпионатда эса тўртинчи ўринни эгаллаган.

Спортчилар ва уларнинг мураббийларини, барча спорт ишқибозларини бундай ёрқин натижа билан муборакбод этамиз!
19.04.2025, 20:58
t.me/husantangriyev/4538
2
16
813
Шанба тавсияси: бугунги танлов ғолибларидан бири, шоир Ифтихорнинг “Билмадим” шеърини тингланг!
19.04.2025, 18:52
t.me/husantangriyev/4537
19.04.2025, 14:35
t.me/husantangriyev/4531
19.04.2025, 14:35
t.me/husantangriyev/4533
19.04.2025, 14:35
t.me/husantangriyev/4529
19.04.2025, 14:35
t.me/husantangriyev/4528
19.04.2025, 14:35
t.me/husantangriyev/4534
19.04.2025, 14:35
t.me/husantangriyev/4530
19.04.2025, 14:35
t.me/husantangriyev/4532
19.04.2025, 14:35
t.me/husantangriyev/4536
2
3
346
Танлов якунига етди, аммо унинг таассуротлари ва ҳис-ҳаяжонлари ҳали узоқ давом этади. Ижод намуналари эътироф этилган қаламкаш ҳамкасбларимизга илҳом бахш этиб, Она Ватанга ва касбга мухаббат, энг эзгу фазилатлар тараннум этилган янги асарларга сабаб бўлади.

Шу боисдан тадбирда иштирок этган элимиз таниган ёзувчилар, шоиру санъаткорлар, божхона ходимлари тизимда хизмат қилаётган ижодкор божхоначиларни қўллаб-қувватлаш ташаббусини илгари сурган Божхона қўмитаси Раисига самимий миннатдорчилик изҳор этишди.
19.04.2025, 14:35
t.me/husantangriyev/4527
19.04.2025, 14:35
t.me/husantangriyev/4535
3
1
327
Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси аъзоси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ шоири Рустам Мусурмоннинг "Божхоначи қиз" шеъри шубҳасиз ўзига хос маънавий туҳфа бўлди!
19.04.2025, 14:21
t.me/husantangriyev/4526
2
1
349
Танловнинг республика босқичига келиб тушган ижодий ишларни баҳолашда шеърларнинг мазмуни, муаллифлар томонидан ижро этилиши ва унга ишланган видеороликлар атрофлича кўриб чиқилди ва баҳоланди.
19.04.2025, 14:01
t.me/husantangriyev/4525
19.04.2025, 14:00
t.me/husantangriyev/4524
19.04.2025, 14:00
t.me/husantangriyev/4523
19.04.2025, 14:00
t.me/husantangriyev/4522
Бугун Божхона қўмитаси бир қанча маънавий-маърифий тадбирларни қамраган ўзига хос “Маънавият куни”га гувоҳ бўлди.

Илк бор ижодкор божхоначилар шеъриятда беллашишди. Тафсилотлар Божхона қўмитаси каналида онлайн бериб борилгани сабабли қўшимча тўхталмоқчи эмасман.

Айтмоқчи бўлганим, Божхона қўмитаси Раисига айни шу ташаббус учун миннатдорчилик билдираман.

Қалби уйғоқ инсондан ёмонлик чиқмайди, юрагига шеърни сиғдира олган инсон ёвузликка кўнмайди, сўзни севган инсон Ватанини ҳам сўзсиз севади!

Танлов ғолибларини чин дилдан табриклайман!
19.04.2025, 14:00
t.me/husantangriyev/4520
19.04.2025, 14:00
t.me/husantangriyev/4521
10
5
377
Дастурхонга қўйилган дуч келган таомни еявермаймиз. Айниган бўлса рад этамиз. Ахборотни қабул қилишда ҳам шу механизм сув ва ҳаводек зарур!

Афсуски, бугун жамоатчилик тақдим этилган ахборотларни, телефонида томоша қилаётган ҳар хил вайнлар, видеоларни ҳеч иккиланмай хазм қиляпти.

Айниган овқатни есак организм реакция билдиради, ошқозон хазм қилмайди, қайт қилиб юборамиз. Аммо, айниган ахборотни-чи?
19.04.2025, 10:58
t.me/husantangriyev/4519
Repostar
1
2
263
Axborot 24 | Chegara-bojxona postlari modernizatsiyasi
#18apr

mtrk.uz | Instagram | Youtube | Facebook | Telegram
18.04.2025, 17:24
t.me/husantangriyev/4518
2
1
372
Хабарингиз бор, Давлатимиз Раҳбарининг 2025 йил 25 мартдаги “Давлат божхона хизмати органларининг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига биноан 2025 йил 1 сентябрдан “Ғишткўприк”, “Зангиота” ва “Довут ота” чегара ўтказиш пунктларида автотранспорт воситалари учун хавфларни бошқариш тамойилларига асосланган “яшил” ва “қизил” - икки йўлакли тизим ишга туширилади.

Содда қилиб айтганда, эндиликда хавф даражаси паст бўлган, яъни “яшил” йўлакка тушган автотранспорт воситалари ва унга юкланган товарларни божхона кўригидан ўтказишга ҳожат қолмайди, фақатгина ҳужжатлар кўздан кечирилади, холос.

Мазкур тизимни ишга туширишнинг энг муҳим шартларидан бири шуки, бунда автотранспорт воситалари инспекцион кўрик мажмуаси орқали назоратдан ўтказилгандан сўнггина ушбу амалиёт қўлланилади. Бунинг учун эса автомобиль чегара ўтказиш пунктлари инспекцион кўрик мажмуалари билан тўлиқ таъминланган бўлиши лозим.

Шу вақтга қадар Ўзбекистондаги автотранспорт воситалари ҳаракатланадиган чегара божхона постлари асосан юк автотранспорт воситалари учун мўлжалланган йирик инспекцион кўрик мажмуалари билан жиҳозаланган.

Энди эса нафақат Марказий Осиёда, балки МДҲ минтақасида илк бор - “Ғишткўприк” чегара божхона постига енгил автотранспорт воситаларини сканер қилувчи замонавий инспекцион кўрик мажмуаси – Z портал қурилмаси ўрнатилмоқда.

АҚШнинг нуфузли “Rapiscan” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган мазкур мажмуа орқали соатига 220 тагача автотранспорт воситаларини сканерлаш мумкин.

Энг муҳими, бунда хайдовчи ҳам, йўловчилар ҳам салонда тушишларига ҳожат қолмайди. Қурилма санитар химоя худудини талаб этмайди. рентген нури орқага қайтиш технологиясида ишлаши сабабли саломатликка зиён қилмайди.

Инспекцион кўрик мажмуасини ўрнатиш ишлари бевосита АҚШдан ташриф буюрган мутахассислар билан биргаликда амалга оширилмоқда.
18.04.2025, 16:45
t.me/husantangriyev/4517
Repostar
1
1
326
Chegara bojxona postiga skaner qurilmasi o'rnatilmoqda

16:00 18.04.2025

Bizni ijtimoiy tarmoqlarimizni kuzatib boring

😎 Telegram 😎 Instagram ▶️ Youtube
18.04.2025, 16:42
t.me/husantangriyev/4516
Енгил атлетика бўйича U18 Осиё чемпионатида Ўзбекистон 3-ўринга кўтарилди

Саудия Арабистонининг Даммам шаҳрида ўтаётган мусобақаларнинг кечаги кунида спортчиларимиз яна биттадан олтин ва кумуш медалга сазовор бўлишди.

Шундай қилиб Ўзбекистон ҳисобига 2 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза медал ёзиб қўйилди.

Жумладан, қизлар ўртасида 3000 метр масофани 9 дақиқа 45 сонияда босиб ўтган Анастасия Сильченкова олтин медални қўлга киритди!

400 метр масофага тўсиқлар оша югуриш баҳсларида эса 1 дақиқаю 1 сония натижа кўрсатган Шодиёна Раҳмонова кумуш медалга сазовор бўлди.

Бугун чемпионат ўйинларининг якуний куни ва биз спортчиларимиздан янги ғалабаларни кутиб қоламиз!
18.04.2025, 11:54
t.me/husantangriyev/4512
18.04.2025, 11:54
t.me/husantangriyev/4514
18.04.2025, 11:54
t.me/husantangriyev/4515
18.04.2025, 11:54
t.me/husantangriyev/4513
Вазият 24 I Қорақалпоғистон Республикаси божхона ходимлари Тахиатош туманида миллий валюта – сўмни қўлбола усулда ишлаб чиқариб, айланмага киритмоқчи бўлган 8 нафар шахсдан иборат жиноий гуруҳни фош қилишди.

Улар ўзларидаги ноутбук ва рангли принтер кўмагида чоп қилинган сохта 7,5 млн сўмни сотаётган вақтида тўхтатиб қолинди.
17.04.2025, 17:37
t.me/husantangriyev/4511
Уйда мобил алоқа яхши ишламаяпти, антенна чиқмаяпти. Шу сабали кўпчилик хонадонларига репитер қурилмасини ўрнатади.

Аммо, бу каби қурилмаларни хориждан олиб кириш радиочастота органларининг тегишли рухсатномасига асосан амалга оширилишини биласизми?

“Ўзкомназорат” инспекцияси томонидан тайёрланган навбатдаги видеоролик шу ҳақида.
17.04.2025, 16:38
t.me/husantangriyev/4510
Repostar
1
595
Talabalar Bojxona qo’mitasida

12:00 17.04.2025

#Toshkent shahri

Bizni ijtimoiy tarmoqlarimizni kuzatib boring

😎 Telegram 😎 Instagram ▶️ Youtube
17.04.2025, 11:08
t.me/husantangriyev/4509
17.04.2025, 09:26
t.me/husantangriyev/4507
17.04.2025, 09:26
t.me/husantangriyev/4508
17.04.2025, 09:26
t.me/husantangriyev/4506
13
26
702
Божхоначилар кир ювиш кукуни ниқоби остидаги 45 кг. прегабалин кучли таъсир қилувчи моддасини тўхтатиб қолишди

Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан “Дўстлик” чегара божхона пости, вилоят давлат хавфсизлик хизмати ҳамда ички ишлар идоралари билан ҳамкорликда йирик миқдордаги кучли таъсир қилувчи моддаларни республикамиз ҳудудига олиб киришга бўлган айёрона уриниш фош қилинди.

Гап шундаки, “Дўстлик” чегара божхона пости орқали мунтазам равишда тижорат мақсадидаги товарларини гўёки шахсий эҳтиёж учун олиб ўтишни ўзига касб қилиб олган 3 нафар фуқаролар бу гал наркокурьерларнинг "тузоғи"га илинишди.

Моддий манфаатдорлик эвазига ушбу шахслар 9 кг оғирликдаги 3 дона “Ariel” кир ювиш кукунини чегара божхона постидан олиб ўтаётган вақтида тўхтатилиб, мазкур товарлар божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, кир ювиш кукуни қадоғи муқаддам очилгани ва унинг ичига аслида “прегабалин” кучли таъсир қилувчи моддаси жойлангани фош бўлди.

Шу куннинг ўзида тезкор тадбир давом эттирилиб, прегабалинни қабул қилиб олувчи шахсга етказаётган йўловчи ҳам Оҳангарон туманида қўлга олинди. Унинг ёнида 27 кг. оғирликдаги 9 дона кир ювиш кукунига ҳам кучли таъсир қилувчи моддалар аралашгани аниқланди.

Калаванинг учи тезкор ходимларни пойтахтимизнинг Учтепа туманига етаклади. Боиси юқоридаги барча кучли таъсир қилувчи моддалар айнан ушбу тумандаги хонадонлардан бирига келтирилиши керак эди.

Шубҳа остига олинган шахснинг ушбу туманда ижарада яшаб келаётган хонадони белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганида бу ерда яширин нарколабаратория ташкил этишга ҳозирлик кўрилаётгани фош бўлди.

Хусусан, қучли таъсир қилувчи моддаларни қайта ишлаш ва тақсимлаш мақсадида турли жиҳозлар, хом ашё ва бўш капсулалар борлиги аниқланди.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирларидан сўнг эртасига “Дўстлик” чегара божхона постида айнан ушбу лабораторияга етказилиши керак бўлган, 20 кг. оғирликдаги 2 номдаги кир ювиш кукуни қадоқларига жойланган кучли таъсир қилувчи моддаларнинг навбатдаги партияси ҳам қўлга олинди.

Шундай қилиб кўп босқичли тезкор тадбирлар якунида қонунбузар шахслардан жами оғирлиги 56 кг.ни ташкил қилувчи 16 дона кир ювиш кукуни қадоқларига солинган кучли таъсир қилувчи моддалар олиб қўйилди.

Шундан 45 килограмини Марказий божхона лабораторияси томонидан ўтказилган экспертиза натижаларига кўра “прегабалин” кучли таъсир қилувчи моддаси ташкил этиши аниқланди.

Эслатиб ўтамиз, 1 кг. прегабалин моддасини 33 минг капсулага тақсимлаш мумкин. Демак, юқоридаги ҳолатда салкам 1,5 млн дона капсулага етарли кучли таъсир қилувчи моддалар тарқаб кетилишининг олди олинди. Бу эса қанчадан қанча ёшларнинг саломатлигига зиён етказиши ва турли жиноятларга етаклаши муқаррар эди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга мазкур кучли таъсир қилувчи моддаларнинг қора бозордаги нархи 40 млрд сўмни ташкил қилади.

Ҳозирда жами оғирлиги 45 кг. “прегабалин” кучли таъсир қилувчи моддаси далилий ашё сифатида олиниб, божхона органлари томонидан ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Эслатиб ўтамиз, республикамиз божхоначилари йил бошидан буён 86 та ҳолатда салкам 90 кг. кучли таъсир қилувчи моддаларнинг божхона чегаралари орқали ноқонуний равишда олиб ўтилиши ва ички ҳудуддаги яширин айланмасига чек қўйишди.
17.04.2025, 09:26
t.me/husantangriyev/4505
17.04.2025, 07:26
t.me/husantangriyev/4502
17.04.2025, 07:26
t.me/husantangriyev/4504
17.04.2025, 07:26
t.me/husantangriyev/4503
17.04.2025, 07:26
t.me/husantangriyev/4500
17.04.2025, 07:26
t.me/husantangriyev/4501
1
1
458
Саудия Арабистонининг Даммам шаҳри мезбонлик қилаётган 18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида 1 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза жамғариб, 4-ўринда бормоқда.

Жумладан, аёллар ўртасида 2000 метр масофани 6 дақиқа 44 сонияда босиб ўтган Садафбону Нусратиллоева олтин медалга сазовор бўлиш билан бир қаторда ҳам чемпионат, ҳам Ўзбекистон рекордини янгилади.

Ундан 11 сония фарқ билан финишга етиб келган Насимахон Мамирова эса кумуш медалга сазовор бўлди.

Эркаклар ўртасида 2000 метр масофани 6 дақиқа 14 сонияда босиб ўтган Шоҳжаҳон Хайруллаев ҳам кумуш медални қўлга киритди.

Жамоага кумуш медал келтирган яна бир спортчимиз София Николаева ҳисобланади. У еттикураш баҳсларида 4904 очко жамғариб, ушбу натижани қайд этди.

1500 метр масофани 4 дақиқа 59 сонияда югуриб ўтган Маржона Сайдуллаева ҳамда босқон улоқтириш баҳсларида 56,85 м натижа кўрсатган Шаҳрибону Зарипова бронза медаллар билан кифояланишди.

Чемпионат ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда.
17.04.2025, 07:26
t.me/husantangriyev/4497
17.04.2025, 07:26
t.me/husantangriyev/4498
17.04.2025, 07:26
t.me/husantangriyev/4499
Repostar
2
1
415
Ўзбекистон раҳбарининг вилоятларга ташрифларида биз журналистлар шундай дақиқаларни кутиб турамиз.

Ҳа, сиёсатда ҳаммаси муҳим, ижтимоий-иқтисодий масалалар, янги корхоналар, лойиҳалар, инвестиция, иш жойлари бўйича режалар...

Булар ҳаммаси муҳим, ҳаммаси. Лекин мени Президентнинг шахс сифатидаги, ота сифатидаги, бобо сифатидаги, оддий инсон сифатидаги мулоқоти, самимияти, оддийлиги ҳаммасидан кўпроқ таъсирлантиради.

Давлатимиз раҳбарининг кутилмаганда Андижонда йўл устидаги таъзияли хонадонга фотиҳагарчиликка кирганини, яқинларнинг кўнглини кўтарганини бугун уйимдагилар, қўни-қўшниларим ҳам катта ҳурмат билан гапиришди.

Кечга яқин Президентимизни алоҳида эътиборга муҳтож болалар даврасида кўрдим.

Билсангиз керак, бу фариштамисол ажойиб болалар инсоннинг аурасига қараб унга интилади, улар олдида турган инсоннинг мавқеи, лавозими, кимлигини билиб эмас, самимиятини, меҳрини ҳис қилсагина бағрига интилади.

Ҳа, биз ўзбекистонликлар ҳар хилмиз, кимдир истеъдодли, кимдир чемпион, кимдир эса яқинларининг ҳам исмини айтолмаслиги ёки 10 гача санолмаслиги мумкин. Лекин улар ҳам шу ватаннинг болалари. Уларнинг ўзи ҳам, ота-онаси ҳам давлатнинг, керак бўлса, Президентнинг меҳри-қучоғи, ёрдамида бўлишга муносиб.

Шундай бўлаётганидан хурсандман.
16.04.2025, 21:00
t.me/husantangriyev/4496
1
2
604
"Сальва" наркотикларни излаб топишда Марказий Осиёда тенгсиз бўлиб чиқди!

Бишкекда Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Қозоғистон кинологлари ўртасидаги мусобақада Миллий кинология маркази инструктори А.Ғойипов ва унинг “Сальва” лақабли хизмат ити “Гиёҳвандлик воситаларини қидириш” йўналишида 1-ўринни эгаллади.

Ҳозиргина кинолог ва унинг итини ҳамкасблари алоҳида эътибор билан кутиб олишди.
16.04.2025, 18:28
t.me/husantangriyev/4495
1
1
516
Йиғилишда Ўзбекистонда божхона соҳасини янада рақамлаштириш ва бунда сунъий интеллектдан кенг фойдаланиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан тақдимот бўлиб ўтди.

Мазкур йўналишда Президентимиз томонидан божхона органлари олдига қўйилаётган топшириқлар ижросидан келиб чиқиб қабул қилинган янги фармон ва қарорлар ҳақида тўхталиб ўтилди.

Божхона соҳасида тўпланган катта ҳажмдаги маълумотларни қўлда бошқариш ва таҳлил қилиш тобора қийинлашиб боришини инобатга олсак, сунъий интеллектни кенг қўллашга ва табиийки бу борада юқори салоҳиятли кадрларга зарурат ортаверади.

Шу боисдан йиғилишда мазкур йўналишдаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Ўзбекистон томонидан Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар божхона хизмати ходимлари ўртасида спорт мусобақаларини ташкил этиш таклифини ҳам илгари сурди.

Ушбу формат ташкилот доирасида божхона хизмати ходимлари ўртасидаги дўстона муҳитни янада кучайтиради ва ҳамкорликнинг самарадорлиги ошишига ҳисса қўшади.

Таъкидлаш жоизки, иштирокчилар Ўзбекистон томонидан тақдим қилинган маълумотлар ва илгари сурилган таклифларни ғоятда кучли қизиқиш билан қабул қилишди ҳамда сўнгги уч йилда тизимда амалга оширилган ўзгаришларга юқори баҳо беришди.
16.04.2025, 12:48
t.me/husantangriyev/4494
Венгрия пойтахти Будапешт шаҳри Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар божхона хизматлари раҳбарларининг норасмий йиғилишига мезбонлик қилди. Тадбирда Божхона қўмитаси Раиси А.Мавлонов иштирок этди.

Нуфузли анжуманда Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби Қувончбек Омуралиев ҳамда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва мезбон давлат - Венгрия божхона хизмати раҳбарлари қатнашдилар.

Хабарингиз бор, Муҳтарам Президентимиз Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг охирги мажлисида ташкилот доирасида янги иқтисодий имкониятлар маконини яратишга қаратилган қатор ташаббусларни илгари сурган эдилар.

Бунинг учун энг аввало, тариф ва нотариф тўсиқларни бартараф этиш, савдо-божхона тартиб-қоидаларини енгиллаштириш, электрон тижорат платформаларини ривожлантириш бўйича аниқ битим ва келишувлар ишлаб чиқиш лозим.

Бу эса ўз навбатида божхона органлари зиммасига улкан маъсулият юклайди. Хусусан, ташкилот доирасида божхона ҳамкорлигини янада кенгайтириш ва чуқурлаштиришни тақозо этади.

Ҳозирга қадар ташкилот доирасида Соддалаштирилган божхона йўлаги тўғрисида битим имзоланди, рухсатнома тусидаги ҳужжатларни рақамлаштириш, хавфларни бошқариш ва ваколатли иқтисодий операторларни ўзаро тан олиш бўйича муҳим қадамлар қўйилди.

Аммо, глобаллашув ва жадал технологик тараққиёт даврида деярли ҳар куни содир бўлаётган турли ўзгаришлар ҳамкорликни барча йўналишларда қамраб олиш ва изчиллик билан давом эттиришни талаб этади.

Масалан, халқаро савдода электрон тижоратнинг улуши тобора ошиб бормоқда. Харидорлар турли электрон платформалар орқали бошқа давлатлардаги ишлаб чиқарувчилардан товарларни тўғридан тўғри харид қилишмоқда, замонавий логистика эса мазкур товарларни истеъмолчининг эшигига қадар етказиб бермоқда.

Шу боисдан, истиқболда электрон тижоратнинг бозори янада ўсишини инобатга олиб, хавфсизликни таъминлайдиган ва қўшимча тўсиқлар яратмайдиган самарали назоратни йўлга қўйиш ҳамда ушбу соҳада ҳамкорликни кучайтириш таклифи илгари сурилди.
16.04.2025, 12:48
t.me/husantangriyev/4493
15.04.2025, 17:42
t.me/husantangriyev/4488
1
2
599
Бугун Халқаро валюта фонди вакиллари Божхона қўмитасининг Матбуот хизмати фаолияти билан яқиндан танишишди.

Меҳмонлар билан очиқ ва самимий кечган мулоқот давомида жамоатчилик, хусусан бизнес вакиллари ўртасида соҳа фаолиятини тарғиб қилишда Божхона қўмитасининг Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими тажрибасини яқиндан ўртоқлашдик.

Божхона соҳасидаги ислоҳотларнинг самарадорлиги фаолиятнинг очиқлигига ва тадбиркорларнинг божхона қонунчилигидаги хабардорлигига чамбарчас боғлиқ. Бунда эса тарғибот материалларини нафақат тезкорлик билан балки креатив ва таъсирчан усулларда тайёрлаш ҳам тақозо этилади.

Айниқса, тадбиркорлик соҳасида янги қабул қилинган нормаларни етказишда видеороликлар тайёрлаш, уларни ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёйишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат божхона хизмати органларининг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида" 2025 йил 25 мартдаги ПФ-57-сон Фармони ижроси доирасида Халқаро валюта жамғармаси билан ҳамкорликда божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.

Шу мақсадда Халқаро валюта фондининг Даромадларни бошқариш департаменти етакчи мутахассислари Божхона қўмитасида диагностик миссияни амалга оширишмоқда.
15.04.2025, 17:42
t.me/husantangriyev/4487
15.04.2025, 17:42
t.me/husantangriyev/4492
15.04.2025, 17:42
t.me/husantangriyev/4491
15.04.2025, 17:42
t.me/husantangriyev/4489
15.04.2025, 17:42
t.me/husantangriyev/4490
2
3
505
“Zo’r TV” телеканали орқали 2025 йил 14 апрель куни жонли эфирда намойиш қилинган “Ухламайсизми” кўрсатуви VII Тошкент халқаро марафони таассуротларига бағишланди.
15.04.2025, 15:08
t.me/husantangriyev/4486
4
2
378
- Божхонадаги ҳамкасбларингизни далдасини ҳеч ҳис қилдингизми?

- Ҳа, ҳар доим улар мен билан!

Шаҳрам Ғиёсовнинг Тошкент халқаро аэропортидаги кутиб олиш жараёнидаги интервьюсидан
15.04.2025, 15:00
t.me/husantangriyev/4485
19
3
409
Бугундан эсдалик!
15.04.2025, 11:23
t.me/husantangriyev/4484
15 апрель - Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари куни!

Шу муносабат билан Божхона қўмитаси Раҳбарияти ва шахсий таркиби Маданият вазирлиги ва маданий жамоаларни, санъат ва маданий фаолият билан шуғулланаётган барча ижодкорларни касб байрамлари билан қизғин муборакбод этади!

Маданиятни ривожлантириш, тарихий ва маданий меросни асраб-авайлаш, халқ ижодиётини қўллаб-қувватлаш, ёшларнинг ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш, миллий санъатимизни кенг тарғиб қилиш йўлида барчангизга куч-қувват ва улкан зафарлар тилаб қоламиз!
15.04.2025, 08:47
t.me/husantangriyev/4483
15.04.2025, 07:29
t.me/husantangriyev/4480
15.04.2025, 07:29
t.me/husantangriyev/4478
1
4
551
Бугун эрта тонгда Тошкент халқаро аэропортида профессионал боксда навбатдаги ғалабасини қўлга киритган Шаҳрам Ғиёсов тантанали тарзда кутиб олинди.

Спортчини кутиб олиш учун унинг оила аъзолари, Божхона қўмитаси раҳбарияти ва бир гуруҳ ходимлар, кўплаб спорт журналистлари ҳозир бўлишди.

Оммавий ахборот воситаларига интервью бераркан спортчи божхоначи ҳамкасбларининг қўллаб-қувватловини ҳис қилиб турганини ҳам маълум қилди.

Тадбирда Божхона қўмитаси Раиси ўринбосари О.Чориев иштирок этди.
15.04.2025, 07:29
t.me/husantangriyev/4476
15.04.2025, 07:29
t.me/husantangriyev/4481
15.04.2025, 07:29
t.me/husantangriyev/4477
15.04.2025, 07:29
t.me/husantangriyev/4479
Os resultados da pesquisa são limitados a 100 mensagens.
Esses recursos estão disponíveis apenas para usuários premium.
Você precisa recarregar o saldo da sua conta para usá-los.
Filtro
Tipo de mensagem
Cronologia de mensagens semelhante:
Data, mais novo primeiro
Mensagens semelhantes não encontradas
Mensagens
Encontre avatares semelhantes
Canais 0
Alta
Título
Assinantes
Nenhum resultado corresponde aos seus critérios de pesquisa