O seu período de teste terminou!
Para acesso total à funcionalidade, pague uma subscrição premium
YO
Yoshlar kundaligi | Rasmiy
https://t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy
Idade do canal
Criado
Linguagem
Tadjique
0.59%
ER (semana)
9.15%
ERRAR (semana)

Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:

@Yoshlar_aloqada_bot

Mensagens Estatísticas
Repostagens e citações
Redes de publicação
Satélites
Contatos
História
Principais categorias
As principais categorias de mensagens aparecerão aqui.
Principais menções
Não foram detectadas menções significativas.
Encontrado 707 resultados
62
3.3 k
⚡️ 9 май муносабати билан неча кун дам оламиз?

Қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:

🔰 9 май, жума — Хотира ва қадрлаш куни, барча ходимлар учун дам олиш куни;

🔰 10 май, шанба — ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун иш куни, 5 кунликлар учун одатий дам олиш куни;

🔰 11 май, якшанба — барча учун одатий дам олиш куни.

Yoshlar kundaligi
22.04.2025, 17:14
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24291
9
3.3 k
#Янгилик

🏗 БЎСТОНЛИҚДА ЕР ОСТИ ПИЁДАЛАР ЙЎЛАГИ ҚУРИЛАДИ

🛣 "Бектемир – Ғазалкент – Чорбоғ" автомобиль йўлининг 66-67 километри оралиғида ер ости пиёдалар ўтиш жойи қурилишига старт берилди.

✅ Хитой тажрибаси асосида бунёд этиладиган ер ости туннелининг афзаллиги:

➖ қурилишда анъанавий портлатиш эмас, бурғилаш техникаси қўлланилади;

➖ автомобиллар ҳаракатига халақит берилмайди, йўлни ёпиш шарт эмас;

➖ пиёдалар хавфсизлиги таъминланади ва тирбандликнинг олди олинади.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
📌 Биз сизга энг зўрини илинамиз:
"Неаven's Garden" дам олиш маскани.
+998702020101

Yoshlar kundaligi
22.04.2025, 15:34
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24290
18
6.1 k
#Футбол

⚽️ АНГРЕНГА КАТТА ФУТБОЛ ҚАЙТДИ!

📜 Ангрен шаҳрида футбол тарихи “Кончи” (“Шахтёр”) клубидан бошланади. Клуб 1985 йилда Ўзбекистон чемпиони бўлган.

🏟 1996 йилда “Ангрен” футбол клуби ташкил этилади ва 1997-2001 йилларда “Семурғ” номи билан аталади. Клуб 1999 йилги мавсумда Биринчи лига ғолибига айланди. 2000 йилда Олий лигада иштирок этди ва шиддатли курашларда 12-ўринни эгаллади. Кейинги йилларда турли сабабларга кўра рейтинги тушиб кетди ва 2010 йилда тугатилди.

📌 2025 йилда янги “ОКМК-Семурғ” ФК ташкил этилди.

⚡️ Жамоа Ўзбекистон профессионал футбол лигаси тасарруфидаги 1-лиганинг Шарқ минтақасидаги иштирокини бошлади.

🎉 18 апрель куни ўтган 2-турда “Андижон ФА” жамоаси устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди (видео). Ҳозирда жамоа 6 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

✊ "ОКМК-СЕМУРҒ"НИНГ ПАРВОЗИ БАЛАНД БЎЛСИН!

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
📌 Биз сизга энг зўрини илинамиз:
"Неаven's Garden" дам олиш маскани.
+998702020101

Yoshlar kundaligi
22.04.2025, 14:32
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24289
26
3.9 k
#Кайфият

ГЎДАКЛИКДАН МАЪЛУМ ҲАР ОДАМ...

🥹 Маржон-маржон ёш тўкаётган бу болакай Қуйи Чирчиқ туманидаги 10-сонли МТТ тарбияланувчиси Жаҳонгир Фарҳодов.

♟ У музқаймоқ ёки ширинлик учун эмас, шахматда ютқазиб қўйгани учун йиғламоқда. Тўғри, у бугун мағлуб, аммо эртага янада кучли бўлади. Ўзи билмаса ҳам жажжи юрагида масъулият, ғурур, шараф туйғулари эрта илдиз отибди. Ҳали бу илдизлар Жаҳонгирни жаҳон шоҳсупаларига кўтаради. Ўшанда бу кунни кулиб-кулиб эслашига ишонамиз.

📍Сурат Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълим бошқармаси ўтказган 5-7 ёшлилар ўртасидаги “Шахмат фестивали”да олинган.

📸 Шерзод Қорабоев

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
📲 Ютуб, инстаграм, фейсбукдан видео юклаш учун:
@Yukla_Tezbot – осон, тез ва қулай.

Yoshlar kundaligi
22.04.2025, 12:30
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24287
24
4.1 k
22.04.2025, 12:30
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24288
83
5.8 k
#Дунё_тажрибаси

📲 ДАРСДА ТЕЛЕФОНДАН ФОЙДАЛАНГАН ЎҚУВЧИ ҚАНДАЙ ЖАЗОЛАНАДИ?

❌ Франция ҳукумати янги ўқув йилидан бошлаб барча ўрта мактаб ўқувчилари учун дарс пайтида телефон ишлатишни мутлақо таъқиқламоқда. Таълим вазири Борне буни шундай изоҳлади:

“Биз фарзандларимизни виртуал оламдан реал ҳаётга қайтаришимиз керак. Мактаб билим олиш жойи.”

➖🇯🇵 Япония

Телефон ишлатган ўқувчи бутун синфдан кечирим сўрайди. "Бошқаларнинг диққатини бўлганим учун узр сўрайман”, мазмунида тушунтириш хати ёзади.

➖🇩🇪 Германия

Телефон дарҳол олиб қўйилади ва 2-3 кун мактабда сақланади. Айрим мактабларда фақат ота-онанинг қўлига топширилади.

➖🇰🇷 Жанубий Корея

Телефон вақтинча олиб қўйилади. Баъзи мактабларда айбдор синфдошларига нонушта олиб келиши керак.

➖🇺🇸 АҚШ

Ҳар бир штат ва мактаб ўз қоидаларини ўзи белгилайди. Баъзиларида телефон ишлатган ўқувчи кун охиригача дарсдан четлатилади, баъзиларида эса унинг иши интизомий кенгашда кўриб чиқилади.

➖🇫🇮 Финляндия

Жазодан кўра тушунтириш устувор. Телефон ишлатган бола ўша мавзуни қайта ўқиб, синфдошларига тақдимот қилиб беради. Ўқитувчининг ўрнида ўзини кўрган ўқувчида масъулият ҳиси шаклланади.

➖🇧🇷 Бразилия

Айрим мактабларда ўқувчи мактаб радиоси орқали кечирим сўраши керак. Бу уларга “битта хато учун бутун жамоа олдида жавоб бериш шарт”, деган сабоқни беради.

➖🇮🇳 Ҳиндистон

Ўқувчи бир ҳафта давомида ота-онаси билан телефон ишлатмаслик бўйича “рақамли детокс” режимига ўтказилади. Оила билан ишлаш орқали фарзандга таъсир ўтказилади.

‼️ Телефон зарурий восита. Аммо ҳар нарсанинг ўз ўрни ва ишлатиш меъёри борлигини унутмаслик керак. Сиз бу борада қандай фикрдасиз?

✍️ Анора Абдурашидова тайёрлади

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
📌 Биз сизга энг зўрини илинамиз:
"Неаven's Garden" дам олиш маскани.
+998702020101

Yoshlar kundaligi
22.04.2025, 09:36
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24286
3
3.6 k
🗺 Қўшниларда нима гап?

🇰🇿🇺🇿🇹🇯🇰🇬🇹🇲+🇮🇹 26-27 апрель кунлари Остонада "Марказий Осиё – Италия" саммити бўлиб ўтади.

🤝 Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан биринчи саммитда Италия бош вазири Жорж Мелони иштирок этади.

🌏 Шу вақтгача Россия, Хитой, АҚШ, Европа Иттифоқи, Германия, Япония ҳамда Кўрфаз араб давлатлари билан "Марказий Осиё+" форматида учрашувлар бўлган.

📍Улардан Россия, Германия ва Япония билан ўтган саммитларга Қозоғистон мезбонлик қилган.

Yoshlar kundaligi
22.04.2025, 08:56
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24285
34
4.7 k
#Тезкор

⚡️ДХХ: Тошкент вилоятида божхона пости инспектори пора билан ушланди.

Yoshlar kundaligi
22.04.2025, 07:12
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24284
39
5.5 k
#Туйғу

Дада, сизни яхши кўраман!

🎙 Қўшиқдан

Ота учун бундан ортиқ бахт борми?! Дўстлар, сиз автомобиль совға қилмасангиз ҳам ота-онангизга яхши кўришингизни тез-тез айтиб туринг. Кейин кўрасиз уларнинг қувончини, бахтини.

Yoshlar kundaligi
22.04.2025, 05:05
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24283
21
6.1 k
⚡️⚡️⚡️

🎉 СОВҒА ҚУЛЛУҚ БЎЛСИН, ҚАҲРАМОНЛАР!

⚽️ Терма жамоамиз бош мураббийига “Equinox” автомобили, 23 нафар футболчимизга эса “Cоbalt” автомобили совға қилинди.

🔥 Ҳалоли бўлсин азамат йигитларга! Кеча фақат маҳорат эмас, ирода ва шижоат намойиши бўлди майдонда.

❓Баъзиларда "Бу автомобиль оддийроқ эмасми?", деган савол туғилиши мумкин. Бизнингча, йўқ.

‼️ Чунки йигитлар олимпиадачилар каби якуний босқичда эмас қитъа миқёсида ғалаба қозонди. Олдинда Жаҳон чемпионати кутиб турибди. Қолаверса, ўсмирларни қимматбаҳо совғалар билан чалғитмаган маъқул ҳозирча. Бундай қаралса, "Cobalt" ҳам 17 ёшлилар учун муносиб туҳфа.

✊ Ўзбек футболи келажагини бунёд этувчи полвонларга Жаҳон кубогида зафар тилаб қоламиз!

Yoshlar kundaligi
21.04.2025, 20:51
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24282
4
3.9 k
#Лаҳза

🔥 Ҳайрат ва соддалик порлаган кўзлар

💎 Ўсмирларимиз нигоҳида Жаҳон кубогининг бўй-басти жилваланмоқда. Нима дедингиз?

📸 Фото: Мадина Нурман

Yoshlar kundaligi
21.04.2025, 20:27
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24281
17
4.5 k
Шу йигитнинг қоши танишмасми😁

🔥 Дарвозабонимиз Неъматуллоҳ Рустамжоновга "Келажак бунёдкори" медали ва "Cobalt" муборак бўлсин!

Yoshlar kundaligi
21.04.2025, 19:34
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24280
24
5.0 k
⚡️⚡️⚡️

АДОЛАТ БОР ДУНЁДА, АДОЛАТ БОР ДУНЁДА!

🎖️Бош мураббий Исломбек Исмоиловга Давлат мукофоти топширилди.

Yoshlar kundaligi
21.04.2025, 19:21
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24279
21
5.7 k
🛩🛩🛩

Қаҳрамонлар чиққан самолёт Ватан тупроғига қўнди.

Осиё чемпионлари кутиб олинмоқда.

Yoshlar kundaligi
21.04.2025, 18:37
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24278
105
7.7 k
#Янгилик

📍 ЮҚОРИ ЧИРЧИҚЛИКЛАРГА НАВБАТДАГИ ҚУЛАЙЛИК

🚌 Эндиликда туман аҳолисига Нурафшон ҳамда Чирчиқ шаҳрига битта транспортда етиб олиш имконияти яратилди.

📌 “Чирчиқ – Янгибозор” автобус йўналиши 24.1 км, йўл кира нархи 5000 сўм.

📌 “Янгибозор – Нурафшон” (Жумабозор – Ўртасарой орқали) автобус йўналиши масофаси 38 км, йўл кира нархи 6000 сўм.

🔰 Автобус йўналишлари сони кўпайишига умидвормиз.

Yoshlar kundaligi
21.04.2025, 16:50
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24277
35
7.1 k
#Расман

🇺🇿 Президент Фармони билан Осиё кубоги ўйинлари ғолиблари ва иштирокчилари мукофотланди:

🎖 «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони билан

Исмоилов Исломбек Муродбек ўғли - Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийси

🏅 «Келажак бунёдкори» медали билан

Абдукаримов Миразиз Эркин ўғли
Абдуллаев Фариджон Нодиржон ўғли
Абдумўминов Азизбек Икромжон ўғли
Алиев Асилбек Равшанжон ўғли
Баходирхонов Муминхон Иссохон ўғли
Ботиралиев Ҳожиакбар Хайрулло ўғли
Еримбетов Азизбек Мухаммед Али ули
Избасканов Бахадир Махсетбаевич
Махмуджонов Дилёрбек Санжарбек ўғли
Мурадов Амирхон Шухрат ўғли
Мусаханов Муҳаммадали Алижонович
Муҳаммадов Акбар Алишерович
Рустамжонов Неъматуллоҳ Шуҳратжон ўғли
Рустамов Жамшидбек Аброржон ўғли
Саидмуродов Беҳрўз Ғайрат ўғли
Сарсенбаев Нурбек Рахатович
Содиқов Сайфиддин Бахтиёр ўғли
Фазлиддинов Абдуллоҳ Зайлиддин ўғли
Хакимов Муҳаммад Улуғбек ўғли
Хасанов Садриддин Зайниддин ўғли
Ҳабибуллаев Муҳаммад Қодиржон ўғли
Шокиров Иброхим Жамшид ўғли
Шукуруллаев Абубакир Азиз ўғли.

🎉 СИЗ БУНГА ЛОЙИҚСИЗ! МУКОФОТ МУБОРАК БЎЛСИН!

Yoshlar kundaligi
21.04.2025, 13:41
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24276
67
5.4 k
#Кайфият

😂 "Қошингнинг қаросига, хол бўлай аросига",

– деб юрганмиш қизлар Рустамжоновнинг қош қоқишини кўриб.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
📌 Биз сизга энг зўрини илинамиз:
"Неаven's Garden" дам олиш маскани.
+998702020101

Yoshlar kundaligi
21.04.2025, 11:45
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24275
13
5.0 k
#Кун_иқтибоси

Айниқса, финалда мусобақа мезбони – Саудия Арабистони каби ғоят кучли жамоага қарши кескин беллашувда турли босимларга қарамасдан, ўн бир ўйинчига қарши тўққиз футболчи шиддатли кураш олиб борганингиз чинакам жасорат ва матонат намунаси бўлди. Сизлар намоён этган юксак мардлик ва маҳорат ҳар қандай таҳсинга сазовордир.

Мусобақа якунига кўра, уч нафар истеъдодли ва моҳир спортчимиз якка тартибдаги совринлар эгаси бўлгани, жумладан, Неъматуллоҳ Рустамжонов – турнирнинг энг яхши дарвозабони, Асилбек Алиев – энг яхши тўпурари, Садриддин Ҳасанов – энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилганини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим.

Эл-юртимиз сизларнинг тимсолингизда доимо олдинга интилиб яшайдиган, юксак марраларни забт этишга қодир Янги Ўзбекистон ёшларининг энг ёрқин вакилларини кўради ва сизлар билан ҳақли равишда фахрланади.

✍️ Шавкат Мирзиёевнинг футбол бўйича ўн етти ёшгача бўлган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига табригидан

Yoshlar kundaligi
21.04.2025, 09:52
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24274
14
6.1 k
#Шоу_бизнес

🎙 ОЛ, ЭШИТСИН ҲАММАСИ!

✨ Примадоннамиз қўшиқларини куйлаш учун ҳаммага рухсат берганини айтди. У ўзидан кейин, ҳатто, Нилуфар Усмоновага ҳам эгалик қилишга рухсат бермоқчи эмас.

❓ Халқ артистининг бу қарори тўғрими?

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
📲 Ютуб, инстаграм, фейсбукдан видео юклаш учун:
@Yukla_Tezbot – осон, тез ва қулай.

Yoshlar kundaligi
21.04.2025, 08:54
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24273
20
4.8 k
#Туйғу

Мен буюк юрт ўғлидурман,
Мен башар фарзандиман,
Лекин аввал сенга бўлсам
Содиқ ўғлон, ўзбегим.

Қайга бормай, бошда дўппим,
Ғоз юрарман гердайиб,
Олам узра номи кетган
Ўзбекистон, ўзбегим.

✍️ Шеър: Эркин Воҳидов

🏆 Футбол бўйича U17 ёш тоифасидаги Осиё кубоги соҳиблари.

Yoshlar kundaligi
21.04.2025, 05:00
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24272
46
8.2 k
⚡️⚡️⚡️

🇺🇿 Бошида дўпписи, белида белбоғи, юрагида Ватан ишқи бор йигитлар – Сиз бунга муносибсиз!

Yoshlar kundaligi
20.04.2025, 20:45
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24271
43
7.4 k
⚡️⚡️⚡️

🇺🇿 ОСИЁ КУБОГИ БИЗНИКИ ➖ ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ФУТБОЛИ МАНА ШУНДОҚ БЎЛАДИ!

⚽️ Ўзбекистон 2:0 Саудия Арабистони

Миллат ғурурини кўтарди бошга,
Дўппили йигитлар – дўппи, йигитлар!

✊ Икки киши кам бўлса ҳам қитъа ўйинида жасорат кўрсатган йигитларимиз ҳар қанча олқиш ва шарафга лойиқ! Ўйин ичидаги "ўйин"лар ҳам бизга таъсир қилмади. Ўзбеклар ўз сўзини айтди!

😁 Мана энди душанбани кўтаринки кайфиятда кутиб олсак ҳам бўлади, ўртоқлар!

🔥🔥🔥

Yoshlar kundaligi
20.04.2025, 20:04
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24270
16
4.6 k
🏆 U-17 Осиё кубоги, финал
📍 "Қирол Фаҳд", Тоиф

⚽️ Ўзбекистон 2:0 Саудия Арабистони

🔥 70-дақиқа. Садриддин Ҳасанов

Yoshlar kundaligi
20.04.2025, 19:35
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24269
7
4.3 k
#Футбол

🏆 U-17 Осиё кубоги, финал
📍 "Қирол Фаҳд", Тоиф

⚽️ Ўзбекистон 1:0 Саудия Арабистони

51-дақиқа. Муҳаммад Ҳакимов пенальтини жуда совуққонлик билан ижро этди.

🔥🔥🔥

Yoshlar kundaligi
20.04.2025, 19:15
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24268
33
4.6 k
#Бу_қизиқ

📆 ЭРТАГА ДУШАНБА ➖ ҲАФТАНИ ҚАНДАЙ БОШЛАШ КЕРАК?

‼️ Айримлар душанбани оғир кун деб ҳисоблайди. Аслида ундай эмас. Кунни қандай бошлаш ўзимизга боғлиқ.

➖ ЭРТА БУГУНДАН БОШЛАНАДИ

😴 Агар кунни соғлом ва ғайратли ҳолда бошлашни истасангиз, битта нарса керак: етарли уйқу. Камуйқулик сизда чарчоқ ва дангасаликни кучайтиради. Имкон қадар 6-7 соат дам олишга ҳаракат қилинг.

➖ УЙДАН ЧИҚИБ КЕТИШГА ШОШИЛМАНГ

❌ Ўриндан тура солиб, ювиниб, кийиниб ишга ё ўқишга кетиш асабларни зўриқтиради. Шунинг учун эрта туринг ва қуйидагиларга улгуринг:

🚴‍♂ Бадантарбия, эрталабки юриш ёки велосипедда сайр;

🧼 Ёқимли ифор таратувчи совун, шампунь, мойлар ва атирдан фойдаланиш;

🥗 Енгил ва мазали нонушта;

☕️ Янги пиёла ё финжонда чой, қаҳва ёки сут ичиш;

📚 Ҳар куни эрталаб мотивацион подкаст тинглаш ёки илҳомлантирувчи матн ўқиш.

➖ ВАЗИФАЛАР РЎЙХАТИНИ ТУЗИНГ

📌 Агар душанбада ҳафталик ишлар режасини тузиб олсангиз, вақтингиз ва кучингизни тўғри тақсимлайсиз. Шунда чарчоқ ва асабийлик камаяди.

Yoshlar kundaligi
20.04.2025, 16:06
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24267
14
4.0 k
#Тавсия

⚡️ Ютуб, инстаграм, фейсбукдан видео юклаш (скачать) энди осонроқ

📌 Сиз учун махсус бот ишга туширилди. Бу ботни бошқалардан фарқи, ҳатто, фейсбукдан ҳам видеоларни тез ва сифатли юклаб олишингиз мумкин.

🙃 Айтганча, анунақа видеоларни скачать қилмайди, овора бўлманг.

‼️ Ҳар қандай видеони логотипсиз, тез ва осон юклайди.

🔰 Бот манзили:
👉@Yukla_Tezbot👈
20.04.2025, 10:56
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24266
35
5.8 k
#Ойдинда_юрган_одамлар

ЖАВОҲИР: "БИЗДА ОРЗУ ЙЎҚ..."

🔥 Қаҳрамоним автоҳалокатга учраган. Очиғи, 22 ёшли йигитдан бунақа гаплар эшитаман деб, ўйламагандим. Бошқа хаёлда бориб, кутилмаган манзара устидан чиқдим. Тасвирга олишда кўзёшимни зўрға тутдим. Уч дақиқа вақтингизни аяманг. Ўзингиз ва атрофингиздаги 22 ёшлиларга боқинг.
– журналист Малоҳат Йўлчиева.

📍Янгийўл тумани, "Ўзбекистон бекати" МФЙ.

❗️Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
📌 Биз сизга энг зўрини илинамиз:
"Неаven's Garden" дам олиш маскани.
+998702020101

Yoshlar kundaligi
20.04.2025, 10:20
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24265
22
4.0 k
#Футбол

⚽️ ОЛҒА, ЎЗБЕКИСТОН!

🇺🇿🇸🇦 U-17 терма жамоамиз бугун Осиё кубоги ФИНАЛида Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади.

📌 Ўйин Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади.

✊ Биз янги авлод футболчиларини қўллаб-қувватлаймиз! Биз йигитларимизга ишонамиз!

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
📲 Ютуб, инстаграм, фейсбукдан видео юклаш учун:
@Yukla_Tezbot – осон, тез ва қулай.

Yoshlar kundaligi
20.04.2025, 07:39
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24264
9
3.9 k
#Туйғу

Муҳаббат бор, музларимга олов бергай,
Олам бергай,
Сўзларимга оро бергай.
Бир йиғласам, юпатгувчи биров бергай,
Мен билансан!

✍ Шеър ва ижро: Бахтинисо Маҳмудова.

P/S: Якшанбани сиз билан яхши-ёмон кунингизда бирга бўлган оила аъзоларингизга бағишланг: бобо-бувингизни йўқлаб фариштали уйларга боринг, узатилган опа-сингилларни кўриб келинг, ака-укаларнинг баҳорги ишларига кўмак беринг, оилангиз билан суҳбатлашинг, бирга сайрга, овқатланишга чиқинг.

Yoshlar kundaligi
20.04.2025, 05:55
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24263
26
4.0 k
​​#Бу_қизиқ

🗓 ДУНЁ ЎҚУВЧИЛАРИ ЯКШАНБА КУНИ НИМА ҚИЛАДИ? БИЗНИКИЛАР-ЧИ?

➖🇰🇿 Қозоғистон

Қўшни давлатда ўқувчилар дам олиш кунларининг 94 фоизини телефон билан ўтказади. Бу вақтда улар видеоўйин ўйнайди ёки ижтимоий тармоқларда вақти чоғлик қилади.

➖🇩🇪 Германия

Ўқувчи қизларнинг кўпчилиги мусиқага кўнгил қўйган. Улар пианино чалиш ёки қўшиқ айтишни хуш кўради. Йигитлар эса бўш қолдим дегунча, тўп тепади. Немис ёшлари вақтини телефонга сарфлашни хуш кўравермайди.

➖🇲🇽 Мексика

Мексикалик ўқувчилар бўш вақтларида циркка боради. Бундан ташқари якшанба куни қизлар отда сайр қилишни, йигитлар эса гольф майдончасида вақт ўтказишни танлайди.

➖🇪🇸 Испания

Кўпчилик ўқувчилар табиат билан ёлғиз қолиш учун шаҳар ташқарисига чиқади. Ўзлари билан қизиқарли китоб ҳам олиб кетади. Кичик ёшдаги ўқувчилар эса мультфильмлардан кўра қизиқарли комиксларнинг ёрқин саҳифаларини варақлаб дам олишни афзал кўради.

➖🇪🇬 Миср

Ўқувчилар гуруҳ бўлиб савдо марказларини айланади, овқатланади ва шунга ўхшаш нарсаларни ёқтиришади.

➖🇮🇹 Италия

Италиялик ўқувчилар спорт машғулотига боришни танлайди. Қизлар ҳам футбол ишқибози. Стадионлар ҳафтанинг якунида ёшлар билан гавжум бўлади.

📌 Хўш, қайси давлат тажрибаси сизга маъқул бўлди? Сиз ўқувчиларга якшанбани мароқли ўтказиши учун қандай тавсия берасиз?

Yoshlar kundaligi
19.04.2025, 16:02
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24262
5
4.0 k
19.04.2025, 12:12
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24260
5
3.9 k
#Фото_этюд

Довуччахўрлик. Ёшликнинг таъми...

❤️‍🔥 Боғ, йигит ва қиз. Нордон довучча-ю, ширин ҳаёллар. Мана бу ёшликнинг таъми, ўша беташвиш кунларнинг мазаси.

⏳ Йиллар ўтиб кетаверади...
Тишингиз қамашса ҳам, юрак кўтармай юзлар буришиб кетса ҳам, ўша хотираларни эслаб, довуччадан кўз узолмайсиз.

⁉️ Сизда ҳам шундайми, қадрдон?!

📸 Фото: Шерзод Қорабоев
📍 Пискент тумани

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
📌Биз сизга энг зўрини илинамиз:
"Неаven's Garden" дам олиш маскани.
+998702020101

Yoshlar kundaligi
19.04.2025, 12:12
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24261
5
3.7 k
19.04.2025, 12:12
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24259
5
3.6 k
19.04.2025, 12:12
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24258
5
3.3 k
19.04.2025, 12:12
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24257
16
3.8 k
#Эшитдингизми

🔰 Президент фармонига мувофиқ, 2025 йил 1 июндан хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистонда 5 йиллик яшаш гувоҳномаси соддалаштирилган тартибда берилиши белгиланди.

💰 Талаб этиладиган тўлов миқдорлари:

💵 — Асосий аризачига - 200 000 АҚШ доллари;

💵 — Ҳар бир оила аъзосига (турмуш ўртоғи, фарзанди, ота-онаси) - 100 000 АҚШ доллари.

Yoshlar kundaligi
19.04.2025, 10:18
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24256
12
4.2 k
#Танқиддан_сўнг

"Ёшлар кундалиги" Қуйи Чирчиқ туманидан ўтувчи йўлнинг қурилиши тугалланмаётганига эътибор қаратганди.

Бугун Тошкент вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармаси матбуот хизмати танқидга муносабат билдирди. Унда, хусусан, шундай дейилади:

"Давлат аҳамиятидаги Д022 “Нурафшон Ш.—Оққўрғон Ш.—Янгийўл Ш.” Автомобил йўлининг 44—45-км оралиғида 2024 йилнинг 3-чорагида қурилиш ишлари бошланиб, 50 см қалинликда ковланиб қум-шағал аралашмаси билан тўлдирилган.

Айни пайтда бу йўлни қуриш ва тўлиқ якунлаш мақсадида маблағ ажратилиши кутилмоқда. Фуқароларимизга мазкур йўл қурилиши жорий йилнинг 3-4-чорагида тўлиқ якунланишини билдирамиз".

Бошланишига йўлнинг кавланган қисми тўлдирилибди. Қолганини эса вақт кўрсатади. 2025 йил якунлари бўйича бу мавзуга яна қайтамиз.

Yoshlar kundaligi
19.04.2025, 09:48
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24255
52
4.2 k
#Диққат

⚠️ ТОҚҚА КЕТАЁТГАНЛАРГА ЭСЛАТМА!

⛈ 19–22-апрель кунлари кутилаётган ёмғир сабабли Тошкент вилоятининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини юзага келиши мумкин.

📍 Хусусан, Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида.

📌 Ушбу ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролардан, дам олувчилардан ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўришни сўраймиз.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
📲 Ютуб, инстаграм, фейсбукдан видео юклаш учун:
@Yukla_Tezbot – осон, тез ва қулай.

Yoshlar kundaligi
19.04.2025, 07:50
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24254
2
3.7 k
#Туйғу

Пардадин кўрсатди юз оламга ул шоҳижаҳон,
Бир ажойиб маҳлиқо, соҳибқироним бор мани.

✍ Шеър: Мулланафас

📸 Фото: Отабек Турсунқулов
🖼 Образда: Анора Абдурашидова

Yoshlar kundaligi
19.04.2025, 05:51
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24253
119
7.8 k
#Диққат

❌ Тошкент вилоятидаги баъзи йўналишларда машиналар тезлиги пасайтирилади

📌 Тошкент вилоятидаги ЙТҲларни олдини олиш мақсадида аҳоли яшаш ҳудудларидан ташқарида автомобиллар тезлиги соатига 100 километрдан 80 километрга камайтирилади. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев айрим трассаларда тезликни тушириш бўйича имзолаган қарорида эълон қилди.

‼️ Хусусан, 37 та йўл қисмлари таҳлил қилиниб, оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлаётганлиги маълум қилинган.

🛣 Тезлик пасайтириладиган Ўрта Чирчиқ, Оҳангарон, Оққўрғон, Паркент, Янгийўл, Чиноз, Пискент, Бекобод, Бўка туманлари ва Нурафшон шаҳри бўйича рўйхат суратда батафсил берилган.

📆 Қарор жорий йилнинг 17 апрелидан бошлаб кучга кирган.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
📌Биз сизга энг зўрини илинамиз:
"Неаven's Garden" дам олиш маскани.
+998702020101

Yoshlar kundaligi
18.04.2025, 16:22
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24251
118
7.8 k
18.04.2025, 16:22
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24252
14
4.1 k
#Кайфият

😁 Ҳар йили довуччалар ўрикка айланади. Болаликнинг бундай беғубор дамлари эса бошқа қайтмайди. А, лаббай?

📌 Яқинларингизга юборишни унутманг.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
📌 Ютуб, инстаграм, фейсбукдан видео юклаш учун:
@Yukla_Tezbot – осон, тез ва қулай.

Yoshlar kundaligi
18.04.2025, 15:34
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24250
9
4.5 k
⚡️⚡️⚡️

🇺🇿 Шавкат Мирзиёев раислигида дунёда юз бераётган иқтисодий тебранишларнинг мамлакатимиз соҳа ва тармоқларига таъсирини юмшатиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Ундаги муҳим нуқталар:

➖ Уч-тўрт кун ичида халқаро молия бозорлари 10 триллион доллар йўқотгани биз учун қаттиқ “сигнал” бўлиши керак.

➖ Ўзига нисбатан энг катта импорт божлари қўйилган давлатлар эндиликда Ўзбекистон экспорт қилаётган йўналишларга ўзининг маҳсулоти билан кириш учун агрессив савдо сиёсатини юритиши мумкинлиги қайд этилди.

➖ Бир ҳафта давомида мутасаддилар 3 мингдан зиёд тажрибали тадбиркорлар билан учрашди. Ишбилармонлар халқаро бозорлардаги тебранишларга мослашиш учун тезда ҳал қилиш керак бўлган янги-янги масалаларни қўймоқда.

➖ Стандартлаштириш ва сертификатлаштириш тизимидаги эскирган талаблар ва бюрократия тадбиркорларнинг “қўлини боғлаётгани”, соҳада коррупцияни келтириб чиқараётгани кўрсатиб ўтилди.

➖ Мутасаддиларга шу пайтгача бирорта халқаро тан олинган лабораторияни олиб келмагани, эскирган устма-уст сертификатлаш амалиёти ҳалигача давом этаётгани кўрсатиб ўтилди.

➖ Фармқўмитада оддий термометрни ҳам, МРТ ускунасини ҳам рўйхатдан ўтказишга 4-5 ой вақт кетмоқда. Мураккаблиги ва хавфлилик даражасига қараб, тиббий ускуна, тиббий буюм ва дори-дармон учун алоҳида-алоҳида муддат белгилаш кераклиги айтилди.

➖ Алоҳида фармон билан Техник тартибга солиш агентлиги, Санэпидқўм, Ветеринария қўмитаси, Карантин агентлиги каби идораларнинг маҳсулотга хулоса бериш ваколатлари аниқ белгилаб берилади. Бунда такрорланувчи ва устма-уст тартиблар босқичма-босқич бекор қилинади.

➖ Биз маҳсулотларнинг бозорга киришини енгиллаштириб, уни реализациясидаги назоратни кучайтирамиз. Бу халқаро амалиётда ўзини оқлаган.

➖ Маҳаллий корхоналаримизга йўл очиб, ишлаб чиқаришни кўпайтириш, қиммат бозорларга янги-янги маҳсулотлар билан киришига шароит яратишимиз зарур.

➖ Янги фармон билан эндиликда четдан олиб келинаётган товарларни божхона қийматини аниқлаш тартиби тўлиқ халқаро қоидаларга мослаштирилади.

➖ 1 июлдан бошлаб бирорта товар экспортига чеклов бўлмаслиги эълон қилинди. Фақат 86 та товар гуруҳига кирган хомашё ва ижтимоий аҳамияти юқори маҳсулотларга нисбатан экспорт божлари жорий қилинади.

➖ Бир нарсани аниқ тушуниш керак. Агар тадбиркорлар қиммат бозорларга ишласа, уларда маҳсулотни кўпайтириш, сифатни яхшилашга интилиш, иштиёқ ортади, манфаат бўлади.

➖ Шакарга акциз тўлови бекор қилиниши белгиланди. Қуруқ сут импортига қўйилган чекловлар ҳам олиб ташланади.

➖ Салқин ичимлик, торт, музқаймоқ каби 200 дан зиёд маҳсулот алоҳида-алоҳида сотилса, “кэшбек” берилмаяпти. Ваҳоланки, уларга ҳам  ҚҚС тўланган. Солиқ қўмитасига бу борадаги тушунмовчиликларни тартибга солиб, адолатли тизимни йўлга қўйиш топширилди.

➖ Тушумни кўпайтириш солиқ ставкасини ошириш ҳисобидан бўлмаслиги керак. Аксинча, тадбиркорга ёрдам бериб, солиқ базасини кенгайтирсак, тушум кўпаяди, тадбиркорлар ҳам рози бўлади.

➖ Мутасаддиларга малакали экспертлар, олимлар ва тадбиркорлар жамоатчилик кенгашини жалб қилиб, солиқ-божхона сиёсати ва маъмурчилигини янги босқичга олиб чиқиш бўйича асосли таклифларни киритиш топширилди.

➖ Барча даражадаги раҳбарлар олдига ишлаб чиқарувчи ва экспортчилар билан доимий мулоқотда бўлиш вазифаси қўйилди.

Манба: Президент матбуот хизмати

Yoshlar kundaligi
18.04.2025, 14:56
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24249
7
3.3 k
#Иқтибос

ШАКАРГА АКЦИЗ ТЎЛОВИ БЕКОР ҚИЛИНАДИ

Ҳозирда қандолатчилик ва салқин ичимликлар тармоғи маҳаллий саноатнинг драйверига айланиб улгургани ва уларни қўллаб-қувватлаш муҳимлиги таъкидланди.

Шу боис шакарга акциз тўлови бекор қилиниши белгиланди. Қуруқ сут импортига қўйилган чекловлар ҳам олиб ташланади.

Бунинг ҳисобига қарийб 40 минг одам ишлайдиган 5,5 минг қандолат ва салқин ичимлик ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг йиллик айланмаси камида 50 триллион сўмга етади.

Манба: Президент матбуот хизмати

Yoshlar kundaligi
18.04.2025, 14:42
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24248
4
3.4 k
#Иқтибос

Курьерлик хизмати корхоналари мопед олиб келиб, одамларни ишли қилаётгани, лекин мопеднинг ўзи 300 доллар турса, уни стандартдан ўтказиб, сертификат олишга яна шунча маблағ кетаётгани кўрсатиб ўтилди.

Давлатимиз раҳбари бундай тўлов ва тартиботлар мутасаддилар томонидан нақадар чуқур ўйланганини савол остига қўйди.

Манба: Президент матбуот хизмати

Yoshlar kundaligi
18.04.2025, 14:30
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24247
#Panel
18.04.2025, 14:16
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24246
2
3.9 k
#Иқтибос

📈 Гарвард университети таҳлилига кўра, ўтган беш йилда Иқтисодий мураккаблик индексида Ўзбекистоннинг ўрни 25 поғона яхшиланиб, 105-ўриндан 80-ўринга кўтарилди.

🔥 Бугунги кунда 162 турдаги миллий маҳсулотларимиз “дунё бозорларида рақобат устунлигига эга” деб эътироф этилаяпти.

💠 Натижада охирги йилларда экспорт 2,2 баробар ошди. Ташқи савдо айланмаси ялпи ички маҳсулотга нисбатан 57 фоизга етди.

“Бу – иқтисодиётимиз ташқи бозорларга қанчалик боғлиқ эканини кўрсатадиган жуда катта рақам”,
- деди Президент.

📌 Маълумот учун, айни дақиқаларда Шавкат Мирзиёев раислигида дунёда юз бераётган иқтисодий ва савдо чекловларининг Ўзбекистонга таъсирини юмшатиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлмоқда.

Yoshlar kundaligi
18.04.2025, 13:00
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24245
17
3.8 k
#Челленж #Миллийлик_қонимизда

😊 ДЎППИМНИНГ ХАРИДОРИ ЙИГИТЛАРНИНГ ЗЎРИДАН!

Чирчиқ шаҳридаги Тошкент иқтисодиёт ва педагогика институти профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари миллий либосда.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
📌Биз сизга энг зўрини илинамиз:
"Неаven's Garden" дам олиш маскани.
+998702020101

Yoshlar kundaligi
18.04.2025, 12:49
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24244
74
5.0 k
#Тавсия

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ҚАДАМЖОЛАРИ — ТОП-5

🔝Юртимизда турли зиёратгоҳ ва обидалар сероб. Дам олиш кунлари мазкур обидаларга саёҳат қилиш кўнгилни анча тетик қилади. Бу борада Тошкент вилояти сизга кенг танлов имконини беради. Эътиборингизга улардан энг машҳурларини тақдим этамиз.

💠 Ҳазрат Али зиёратгоҳи
Паркент тумани Кумушкон қишлоғи "Чашма" маҳалласининг энг юқори қисмида жойлашган.

📍Локация

💠 Қирқ қиз булоғи
Олмалиқ шаҳридан 6 километр ғарбга юрилганда Кўл ота қишлоғи бор. Унинг юқори томонидаги тоғ тагида 40 та булоқ қайнаб чиқади. Сувларининг таъми эса ҳар хил. Замонавий тиббиёт уларнинг турли дардларга даво эканини тасдиқлаган.

📍Локация

💠 Анбар биби мақбараси
"Занги ота" мажмуаси таркибидаги мақбара тарихий архитектура ёдгорлигидир. Анбар она номи тарихда меҳрибон ва саҳоватли она ҳамда улуғ авлиёнинг аёли сифатида қайд этилган.

📍Локация

💠 Заркент ота зиёратгоҳи
Паркент туманидаги Заркент қишлоғининг юқорисида – Чотқол тоғ ён бағрида жойлашган "Заркент бобо", "Қуш қўнмас авлиё" номлари билан машҳур бўлган зиёратгоҳ. Бу ердаги табиий булоқ Заркент қишлоғини ичимлик суви билан таъминлайди.

📍Локация

💠 Шодмалик бобо зиёратгоҳи
Оҳангарон дарёсининг ўнг қирғоғида жойлашган икки хонали ерости сағанаси, ҳовузли чорбоғ ва кейинги вақтларда қурилган турли-туман иморатлардан иборат.

📍Локация

📌18 апрель – Халқаро обидалар ва тарихий жойларни асраш куни.
〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
📌Биз сизга энг зўрини илинамиз:
"Неаven's Garden" дам олиш маскани.
+998702020101

Yoshlar kundaligi
18.04.2025, 10:08
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24243
32
5.7 k
#Тезкор

⚡️ДХХ: Тошкент вилоятида ер майдонлари билан боғлиқ ноқонуний ҳолат аниқланди

💰 Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи банклардан бирининг Кредит операциялари ва ахборот алмашинуви бўлими бошлиғи ҳамда Бизнес мижозларини кредитлаш бўлими бошлиғи, шунингдек, 1992 ва 1999 йилларда туғилган 2 нафар фуқаро ўзаро келишган ҳолда, Ўртачирчиқ тумани ҳокимлиги томонидан маҳаллий МЧЖлардан бирига боғдорчилик билан шуғулланиш мақсадида ажратиб берилган 5,99 гектар ер майдонини харидорга 455 минг АҚШ долларига сотишга келишишади.

❌ Улар аванс сифатида 70 минг АҚШ доллари ва мазкур ер майдонининг тоифасини мансабдор танишлари орқали иссиқхона фаолиятига ўзгартириб, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 15 минг АҚШ доллари, жами 85 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Yoshlar kundaligi
18.04.2025, 09:03
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24242
14
4.3 k
#Туйғу

Бари яхши,
Бари ярашар,
Агар бўлсанг ўн етти яшар...

✍️ Шеър: Асқад Мухтор

🔥 Фото: 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатининг ярим финалида 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган Ўзбекистон жамоаси таркиби.

Yoshlar kundaligi
18.04.2025, 05:43
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24241
35
5.4 k
#Футбол

🎉 ФУТБОЛДА КОРРУПЦИЯ КЕТГАНДА ЁШЛАРГА ҚАРАНГ, ЁШЛАРГА!

⚡️ Ўзбекистон 3:0 КХДР
📋U17 Осиё кубоги | Ярим финал

🇺🇿 Дўппили йигитлар майдонни ёндирди. Корейс ҳамкасбларига фақат дўпписи эмас, белида белбоғи борлигини ҳам кўрсатиб қўйди.

✨ Голлар: 1:0 – 31, Садриддин Ҳасанов, 2:0 – 62, Жамшид Рустамов, 3:0 – 65, Абубакр Шукуруллаев.

⚽️ Олдинда финаль. Умидимиз, бу йилги Осиё кубоги Ўзбекистонга келсин!
🔥 Олға, йигитлар!

🎞 Унгача эса 2018 йилда Осиё чемпиони бўлган U23 жамоаси шарафига "Миллион" тайёрлаган парчани кўриб туринг.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
📌 Биз сизга энг зўрини илинамиз:
"Неаven's Garden" дам олиш маскани.
+998702020101

Yoshlar kundaligi
17.04.2025, 22:14
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24240
23
5.0 k
⚡⚡⚡

Телеграм тармоғида узилишлар кузатилмоқда

Сизда ҳам шундай ҳолат кузатилса кутишни тавсия қиламиз.

Yoshlar kundaligi
17.04.2025, 19:38
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24239
15
4.6 k
#Тавсия

⚡️ Ютуб, инстаграм, фейсбукдан видео юклаш (скачать) энди осонроқ

📌 Сиз учун махсус бот ишга туширилди. Бу ботни бошқалардан фарқи, ҳатто, фейсбукдан ҳам видеоларни тез ва сифатли юклаб олишингиз мумкин.

🙃 Айтганча, анунақа видеоларни скачать қилмайди, овора бўлманг.

‼️ Ҳар қандай видеони логотипсиз, тез ва осон юклайди.

🔰 Бот манзили:
👉@Yukla_Tezbot👈
17.04.2025, 17:45
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24238
111
9.9 k
#Қарор_ва_ижро

"Ёшлар банки" 14 нафар йигит-қизга 1.5 миллиард сўмдан ортиқ имтиёзли кредит ажратди

🇺🇿Давлат раҳбарининг топшириғи билан "Алоқабанк" эндиликда "Ёшлар банки"га айлантирилди ва бизнесга биринчи қадамлар фаол рағбатлантирила бошланди.

✅Тошкент вилоятида 4 мингдан ортиқ лойиҳа шакллантирилиб, "Ёшлар банки" учун кредитга ариза топширилган эди. Бугун мазкур йўналишда биринчи натижа бор. Ёшлар умумий ҳисобда 1.5 миллиард сўмдан ортиқ имтиёзли кредит олди ва бизнес ғояларини амалга оширишга киришди.

Yoshlar kundaligi
17.04.2025, 17:30
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24237
26
4.2 k
#Кайфият

🌭 Бир марта хот-догга тўлаб қўйган экан дугонаси. Энди бўлса...

😂 Шунақа қитмир яқинарингизга юбориб қўйинг.

Yoshlar kundaligi
17.04.2025, 15:04
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24236
8
4.1 k
#Фикр

БУГУН ФАРҒОНА ВОДИЙСИ "ПОРОХ БОЧКАСИ" ЭМАС

1997 йилда ўз даврининг йирик геостратегларидан бири бўлган Збигнев Бжезинский ўзининг "Буюк шахмат тахтаси" китобида Фарғона водийсини геосиёсий кескинлик ўчоғига айланишини башорат қилган, айрим экспертлар эса ҳатто "порох бочкаси"га ўхшатган эди.

Дарҳақиқат, учта мустақил мамлакатга дахлдор бу қадимий ҳудудда яқин-яқингача шундай воқеалар рўй бердики, кўпчилик бу машъум башорат ҳақиқатдан унчалик ҳам йироқ эмаслигига ишонганди.

...Эски башоратларни унутиш вақти келди. Эндиликда, шу жумладан уч давлат раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари ва дўстлиги туфайли бугун Фарғона водийси "порох бочкаси" эмас, балки имкониятлар, фаровонлик, тинчлик, яхши қўшничилик ва бунёдкорлик маконига айланди.

Андижон, Фарғона ва Наманганга келсак, улар эртанги кунга ишонч ва кучли, адолатли Давлат раҳбарининг эътибори билан халқимиз нималарга қодир эканини исботламоқда.

✍️ Шерзод Асадовнинг телеграм саҳифасидан олинди

Yoshlar kundaligi
17.04.2025, 13:33
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24235
19
4.4 k
#Мулоҳаза

⁉️ XXI АСРДА ТИЛ ЎРГАНИШ НИМАГА КЕРАК?

🔤 “ChatGPT саволларимга жавоб бериб турса, таржималар қилиб берса, нега инглиз тилини ўрганишим керак?” сўраб қолди 10 яшар қизча. Оталари нима деб жавоб беришни билмабдилар.

✅ Калькулятор сотувга чиққанига юз йилдан ошди. Математика ўқишни тўхтатмадик. Фақат кучайтирдик. Математика калькулятор ўрнини босиш учун ўрганилмайди. Математика фикрлашни чархлайди.

📌 Тил ҳам таржима учун ўрганилмайди.

💠 1. Тилни ўрганиш ўша муҳитга тушиш дегани. Ўша тил эгаларидек ўйлай олиш дегани. Яъни янги дунёқараш.

💠 2. Меҳнати билан тил сертификати олган, бошқа ишларни ҳам қилиши осонлашади. Университетлар бекорга шу сертификатларга қараб грантлар бермайди.

💠 3. Тил биладиган одам ўша чатни бир неча баробар яхшироқ ишлата олади. Математикани билган калькуляторни яхшироқ ишлатгани каби.

🤔 Куннинг охирида ҳасса билан ёки ўзи юриш ҳамманинг шахсий танлови. Фақат ҳасса билан қанчалик узоққа борса бўлади?

📜 Яна устига Гёте ҳам айтганди: бирорта чет тилини билмаган, ўз тилини ҳам билмабди.

✍️ Азиз РАҲИМОВ

Чет тилларини ўрганишни ортга сураётганларга юбориб қўйинг.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
📌 Биз сизга энг зўрини илинамиз:
"Неаven's Garden" дам олиш маскани.
+998702020101

Yoshlar kundaligi
17.04.2025, 12:14
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24234
4
4.0 k
#Сурат_гапирганда

😳 Ён ойнани безак деб ўйлайдиганларга "боковой"нинг бир сўз айтиб турган жойи экан.

🎨 Рассом: Фаррух Авелов

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
📌 Биз сизга энг зўрини илинамиз:
"Неаven's Garden" дам олиш маскани.
+998702020101

Yoshlar kundaligi
17.04.2025, 10:27
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24233
16
4.7 k
#Футбол

⚽️ ОЛҒА, ДЎППИ!

🇺🇿🇰🇵 U-17 терма жамоамиз бугун Осиё кубоги ярим финалида Шимолий Кореяга қарши майдонга тушади.

📌 Ўйин Тошкент вақти билан соат 22:15 да бошланади.

✊ Биз янги авлод футболчиларини қўллаб-қувватлаймиз! Биз йигитларимизга ишонамиз!
Олға, Ўзбекистон!

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
📌 Биз сизга энг зўрини илинамиз:
"Неаven's Garden" дам олиш маскани.
+998702020101

Yoshlar kundaligi
17.04.2025, 09:07
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24232
20
5.6 k
#Ойдинда_юрган_одамлар

РОҲАТОЙ МОМО: "РАҚС МЕНИ ФАЛАЖЛИКДАН ҚУТҚАРДИ..."

💐 Қаҳрамонимиз "Маданият ва санъат ходимлари куни" муносабати билан Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев томонидан тақдирланди.

📍 Бекобод шаҳри, "Наврўз" МФЙ.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
📌 Биз сизга энг зўрини илинамиз:
"Неаven's Garden" дам олиш маскани.
+998702020101

Yoshlar kundaligi
17.04.2025, 08:00
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24231
8
5.1 k
#Туйғу

Тоғ устига чиқдим мастон,
Кўз ўнгимда Ўзбекистон.
Йиғлайвердим, йиғлайвердим,
Дедим, илоё бўл омон!

✍ Шеър: Усмон Азим

📸 Фото: Президент Шавкат Мирзиёев Андижон шаҳридаги “Имкониятлар олами” ҳудудий ижтимоий хизматлар марказида

Yoshlar kundaligi
17.04.2025, 05:34
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24230
52
5.3 k
#Ракурс

⚡️ Саида Мирзиёеванинг кун тартиби – матбуот хизмати кадр ортидаги воқеаларни намойиш қилди.

Yoshlar kundaligi
16.04.2025, 18:37
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24229
14
4.6 k
#Тавсия

🏔 Муҳташам тоғларда сукунат, теранлик ва Неаven's Garden бор.

Жой буюртма бериш учун:
☎️ +998702020101

Yoshlar kundaligi
16.04.2025, 17:25
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24228
49
4.8 k
#Манзара

🏔 Қурама тизмаси бағридаги “Кичик Лашкарак” шаршараси

📍Ангрен шаҳри

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
📌
Биз сизга энг зўрини илинамиз:
"Неаven's Garden" дам олиш маскани.
+998702020101

Yoshlar kundaligi
16.04.2025, 14:32
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24227
23
4.5 k
#Дунё_тажрибаси

📌БИЗДА "ЯРАШТИРИШ МУДДАТИ" БЕКОР ҚИЛИНДИ. БОШҚАЛАР ҚАНДАЙ АЖРАШАДИ?

🇺🇿Никоҳдан ажратишда судлар томонидан тайинланадиган “яраштириш даври” бекор қилинади. Бу ҳақда қонунчиликка ўзгартириш киритилишини Президент тасдиқлаган. Дунё давлатларида никоҳни бекор қилиш тартиби қандай?

➖🇪🇬 Миср

Агар суд ажрашиш учун жиддий сабаб йўқ деб топса, эр собиқ хотинини яна 2 йил боқишга мажбур. Ажрашгандан кейин аёл ўз ҳақини талаб қила олмайди. Мол-мулкнинг ҳаммаси эрда қолади. Шунинг учун ажрашган аёл деярли камбағалликка маҳкум.

➖🇸🇪Швеция

Фарзанд бўлмаса, ажрашиш жараёни кўпга чўзилмайди. 16 ёшгача фарзандлар бўлса, суд икки йилгача муҳлат бериши мумкин. Бу ерда фарзандни ота-она белгиланган муддатда навбат билан тарбиялайди, харажатлар тенг тақсимланади.

➖🇮🇩Индонезия

Ажрашишга ариза топширган жуфтлик миллий ўрмонларни қайта тиклаш дастурини қўллаб-қувватлаши шарт. Қонунга кўра, эр-хотин никоҳни бекор қилаётганда камида битта, никоҳдан ўтаётганда эса ўнтагача кўчат экади.

➖🇦🇺Австралия

Эр-хотин ажрашишдан олдин бир йил давомида алоҳида яшаши керак. Бу муддатга ярашиб кетишса ариза бекор қилинади. Агар бир йил ичида ярашиб, кейин яна ажрашишга қарор қилинса муддат яна  нолдан бошланади.

➖🇹🇷Туркия

Ўзаро келишув ва низолар бўлмаган тақдирда, ажрим хати 2-3 ойда чиқади. Агар низолар бўлса, шунингдек, турмуш ўртоқлардан бири ажралишга рози бўлмаса, жараён 4 йилгача давом этиши мумкин.

➖🇲🇿Мозамбик

"Яраштириш муддати" бир ой ҳисобланади. Томонлардан бири рози бўлмаса, жараён олти ойгача давом этади. Болалар билан ҳам алоҳида суҳбат қурилади. Отаси вафот этган тақдирда мерос болаларига ўтади.

Анора Абдурашидова тайёрлади.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
📌
Биз сизга энг зўрини илинамиз:
"Неаven's Garden" дам олиш маскани.
+998702020101

Yoshlar kundaligi
16.04.2025, 12:34
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24226
41
6.5 k
#Шодиёна

САНЪАТДАН БАХТИНИ ТОПГАНЛАР ЎЙНАСИН!

🎉 Куни кеча "Маданият ва санъат ходимлари куни" муносабати билан ташкил этилган вилоят байрами тадбири Пискент туманида ўтказилди.

Унда кўп йиллар ушбу соҳада меҳнат қилган, келгуси авлодга билим ва тажрибаларини ўргатиб келаётган бир гуруҳ фидойилар тақдирланди.

📹 Байрамнинг қайноқ нуқталари Мирзоозод Мирзонеъматов лавҳасида.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
📌
Биз сизга энг зўрини илинамиз:
"Неаven's Garden" дам олиш маскани.
+998702020101

Yoshlar kundaligi
16.04.2025, 11:09
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24225
59
14 k
#Танқид

🛣 ЯРИМ ЙЎЛДА ҚОЛИБ КЕТГАН ЙЎЛ ТАЪМИРИГА КИМ ЖАВОБГАР?

‼️ Таъмирлаш ишлари бошланганига бир йилдан ошган. Қолган ишга қорлар ёғди, ёмғирлар ёғди.

📌 Масъуллар нимани кутяпти? Ўз-ўзидан тўлиб қолишиними?

Видеодаги ҳолат бўйича "Автойўл" Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасидан муносабат кутиб қоламиз.

Yoshlar kundaligi
16.04.2025, 09:25
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24224
28
3.8 k
🌿 ЛАВАНДА КЎЧАТЛАРИ САВДОСИ БОШЛАНДИ! 🌿

Соғлом ҳаёт, гўзаллик ва даромад манбаи — ЛАВАНДА!

📍 Тошкент вилоятида етиштирилган сифатли лаванда кўчатларини сотиб олинг ва ҳовлингизга табиатнинг бетакрор нафасини олиб киринг!

🌱 Лаванда

✅ Асабни тинчлантиради;
✅ Уйқуни яхшилайди;
✅ Стресс ва хавотирни камайтиради;
✅ Иммунитетни мустаҳкамлайди;
✅ Сувсизликка чидамли, кам харажатли ва юқори даромадли.

🎁 10 000 дона ва ундан ортиқ кўчат харид қилганлар учун — ЎЗБЕКИСТОН БЎЙЛАБ ЕТКАЗИБ БЕРИШ БЕПУЛ!

📚 Плантация ташкил қилиш истагидагилар учун лаванда етиштириш бўйича йўл-йўриқ ва маслаҳатлар берилади.

💳 Тўлов: нақд, пластик ёки пул ўтказиш орқали.

🏠 Манзил: Бўка тумани, "Жағалбайли" МФЙ, Ўрикзор кўчаси 45-уй.

📌 Локация

📞 Мурожаат учун: +99899-858-22-51
+99898-888-22-51
16.04.2025, 09:05
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24223
36
5.2 k
16.04.2025, 07:34
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24218
35
5.0 k
16.04.2025, 07:34
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24214
35
5.3 k
16.04.2025, 07:34
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24221
35
5.2 k
16.04.2025, 07:34
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24217
35
5.6 k
16.04.2025, 07:34
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24219
35
5.1 k
16.04.2025, 07:34
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24216
35
5.1 k
16.04.2025, 07:34
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24215
35
5.6 k
16.04.2025, 07:34
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24220
16.04.2025, 07:34
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24222
42
4.8 k
#Мотивация

🏆 ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ЕТАКЧИЛАРИ ТОП-100 РЕЙТИНГДА!

✅ Ёшлар ишлари агентлиги томонидан 2025 йилнинг I чораги якунларига кўра, маҳалла ёшларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда энг фаол ва ташаббускор ёшлар етакчилари аниқланиб, ТОП-100 рейтинги шакллантирилди. Улар орасида вилоятимиз вакиллари ҳам бор.

👏 Фидойи, фаол ва ташаббускор етакчиларни эътироф билан табриклаймиз!

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
📌 Биз сизга энг зўрини илинамиз:
"Неаven's Garden" дам олиш маскани.
+998702020101

Yoshlar kundaligi
16.04.2025, 07:34
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24213
9
3.8 k
#Туйғу

Боғ қўйнида икки дарахт —
Бир-бирига интизор.
Сен — бир дарахт,
Мен — бир дарахт...

✍ Шеър: Усмон Азим

📸 Фото: Отабек Турсунқулов
🖼 Образ: Дониёр Акбаров, Ирода Илашова

Yoshlar kundaligi
16.04.2025, 05:21
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24212
5
4.0 k
#Иқтибос

Юз йиллар олдин Музайяна Алавия тартиб берган Тошкент вилояти халқ оғзаки ижодидан намуналар китобини тўлдириб, бойитиб қайта нашр этиш фурсати етди.

✍ Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг "Маданият ва санъат ходимлари куни" байрамидаги нутқдан

Yoshlar kundaligi
15.04.2025, 18:25
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24211
22
4.8 k
15.04.2025, 17:56
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24210
22
4.8 k
15.04.2025, 17:56
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24209
22
4.0 k
⚡️⚡️⚡️

ЯНГИ АНДИЖОНГА БОБУР НОМИ БЕРИЛДИ

Президент Шавкат Мирзиёев буюк аждодимиз – Заҳириддин Муҳаммад Бобур хотирасини абадийлаштириш мақсадида Янги Андижон шаҳарчасига Бобур шаҳри деб ном беришни таклиф қилди.

"Ишончим комил, бу ташаббус ҳар томонлама халқимизнинг кўнглидаги иш бўлади. Нега деганда, ҳазрати Бобур – жаҳон тарихида камдан-кам учрайдиган шундай беназир, улуғ зотки, унинг шарафига нафақат кўча ва майдонлар, боғу роғлар, балки алоҳида шаҳар бунёд этсак, албатта арзийди.

Нега деганда, Бобур Мирзо – Темурийлар Ренессансининг муносиб давомчиси, илм-фан, маданият, санъат ва адабиёт, истеъдод ҳомийси бўлган буюк шахсдир.

Унинг ёшлик пайтларидан юртда тинчлик ва адолат ўрнатиш учун олиб борган курашлари, бу йўлда кўрсатган мардлик ва жасорати фидойилик ва ватанпарварлик мактабидир.
- деди Президент.

Ушбу ташаббус юртдошларимиз томонидан қизғин қўллаб-қувватланди.

Yoshlar kundaligi
15.04.2025, 17:56
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24207
22
4.8 k
15.04.2025, 17:56
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24208
78
10 k
#Яшил_макон

🌱 Бўстонлиқда бир йилда яратилган "Яшил боғ"

✅ Биз кўпинча: "Дарахтлар кесиляпти!", "Табиат йўқолиб кетяпти!", – деб бонг урамиз. Лекин яхши ишлар ҳам бўлаяпти. Мана, шундай мисоллардан бири — Бўстонлиқ туманидаги Табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси ҳовлисида яратилган 1 гектарлик “Яшил боғ”.

‼️ Бу боғ — меҳнат, эътибор ва табиатга бўлган ҳурмат самараси.

🍀 "Яшил макон" лойиҳаси доирасида юртимиз бўйлаб миллионлаб кўчат ва буталар экилмоқда. Бу фақат дарахт эмас — бу халқимизнинг руҳи, боғдорчилик анъаналарининг қайта тикланиши.

📍 Бугун экилган дарахт — эртанги соя, тоза ҳаво, гўзал манзара.

👀 Энди савол: Биз-чи? Кўчамизда, маҳалламизда, ҳовлимизда бир дарахт экдикми?

Йўқми? Демак, вақт келди.

📌 Табиатни асраш — фақат давлат ёки ташкилот иши эмас. Бу — ҳар биримизнинг бурчимиз.
"Дом"да яшаганлар айтиши мумкин, "Экишга жой йўқ-ку". Топамиз! Хоҳиш бўлса, ер топилади.

Yoshlar kundaligi
15.04.2025, 15:20
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24206
169
7.5 k
#Эшитдингизми

💰 100 МИЛЛИОН СЎМГАЧА ГАРОВСИЗ КРЕДИТ ➖ ФАҚАТ ХОТИН-ҚИЗЛАР УЧУН

❓ Бу қандай кредит? Имтиёзлари борми? Олиш тартиби ва шартлари қандай?

‼️ Жавоблар батафсил видеода.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
📌
Биз сизга энг зўрини илинамиз:
"Неаven's Garden" дам олиш маскани.
+998702020101

Yoshlar kundaligi
15.04.2025, 12:34
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24205
18
4.4 k
15.04.2025, 11:22
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24204
18
4.6 k
15.04.2025, 11:22
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24203
19
4.8 k
15.04.2025, 11:22
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24202
18
4.5 k
15.04.2025, 11:22
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24200
18
4.3 k
15.04.2025, 11:22
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24201
19
3.6 k
⚡️⚡️⚡️

🔥 "МАРД ЎҒЛОН"ЛИККА 90 АЛП НОМЗОД БЎЛДИ

⏳ "Мард ўғлон" давлат мукофотига ҳужжатлар қабул қилиш бошлангани ҳақида хабар берилганди. Тошкент вилояти туман-шаҳарларидан 90 нафар йигитнинг номзоди кўрсатилган.

📍Бугун Нурафшондаги Ёшлар марказида вилоят саралаш босқичи ўтказилмоқда. Унда 46 нафар ёш ўз соҳалари бўйича суҳбатда иштирок этяпти. Юқори натижа қайд этганларнинг ҳужжати Республика комиссиясига тақдим этилади.

📌 Ушбу мукофот ҳар йили Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг 2 нафардан вакилларига “Ёшлар куни” арафасида топширилади.

📸 Фото: Шерзод Қорабоев

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
📌 Биз сизга энг зўрини илинамиз:
"Неаven's Garden" дам олиш маскани.
+998702020101

Yoshlar kundaligi
15.04.2025, 11:22
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24198
18
4.1 k
15.04.2025, 11:22
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24199
44
4.5 k
#Бир_севги_афсонаси

🌹 БИР БЎСАНИНГ БАҲОСИ МИЛЛИОН АТИРГУЛ

➖ Кечиккан севги

Парижлик актриса Маргаританинг ташрифи бутун Тбилисида шов‑шув кўтарди. Йигирма ёшли қиз қўнғироқдай овози, гўзал чеҳраси, қушдай енгил ҳаракати билан томошабинлар қалбига чўғ солди. Юраги куйганлардан бири машҳур грузин рассоми Нико Пиросмани эди.

Аммо Нико ҳарчанд ҳаракат қилмасин актрисанинг кўнглига йўл тополмади. Ҳар куни концертига борди, изидан эргашиб юрди, хатлар ёзди... Шуҳрат фазосида учиб юрган Маргарита эса буларни назарга илмади. Шунда ҳам 43 ёшли рассом таслим бўлмади. Бир куни тонгда ҳаммаси ўзгариб кетди...

➖ Миллион атиргул ва бир бўса

1905 йил. Маргарита ғала-ғовурдан уйғониб кетди. Бирон француз атири беллаша олмайдиган ёқимли бўйдан сармаст қиз пардаларни суриб, деразани очди. Бу ифор қаердан келаётганига тушунмади. Аввалига кўзи қуёшдан қамаштирди, кафтини соябон қилиб пастга қаради-ю, оғзи очилиб қолди.

Меҳмонхонанинг тош ётқизилган кенг-мўл ҳовлиси бир кечада гулзорга айланганди. Ял‑ял товланаётган атиргуллар, шамолда титраётган лолалар, акация новдалари, оқ қалпоқли лилиялар, япроқлари фатила пионлар юқори қаватдан ҳам аниқ кўриниб турарди. Кўрмаслик мумкин эмасди бу мўъжизани.

Маргарита қанот боғлаб пастга тушди. Нигоҳи Никонинг нигоҳи билан учрашди. Қиз тушундики, Семирамида боғларининг андозаси бўлган бу манзара рассомнинг иши. Ҳаяжонланган актриса унга бўса ҳадя этди. Тамом. Мана шу оний лаҳза учун рассом бутун уй‑жойи, дўконлари ва картиналарини сотиб юборганини қиз билмасди. Билишга ҳам улгурмади, ўша кечаси гуруҳи билан шаҳардан жўнаб кетди.

➖ Тушларимда кўриб йиғлайман...

Шундан кейин Пиросмани ўзгариб қолди. Тушларида Маргаританинг дилбар чеҳрасини кўрар, алаҳсираб уйғониб кетарди. Кўзини очганда эса кўзидан ёш оқаётган бўларди ҳар гал. Ниҳоят 1909 йилда Нико кўнглидаги қиз аксини “Актриса Маргарита” картинасига кўчирди. Сурат битгач қалби ҳувуллаб қолди. Кўп ўтмай йўқчилик, тушкунлик ва кутишдан чарчаган рассом 55 ёшида вафот этди.

...1968 йил Лувр музейида, Маргаританинг юртида Нико Пиросмани асарларининг кўргазмаси бўлиб ўтди. Бир куни ўткинчи кампирнинг “Актриса Маргарита” картинасига термилиб узоқ вақт йиғлагани музей қўриқчиларида шубҳа уйғотди. Маълум бўлишича, кампир деганимиз ўша француз актрисаси экан.

Ўшанда Маргарита нега йиғлаган? Ўша романтик тонгни эсладими ёки Никога берган рад жавобидан афсусландими? Балки ўтган ёшлигига куйгандир?

➖ Мактублар мозори

Маргарита ва Грузия вакиллари ўртасида шундай суҳбат бўлган экан:

‒ Жаноблар, менда Пиросманининг йиллар давомида ёзилган мактублари бор. Қариб қолдим, хатлар йўқолиб кетишини истамайман. Илтимос, уларни олиб кетинг.

‒ Кечирасиз хоним, бунинг иложи йўқ. Хатлар қанчалик қимматли бўлмасин, уларни СССР ҳудудига олиб кириш бизга ҳам қимматга тушади. Таваккал қилолмаймиз. Агар Никонинг ҳамюртларига яхшилик қилмоқчи бўлсангиз, бу суҳбатни сир тутинг.

Шундан сўнг Маргарита барча номларни йиғиб, уларни ўзи билан қўшиб кўмишларини васият қилди. Аммо хатлар шу даражада кўп эдики, охири уларни ёқиб, кулини Маргаританинг тобути устига сепишди. Уларда нималар ёзилганини энди ҳеч қачон билолмаймиз.

Аммо Маргарита ва Нико қиссаси дунё адабиёти ва санъати вакилларига чексиз илҳом бағишлади. Айниқса, Андрей Вознесенский шеъри билан Алла Пугачёва куйлаган “Миллион алых роз...” қўшиғи жаҳоний шуҳрат қозониб, классикага айланди.

✍️ Отабек Бакиров

Бугун рус примадоннаси Алла Пугачёва (1949) туғилган кун.

Yoshlar kundaligi
15.04.2025, 10:01
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24197
11
4.1 k
#Мулоҳаза

– Ўзбек тилини яхши биласизми?
– Да...

🔰 Кундалик мулоқотга сингиб кетган русча сўзлар таржимаси ҳақида ўйлаб кўрганмисиз?

✍️ Ўзингиз билган сўзлар ва атамаларнинг ўзбекча муқобилини изоҳларда қолдиринг.

Дарвоқе, билмаслик айб эмас, билишга интилмаслик айб.

📍 Олмалиқ шаҳри

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
📌 Биз сизга энг зўрини илинамиз:
"Неаven's Garden" дам олиш маскани.
+998702020101

Yoshlar kundaligi
15.04.2025, 08:12
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24196
18
4.5 k
#Тайинлов

⚡️ ЁШ МУҲАРРИР ЭНДИ БОШ МУҲАРРИР БЎЛДИ

🗞 Отабек Исроилов Ўрта Чирчиқ тумани ва Нурафшон шаҳри ижтимоий-сиёсий нашри – "Машъал" газетасининг бош муҳаррири этиб тайинланди.

🔰 О.Исроилов 1999 йил Ўрта Чирчиқ туманида туғилган. ЎзЖОКУни тамомлаган. 2017 йилдан буён "Машъал" газетасида катта мухбир, бош муҳаррир ўринбосари лавозимида ишлаган. Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси.

🎉 Ёш журналистга раҳбарлик фаолиятида омад ва ютуқлар тилаймиз!

Yoshlar kundaligi
15.04.2025, 07:00
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24195
2
4.1 k
#Туйғу

Сочларига оқ тушар деб, оқ
Салом бердик қоқиўтларга...

✍️ Шеър: Кумуш Абдусаломова

📸 Фото: Отабек Турсунқулов
🖼 Образда: Анора Абдурашидова

Yoshlar kundaligi
15.04.2025, 05:55
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24194
162
6.2 k
#Кайфият

🏔 Тоғларга чиқ, ҳаво ют, жон-жон ўзингни жонинг...

😁 "Б" синфнинг ёш ва шўх-шаддод қизлари қирга чиқибди. Ҳамма билди. Шу қилганига келаётган якшанбада "А" синфнинг ўжар қизлари ҳам Красногорскка боришни режа қилишяпти экан.

Сиз қачон борасиз?

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
📌 Биз сизга энг зўрини илинамиз:
"Неаven's Garden" дам олиш маскани.
+998702020101

Yoshlar kundaligi
14.04.2025, 18:02
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24193
18
5.3 k
⚡️⚡️⚡️

ПРЕЗИДЕНТ КУН ТАРТИБИДА БЎСТОНЛИҚ

🇺🇿 Бугун Шавкат Мирзиёев “Sea Breeze Uzbekistan” халқаро туризм марказининг мастер-режаси тақдимоти билан танишди.

📍 Унда Чорвоқ сув омбори бўйида қуриладиган “Sea Breeze Uzbekistan” халқаро туризм марказининг бир нечта хорижий компаниялар иштирокида ишлаб чиқилган мастер-режаси кўриб чиқилди.

📌 Мастер-режада қуйидагилар назарда тутилган:

💠 Туризм марказини 10 та кичик ҳудудга бўлиб қуриш;

💠 Уларнинг ҳар бирида пиёда бориш мумкин бўлган кўнгилочар маскан ва хизматларни қамраб олиш;

💠 Икки қирғоқ ўртасида кўприк қуриш;

💠 Сув бўйида хиёбон, пляж ва дам олиш жойлари бўлса, қияликларга меҳмонхоналар, коттежлар, уйлар, ресторан ва томошагоҳларни жойлаштириш;

💠 Маданият, таълим, тиббиёт, спорт масканлари барпо этиш.

✅ Давлатимиз раҳбари бу лойиҳа барча ташриф буюрувчиларга қулай бўлиши лозимлигини таъкидлаб, мажмуани зарур инфратузилма билан таъминлаш бўйича кўрсатмалар берди.

Yoshlar kundaligi
14.04.2025, 16:01
t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy/24192
Os resultados da pesquisa são limitados a 100 mensagens.
Esses recursos estão disponíveis apenas para usuários premium.
Você precisa recarregar o saldo da sua conta para usá-los.
Filtro
Tipo de mensagem
Cronologia de mensagens semelhante:
Data, mais novo primeiro
Mensagens semelhantes não encontradas
Mensagens
Encontre avatares semelhantes
Canais 0
Alta
Título
Assinantes
Nenhum resultado corresponde aos seus critérios de pesquisa